Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
18081 Нуробод туман ҳокимияти 22/05/2020 06/06/2020 0
Ҳоким қарори
Нуробод тумани ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасаларида ҳарбий ҳисоб ва бронлаштириш ишларининг юритилишини тартибга солиш ва текшириш тўғрисида
ID-18081

Ўзбекистон Республикаси “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сонли “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда туман мудофаа ишлари бўлимининг 2020 йил 18 майдаги 339-сонли хатини инобатга олиб, тумандаги барча ташкилот ва муассасаларда ҳарбий ҳисоб ишларини тартибга солиш ва текширувлар ўтказиш мақсадида ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Туманда ҳарбий ҳисоб, бронлаштириш ва сафарбарлик ишлари талаб даражасида эмаслиги корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларига кўрсатиб ўтилсин.

2. Мудофаа ишлари бўйича бўлими корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий ҳисобга олиш ва бронлаштириш ишларини иловага асосан ташкиллаштирсин.

3. Идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарларига;

ҳарбий хизматга мажбурларни ва чақирилувчиларни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги ва Давлат Статистика қўмитаси томонидан белгиланадиган қоидалар ва шакллар бўйича тўлиқ ва сифатли рўйхатга олишни таъминлаш;

захирадаги офицерлар, аскар ва сержантлар ҳарбий гувоҳномаларидаги ва сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг гувоҳномаларидаги ҳарбий ҳисоб белгиларини корхона ва ташкилотлардаги шахсий варақалари (Т-2 шакл) билан доимий равишда солиштириб бориш (бир йилда бир маротаба) учун туман мудофаа ишлари бўйича бўлимига тақдим этиш;

тасдиқланган режа асосида мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхона, ташкилот, муассасаларга текшириш учун туман мудофаа ишлари бўлимидан келган масъул шахсларга ҳарбий ҳисоб ва бронлаштиришга доир барча ҳужжатлар тўлиқ тақдим этиш;

ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг оилавий аҳволи, яшаш жойи манзили, хизматдаги мавқеи, умумтаълим ва техник тайёргарлигидаги ўзгаришларини мунтазам равишда ҳисобга олиб бориш ҳамда беш кун муддатда ўзгаришларини уларнинг шахсий карточкаларига киритиб, бу тўғрида тегишли ҳарбий рўйхатга олиш органларига улар томонидан белгиланадиган муддатларда, яъни ҳар ойда камида бир маротаба маълум қилиш;

раҳбарлар, муҳандис-техник ҳодимлар ва малакали ишчилар таркибидаги ҳарбий хизматга, сафарбарлик даври учун Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт тармоқларига брон қилиб қўйилишини ўз вақтида расмийлаштириш;

ишга (ўқишга) янги қабул қилинган ёки ишдан (ўқув юртидан) бўшатилган барча ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар тўғрисидаги маълумот етти кун муддатда мудофаа ишлари бўйича бўлимига хабар қилиш;

фуқароларни ишга (ўқишга) қабул қилишда уларда ҳарбий – ҳисоб ҳужжатлари (ҳарбий хизматга мажбурларда, захирадаги офицерларда ҳарбий гувоҳноманинг, чақирилувчиларда эса қайд этиш гувоҳномаси мавжудлигини текшириш ҳамда уларнинг ҳарбий ҳисобда туришини аниқлаш, фуқаролар фақат яшаш жойи бўйича ҳарбий ҳисобга қўйилганидан кейингина ишга (ўқишга) қабул қилинадилар;

ҳарбий рўйхатга олиш билан шуғулланувчи ҳодимларни ўз бўйруқлари билан тайинлаш, алмаштириш ва ишдан бўшатиш идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, корхона, ташкилот ва таълим муассасаси раҳбарлари томонидан мудофаа ишлари бўлими билан келишилган ҳолда амалга оширилсин.

4. Зиммасига ҳарбий рўйхатни юритиш юклатилган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари, мудофаа ишлари бўйича бўлим талаби билан ҳарбий рўйхатда турган шахслар тўғрисидаги зарур маълумотларни тақдим этишлари, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирувчиларни чақирилаётганликларидан хабардор этишлари ҳамда уларнинг чақирув бўйича ўз вақтида ҳозир бўлишларини таъминласинлар.

5. Туман ички ишлар бўлими (А.Очилов)га;

чақирилувчиларга фуқаролик паспортларини бериш, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий ҳисоб ҳужжатларида улар ҳарбий рўйхатга олинганлиги ёки ундан чиқарилганлиги тўғрисида мудофаа ишлари бўйича бўлимининг белгиси бўлган тақдирдагина уларни турар жойлари бўйича қайд қилиш ва рўйхатдан чиқаришни амалга ошириш;

ўсмирларни ҳарбий рўйхатга олишда, фуқароларнинг ҳарбий хизматга (йиғинларга) чақирувини ўтказишда, ҳарбий рўйхатнинг белгиланган қоидаларини бузаётган шахсларни аниқлашда мудофаа ишлари бўйича бўлимига кўмаклашиш;

умумий ҳарбий мажбуриятни бажаришдан бўйин товлаётган шахсларни қидириб топиш ва мудофаа ишлари бўлимига олиб боришни ташкил этиш вазифалари юклатилсин.

6. Туман ФХДЁ бўлими (Н.Гулмуродова)га;

ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгартирилганлиги тўғрисида, фуқаролик ҳолатини қайд этиш ҳужжатларига уларнинг туғилган санаси ва жойига оид ўзгартиришлар киритилганлиги ҳақида, шунингдек, ҳарбий хизматга мажбур ёки чақирилувчининг вафоти қайд этилган ҳоллар тўғрисида туман мудофаа ишлари бўйича бўлимига етти кунлик муддат ичида маълум қилиш вазифаси топширилсин.

7. Туман Прокуратураси ва Суд органларига;

суриштирув ва дастлабки тергов, олиб борилаётган ишга дахлдор чақирилувчилар ва ҳарбий ҳисобга мажбурлар тўғрисида, ўзлари кўраётган жиноят ишлари ва қонуний кучга кирган ҳукумлар тўғрисида мудофаа ишлари бўйича бўлимига маълум қилишлари;

озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган (шу жумладан, шартли ҳукм қилинган) ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий гувоҳномалари ва чақирилувчиларнинг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалари мудофаа ишлари бўйича бўлимига юборилиши сўралсин.

8. Тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига ногирон деб топилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар тўғрисида, улар қайси гуруҳ ногирони эканлигидан қатъий назар, туман мудофаа ишлари бўйича бўлимига етти кунлик муддат ичида маълум қилсин.

9. Туман тиббиёт бирлашмаси (Ж.Жиянов) чақирув ўтказилаётган вақтида даволаш муассасалари томонидан стационар даволаниш учун қабул қилинган чақирув ёшидаги фуқаролар тўғрисида мудофаа ишлари бўйича бўлимига уч кунлик муддат ичида маълум қилсин.

10. Туман мудофаа ишлари бўлими (Ф.Юлдошев)га:

туман мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг чақирувига биноан узрли сабабларсиз келмаган, ҳарбий гувоҳнома, захирадаги офицер гувоҳномаси ва чақирилувчининг ҳарбий ҳисобга қайд қилинганлик тўғрисида гувоҳномасини онгли равишда яроқсиз ҳолатга келтирган ёки бепарволик оқибатида йўқотиб қўйган, ҳарбий рўйхатда турган мудофаа ишлари бўйича бўлимига яшаш жойи манзили, маълумоти, иш жойи ва лавозими ўзгарганлиги ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида етказмаган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларга нисбатан қонуний чора кўриш;

туман мудофаа ишлари бўлимининг талабига биноан ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни бўлимга келиши ҳақида хабардор қилишни таъминлаган ёки фуқароларни чақириладиган ҳудудларига ўз вақтида келишига тўсқинлик қилган ташкилот, корхона, муассаса, уй-жой мулкдорлари ширкатлари раҳбарлари ёки бошқа ҳарбий рўйхат ишлари учун жавобгар шахсларга белгиланган тартибда тегишли чора кўриш. Тумандаги корхона, ташкилотлар ва муассасаларда ҳарбий ҳисобга мажбурларни ҳарбий ҳисобга олиш ва бронлаштириш ишлари туман мудофаа бўлимининг 2020 йили иш режаси ва 2020 йили давомида корхоналар, муассасалар, ташкилотларда ҳарбий ҳисоб юритилишини текшириш жадвалига асосан назорат қилиш;

туман мудофаа ишлари бўлимига уй дафтари, қайдлов варақаси, ҳарбий гувоҳнома, заҳирадаги офицер гувоҳномаси ва чақирилувчининг қайдлов гувоҳномаси каби шу жойда яшовчи ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳужжатларини ҳарбий рўйхатга қўйиш ва рўйхатдан чиқаришни расмийлаштириш учун ўз вақтида топширмаган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда уй-жой мулкдорлари, ширкатлари раҳбарлари ёки бошқа ҳарбий рўйхат ишлари учун жавобгар мансабдор шахсларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш ҳамда бажарилган ишларни таҳлили тўғрисида ҳар ой туман ҳокимлигига мунтазам равишда ахборот бериб бориш вазифалари топширилсин.

11. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари  C.Илмуродов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                                Ф.Заиров

Нуробод тумани ҳокимининг

«___» ____________ 2020 йилдаги

№ ____ қарорига илова

 

 

НУРОБОД ТУМАНИ ҲУДУДИДА ЖОЙЛАШГАН ТАШКИЛОТ МУАССАСА, КОРХОНА ВА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА МАЖБУР ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲАРБИЙ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ВА УШБУ ТОИФАНИ

ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИГА БРОНЬ ҚИЛИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ ВА

ОЛИБ БОРИШГА ДОИР ИШЛАР ҲОЛАТИНИ  2020-2021  ЙИЛЛАР ДАВОМИДА ТЕКШИРИШ

Р Е Ж А С И

Т/р

Ташкилот, муассаса, корхона ёки таълим муассасасининг  манзили

Ташкилот раҳбари ёки кадрлар бўлими бошлиғининг телефон рақамлари

Текширув ўтказиш  муддати

Ўтказилган текширув натижалари бўйича белгиланган бахо

Текширув даврида аниқланган камчиликларни бартараф этиш муддати

Аниқланган камчиликлар бартараф этилгани юзасидан йўлланган ёзма жавоб

Текширув тадбирларини ким ўтказади

  1.  

Саройқўрғон  ўрмон хўжалиги

 

10-11.09. 2020  й.

 

 

 

 

  1.  

Туман  молия бўлими

 

15-16.09. 2020 й

 

 

 

 

  1.  

Туман халқ таълими бўлими

 

10-11.08. 2020 й.

 

 

 

 

  1.  

Туман  маданият бўлими

 

27-28.08 2020 й.

 

 

 

 

  1.  

Туман  бандликка кўмаклашиш маркази

 

13-14.08 2020 й

 

 

 

 

  1.  

АТБ “Агробанк” туман филиали

 

15-16.06. 2020 й.

 

 

 

 

  1.  

ДТ “Халк банки” туман филиали

 

25-26.06. 2020 й.

 

 

 

 

  1.  

ТИФ” Миллий банк” туман филиали

 

22-23.07. 2020 й.

 

 

 

 

  1.  

Туман  тиббиёт бирлашмаси

 

26-28.10. 2026 й

 

 

 

 

  1.  

Нуробод  нефт базас УК

 

13-14.10. 2020 й.

 

 

 

 

  1.  

ФДХЁ бўлими

 

27.10.2020 й.

 

 

 

 

  1.  

Жанубий Кон-бошқармаси

 

18-20.11. 2020 й

 

 

 

 

  1.  

Туман давлат солиқ инспекцияси

 

17.06.2020 й

 

 

 

 

  1.  

Туман  ДСЭНМ

 

06.08.2020 й.

 

 

 

 

  1.  

Нуробод туман Ободонлаштириш бўлими

 

16-18.07. 2020 й

 

 

 

 

  1.  

Нуробод тумани “Тозза ҳудуд” ДУК

 

30.07.2020 й

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Умумий таклифлар: 0

75