ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1779 Хокимият Шариханского района 08/01/2019 23/01/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1779

“ЛОЙИҲА”

Ш А Ҳ Р И Х О Н Т У М А Н И Ҳ О К И М И Н И Н Г

Қ А Р О Р И

№_______

“____”__________2019 й Шаҳрихон тумани

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги (2013 йил 25 апрель, рўйхат рақами 2452-сон) низомнинг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида туманда

2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (бундан

буён матнда техника деб юритилади
) ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказишни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳалий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги Қонунининг 6, 25- моддаларига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Шахрихон тумани адлия бўлимининг 2018 йил 17 декабрдаги

15/03-1769-сонли “2019 йил учун қишлоқ хўжалиги техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги огоҳнома хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив йўл қурилиши техника воситалари, машина трактор парклари асбоб ускуналари 2019 йил мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

3. Техник кўригини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4.  Инспекциянинг Шахрихон туман бўлими техника ҳолат ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўбаси катта инспектори(комиссия раиси) А.Мирзаев 2013 йил 25 апрель, 2452-сон билан рўйхатга олинган низом ҳамда соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ риоя этилишига амал қилсин.

5. “Шахрихон” газетаси тахририяти М.Ғозиев техник кўрикни ўтказиш қоидалари ва жадвалини, шунингдек мазкур қарорнинг мазмун моҳиятини газета саҳифаларида жойлаштириб, кенг оммага етказиш тавсия этилсин.

6. Туман ҳокимининг 2018 йил 13 январь кунги 261-қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Жўраев зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими Х.Дадахонов

Туман ҳокимининг 2019 йил “______”___________даги _____-қ сонли лойиҳа қарорига 1– илова

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек,

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказиш комиссия

Т А Р К И Б И

1. А.Мирзаев -Инспекциянинг Шахрихон туман бўлими техника ҳолат ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўбаси катта инспектори комиссия раиси

А Ъ З О Л А Р И:

2.Р.Қодиров - туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари

3. Ў.Сулаймонов - Шахрихон “Агросервис МТП” МЧЖ раҳбари

4. М.Набиев - туман фермер, деҳқон хўжалиглари ва томарқа ер эгалари Кенгаши раиси

5. Б.Абдусаттаров - Туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи

6. Лавозимларга кура - муқобил МТП раҳбарлари

Инспекциянинг Шахрихон туман бўлими техника

ҳолат ва агротехник тадбирларниназорат

қилиш шўбаси катта инспектори: А.Мирзаев

Умумий таклифлар

620