Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
17768 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 14/05/2020 29/05/2020 7

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори
Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
ID-17768

Лойиҳа

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида

 

Сўнги йилларда мамлакатимизда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ажратилган майдонлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ аҳолисининг бандлиги ва турмуш даражасини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимиздаги 4,5 миллиондан ортиқ томорқа ер эгалари ихтиёридаги 434,7 минг гектар ер майдонларида деҳқончилик қилинмоқда. Уларнинг ҳиссасига мамлакатимизда етиштирилаётган картошканинг 84 фоизи, сабзавот маҳсулотларининг 71 фоизи, полиз, узум ва меваларнинг 55-60 фоизи тўғри келади. Шунингдек, чорвачилик маҳсулотларининг 90 фоизидан ортиғи аҳоли хонадонларида етиштирилади.

Томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, томорқа хизмати корхоналари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини янада кенгайтириш, аҳоли хонадонларини қамраб олиш даражасини ошириш ва маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларни янада кўпайтириш мақсадида:

1. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:

ҳар бир туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлари ҳудудида камида биттадан “Томорқа хизмати” МЧЖларни ташкил этиш;

аҳоли томорқаларига кафолатланган кўчат ва уруғни тизимли етказиб беришни ташкил этиш учун “Томорқа хизмати” МЧЖларга иссиқхона, совутгичли омборхоналар, чорвачилик мажмуалари қуриш учун камида 3 гектардан ер ажратиш;

аҳоли томорқаларига кафолатланган кўчат ва уруғни тизимли етказиб бериш ва уларда етиштирилган маҳсулотларни сотишни ташкил қилиш учун вилоят ва туман (шаҳар) марказий деҳқон бозорларида, аҳоли гавжум пунктларида “Томорқа хизмати” МЧЖлар учун махсус савдо майдонларини ажратиш таклифлари маъқуллансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компаниясининг аҳоли томорқаларида етиштириладиган мева-сабзавот, гўшт, сут ва тухум маҳсулотларини кафолатли сотиш тизимини яратиш учун қайта ишлаш ва экспорт қилишда ишлаб чиқарувчи, тайёрловчи ва “Томорқа хизмати” МЧЖларининг ўзаро кооперация тизимини ривожлантиришнинг янги механизмларини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Унга мувофиқ дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан етиштирилган маҳсулотни етказиб бериш “Томорқа хизмати” МЧЖ томонидан йиғиб олинган ҳолда қайта ишлаш корхонаси ёки экспортер, ишлаб чиқарувчи ва “Томорқа хизмати” МЧЖ ўртасида тузиладиган уч томонлама келишув асосида амалга оширилиши мумкин.

3. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини сотишдан тушган пул маблағларининг 10 фоизи Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг даромад манбаларидан бири этиб белгилансин.

4. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ерга ишлов бериш воситалари харид қилиш, енгил конструкцияли иссиқхоналар ва паррандачилик хўжаликлари ташкил этиш учун тижорат банклари орқали 3 йил муддатга “Томорқа хизмати” МЧЖга кредит ажратиш Манзилли Дастурига 1-иловага мувофиқ 50 млрд.сўм;

аҳоли хонадонларда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун 20-30 тонналик кичик ҳажмли совутгичлар барпо этиш учун 2-иловага мувофиқ 30 млрд.сўм ажратсин.

5. 2023 йил 1 январга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан:

“Томорқа хизмати” МЧЖ ҳамда қишлоқ ҳўжалиги кооперативларига бериладиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 75 фоизидан ошмаган, бироқ 3 млрд. сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда кафиллик берилиши белгилансин;

Деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари, “Томорқа хизмати” МЧЖ ва қишлоқ хўжалиги кооперативларига Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг асосий ставкасида ва ундан юқори ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг 50 фоизини қоплаб бериш тизими жорий этилади.

6. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
ва вилоятлар ҳокимликлари:

“Томорқа хизмати” МЧЖ томонидан аҳоли томорқаларида етиштириладиган сут маҳсулотларини йиғиб олиб қайта ишлаш корхоналарига шартнома асосида етказиб бериш учун хом сут қабул қилиш шаҳобчалари ташкил қилиш;

“Ўзагротехсаноатхолдинг” компанияси билан биргаликда цистернада автоматлашган сут хажмини ўлчаш ва тозалаш механизмига эга сут маҳсулотлари йиғиш машиналарини, мотокультиваторларни маҳаллийлаштириш чораларини кўрсин.

7. Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари, деҳқон хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун артезиан қудуқларини қазиш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш учун давлат бюджети ҳисобидан субсидия:

аҳоли хонадонларида қазиладиган якка артезиан қудуқларини қазиш билан боғлиқ харажатларнинг ҳар бир қудуққа базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида;

камида 50 та аҳоли хонадонининг томорқа ерларини суғориш учун йирик артезиан қудуқларини қазиш харажатларининг
120 миллион сўмдан ошмайдиган қисмини қоплаш Ҳукумат томонидан бу борада мавжуд тартиб талаблари асосида;

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ бўлган ҳар бир гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг
50 баробаридан ошмаган
ҳолда ажратилади.

8. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва четдан келтириладиган енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун жиҳозлар, мотокультиватор ва унинг эҳтиёт қисмлари, минитракторлар, совутгич тизимлари ва уларнинг жиҳозлари, аҳоли хонадонларида ўрнатиладиган сув насослари, бурғулаш ускуналари қуритиш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ускуналари белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича
2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун тўловлардан ташқари);

“Томорқа хизмати” МЧЖлар ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб мазкур қарорга мувофиқ уларнинг асосий фаолияти доирасида 5 йил муддатга барча турдаги солиқлар, қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно, озод этилади;

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 апрелга қадар сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларида қазиладиган қудуқларнинг манзилли дастурини шакллантириб тасдиқлайди;

лойиҳалар ташаббускорларига ажратиладиган субсидиялар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатга асосан 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги  ПФ-5969-сон Фармонига асосан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан, 2021 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

“Томорқа хизмати” МЧЖларга берилаётган имтиёзлар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан юритиладиган “Томорқа хизмати” МЧЖлар реестрига киритилган корхоналарга тадбиқ этилади.

9. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда:

а) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, “Томорқа хизмати” МЧЖ ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:

енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача;

уруғликлар ва кўчатлар ҳамда суғориш воситалари харид килиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 10 бараваригача;

б) ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга экин экишга, чорва, парранда, қуён боқишга ихтисослашган кооператив устав фондига улуш сифатида киритиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача субсидиялар ажратилади.

10. Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги:

бир ой муддатда ер ва иқлим хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, кўчат ва уруғ навларини ҳудудлар кесимида экиш бўйича амалий-методик қўлланма ишлаб чиқиб, жойларга етказилишини;

Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларини, “Экстеншен” маркази ва “Инвитро” лабораторияларини “Томорқа хизмати” корхоналарига бириктирилишини таъминлаш топширилсин.

11. Тошкент давлат аграр университети, Фарғона вилояти Қува туманидаги Томорқа ер участкаларини ривожлантириш илмий-амалий маркази:

“Томорқа хизмати” МЧЖ ходимларини малакасини оширишни;

“Томорқа хизмати” МЧЖ таклифлари асосида улар билан ишловчи томорқа ер эгаларининг малакасини оширишни тизимли ташкил этсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига дехқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан фойдаланиш ва аҳоли даромадларини ошириш борасида қилинадиган ишларни мувофиқлаштириш вазифаси юклатилсин.

Мазкур қарорда назарда тутилган вазифаларнинг тўлиқ ва ўз муддатларида бажарилишини таъминлаш мақсадида бир ой муддатда вазирлик тузилмасида белгиланган чекланган штат бирликлари доирасида 4 та штат бирлигидан иборат масъул бошқарма ташкил этсин.

13. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда бир ой муддатда маҳаллаларни томорқа хизматларига кўмаклашгани учун рағбатлантириш бўйича тавсияларини ишлаб чиқсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.И.Барноев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти

 

                                  Ш. Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

Мазкур қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 9 апрел куни ўтказилган видеоселектор мажлисида берилган топшириққа асосан тайёрланган.

Қарор лойиҳасида:

тумандаги ҳар бир секторлар ҳудудида камида биттадан “Томорқа хизмати” МЧЖларни ташкил этиш;

аҳоли томорқаларига кафолатланган кўчат ва уруғни тизимли етказиб беришни ташкил этиш учун “Томорқа хизмати” МЧЖларга иссиқхона, совутгичли омборхоналар, чорвачилик мажмуалари қуриш учун камида 3 гектардан ер ажратиш;

туман (шаҳар) марказий деҳқон бозорларида махсус савдо майдонлари ажратилади.

Аҳоли томорқаларида етиштириладиган мева-сабзавот маҳсулотларини кафолатли сотиш тизимини яратиш учун қайта ишлаш ва экспорт қилишда ишлаб чиқарувчи, тайёрловчи ва “Томорқа хизмати” МЧЖларининг ўзаро кооперация тизимини ривожлантиришнинг янги механизмлари, яъни деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан етиштирилган маҳсулотни етказиб бериш “Томорқа хизмати” МЧЖ томонидан йиғиб олинган ҳолда қайта ишлаш корхонаси ёки экспортер, ишлаб чиқарувчи ва “Томорқа хизмати” МЧЖ ўртасида тузиладиган уч томонлама келишув асосида амалга ошириш тизими жорий этилади.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали камида
3 йил муддатга 1 йил имтиёзли давр билан “Томорқа хизмати” МЧЖга моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, негизида енгил конструкцияли иссиқхоналар, кичик чорвачилик, паррандачилик хўжаликлари ҳамда аҳоли хонадонларда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун 20-30 тонналик кичик ҳажмли совутгичлар ташкил этиш учун 80 млрд сўм ажратилади.

“Томорқа хизмати” МЧЖларнинг кредит олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида, 2020 йил 1 июндан бошлаб Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан:

“Томорқа хизмати” МЧЖ ҳамда қишлоқ ҳўжалиги кооперативларига бериладиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 75 фоизидан ошмаган, бироқ 3 млрд. сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда кафиллик;

Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари, “Томорқа хизмати” МЧЖ ва қишлоқ хўжалиги кооперативларига Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг 50 фоизи Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тизими жорий этилади.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва четдан келтириладиган енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун жиҳозлар, мотокультиватор ва унинг эҳтиёт қисмлари, минитракторлар, совутгич тизимлари ва уларнинг жиҳозлари, аҳоли хонадонларида ўрнатиладиган сув насослари, бурғулаш ускуналари қуритиш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ускуналари белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича
2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун тўловлардан ташқари);

“Томорқа хизмати” МЧЖлар ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб мазкур қарорга мувофиқ уларнинг асосий фаолияти доирасида 5 йил муддатга барча турдаги солиқлардан (қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно) озод этилади.

Мазкур қарорнинг қабул қилиниши томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, томорқа хизмати корхоналари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини янада кенгайтириш, аҳоли хонадонларини қамраб олиш даражасини ошириш ва маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларни янада кенгайтириш имконини беради.

     

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

     

2020 йил _____ майдаги ________ сон қарорига

     

1-илова

           

Моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ерга ишлов бериш воситалари харид қилиш, енгил конструкцияли иссиқхоналар ва паррандачилик хўжаликлари ташкил этиш учун тижорат банклари орқали 3 йил муддатга “Томорқа хизмати” МЧЖга кредит ажратиш
Манзилли Дастури*

           

Томорқа хизмати корхоналари номи

Амалга оширила-диган лойиҳа қиймати (млн.сўм)

Шундан

Лойиҳа мақсади

ўз маблағ-лари

Жамғарма маблағлари ҳисобига кредит

 

Қорақалпоғистон Республикаси

 

 

 

 

1

"Тўрткўл томорқа хизмати" МЧЖ

1000,0

200

800

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич,иссиқхона курилиши учун материаллар, ЛАВО автомобили харид қилиш, айланма маблағларни кўпайтириш.

2

"Беруний томорқа хизмати" МЧЖ

1200,0

200

1000

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич,ширин мияни кайта ишлаш,ширин мия колдиғидан ширинди тайёрлаш,музлаткич кўрилиши.

3

"Тўмарис томорқа хизмати" МЧЖ

1000,0

200

800

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич,музлаткич курилиши,иссиқхона кўрилиши,томорқа ер эгаларига хизмат кўрсатиш учун ЛАВО автомобили харид қилиш

4

"Аскар томорқа хизмати"МЧЖ

250,0

50

200

Мотокультиватор, дорипуркагич,томорқа ер эгаларига хизмат кўрсатиш учун Хамкор мотоцикли  харид қилиш,айланма маблағ кўпайтириш.

5

"Тахиатош томорқа хизмати" МЧЖ

150,0

50

100

Мотокультиватор, томорқа ер эгаларига хизмат кўрсатиш учун ЛАВО автомобили харид қилиш.

 

Андижон вилояти

 

 

 

 

6

Асака томорка хизмат МЧЖ

800,0

300

500

Фаолиятни кенгайтириш қўшимча мотокультиватор, дори сепгич ва бошқа турдаги техникалар учун

7

Улугнор томорка хизмати МЧЖ

700,0

200

500

Мини трактор, мотокультиватор

8

Буз махсус томорка хизмати МЧЖ

800,0

300

500

Қуёнчилик, балиқчилик ва паррандачиликни йўлга қўйиш ҳамда лимонария ташкил этиш

9

Дордок томорка хизмати МЧЖ

400,0

200

200

Фаолиятни кенгайтириш қўшимча мотокультиватор, дори сепгич ва бошқа турдаги техникалар учун

10

Баликчи томорка хизмати МЧЖ

600,0

300

300

Фаолиятни кенгайтириш қўшимча мотокультиватор, дори сепгич ва бошқа турдаги техникалар учун

11

Олтинкул томорка хизмат МЧЖ

500,0

300

200

Фаолиятни кенгайтириш қўшимча мотокультиватор, дори сепгич ва бошқа турдаги техникалар учун

12

Агропродукт экспорт томорка хизмат МЧЖ

700,0

200

500

Мотокультиватор, дори сепгич, иссиқхона ва бошқа турдаги техникалар учун

13

Жалакудук томорка хизмат МЧЖ

650,0

150

500

Фаолиятни кенгайтириш қўшимча мотокультиватор, дори сепгич ва бошқа турдаги техникалар учун

14

Агроэкспорт томорка хизмат МЧЖ

700,0

200

500

Фаолиятни кенгайтириш қўшимча мотокультиватор, дори сепгич ва бошқа турдаги техникалар учун

15

Избоскан гавхари томорка хизмат МЧЖ

600,0

100

500

Фаолиятни кенгайтириш қўшимча мотокультиватор, дори сепгич ва бошқа турдаги техникалар учун

16

Пахтаобод хосилдор томорка хизмат МЧЖ

150,0

50

100

Фаолиятни кенгайтириш қўшимча мотокультиватор, дори сепгич ва бошқа турдаги техникалар учун

17

Голден лайк томорка хизмат

300,0

100

200

Фаолиятни кенгайтириш қўшимча мотокультиватор, дори сепгич ва бошқа турдаги техникалар учун

18

Йулчиев томорка хизмати

400,0

100

300

Фаолиятни кенгайтириш қўшимча мотокультиватор, дори сепгич ва бошқа турдаги техникалар учун

19

Жалакудукагро томорка хизмат МЧЖ

300,0

100

200

Фаолиятни кенгайтириш қўшимча мотокультиватор, дори сепгич ва бошқа турдаги техникалар учун

 

Бухоро вилояти

 

 

 

 

20

"Вобкент марказий томорқа хизмати" МЧЖ

279,0

45

234

Мотокультиватор, мини трактор, преспадборчик харид қилиш

21

"Муҳаммадали томорқа хизмати" МЧЖ

761,0

140

621

Мотокультиватор, мини трактор,прицепы, преспадборчик харид қилиш

22

"Қоровулбозор томорқа хизмати" МЧЖ

395,0

45

350

Мотокультиватор, мини трактор, преспадборчик харид қилиш

23

"Кенгаш қошидаги томорқа хизмати" МЧЖ

759,0

150

609

Мотокультиватор, мини трактор,прицепы, преспадборчик харид қилиш

24

"Зандани томорқа хизмати" МЧЖ

725,0

150

575

Мотокультиватор, мини трактор, преспадборчик харид қилиш

25

"Челонғу томорқа хизмати" МЧЖ

810,0

150

660

Совутгич биноси қуриш, Мини трактор, харид қилиш

26

"Сармижон томорқа хизмати" МЧЖ

608,0

160

448

Мотокультиватор, мини экскватор, харид қилиш

 

Жиззах вилояти

 

 

 

 

27

"Зомин томорқа" МЧЖ

300,0

130

170

25 сотихли иссиқхона, 4 дона мотокультиватор

28

"Шароф Рашидов туман томорқа хизмати сервис" МЧЖ

1500,0

500

1000

4 дона мотокультиватор, 1  дона мини трактор, 10 дона дори пуркагич, мева қуритиш ускунаси, минерал уғитлар хариди, иссиқхона жихозлари ва кучатлар хариди

29

"Жиззах шахар томорқа" МЧЖ

2000,0

800

1200

мева савзавотларни қуритиш ускунаси, Совутгич биноси қуриш, 1 дона ЛАБо автомашинаси, паррандачилик комплекси қуриш учун, 2 дона мотокультиватор, ва 1 дона мини трактор

30

"Фориш томорқа хизмати" МЧЖ

700,0

200

500

4 дона мотокультиватор,  1 дона трактор, 10 дона дори пуркагич, иссиқхона жихозлари,минерал уғитлар  ва кучатлар хариди учун.

31

"Махсус таъминот" МЧЖ

700,0

100

600

Минерал уғитлар хариди, иссиқхона жихозлари, 4 дона мотокультиватор, 2 дона ЛАБО автомашинаси ва уруғликлар хариди учун

32

Бахмал томорқа хизмат курсатиш" МЧЖ

500,0

160

340

2 дона мотокултиватор, уруғлик ва кучатлар хариди учун

 

Қашқадарё вилояти

 

 

 

 

33

"Ғузор Томорқа хизмати" МЧЖ

1000,0

100

900

Иссиқхона, музлатгич, Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич харид қилиш

34

"Калтаминор АЛ-Ҳилол томорқа хизмати"

640,0

40

600

Иссиқхона,  Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич харид қилиш

35

"Насаф элита уруғлари томорқа хизмати маркази" МЧЖ

1000,0

100

900

Иссиқхона,  Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич харид қилиш

36

"Китоб томорқа хизмати" МЧЖ

900,0

100

800

Иссиқхона,  Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич харид қилиш

37

"Миришкор туман томорқа хизмати" МЧЖ

450,0

50

400

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич харид қилиш, иссиқхона қуриш

38

Муборак "Томорқа Хизмати" МЧЖ

200,0

50

150

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич харид қилиш, иссиқхона қуриш

39

Шаҳрисабз шаҳар томорқа  хизмати МЧЖ

600,0

100

500

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич харид қилиш, иссиқхона қуриш

40

"Яккабоғ Томарқа" МЧЖ

500,0

50

450

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич харид қилиш, иссиқхона қуриш

41

"Шаҳрисабз томорқа хизмати"МЧЖ

2500,0

500

2000

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич харид қилиш, айланма маблағларни кўпайтириш

 

Навоий вилояти

 

 

 

 

42

"Норқул бобо томорқа хизмати"МЧЖ

600,0

125

475

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич харид қилиш, парранда парваришлаш

43

Кармана томарқа хизмати 2

3500,0

500

3000

куркачилик ва озуқаси, 10 сотихли иссиқхона , дорипуркагич харид қилиш, омухта ем ишлаб чиқариш мини завод,  инкубация ускунаси

44

Томорқа хизмати Навоий

650,0

150

500

Мотокультиватор, дорипуркагич харид қилиш, иссиқхона қуриш, лабо ва музлаткичли омборхона

45

Навоий марказий томорқа хизмати 001

475,0

100

375

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич харид қилиш, лабо автомашинаси, музлаткичли-омборхона

46

Қизилтепа томорқа хизмати-2

750,0

200

550

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич харид қилиш, иссиқхона қуриш, музлаткичли-омборхона

47

Томорқа хизмати-3 Агрофирмаси

510,0

200

310

Мотокультиватор, мини трактор,  лабо автомашинаси, музлаткичли-омборхона

48

Кармана насл чорва парранда томорқа хизмати

550,0

120

430

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич харид қилиш, лабо автомашинаси, музлаткичли-омборхона

49

Навбаҳор томорқа хизмати

500,0

200

300

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич харид қилиш, иссиқхона материаллари

 

Наманган вилояти

 

 

 

 

50

"Янгиқўрғон Агро Экспорт томорқа хизмати" МЧЖ

600,0

100

500

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич харид қилиш, иссиқхона қуриш

51

"Фаровон томорқа хизмати" МЧЖ

600,0

100

500

4 дона Мотокультиватор,

 
1 дона юк ташиш машинаси (исузу) 4 дона дорипуркагич харид қилиш,

 

52

"Қўғай томорқа хизмати сервис" МЧЖ

200,0

25

175

3 дона Мотокультиватор,
1 дона мини трактор,  5 дона дорипуркагич харид қилиш, айланма маблағларни кўпайтириш

53

"Мадад томорқа хизмати" МЧЖ

450,0

200

250

4 дона Мотокультиватор,
1 дона мини трактор, 2 дона дорипуркагич харид қилиш,
1 дона юк сақлаш омборхонаси

 

Самарқанд вилояти

 

 

 

 

54

"Нуробод янги тармоқ хизмати" МЧЖ

710,0

110

600

Мотокультиватор, мини трактор, артезиан қудуқ қазиш, томчилатиб суғориш ускуналари

55

"Каттақишлоқ томорқа хизмати" МЧЖ

238,0

50

188

Мотокультиватор, дорипуркагич

56

"Нуш томорқа хизмати" МЧЖ

434,0

60

374

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич

57

"Олмазор томорқа хизмати" МЧЖ

971,0

400

571

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич, лабо

58

"Иштихон томорқа хизмати"  2 МЧЖ

550,0

100

450

Мотокультиватор, мини трактор, картошкачиликни ривожлантириш

59

"Оқдарё томорқа  таминот хизматлари" МЧЖ

620,0

100

520

Мотокультиватор, мини трактор, иссиқхона бутловчи қисмлар, юк сақлаш омборхонаси

60

"Янгиравот-1 Осиё томорқа хизмати  " МЧЖ

450,0

100

350

Мотокультиватор,  иссиқхона бутловчи қисмлар,

61

"Равот томорқа хизмат" МЧЖ

407,0

100

307

Мотокультиватор, дорипуркагич, иссиқхона бутловчи қисмлар

62

"Таллиота томорқа хизмат 777" МЧЖ

307,0

100

207

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич

63

"Боғизағон томорқа хизмат" МЧЖ

247,0

50

197

Мини трактор, дорипуркагич

64

"Украч томорқа хизмати" МЧЖ

289,0

50

239

Мотокультиватор, мини трактор,  иссиқхона бутловчи қисмлар

65

"NEW STREET томорқа хизмати МЧЖ

384,0

50

334

Мотокультиватор, уруғлик, иссиқхона бутловчи қисмлар

66

"Ислом бобо томорқа зизмати" МЧЖ

391,0

50

341

Мотокультиватор, мини трактор, иссиқхона бутловчи қисмлар

67

"Замин ёғдуси томорқа хизмати" МЧЖ

150,0

50

100

Мотокультиватор, мини трактор

68

"Qoqsoy fayz tomorqa xizmati" МЧЖ

250,0

50

200

Мотокультиватор, мини трактор

69

"Fayzli Yangiobod tomorqa xizmati" МЧЖ

220,0

50

170

Мотокультиватор, мини трактор, лабо

70

Каттақўрғон таъминот томорқа хизмати" МЧЖ

1000,0

100

900

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич харид қилиш, айланма маблағларни кўпайтириш, картошкани ривожлантириш, лабо

71

Фозил Мингчинор томорқа хизмати

404,0

50

354

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич, юк сақлаш омборхонаси

72

Пайарик "Томорқа таьмитот хизмати" МЧЖ

500,0

100

400

Мотокультиватор, лабо, иссиқхона бутловчи қисмлар,

73

Дарвишиқ "томорқа хизмати сервис" МЧЖ

500,0

100

400

Мотокультиватор, лабо, айланма маблағларнини кўпайтириш

 

Сирдарё вилояти

 

 

 

 

74

Дехкон хужалиги томорқа хизмати МЧЖ

303

23

280

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич, томорка ер эгаларига хизмат курсатиш учун  ЛАВО харид қилиш

75

Гулистон томорқа хизмати МЧЖ

300

50

250

Мотокультиватор, дори пуркагич мини трактор ва агрегатлари.

76

"Мирзаобод учлик хамкор томорқа хизмати" МЧЖ

323

23

300

Мотокультиватор, дорипуркагич,мевали кучатлар, томорқа ер эгаларига хизмат кўрсатиш учун ЛАВО автомобили харид қилиш

77

"Омон макс Агро кластер томорқа хизмати " МЧЖ

400

100

300

Мотокультиватор, дорипуркагич,мини трактор, айланма маблаг (угит хариди учун) ва томорка ер эгаларига хизмат курсатиш машинаси ЛАВО автомобили.

78

"Кумакчи томорқа сервис " МЧЖ

173

23

150

Мотокультиватор, дорипуркагич ва мини трактор харид килиш учун

79

Сардоба томорқа хизмати МЧЖ

600,0

100

500

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич харид қилиш, иссиқхона қуриш

 

Сурхондарё вилояти

 

 

 

 

80

 Ангор "Томорқа хизмати" МЧЖ

550,0

50

500

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич,иссиқхона курилиши учун материаллар,харид қилиш,айланма маблағларни кўпайтириш.

81

Қумқўрғон "Томорқа хизмати " МЧЖ

851,0

100

751

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич,иссиқхона курилиши учун материаллар,харид қилиш,айланма маблағларни кўпайтириш.

82

"Элга хизмат томорқа хизмат" МЧЖ

600,0

100

500

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич,иссиқхона курилиши учун материаллар,харид қилиш,айланма маблағларни кўпайтириш.

83

 "Янги ариқ томорқа хизмати" МЧЖ

720,0

50

670

Мотокультиватор,Хитой иссиқхонасини қуриш учун  материаллар,харид қилиш

84

 "Чағаниён агро томорқа хизмат" МЧЖ

1100,0

100

1000

Мини трактор, дорипуркагич,иссиқхона курилиши учун материаллар,харид қилиш,айланма маблағларни кўпайтириш.

 

Тошкент вилояти

 

 

 

 

85

"Паркент Зиё нур" МЧЖ

2500,0

1850

650,0

Мотокультиватор, ишлаб чиқариш, музлаткич.

86

"Митан файз томорқа хизмати" МЧЖ

508,0

150

358,0

 Мини трактор, Дамас лабо автомобили, 3 та мотокультиватор, мотоблок, арава тиркама, 2 та муравей мотоцикл,10та дорипуркагич,минерал ўғит шахобчаси

87

"Чирчиқ шаҳар томорқа хизмати" МЧЖ

352,0

80

272,0

Минитрактор, мотокультиватор, дорипуркагич, дамас лабо.

88

"Паркент тумани томрқа хизмати" МЧЖ

308,0

50

258,0

Минитрактор, мотокультиватор, дорипуркагич, омборхона ва ўсимликларни химоя қилиш клиникаси

89

"Зангиота тумани томорқа хизмати" МЧЖ

500,0

100

400,0

Минитрактор, мотокультиватор, дорипуркагич, дамас лабо.

90

"Сусам томорқа хизмати" МЧЖ

800,0

400,0

400,0

Минитрактор, мотокультиватор, дорипуркагич, дамас лабо,  иссиқхона

91

"Бекобод тумани томорқа хизмати" МЧЖ

500,0

150,0

350,0

Минитрактор, мотокультиватор,  дамас лабо, қуритиш линияси

92

"Чиноз томорқа хизмати" МЧЖ

472,0

80

392,0

Минитрактор, мотокультиватор,  дамас лабо, уруғ ва кўчатлар учун

93

"Жуманазаров Хакимжон томорқа хизмати" МЧЖ

310,0

60

250,0

Минитрактор, мотокультиватор,  юк автомобили.

94

"Бекобод шаҳар томорқа хизмати" МЧЖ

600,0

100

500,0

Музлаткичли омборхона, мотокультиватор, дамас Лабо

 

Фарғона вилояти

 

 

 

 

95

"Oltiariq yosh kuch tomorqa tizmati" МЧЖ

200,0

50

150

Қишлоқ хўжалик техникаси сотиб олиш.

96

"Barpo quruvchi tomorqa xizmat" МЧЖ

300,0

50

250

Қишлоқ хўжалик техникаси сотиб олиш.

97

"Dangara tomorqa xizmat" МЧЖ

750,0

200

550

Иссиқхона қуруш учун

98

"O`z ustida izlanish tomorqa" МЧЖ

325,0

75

250

2 мини трактор 2 та мото култиватор

99

Сўх томорқа хизмат МЧЖ

380,0

80

300

айланма маблағ учун

100

Учкўприк худудий томорқа хизмат МЧЖ

350,0

100

250

айланма маблағ учун

 

Хоразм вилояти

 

 

 

 

101

"Хоразм Гурлан томорқа хизмати" МЧЖ

350,0

50

300

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич, аҳолига иссиқхона қуриш учун қурилиш материаллар харид қилиш

102

"Қўшкўпир Агро Сервис томорқа хизмати" МЧЖ

250,0

50

200

Мотокультиватор, трактор, дорипуркагич харид қилиш,

103

"Темур қалмиқ томорқа хизмати" МЧЖ

450,0

100

350

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич харид қилиш, кўчат етиштириш учун иссиқхона қуриш

104

"Исо Мусо томорқа хизмати" МЧЖ

250,0

50

200

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич, аҳолига иссиқхона қуриш учун қурилиш материаллар харид қилиш

105

"Диёр томорқа хизмати" МЧЖ

380,0

80

300

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич, аҳолига иссиқхона қуриш учун қурилиш материаллар харид қилиш

106

"Хоразм Шовот томорқа хизмати 2020" МЧЖ

500,0

100

400

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич харид қилиш, музлаткич омборхонаси қуриш

107

Тупроққалъа томорқа хизмати" МЧЖ

250,0

50

200

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич, аҳолига иссиқхона қуриш учун материаллар харид қилиш

108

Тупроққалъа инновация томорқа хизмати" МЧЖ

250,0

50

200

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич, аҳолига иссиқхона қуриш учун материаллар харид қилиш

109

"Янгиарик томорка хизмати" МЧЖ

350,0

50

300

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич харид қилиш, парранда парваришлаш

110

"Янгибозор томорқа хизмат" МЧЖ

395,0

100

295

Мотокультиватор, мини трактор, дорипуркагич харид қилиш, музлаткич омборхонаси қуриш

 

Жами:

65934,0

15934,0

50000,0

 

           
 

* Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари таклифига кўра манзилли Дастурга Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.

                 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
 2020 йил ______ майдаги __________-сон қарорга 2-илова

 

Аҳоли хонадонларда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун 20-30 тонналик кичик ҳажмли совутгичлар барпо этиш жадвали*

Ҳудудлар номи

Қуриладиган музлатгич

Талаб этиладиган маблағ,
млн.сўмда

сони

ҳажми (тн)

жами

ўз маблағи хисобидан

Жамғарма маблағларидан олинадиган кредит хисобидан

1

Қорақалпоғистон Республикаси

68

1 700

3 400

680

2 720

2

Андижон

64

1 600

3 200

640

2 560

3

Бухоро

48

1 200

2 400

480

1 920

4

Жиззах

52

1 300

2 600

520

2 080

5

Қашқадарё

60

1 500

3 000

600

2 400

6

Навоий

28

700

1 400

280

1 120

7

Наманган

44

1 100

2 200

440

1 760

8

Самарқанд

56

1 400

2 800

560

2 240

9

Сурхондарё

56

1 400

2 800

560

2 240

10

Сирдарё

44

1 100

2 200

440

1 760

11

Тошкент

88

2 200

4 400

880

3 520

12

Фарғона

76

1 900

3 800

760

3 040

13

Хоразм

40

1 000

2 000

400

1 600

Жами

724

18 100

36 200

7 240

28 960

 

* Мазкур маблағлар тақсимотига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тавсиясига кўра Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин. 

 

Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил
______ майдаги ___________-сон қарорга
3-илова

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 13 августдаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш,тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида” ПФ-5780-сон Фармони 25-банди б кичик бандида: 

иккинчи хат боши қуйидаги сўзлар билан тўлдирилсин:

“фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредит олган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, “Томорқа хизмати” МЧЖлар ҳамда қишлоқ ҳўжалиги кооперативлари бундан мустасно;”;

тўртинчи хат боши қуйидаги таҳрирда ифодалансин:

“Белгилаб қўйилсинки,

ушбу банд талаблари тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун Жамғарма томонидан тақдим этиладиган кафилликлар ва компенсацияларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг аввал қабул қилинган ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари билан тасдиқланган шартларига татбиқ этилмайди;

Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари, “Томорқа хизмати” МЧЖлар ва қишлоқ хўжалиги кооперативларига Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг 50 фоизи Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.”.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3680-сон қарори

а) 6-банди:

иккинчи хат бошида “ва бошқа воситалар етказиб бериш” сўзлари
“, чорва моллари, парранда, қуён, асалари уяси, балиқ, қишлоқ хўжалик техникалари ҳамда эҳтиёт қисмлари, омухта ем, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш учун кимёвий воситалар ва асбоб ускуналар етказиб бериш, шунингдек, иссиқхоналар қуриб бериш” сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хат бошини қуйидаги таҳрирда ифодалаш “фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан харид қилинган, шунингдек, ўз майдонларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, қуритиш, қадоқлаш, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни ички ва ташқи бозорларда сотиш экспорт қилиш”.

б) 9-банди “а” кичик банди учинчи хат бошида “умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини” сўзларидан сўнг “ҳамда Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини” сўзлари билан тўлдирилсин.

в) 9-банди «б» кичик банди:

учинчи хатбошидаги “2 йил” сўзлари “3 йил” сўзлари билан алмаштирилсин.  

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

мева-сабзавотларни қайта ишлаш (қуритиш) корхоналари, музлатиш омборхоналари, чорвачилик комплекслари, иссиқхона мажмуалари қурилишига, интенсив боғлар ва токзорлар барпо этилишига, қишлоқ хўжалигида занжирли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, жумладан, омухта ем тайёрлаш, сутни қайта ишлаш, томат паста ишлаб чиқариш, минерал ўғитлар тайёрлаш, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш, қадоқлаш ва саралаш  ускуналарини келтириш”;

саккизинчи – ўн биринчи хатбошлари тегишинча тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хат боши билан тўлдирилсин:

“Мазкур “б” кичик банднинг сакизинчи хатбошида келтирилган объектлар фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари, шунингдек, “Томорқа хизмати” МЧЖлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига Жамғармадан белгиланган тартибда ажратиладиган кредитлар эвазига ва лизинг тўловлари асосида мазкур объектларнинг ўзини гаровга қўйиш ҳуқуқи асосида Жамғарма томонидан баланс қийматида сотилади. Уларни қуриш, харид қилиш ва сотиш тартиби Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.”.

г) 11-бандида:

“, шу жумладан 7 та бирлик марказий аппаратда, 18 та бирлик Жамғарманинг ҳудудий вакилларидан” сўзлари чиқариб ташлансин.

қуйидаги мазмундаги иккинчи хат боши билан тўлдирилсин: “Жамғарма Васийлик кенгаши қарори билан қўшимча штат бирликлари шакллантирилишига рухсат берилсин”.

д) 13 – банди:

иккинчи хатбоши “, жумладан  тўланадиган фоизларга тўлов манбаида олинадиган даромад солиғидан;” сўзлари билан тўлдирилсин.

учинчи хатбошидаги “давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб мазкур қарорга мувофиқ уларнинг асосий фаолияти доирасида 3 йил” сўзлари “ва қишлоқ хўжалик кооперативлари давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб 5 йил” сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
7 июндаги “
Ўзбекистон фермер, деҳкон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
433-сон қарори:

а) 1 – банди:

еттинчи хатбошисидаги “маблағлари ҳисобига” сўзларидан кейин “шакллантирилган ва” сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига, “Томорқа  хизмати” МЧЖлар ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативларига Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида ажратиладиган кредитларнинг фоиз ставкасининг 50 фоизи 2020 йил 10 майдан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади”.

б) 3 – иловада:

14 – банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“14. Жамғармага юкланган вазифаларни бажариш учун Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ Жамғарманинг ҳудудлардаги фаолиятини тўлақонли амалга ошириш мақсадида Жамғарманинг марказий аппарати ва ҳудудий вакиллари учун ўн бештагача хизмат автотранспорт воситасини харид қилиш ва сақлаш учун маблағ ажратилади”.

15-бандда:

иккинчи хатбошидан “ҳамда 150 миллиард сўм” сўзлари чиқариб ташлансин;

 қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Жамғармага келиб тушган маблағлар унинг ўз маблағлари ҳисобланади
ва Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида сарфланади”;.

17-бандда:

учинчи хатбошида “2020 йил 1 январдан бошлаб ресурсларни ажратиш” сўзларидан сўнг, “3 йил муддатга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр билан” сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи, ўн иккинчи, ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошлар билан тўлдирилсин:

“мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхоналари, музлатгичли омборхоналар, чорвачилик ва иссиқхона комплекслари қурилишига, интенсив боғ ва токзорлар барпо этишга, якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган ускуналарни келтиришга.

Мазкур банднинг ўн биринчи хатбошида келтирилган объект
ва ускуналар фермер, деҳқон хўжаликлари, “Томорқа хизмати” МЧЖлари
ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектларига Жамғармадан ажратиладиган кредит эвазига ва (ёки) лизинг шартлари асосида Жамғарма томонидан баланс қийматида сотилади.

Мазкур объектларни қуриш, харид қилиш ва сотиш тартиби Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.  

“Томорқа хизмати” МЧЖларга кредит бериш учун мазкур банднинг еттинчи хатбошида белгиланган талаблар асосида ҳам ресурслар ажратилиши мумкин.”;

ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошлари тегишли равишда ўн бешинчи ва ўн олтинчи  хатбошлари деб ҳисоблансин.

19-бандида:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Жамғарма томонидан АТ «Микрокредитбанк», АТ «Агробанк» ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Халқ банки»га ресурс ажратиш бўйича бош келишувда ушбу маблағлар тижорат банклари томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 3 йил муддатга, шу жумладан, 1 йилгача имтиёзли давр билан 2 фоизлик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда йиллик 7 фоиз ставкада кредитлар бериш учун ресурс сифатида ишлатилиши, 2020 йил 1 январдан бошлаб ресурсларни ажратиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасидан 4 фоизлик пунктни чегириб ташлаган ҳолда амалга оширилиши алоҳида келишиб олинади;

Жамғарма томонидан тижорат банкларига ресурслар ажратиш бўйича бош келишувда ушбу маблағлар «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк»
АТБ хамда Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банки томонидан ушбу маблағлар «Томорқа хизмати» МЧЖларга кредит ажратиш учун ресурслар сифатида 3 йил муддатга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг
50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида йиллик 2 фоизлик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда ишлатилиши, 2020 йил 1 январдан бошлаб ресурсларни ажратиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасидан 4 фоизлик пунктни чегириб ташлаган ҳолда амалга оширилиши алоҳида келишиб олинади”;

22-бандда “ҳар ойда” ҳамда “банкнинг тегишли кредит қўмитасининг кредит ажратиш тўғрисидаги қарори ҳақидаги ахборотни” сўзлари чиқариб ташлансин;

23-банд қуйидаги хатбошиси билан тўлдирилсин:

“Жамғармага киритилган буюртманомалар қонунчиликда белгиланган талабларга мос бўлмаган тақдирда, тижорат банкига ресурс қисман ажратилиши ёки ажратилмасдан қайтариб юборилиши мумкин.”.

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори:

а) 73-бандда г) кичик хатбошида “5 фоиз — операторга мукофот сифатида” сўзларидан сўнг “, 10 фоизи Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига” сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 2-иловаси билан тасдиқланган “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхатига қуйидаги мазмундаги 15-банд қўшилсин:

“15. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва унинг ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғарма”.

5.  Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 16 январдаги 28-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги Низомнинг:

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кўрсатиладиган молиявий ёрдам шакллари 3-банди қуйидаги мазмундаги д) кичикхатбоши билан тўлдирилсин:

“д) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига, “Томорқа  хизмати” МЧЖлар ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативларига Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида ажратиладиган кредитларнинг фоиз ставкасининг 50 фоизи 2020 йил 10 майдан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.”.

Умумий таклифлар: 1

2242