ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1777 Хокимият Бозского района 08/01/2019 23/01/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
ТУМАНДАГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА МЕЛИОРАТИВ ТЕХНИКАЛАРНИ, ШУНИНГДЕК, МАШИНА-ТРАКТОР ПАРКЛАРИ, УСТАХОНАЛАР ВА СЕРВИС ПУНКТЛАРИНИНГ ВА АСБОБ УСКУНАЛАРИНИ 2019 ЙИЛ УЧУН ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
ID-1777

“ЛОЙИҲА”

БЎЗ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

№ ________

“____”__________2019 Бўз шаҳарчаси

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг ва асбоб ускуналарини 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги (2013 йил 25 апрель, рўйхат рақами 2452-сон) низомнинг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (бундан буён матнда техника деб юритилади) ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказишни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳалий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги Қонунининг 6, 25- моддаларига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Бўз тумани адлия бўлимининг 2018 йил 18 декабрдаги

16/01-358-сонли “2019 йил учун қишлоқ хўжалиги техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги огоҳнома хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиши техника воситалари, машина трактор парклари асбоб ускуналари 2019 йил мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

3. Техника кўригини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Инспекциянинг Бўз туман бўлими техника ҳолат ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўбаси катта инспектори(комиссия раиси) У.Қўчқаров 2013 йил 25 апрель, 2452-сон билан рўйхатга олинган низом ҳамда соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ риоя этилишига амал қилсин.

5. “Бўз ҳаёти” газетаси тахририяти С.Ҳазратқуловга техник кўрикни ўтказиш қоидалари ва жадвалини, шунингдек мазкур қарорнинг мазмун мохиятини газета саҳифаларида жойлаштириб, кенг оммага етказиш тавсия этилсин.

6. Туман ҳокимининг 2018 йил 5 январь кунги 40-қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ хўжалик масалалари бўйича ўринбосари З.Мелибоев зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими И.Мамадалиев

Туман ҳокимининг 2019 йил

« ____ » __________ даги

_____-қ сонли қарорига

1-илова

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелеоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказиш комиссияси

Т А Р К И Б И

1. У.Қўчқаров - Инспекциянинг Бўз туман бўлими техника

ҳолат ва агротехник тадбирларни назорат

қилиш шўбаси катта инспектори комиссия

раиси

А Ъ З О Л А Р И :

2. Ф.Шарипов -туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

3. З.Дармонов - туман “Агросервис” МТП МЧЖ раиси

4. М.Юнусов - туман фермер, деҳқон ҳўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

5. Х.Шахобиддинов -Туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи

6. Лавозимига кўра - муқобил МТП раислари

Инспекциянинг Бўз туман бўлими техника

ҳолат ва агротехник тадбирларни назорат

қилиш шўбаси катта инспектори: У.Қўчқаров

Умумий таклифлар

795