Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
18093 Учтепа туман ҳокимияти 29/05/2020 13/06/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Учтепа туманида”Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш аҳоли бандлигини таъминлаш 2020 йил уй бошлиқлари ташкил этиш , Ишсиз шахсларнинг вақтинчалик бандлигини таъминлаш учун шароитлар яратиш; касбга (мутахассисликка) эга бўлмаган илк бор иш изловчи шахсларни меҳнат фаолиятига жалб этиш 2020 нафар фуқароларни касбга қайта тайёрлаш ва тадбиркорликга ўқитиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-18093

Ўзбекистон Республикаси   Президентининг 2020 йил 19 мартдаги "Коронавирус пандемияси глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5969-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси   Президентининг 2019 йил 5 мартдаги “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш янги  иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги ПҚ-4227-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-5052-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3268-сон Қарори ижросини таъмиинлаш мақсадида,Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 5 октябрдаги” “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 799-сон қарорини бажариш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Учтепа туманига Президент ташрифдан сўнг ободонлаштриш ва кўкаламзорлаштриш бўйча иш ҳажми кенгайганлиги ҳамда Халқ  депутатлари Учтепа тумани кенгашининг таклифига  асосан.      

      Қарор қилади:

          1. Учтепа  туманидаги ишсиз ва банд бўлмаган шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига кенг жалб этиш орқали 1500 нафар фуқаролар бандлигини таъминлаш чоралари кўрилсин.

2. Учтепа тумани худудида мавжуд бўлган барча кўп қаватли уйларга (уй боши)ни ва кўча бошиларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш.

3. Учтепа туманидаги яашовчи ишсиз фуқролар рўйхатини шаклантириш хамда уларни аниқлаш, бандлигини таъминлаш мақсадида Учтепа туман 60 та маҳалла фуқаролари йиғинидан 60 нафар фуқаро жамоат ишларига жалб этилсин.

4. Тошкент шахар Учтепа туман, аҳоли пунктлари, маҳаллалар ва бошқа ҳудудларни ободонлаштириш кўкаламзорлаштириш, тозалаш, оқлаш, маданий объектлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ва ариқларни тозалаш кабилар, уй-жой коммунал ва бошқа инфратузилма объектларини таъмирлаш, кўчалар, йўллар ва пиёдалар юриш йўлакларини таъмирлаш, мавсумий қишлоқ хўжалик ишлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, ирригация ва мелиорация тармоқларини таъмирлаш, ногиронлар, кексалар, беморлар ва бошқаларни парваришлаш, саноат тармоқлари ва хизматлар кўрсатиш соҳаси ташкилотларидаги ишлар, объектларни қуриш, якка ёлғиз, ўзгалар парваришига муҳтож аҳолини парваришлаш учун, ИИБ орқали карантинга олинган оилаларга бириктирилган ёрдамчи посбонлар, ИИБ орқали туманларда ташкил этилган блок-постларда посбон, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари қўшимча зарур бўладиган иш ҳажмларини ва қўшимча штат бирликларини аниқлаб (2 ҳафтадан кам бўлмаган, лекин 6 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга меҳнат шартномалар тузилади). Йиғма буюртмаларни шакллантириб жамоат ишларига  жалб этиш чора-тадбирларни амалга оширилсин.

5.Белгилансинки тумандаги барча МФЙ ва Сектор штаблари 2020 йил учун фуқароларнинг бандлигини таъминлаш учун ишсиз фуқаролар манзилли рўйхатини шакллантириб, Учтепа туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (АБКМ)га тақдим этсин, фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилсин. 

6. Туман АБКМ 2020 йил учун 2020 нафар фуқароларни субсидия асосида касбга қайта тайёрлаш ва тадбиркорликга ўқитиш асаларичилик коникмаларин шакилантириш ўқитиш ташкил этсин. 

7. Учтепа тумани аҳолт бандлигига кўмаклашиш маркази (АБКМ) йўлланмаси асосида жамоат ишларида иштирок этиш, касбга қайта тайёрлаш ва тадбиркорликга ўқитиш учун юборилган фуқароларга иш ҳақи ва ўқитиш ҳаражатлари бўйича тўловларнинг 100 фоизи кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамғарма ҳисобидан қопланади.

8. Белгиллансинки тумандаги барча маҳалла фуқаролари йиғини ва Сектор штаблари 2020 йил учун фуқароларнинг бандлигини таъминлаш учун ишсиз фуқаролар манзилли рўйхатини шакллантирсин, туман АБКМга тақдим этсин, фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этсин. 

9. “ОБОД МАҲАЛЛА” дастури асосида ҳақ тўланадиган жамаот ишларини ташкил этиш иш бўлаётган ёки олиб борилаётган махалла Фуқаролар йиғинлари билан шартномалар расмийлаштирилишига ва жамғарма томонидан молиялаштирилишига рухсат берилсин.

10. Сектор штаблари, тумандаги барча (МФЙ) ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқароларни  ишга қабул қилишда уларнинг худудларини белгилаб беришни буйруқ билан белгиланган тартибда  расмийлаштирсин. Сектор штаблари томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта жамоат ишлари ташкил қилинишининг ҳолати мониторинг қилиб борилади ва тегишли мониторинг далолатномаси билан расмийлаштирилади.

11. Туманн аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига (А.Камилов)

 - Туман ҳокимлиги томондан ҳақ тўланадиган жамоат ишлари учун тақдим қилинадиган        “йиғма буюртма”ларни белгиланган муддатларда тақдим қилинишини таъминлаш

- жамоат ишлари жамғармасидан молиялаштирилиши зарур бўлган маблағларнинг тўловини амалга оширилишида амалий ёрдам бериш  вазифалари юклатилсин.

     12. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Хужанов зиммасига юклатилсин.

Учтепа тумани хокими                                                      Ф.Абдуллаев

Умумий таклифлар: 0

253