Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
17997 Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 22/05/2020 06/06/2020 44
Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-17997

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”га мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 27 июлдаги 9-мҳ ва 19-ққ-сонли қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 3058,  2018 йил 20 август) “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”га иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Халқ таълими вазири                                                                       Ш. Шерматов

 

Тошкент ш.,

2020 йил ___ ___________,

______-сон

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири                                  Н. Хусанов

 

Тошкент ш.,

2020 йил ___ ___________,

______-сон

Ўзбекистон Республикаси  Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил ______________даги _______ ва _______-сон қарорига
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 27 июлдаги 9-мҳ ва 19-ққ-сонли қарори билан тасдиқланган
(рўйхат рақами 3058,  2018 йил 20 август) “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома
га киритилаётган ўзгартириш

 

1. 15-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“синф журнали (босма ёки электрон);”

2. 15-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.

3. 16-, 17-бандлар чиқариб ташлансин.

Умумий таклифлар: 28

2245