Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
18170 Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги 26/05/2020 10/06/2020 1

Муҳокама якунланди

Распоряжение Кабинета Министров
Ўзбекистон Республикаси автомобил йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашни моддий ва хом-ашё билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-18170

Лойиҳа

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ФАРМОЙИШИ

 

Ўзбекистон Республикаси автомобил йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашни моддий ва хом-ашё билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Автомобил йўлларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4545-сон Қарори ижросини таъминлаш максадида  ва 2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган автомобил йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича давлат дастурларини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида:

  1. Истисно тариқасида қуйидагиларга рухсат берилсин:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасига тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориб, йўлбоп битум махсулотини тендер савдоларисиз етказиб бериш учун танлов асосида шартномалар тузишга;

Белгилаб қўйилсинки, ушбу шартнома бўйича харидор Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг “Ўзйўлбутлаш” Республика таъминот бошқармаси унитар корхонаси (кейинги ўринларда “Ўзйўлбутлаш” РТБ УК) ҳисобланади.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:

тўғридан-тўғри музокаралар натижаларига кўра тузилган импорт шартномаларидаги йўлбоп битумининг нархининг объективлиги ва босқичма-босқич етказиб бериш кафолатини белгиланган тартибда экспертизаси таъминлансин;

импорт қилинган йўлбоп битумнинг нархи экспорт божи товар келиб чиққан мамлакатда ўзгартирилганда ёки мавжуд бўлган бозор шароитларига қараб  кўтарилиши ёки тушишига қараб қайта кўриб чиқилиши мумкин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси ва “Ҳудудий автомобил йўллари буюртмачиларга хизмат кўрсатиш” давлат унитар корхонасига йўлбоп  битумини сотиб олиш учун йўлларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ажратилган лимитлар доирасида аванс тўловларини ажратишга рухсат берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки “22626” махсус ҳисоб рақамлари орқали ажратилган маблағларнинг конвертация қилиш ва мақсадли фойдаланилишини тақсимланиши таъминласин.

5. Автомобил йўллари қўмитасининг “Ўзйулбутлаш” РТБ УКга:                 жўнаш стантциясининг белгиси қўйилган темир йўл транспорти ҳужжатининг нусхаси ва товарнинг ҳисоб-фактурасига асосан жўнатилган йўлбоп битумининг ҳар бир партияси учун 100% олдиндан тўлов амалга оширилсин;

Автомобил йўллари қўмитасининг таркибий бўлинмаларига комиссия шартномаларини тузиш орқали йўлбоп битумини етказиб бериш таъминлансин.

6. Белгилансинки:

импорт қилинадиган йўлбоп битумининг қиймати тегишли буюртмачилар томонидан автомобил йўлларини қуриш, реконструктция қилиш ва таъмирлашни миллий валютада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг импорт қилинган йўл битумлари партияси учун божхона декларациясидаги санадаги курси эквивалентида молиялаштириш ҳаражатларида ҳисобга олинади.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси  “Ўзйўлбутлаш” РТБ УКга божхона расмийлаштируви вақтида Автомобил йўллари қўмитасининг таркибий бўлинмаларига тегишли бўлган йўлбоп битумларини сақлаш учун мавжуд бўлган махсус омборларига импорт йўлбоп битумларини тушириш ва сақлашга рухсат берилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси белгиланган тартибда импорт килинган йўлбоп битумни пудратчи ташкилотлар ўртасида оқилона тақсимланишини
ва тегишли равишда ҳисобга олинишини, ундан фақат йўлларни қуриш, реконструктция қилиш ва таъмирлаш мақсадида фойдаланилишини таъминласин.

9. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ белгиланган тартибда йўлбоп битумларини ўз вақтида манзилларга етказиб бериш, шунингдек бўш вагонларни қайтариб берилишини таъминласин.

10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж.Раматовга ва Транспорт вазири Э.М.Ганиевга зиммаларига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

          Бош вазири                                                          А. Арипов

Умумий таклифлар: 0

373