Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
18016 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси 21/05/2020 05/06/2020 0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби тўғрисидаги низом
ID-18016

ЛОЙИҲА

Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик
тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш
тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжат — муайян хорижий давлатнинг миллий қонунчилиги асосида илмий унвон олганликни тасдиқловчи расмий ҳужжат;

хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш — хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжат эгасига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида касбий фаолият юритиш ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга берилган имтиёзлардан фойдаланиш учун рухсат бериш мақсадида ваколатли давлат органи томонидан хорижий давлатда олинган илмий унвонни расман тасдиқлаш.

3. Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тўғридан-тўғри (экспертизасиз) тан олиш (кейинги ўринларда тан олиш деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси олий таълим (кейинги ўринларда ОТМ деб юритилади) ва илмий-тадқиқот (кейинги ўринларда ИТМ деб юритилади) муассасалари кенгашларининг мурожаатларига мувофиқ амалга оширилади.

4. Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

5. Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан таншқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

60 фоизи — Олий аттестация комиссиясининг хисоб рақамига;

20 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан танқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Электрон хукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

60 фоизи — Олий аттестация комиссиясининг ҳисоб рақамига;

20 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади

6. Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш Ўзбекистон Республикаси ОТМ/ИТМ кенгаши тавсиясига мувофиқ ОАК томонидан амалга оширилади.

Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш ОТМ/ИТМ томонидан амалга оширилади. Зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари ёки илмий марказларида илмий унвонлар берилгани тўғрисидаги маълумотларни олишда ОТМ/ИТМга кўмаклашади.

7. Хорижий давлатлар аттестация органлари томонидан 1992 йил 1 январигача Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган чет эл фуқароларига берилган илмий унвонлар ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш талаб этилмайди.

 

2-боб. Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун қабул қилиш

8. Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун ОТМ/ИТМ кенгаши томонидан бевосита Давлат хизматлари агентлиги ёки ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилинади.

Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилинганда ОТМ/ИТМ номидан давлат хизматлари маркази ходими, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда ОТМ/ИТМ илмий котиби хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатини тан олиш ҳақидаги сўровномани (кейинги ўринларда сўровнома деб юритилади) тўлдиради.

9. Хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш учун сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) ОТМ/ИТМ раҳбари имзолаган йўлланма хат. Хатда талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, иш жойи ва лавозими, шунингдек, қачон ва қайси давлатда илмий унвон аттестатини олганлиги, илмий унвоннинг расмий номи, хорижда олинган ҳужжатнинг берилган куни, серияси ва рақами ҳамда ОТМ/ИТМ кенгаши мажлиси ўтган сана ва рақами ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади;

б) илмий унвон аттестати (нусхаси олиниб, асли қайтарилади). Хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржима қилинган нотариал тасдиқланган нусхаси;

в) ОТМ/ИТМ кенгаши мажлиси баённомаси (мазкур муассаса илмий котиби томонидан тасдиқланган ва муҳрланган ҳолда).

Ҳужжатлар қабул қилингандан кейин барча қоғоз шаклидаги ҳужжатлар ОТМ/ИТМ илмий котибига қайтарилади.

Бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

10. Тегишли маълумотлар киритилгандан сўнг ОТМ/ИТМ илмий котибининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг рухсат берилган бошқа воситалари билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

11. Ҳужжатларни тақдим этган ОТМ/ИТМ маълумотларнинг тўғрилиги ва қалбаки ҳужжат (ҳужжатлар) тақдим этилмаганлигига масъулдирлар. Қалбаки ҳужжатлар аниқланганда, ОТМ/ИТМ томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилади.

12. Қуйидаги ҳолатларда давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилиши мумкин:

сўровноманинг электрон рақамли имзо ёки имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари билан тасдиқланмаганида;

сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганида;

хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш бўйича давлат хизмати кўрсатганлик учун белгиланган йиғим тўланмаганида.

Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

13. ОТМ/ИТМ давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортишга ҳақли.

ОТМ/ИТМ давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг мурожаати кўрилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим қайтарилмайди.

14. ОАКга маълумотлар қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

Давлат хизматлари агентлиги орқали мурожаат қилинганда сўровнома қабул қилинган вақтдан бошлаб ўн дақиқа ичида;

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда дарҳол юборилади.

15. Тўлиқ тақдим этилмаган ҳужжатлар ОАК томонидан кўриб чиқилмайди ҳамда ҳужжатлар топширилган пайтдан бошлаб бир иш кунида сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича Давлат хизматлари агентлиги ёки ЯИДХП орқали камчиликлари кўрсатилган ҳолда ОТМ/ИТМга қайтариб юборилади.

 

3-боб. Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш

16. Илмий унвонлар бўйича тақдим этилган ҳужжатлар 30 иш куни муддатида кўриб чиқилади ва ОАК Раёсатининг навбатдаги мажлисига киритилиб, хорижий давлатда олинган илмий унвон тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинади.

Аттестация ишини кўриб чиқиш муддатини ҳисоблашда июль-август ойлари ҳисобга олинмайди.

18. Хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатини тан олиш бўйича ОАК Раёсатининг қарори асосида ушбу низомнинг 2-3- ёки 4-иловаларига мувофиқ шаклдаги гувоҳнома расмийлаштирилади ҳамда ОАК масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб, бир иш куни ичида тегишлилигига кўра Давлат хизматлари агентлиги ёки ЯИДХП орқали гувоҳнома қабул қилинган пайтдан бошлаб бир соат ичида ОТМ/ИТМга юборилади.

Хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжат гувоҳнома билан биргаликда тақдим этилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний кучга эга бўлади.

 

4-боб. Якуний қоидалар

19. Хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома Ўзбекистон Республикасидаги касбий фаолият юритиш ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга берилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради.

20. Хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома эгасининг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда унинг аризасига биноан гувоҳнома қайта расмийлаштирилади.

Хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш тегишли ҳужжатлар ариза олинган кундан бошлаб ОАК томонидан 15 иш куни мобайнида амалга оширилади.

21. Йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома ўрнига, улар эгасининг аризасига кўра дубликат берилади.

22. Хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳноманинг қайта расмийлаштирилганлиги ёки дубликат берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

23. Мурожаат қилувчи ёки жисмоний шахс (шахслар) ёҳуд  юридик шахс (шахслар) хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги қарор ва ОАК ходимларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш натижалари юзасидан шикоят ва аризалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

24. Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақидаги гувоҳномалар ҳисоби ОАКнинг тегишли ахборот тизимлари комплекси реестрида юритилади.

Гувоҳномалар реестрида талабгор тўғрисидаги асосий маълумотлар, хусусан, талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, илмий унвон олган давлат ва таълим муассасасининг номи, ихтисослиги, гувоҳнома серияси ва рақами, гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами ҳамда фуқаролик паспортининг серияси, рақами ва талабгорнинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР)  кўрсатилади.

25. Хорижий давлатларда илмий унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олинган талабгорларт ўғрисидаги маълумотлар ОАК веб-сайти ва “ОАК Бюллетени” журналида эълон қилиб борилади.

Хорижий давлатда илмий унвон олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш  СХЕМАСИ

XORIJIY DAVLATDA ILMIY UNVON OLGANLIK TO‘G‘RISIDAGI НUJJATNI TAN OLISН НAQIDAGI GUVOНNOMA

XORIJIY DAVLATDA ILMIY UNVON OLGANLIK TO‘G‘RISIDAGI НUJJATNI TAN OLISН НAQIDAGI GUVOНNOMA

XORIJIY DAVLATDA ILMIY UNVON OLGANLIK TO‘G‘RISIDAGI НUJJATNI TAN OLISН НAQIDAGI GUVOНNOMA

Умумий таклифлар: 0

88