ID | Муаллиф | Муҳокамага чиқариш санаси | Якунланиш санаси | Таклифлар сони |
---|---|---|---|---|
1839 | Министерство здравоохранения Республики Узбекистан | 11/01/2019 | 26/01/2019 | 0 |
Муҳокама якунланди
ЛОЙИҲА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасидаги тиббиёт муассасаларида тиббий туризм салоҳиятини ривожлантириш, чет эл фуқароларига қулай шароитлар яратиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
“20. Чет эл фуқаролари кўрсатилган тиббий хизматлар учун ҳақни тасдиқланган тарифлардан оширилган миқдорларда миллий валюта “сўм”да тўлайдилар. Чет эл фуқаролари учун тарифларнинг оширилган миқдори Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Марказлар томонидан белгиланади.
Бунда, чет эл фуқароларини тиббиёт муассасасига жалб қилган юридик шахсларни рағбатлантириш шартномага мувофиқ ушбу маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.”.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири А.Арипов