ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1814 Хокимият Сардобинского района 10/01/2019 25/01/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Сардоба тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йилги параметрлари тўғрисида
ID-1814

                                                                                                                                                                                                        Лойиҳа

O’zbekiston Respublikasi Sardoba tumani Hokimi

 


                                                                                                                       Q A R O R

 

201__ yil ___ ________            № ___                         Pahtaobod sh

 

 

Сардоба тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йилги параметрлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги               ПҚ-4086-сонли ҳамда Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2018 йил 26 декабрдаги 158/44-44-сонли хамда Сардоба тумани Кенгашининг 2018 йил 27 декабрдаги 105/45-45-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ қарор қиламан:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда
2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарори (бундан буён – Президент қарори) ҳамда Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2018 йил 26 декабрдаги 158/44-44-сонли хамда Сардоба тумани Кенгашининг 2018 йил 27 декабрдаги 105/45-45-сонли  қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2021-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086–сонли қарорига мувофиқ ва Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2018 йил                     26 декабрдаги 158/44-44-сонли хамда Сардоба тумани Кенгашининг 2018 йил 27 декабрдаги 105/45-45-сонли  қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил учун:

Қуйидагилар:

Сардоба тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йилги асосий бюджет параметрлари 1-иловага;

туман маҳаллий бюджетининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, республика бюджетидан ҳамда вилоят маҳаллий бюджетидан ажратиладиган мақсадли ижтимоий трансфертлар миқдорлари  2-иловага;

туман маҳаллий бюджетининг айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 3-иловага;

туман маҳаллий бюджетидан Республика бюджетига вилоят маҳаллий бюджетига умумдавлат солиқлари ва тушумларидан ажратмалар меъёри     4, 5-иловага;

2019 йил учун туман бюджетининг захира жамғармаси миқдори          6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман молия бўлимига даромадлар ва харажатлар ижроси 7-иловага мувофиқ кутилаётганлиги инобатга олинган ҳолда, Молия вазирлигининг кўрсатмаси асосида ҳамда 2018 йилги бюджет даромадлари ва харажатлари кўрсаткичларини айрим манбаалар ва соҳалари кесимида аниқлаштириш топширилсин.

4. Ижросини таъминлашда Президент қарори билан:

а) Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ҳамда 2020-2021 йилларга мақсадли мўлжаллари;

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил учун консолидациялашган бюджети жамланма параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари;

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасининг
2019 йилги асосий параметрлари тасдиқланганлиги;

б) 2019 йил учун:

ягона солиқ тўлови ставкалари;
ягона ижтимоий тўлови ставкалари;

якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари;

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, имзоланадиган бонус ва тижоратбоп топилма бонуси, айрим турдаги маҳсулотлар бўйича қўшимча фойда солиқ ставкалари;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари;

келиб тушаётган маблағларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказган ҳолда ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказишда автотранспорт воситаларининг эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғимлар ҳамда хорижий давлатлар автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва транзити учун йиғимлар ставкалари тасдиқланганлиги;

в) 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб:

ягона солиқ тўлови ва ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдорлари;

юк ташиш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар учун, солиққа тортиш тизимидан қатъи назар, битта транспорт воситасига ҳисоблаганда улар томонидан тўланаётган солиқларнинг жами миқдори якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу фаолият тури бўйича тўлаётган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаслиги тўғрисидаги тартиб бекор қилинганлиги;

         г) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилиш кўринишидаги вақтинчалик имтиёзларга эга бўлган юридик шахслар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини имтиёзлар амал қилиш муддати тугагунга қадар икки баравар пасайтирилган ставкада тўлаш тартиби сақлаб қолинганлиги;

д) белгиланган ставкадан келиб чиқиб ҳисобланган ва Давлат бюджетига тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилиши. Ушбу бадал миқдори жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадларидан 0,1 фоиз миқдорида ҳисоблаб чиқарилиши белгиланганлиги;

е) 2019 йил 1 январдан бошлаб юридик шахслар хизмат кўрсатувчи банклардан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун пул маблағларини олишда (ёки пластик карталарга ўтказишда) ягона ижтимоий тўлов ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш бўйича тўлов ҳужжатларини тақдим этиши назарда тутилганлиги;

ё) Иш берувчи ташкилотларга солиқ юкининг, шу жумладан ягона ижтимоий тўловнинг камайтирилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан ходимлар иш хақи миқдорини ошириш тавсия этилганлиги;

ж) солиқ тўловчилар 2019 йил 1 апрелга қадар ходимлар сони ва (ёки) меҳнатга ҳақ тўлаш фондини ихтиёрий равишда ҳисоботларда расмийлаштирган ва акс эттирган тақдирда аввалги ҳисобот даврларида ходимлар сонини яширганлик учун жавобгарликдан, илгари кўрсатилмаган ходимлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлови суммасини қўшимча  ҳисоблашдан озод қилинганлиги;

з) 2019 йил 1 январдан:

календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ягона солиқ тўловини 4 фоиз ставкада тўлашга ўтказилиши;

календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби сақлаб қолиниши;

календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми бир миллиард сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлаши белгиланганлиги;

и) 2019 йил 1 январдан, қуйидагилар:

бир вақтнинг ўзида мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов хақини ойига 2000 сўмга пасайтириш хамда маблағларни 14-иловага мувофиқ нормативларга асосан тақсимлаган ҳолда кўрсатилган хизматларнинг умумий қийматидан 15 фоиз ставкада мобиль алоқа хизмати учун акциз солиғи;

бир вақтнинг ўзида полиэтилен гранула бўйича қўшимча  фойда солиғини бекор қилган ҳолда 25 фоиз миқдоридаги полиэтилен гранулаларга акциз солиғи;

2019 йил 1 мартдан қатъий белгиланган солиқ билан бир қаторда адвалор ставканинг киритилишини назарда тутувчи Ўзбекистон  Республикасида ишлаб чиқарилган сигареталарга акциз солиғининг аралаш ставкаси киритилганлиги;

й) 2019 йил 1 июлдан алкоголь ва тамаки маҳсулотларига белгиланган ставкаларни қўшимча равишда 20 фоизгача оширган ҳолда 2019 йил учун акциз солиғига тортиладиган, Ўзбекистон  Республикасида ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) товарларга (хизматларга) акциз солиғи ставкалари тасдиқланганлиги;

к) 2019 йил 1 июлдан товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олувчилар қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланмайдиган етказиб берувчилардан олинган ҳисоб-фактуралар бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга эмаслиги. Бунда, солиқ тўловчиларнинг давлат солиқ хизмати органларида қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида хисобга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси расмий сайти орқали реал вақт режимида аниқланиши белгиланганлиги;

л) 2019 йил 1 январдан:

цемент ва клинкер учун қўшимча фойда солиғи;

фойдали хизмат муддати тугаган, тўлиқ эскирган ускуналардан фойдаланиш учун тўлов бекор қилинганлиги;

м) 2019 йилда ягона ер солиғи тўловчилар учун солиқка тортишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинганлиги;

н) 2019 йил 1 январдан, тажриба тариқасида мева-сабзавотчилик маҳсулотлари (сабзавотлар, полиз экинлари, мевалар, токзорлар) билан банд қилинган суғориладиган ва суғорилмайдиган ерлар учун мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларидан ундириладиган ягона ер солиғининг базавий ставкалари;

2019 йил учун маҳаллий йиғимларнинг чегараланган ставкалари             тасдиқланганлиги;

о) Қарзни ундиришни солиқ тўловчиларнинг мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорларида;

мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадларни солиққа тортиш шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда:

юридик шахслар учун - давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларида;

мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган сўммадан кам бўлмаган миқдорда белгиланганлиги;

п) Давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва биринчи навбатдаги тўловларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш мақсадида бюджет маблағлари олувчиларга бюджет маблағлари ажратишни аввал ажратилган маблағларнинг амалда ўзлаштирилишига қараб амалга оширилиши белгиланганлиги;

р) Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулияти ва манфаатдорлигини кучайтириш, уларнинг даромадлар бўйича ваколатлари ва харажатлар бўйича мажбуриятларини ошириш мақсадида 2019 йил                       1 январдан бошлаб қуйидаги даромадлар:

жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи, жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларидан олинадиган солиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (электр станцияларидан ташқари), ягона ер солиғи, айрим турдаги хизматларни кўрсатиш учун йиғимлар, бозорлардан тушадиган даромадлар, шунингдек, айрим норуда қурилиши материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари, қонунбузарликларнинг айрим турлари учун жарималар туманлар ва шаҳарлар бюджетлари йўналтирилиши;

вилоят бюджети билан туман ва шаҳарлар бюджетлари ўртасида тақсимлаган ҳолда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ягона солиқ тўловидан ажратмалар, алкоголь маҳсулотлари, пиво, бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана реализациясига акциз солиғи вилоят маҳаллий бюджетига ўтказилиши;

қўшилган қиймат солиғи тушумларининг бир қисми (товарларни импорт қилишда олинадиган бунда мустасно), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бундан мустасно), юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (Ўзбекистон  Республикасида доимий муассаса орқали фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тўланадигани, шунингдек, норезидентнинг даромадларидан тўлов манбаида ушлаб қолинадигани бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Республика бюджети билан вилоят бюджети ўртасида тақсимланиши;

бюджет ташкилотларини молиялаштиришни Ўзбекистон  Республикаси Республика бюджетидан вилоят, туман ва шаҳарлар  маҳаллий бюджетларига ўтказилиши;

Ўзбекистон Республикаси Республика бюджети билан вилоят бюджети ўртасида тақсимланадиган солиқлардан (ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи бундан мустасно) маҳаллий бюджетларга ажратмалар 50 фоиздан кам бўлган такдирда, ушбу солиқлар бўйича даромадларнинг прогноздан ошириб бажарилишидан ҳосил бўлган маблағларнинг 50 фоизи маҳаллий бюджетларга қайтарилиши;

вилоят, туман ва шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлари ва харажатлари хажмларини тасдиқлаш бўйича қарорлар қабул қилишда вилоят халқ депутатлари Кенгашига юклатилиши;

ҳаражатларнинг етишмаётган суммасини алоҳида туманлар ва шаҳарлар бюджетларини режалаштиришда шаклланадиган ортиқча даромадларни вилоят бюджети билан туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ўртасида қайта тақсимлаш ҳисобидан қопланиши;

қўшилган қиймат солиғи (импорт қилинадиган товарларга қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларидан олинадиган солиқ бундан мустасно), юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тўланадигани, шунингдек, норезидентнинг даромадларидан тўлов манбаида ушлаб қолинадигани бундан мустасно)нинг бир қисмини тегишли ҳудудларда қолаётган даромадлар доирасида йўналтирилиши;

даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган маблағлардан бир қисмини ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун тегишли туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ўтказиш бўйича ваколатлар берилиши назарда тутилганлиги;

с) Сув таъминоти ташкилотлари томонидан жалб қилинган халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарзлари ва кредитларининг қайтарилиши етишмаган қисмида Ўзбекистон  Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланганлиги;

т) Вилоят ҳокимликлари сув таъминоти ташкилотларининг молиявий ҳолатини қатъий назорат қилиш, уларнинг молиявий оқимлари устидан мониторинг олиб боришни таъминлаш, кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча маблағларни ундириш чораларини кўриш ва маблағлар етмаган ҳолларда, асосий қарз ва фоиз тўловларининг қопланмаган қисмини вилоят маҳаллий бюджетларининг қўшимча даромадлари ҳисобидан молиялаштирилиши;

у) 2019 йил учун қуйдагилар:

вилоят маҳаллий бюджетининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, республика бюджетидан мақсадли ижтимоий трансфертлар миқдорлари;

вилоят маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари;

вилоят маҳаллий бюджетларининг айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари;

вилоят маҳаллий бюджети, туман ва шаҳар бюджетларининг захира жамғармаси миқдорлари тасдиқланганлиги;

ф) 2019 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини 2018 йил учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолган ҳолда 2019 йил 1 майдан бошлаб уларнинг миқдори белгиланганлиги;

х) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги 2009 йил 22 декабрдаги
ПҚ-1245-сонли қарори 24-бандининг амал қилиши 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилганлиги;

ц) Президент қарорининг иловасидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги ҳамда 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотганлиги эътиборга олинсин.

5. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эргашев, бюджетга оид ваколатларига кирувчи даромадларнинг тўлиқлигини ва харажатлар ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласин.

6. Давлат хизматлари агентлиги туман бўлими (А.Турсунов) 2019 йил охирига қадар пенсиялар тайинланганлиги ҳолати ва уларнинг тўлови миқдорлари тўғрисидаги маълумотномаларни бериш, шунингдек, Пенсия жамғармаси маълумотлар базаси билан интеграциялашувини амалга оширган ҳолда бола туғилганда бериладиган нафақа ва дафн маросими учун нафақалар тайинлаш юзасидан мурожаатлар бўйича давлат хизматлари кўрсатиш жараёни тўлиқ  автоматлаштирилишини таъминласин.

7. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эргашев халқ депутатлари Кенгаши билан келишилган ҳолда:

ҳаражатларнинг етишмаётган суммасини туман бюджетида шаклланадиган ортиқча даромадлар ҳисобидан қопланиши;

қўшилган қиймат солиғи (импорт қилинадиган товарларга қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларидан олинадиган солиқ бундан мустасно), юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тўланадигани, шунингдек, норезидентнинг даромадларидан тўлов манбаида ушлаб қолинадигани бундан мустасно)нинг бир қисмини тегишли ҳудудларда қолаётган даромадлар доирасида йўналтирилиши;

даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган маблағлардан бир қисмини ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун тегишли туман бюджетига ўтказиш бўйича ўрнатилган тартибда фойдаланилишини таъминласин.

8. Туман Бандлик бўлими (Ю.Холбоев) туман Давлат солиқ инспекцияси (А.Усмонов) билан биргаликда меҳнатга ҳақ тўлаш фондини асоссиз пасайтириш ҳолатларини аниқлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти мониторингини амалга оширсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Аргашев зиммасига юклатилсин.   

 

 

        Туман ҳокими                                                           А. Хидиров   

Умумий таклифлар

886