ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1775 Хокимият Бекабадского района 08/01/2019 23/01/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1775

Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини
 2019 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани,асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012  й.,
50-сон, 559-модда) ва Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низом (рўйхат рақами  2452-сонли,  2013 йил 25 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил. 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш мақсадида,

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар (туман Мудофаа ишлари бўлими, туман Ички ишлар бўлимидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникаси бундан мустасно) корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техниканинг, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари
асбоб-ускуналарини 2019 йилги техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини
2019 йилги техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жорий йилнинг 1 августига қадар тугатилсин.

4.  Ушбу қарор ижросини таъминлаш ва техник кўрикдан ўтказиш учун пул йиғимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги  Агро саноат мажмуъий ва озиқ овқат ҳавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Бекобод туман бўлими техника холати ва агро техник тадбирларни назорат қилиш шўбаси катта инспектори  (М.Анваров)га юклатилсин.

5.  Туман ҳокимининг 2018 йил 17 мартдаги “Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2018 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги  582-сон  қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6.  Мазкур  қарор  расмий  эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7.  Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи С.Холбеков хамда туман ҳокимининг ўринбосари Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи зимммасига юклатилсин.

Умумий таклифлар

607