Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
18363 Жиззах вилояти ҳокимияти 01/06/2020 16/06/2020 2

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Йўл ҳаракати хавфсизилигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-18363

Йўл ҳаракати хавфсизилигини таъминлаш бўйича

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
9 апрелдаги “
Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 292-сонли қарори билан тасдиқланган илованинг 2-бандига асосан вилоят ҳудудидаги барча серқатнов автомобиль йўлларига яқин жойлашган таълим муассасалари атрофида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 5, 6, 25-моддаларига асосан

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасининг 2020 йил 14 майдаги 10/6-867-сонли хатигаасосан,вилоят ҳудудидаги барча серқатнов автомобиль йўлларига яқин жойлашган таълим муассасалари атрофига “Йўл ҳаракати қоидаларида”ги 3.24 (Юқори тезлик чекланган “50”) йўл белгисини ўрнатиш бўйича берган таклифига розилик берилсин.

2. Вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (Х.Холқузиев) Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси (М.Султонов), Махсус эксплуатация монтаж бўлими (М.Усанов), Жиззах шаҳар ва туманлар ҳокимлари билан биргаликда болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида, вилоят ҳудудидаги барча серқатнов автомобиль йўлларига яқин жойлашган таълим муассасалари атрофига “Йўл ҳаракати қоидаларида”ги 3.24 (Юқори тезлик чекланган “50”) йўл белгисини ўрнатиш ишларини амалга оширсин.

3. Вилоят Ички ишлар бошқармаси (Қодиров)га вилоят ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда бу бўйича юзага келган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида ҳар ой якуни билан вилоят ҳокимлигига ахборот киритиб борилишини таъминласин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари, йўл ҳаракати хавфсизлиги комиссияси раиси А.Рахмонқулов зиммасига юклансин.

 

Вилоят ҳокими                                                  Э.Салиев

Умумий таклифлар: 2

328