Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
17660 Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 11/05/2020 26/05/2020 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Қонуни
Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнат қилувчиларга ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларда зарарни қоплаш тўғрисидаги 17-сон Конвенциясини (Женева, 1927 йил 1 апрель) ратификация қилиш ҳақида
ID-17660

ЛОЙИҲА

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

ҚОНУНИ

 

 

Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнат қилувчиларга ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларда зарарни қоплаш тўғрисидаги
17-сон Конвенциясини (Женева, 1927 йил 1 апрель) ратификация қилиш ҳақида

 

 

 

Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнат қилувчиларга ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларда зарарни қоплаш тўғрисидаги 17-сон Конвенцияси (Женева, 1927 йил 1 апрель) ратификация қилинсин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                   Президенти                                                       Ш. Мирзиёев

 

Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнат қилувчиларга ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларда  зарарни қоплаш тўғрисидаги

17-сон конвенциясини ратификация қилиш ҳақидаги

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш учун асос.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2019 йил 1 августда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Муносиб меҳнат дастурини амалга ошириш ва Халқаро меҳнат ташкилоти (бундан буён матнда ХМТ деб юритилади) билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича “Йўл харитаси” 2019-2020 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракатлар режаси.

ХМТ 17-сон конвенция мақсади.

ХМТнинг 17-сон конвенциясининг мақсади ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар натижасида тан жароҳати олган ишчиларга ёки уларнинг қарамоғида бўлганларга товон пули тўланишини таъминлашдан иборат.

ХМТнинг “Меҳнат қилувчиларга ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларда зарарни қоплаш тўғрисида”ги 17-сон конвенцияси ХМТнинг устувор конвенцияларидан биридир.

ХМТнинг 17-сон конвенциясига биноан миллий қонунчилик ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар оқибатида жабрланганларга зарар қопланишини кўзда тутиши керак.

Ҳозирги вақтда ХМТнинг 17-сон конвенцияси 74 та давлат, жумладан МДҲнинг Aрманистон ва Қирғизистон мамлакатлари томонидан ратификация қилинган.

Ўзбекистон қонунчилигининг Конвенция қоидаларига мувофиқлиги.

Ўзбекистон қонун ҳужжатларида ХМТнинг 17-сон конвенциясига зид бўлган ёки мос келмайдиган қоидалар мавжуд эмас. Жумладан:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 189-моддасига мувофиқ ходимнинг соғлиғига меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки у ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни иш берувчи тўлиқ ҳажмда тўлаши шарт эканлиги;

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни 33-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши туфайли унинг ҳаёти ва соғлиғига ўзи етказган зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда қоплаши;

бахтсиз ҳодисларда ишчиларга зарарни тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари”га асосан амалга оширилиши белгиланган.

Шундай қилиб, Ўзбекистон қонун ҳужжатларида 17-сон конвенцияни ратификация қилиш учун зарур шартлар мавжуд. Бунда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш талаб этилмайди.

ХМТнинг 17-сон конвенциясини ратификация қилиш мақсадга мувофиқлиги.

Ўзбекистон Республикаси томонидан ХМТнинг “Меҳнат қилувчиларга ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларда зарарни қоплаш тўғрисида”ги 17-сон конвенцияси ратификация қилиниши миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар юз берганда ишчиларни ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро стандартларни самарали жорий этиш учун хизмат қилади.

ХМТнинг 17-сон конвенцияси ратификация қилиниши натижасида Ўзбекистон Республикасининг келгусида ҳалқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан Жаҳон савдо ташкилотига интеграциялашуви учун шароит яратилади ҳамда Преференциялар умумий (бош) тизими доирасида Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик янада ривожлантирилади.

ХМТнинг 17-сон конвенцияси ратификация қилиниши келгусида халқаро меҳнат стандартларини миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилиш, Ўзбекистоннинг ХМТ ва бошқа ҳалқаро ташкилотлар билан муносабатларда ижобий имижини шакллантиришга ёрдам беради, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар амалда бажарилишининг кўрсаткичи бўлади.

ХМТнинг 17-сон конвенциясини ратификация қилиш учун бюджетдан қўшимча маблағлар, шунингдек, янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ҳамда уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши талаб қилинмайди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат

   муносабатлари вазири                                                   Н. Хусанов

 

ХМТнинг “Меҳнат қилувчиларга ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларда зарарни қоплаш тўғрисида” ги 17-сон Конвенцияси меъёрлари ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги қоидалари мувофиқлигининг
ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

17-сонли конвенция қоидалари

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қоидалари

ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти

МУҚАДДИМА

Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий Кенгаши томонидан Женевада чақирилиб, 1925 йил 19 май куни ўзининг еттинчи сессиясида йиғилган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош Конференцияси сессия кун тартибининг биринчи бандига асосан ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса юз берганда товон тўлаш тўғрисида бир қатор таклифларни қабул қилишга қарор қилган ҳолда ушбу таклифларни   халқаро конвенция шаклига келтиришни мақсад қилиб, минг тўққиз юз йигирма бешинчи йил июнь ойининг ўнинчи кунида ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса юз берганда меҳнат қилувчиларга товон тўлаш тўғрисида 1925 йил Конвенцияси деб номланиши мумкин бўлган ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти Уставининг қоидаларига мувофиқ Халқаро Меҳнат Ташкилоти аъзолари томонидан ратификация қилиниши керак бўлган қуйидаги Конвенцияни қабул қилади

Конвенциянинг муқаддимасида унинг Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги қоидаларига мос келадиган мақсад ва вазифалари акс эттирилган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ “Ходимнинг соғлиғига меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки у ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни иш берувчи тўлиқ ҳажмда тўлаши шарт.

Ходимнинг иш берувчининг ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам меҳнатда майиб бўлиши, шунингдек иш берувчи томонидан ажратилган транспортда иш жойига келаётган ёки ишдан қайтаётган вақтда шикастланиши натижасида етказилган зарар учун иш берувчи моддий жавобгар бўлади.

Меҳнатда майиб бўлиш оқибатида ёки ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли ходимга етказилган зарарни иш берувчи, башарти зарар унинг айби билан келиб чиқмаганлигини исботлаб беролмаса, тўлаши шарт.

Ўз меҳнат вазифаларини бажараётган вақтида юқори хавф манбаи натижасида ходимнинг соғлиғига етказилган зарарни иш берувчи, башарти зарар уни бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли ёки жабрланувчи қасддан қилганлиги оқибатида келиб чиққанлигини исботлаб беролмаса, тўлаши шарт.” (189-модда).

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни 33-моддасига мувофиқ “Иш берувчи ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши туфайли унинг ҳаёти ва соғлиғига ўзи етказган зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда қоплаши шарт.

Ходимнинг соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш жабрланувчининг меҳнатда майиб бўлишига қадар бўлган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан жабрланувчи томонидан касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотиш даражасига мувофиқ бўлган фоизлардаги ҳар ойлик тўловдан, шунингдек ходимнинг бир йиллик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда бир йўла бериладиган нафақа тўловидан ҳамда ходимнинг соғлиғи шикастланишидан келиб чиққан қўшимча харажатларни (агар у даволаниш, протез қўйдириш ва тиббий ҳамда ижтимоий ёрдамнинг бошқа турларига муҳтож деб топилган бўлса, ушбу тадбирлар билан боғлиқ харажатлар, шунингдек жабрланувчининг қайта тайёргарлиги ва тиббий хулосага мувофиқ ишга жойлашиши учун харажатлар ва бошқа харажатлар) компенсация қилишдан иборатдир.

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги оқибатида ходим вафот этган тақдирда, зарарнинг ўрни қопланиши ҳуқуқига эга бўлган шахсларга боқувчининг вафоти билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар ойлик тўловлар амалга оширилади, шунингдек вафот этган ходимнинг ўртача йиллик иш ҳақининг олти бараваридан кам бўлмаган миқдорда бир йўла бериладиган нафақа тўланади ва дафн этиш харажатларининг ўрни қопланади.

Вояга етмаган ходимнинг соғлиғига зарар етказилган тақдирда зарарнинг ўрнини қоплаш унинг аввалги иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда, аммо қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблаб чиқарилади.”.

Бахтсиз ҳодислар чоғида ходимларга зарарни тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари”га асосан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигида ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар пайтида ишчиларга зарарни тўлаш тамойиллари тўлиқ акс эттирилган, бу эса ўз навбатида конвенция қоидаларига мувофиқдир.

1-модда

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг ушбу Конвенцияни ратификация қиладиган ҳар бир аъзоси ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар натижасида тан жароҳати олган ишчиларга ёки уларнинг қарамоғидаги шахсларга ҳеч бўлмаганда ушбу Конвенцияда кўзда тутилган шартларга тенг равишда товон пули тўланишини ўз зиммасига олади.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ “Иш берувчи ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши туфайли унинг ҳаёти ва соғлиғига ўзи етказган зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда қоплаши шарт.

Ходимнинг соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш жабрланувчининг меҳнатда майиб бўлишига қадар бўлган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан жабрланувчи томонидан касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотиш даражасига мувофиқ бўлган фоизлардаги ҳар ойлик тўловдан, шунингдек ходимнинг бир йиллик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда бир йўла бериладиган нафақа тўловидан ҳамда ходимнинг соғлиғи шикастланишидан келиб чиққан қўшимча харажатларни (агар у даволаниш, протез қўйдириш ва тиббий ҳамда ижтимоий ёрдамнинг бошқа турларига муҳтож деб топилган бўлса, ушбу тадбирлар билан боғлиқ харажатлар, шунингдек жабрланувчининг қайта тайёргарлиги ва тиббий хулосага мувофиқ ишга жойлашиши учун харажатлар ва бошқа харажатлар) компенсация қилишдан иборатдир.

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги оқибатида ходим вафот этган тақдирда, зарарнинг ўрни қопланиши ҳуқуқига эга бўлган шахсларга боқувчининг вафоти билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар ойлик тўловлар амалга оширилади, шунингдек вафот этган ходимнинг ўртача йиллик иш ҳақининг олти бараваридан кам бўлмаган миқдорда бир йўла бериладиган нафақа тўланади ва дафн этиш харажатларининг ўрни қопланади.

Вояга етмаган ходимнинг соғлиғига зарар етказилган тақдирда зарарнинг ўрнини қоплаш унинг аввалги иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда, аммо қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблаб чиқарилади.”.

2-модда

1. Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар юз берганда зарарни қоплаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, хусусиятидан қатъи назар давлатга тегишли ёки хусусий корхоналарда, хўжаликлар ёки муассасаларда банд бўлган ишчилар, хизматчилар ва ўқувчиларга нисбатан татбиқ этилади.

2. Бироқ, Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси ўз миллий қонунчилигида

а) номунтазам вақтга ёлланадиган ва корхона ихтисослигига боғлиқ бўлмаган ишларни бажариш учун ёлланган шахслар;

б) уйда ишлайдиган шахслар;

c) тадбиркорнинг фақат у учун ишлайдиган ва уйида яшайдиган оила аъзолари;

д) маошлари миллий қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрдан юқори бўлган ақлий меҳнат ходимларига нисбатан зарур деб ҳисоблаган истисноларни назарда тутиши мумкин.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида” низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, шунингдек, меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган айрим фуқароларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олишнинг ягона тартибини белгилайди.

Мазкур Низом:

ишлаб чиқаришда ишлаётган даврида суд ҳукми бўйича жазони ўтаётган фуқароларга;

иш берувчиларга;

пудрат ва топшириқларга кўра фуқаролик-ҳуқуқий контрактлар бўйича ишларни бажараётган шахсларга;

табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни бартараф этишда қатнашаётган фуқароларга;

агар махсус давлатлараро битимда ўзгача ҳол кўрсатилмаган бўлса, ёлланиб ишлаётган чет эл фуқароларига;

қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлмаган ўзга ишларни бажариш учун корхонага юборилган ҳарбий хизматчиларга, шу жумладан, муқобил хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга;

корхонада ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талабалар ва ўқувчиларга ҳам татбиқ этилади..

Мазкур Низомга кўра табиий ўлим, ўзини ўзи ўлдириш, жабрланувчининг ўз саломатлигига қасддан шикаст етказиши, шунингдек, жабрланувчининг жиноят содир қилиш чоғида шикастланиши ҳолатлари (суд-тиббий экспертиза хулосаси ёки тергов органларининг маълумотларига кўра) товон тўланмайди.

3-модда

Ушбу Конвенция:

1) кейинги конвенциялардан бирида тегишли қоидалар акс эттирилиши кўзда тутилгани боис денгизчилар ва балиқчиларга;

2) камида ушбу Конвенцияда кўзда тутилган режимга тенг бўлган махсус режимдан фойдаланадиган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида” низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, шунингдек, меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган айрим фуқароларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олишнинг ягона тартибини белгилайди.

Мазкур Низом:

ишлаб чиқаришда ишлаётган даврида суд ҳукми бўйича жазони ўтаётган фуқароларга;

иш берувчиларга;

пудрат ва топшириқларга кўра фуқаролик-ҳуқуқий контрактлар бўйича ишларни бажараётган шахсларга;

табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни бартараф этишда қатнашаётган фуқароларга;

агар махсус давлатлараро битимда ўзгача ҳол кўрсатилмаган бўлса, ёлланиб ишлаётган чет эл фуқароларига;

қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлмаган ўзга ишларни бажариш учун корхонага юборилган ҳарбий хизматчиларга, шу жумладан, муқобил хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга;

корхонада ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талабалар ва ўқувчиларга ҳам татбиқ этилади.

Ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар оқибатида жабрланганларга зарарни қоплаш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари”га мувофиқ амалга оширилади.

4-модда

Ушбу Конвенция Халқаро меҳнат Конференцияси томонидан унинг учинчи сессиясида қабул қилинган Қишлоқ хўжалигида бахтсиз ҳодисалар юз берганда зарарни қоплаш тўғрисидаги конвенция ўз кучида қолгани сабабли қишлоқ хўжалигига нисбатан қўлланилмайди.

Ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар оқибатида жабрланганларга зарарни қоплаш “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари”га мувофиқ амалга оширилади. Мазкур Қоидаларнинг амал қилиши, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ёлланма меҳнатдан фойдаланаётган юридик шахсларга, юридик шахс бўлмасдан фаолият юритаётган деҳқон хўжаликларига (кейинги ўринларда матнда иш берувчи деб юритилади), шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат шартномаси бўйича ишлаган ёки ишлаётган ҳамда меҳнат жароҳати олган ходимларга жорий этилади.

5-модда.

Меҳнатга доимий лаёқатсизлик ёки ўлимга олиб келган бахтсиз ҳодисаларда зарарни қоплаш, ваколатли ҳокимият органларига оқилона ишлатилиши кафолати тақдим этилса, бир марталик нафақа шаклида тўлиқ ёки қисман тўланиши мумкинлиги шарти билан жабрланганларга ёки уларнинг қарамоғидаги шахсларга даврий тўловлар шаклида амалга оширилади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари”га мувофиқ ходимга жароҳат ёки соғлиғига бошқа шикаст етказилганда жабрланувчининг олган ёхуд олиши мумкин бўлган йўқотган иш ҳақи (даромади) тўланади.

Зарар ҳар ойда жабрланувчининг касбий меҳнат фаолиятини йўқотиш даражасига тегишли равишда меҳнат жароҳати олгунга қадар унинг ўртача ойлик иш ҳақига фоизларда, соғлигига шикаст етказилиши сабабли қилинган қўшимча харажатлар компенсацияларда, шунингдек белгиланган ҳолларда бир марталик нафақалар тўлашда қопланади.

Боқувчининг вафоти туфайли зарарни тўлаш.

Ходим меҳнат жароҳатига боғлиқ ҳолда вафот этган тақдирда, иш берувчи марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга лаёқатсиз, шунингдек ўн олти ёшга тўлмаган шахсларга ёки марҳум вафот этган кунгача ундан нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга, марҳумнинг вафотидан сўнг туғилган фарзандига, шунингдек ота-оналаридан бирига, умр йўлдошига ёки оиласининг ишламайдиган ва вафот этганнинг 3 ёшга тўлмаган болалари, укалари, сингиллари ёки набиралари парвариши билан банд бўлган бошқа аъзосига зарарни тўлаши шарт.

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги оқибатида ходим вафот этган тақдирда, зарарнинг ўрни қопланиши ҳуқуқига эга бўлган шахсларга боқувчининг вафоти билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар ойлик тўловлар амалга оширилади, шунингдек вафот этган ходимнинг ўртача йиллик иш ҳақининг олти бараваридан кам бўлмаган миқдорда бир йўла бериладиган нафақа тўланади ва дафн этиш харажатларининг ўрни қопланади.

6-модда

Меҳнатга лаёқатсизликда, зарарни қоплаш тўловлари тадбиркор, бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш муассасаси ёки касалликни суғурта қилиш муассасаси томонидан тўланишидан қатъи назар, бахтсиз ҳодиса содир бўлганидан кейин беш кундан кечиктирмай амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари”га асосан зарарни қоплаш тўловлари:

а) жабрланувчиларга — улар меҳнат жароҳати оқибатида касб бўйича меҳнатга лаёқатини тўлиқ ёки қисман йўқотган кундан бошлаб;

б) боқувчининг вафоти туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга — боқувчининг вафот этган кунидан, аммо фақат зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлинган вақтдан бошлаб тўланади.

Зарарни ундириш тўғрисида ариза жабрланувчининг меҳнат жароҳати туфайли касб бўйича меҳнатга лаёқати йўқотилгандан ёки боқувчининг вафотидан 3 йилдан кейин берилган тақдирда зарарни тўлаш бу ҳақда мурожаат қилинган кундан бошлаб амалга оширилади.

Ариза берилган кун зарарни тўлаш тўғрисида мурожаат қилинган кун ҳисобланади.

Зарар тўловларини олиш муддатини узайтириш зарур ҳужжатлар тақдим этилиши бўйича аввалги тўловлар муддати тугаган кундан бошлаб амалга оширилади.

Ўртача ойлик иш ҳақи (даромад) бўйича зарарни тўлаш меҳнат жароҳати туфайли жабрланувчи касб бўйича меҳнат лаёқатини йўқотганлик белгиланган муддат учун, қўшимча харажатларни тўлаш эса уларга муҳтожлик белгиланган муддат давомида амалга оширилади.

Иш берувчи жабрланувчини ёки манфаатдор шахсларни зарарни тўлаш миқдори қайта ҳисобланишига сабаб бўлган маълумотлар билан тилхат бўйича таништириши шарт, жабрланувчи ёки манфаатдор шахслар эса ўз навбатида зарар тўлови миқдори қайта ҳисобланишига сабаб бўлган ўзгаришлар тўғрисида ёзма равишда маълум қилишлари шарт (пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ошган ҳоллар бундан мустасно).

7-модда.

Бахтсиз ҳодиса натижасида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган жабрланувчи бошқа шахснинг доимий ёрдамига муҳтож бўлган ҳолатларда қўшимча равишда зарани қоплаш тўлови тақдим этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари”га асосан етказилган зарар учун жавобгар бўлган иш берувчи жабрланувчига, ўртача ойлик иш ҳақи (даромади)дан ташқари, меҳнат жароҳати туфайли қилинган қўшимча харажатларни ҳам тўлашга мажбурдир.

Тўланадиган бундай харажатларга даволаш, протезлаш, қўшимча овқатланиш, дори-дармонлар сотиб олиш, санатория-курортда даволаниш, шу жумладан жабрланувчининг даволанадиган жойга бориш ва келиш йўл харажатлари, зарур ҳолларда эса шунингдек ўзганинг парваришига муҳтож бўлганда, кузатиб борувчи шахснинг ҳам йўл харажатлари, махсус транспорт воситаларини сотиб олиш ва бошқа турли ёрдам харажатлари, агар у ТМЭК томонидан ёрдамнинг ушбу турларига муҳтож деб топилган бўлса ва уларни тегишли ташкилотлардан бепул олиш ҳуқуқи бўлмаса, шунингдек жабрланувчи билан иш берувчи ўртасида зарарни тўлаш бўйича баҳс пайдо бўлганда ҳамда баҳс жабрланувчи фойдасига ҳал бўлган ҳолларда адвокат ёллаш учун қилинган харажатлар киради.

Бошқа қўшимча харажатлар миқдори тегишли ташкилотларнинг счётлари ва бошқа ҳужжатлар асосида ёхуд жабрланувчи томонидан ушбу харажатлар қилинган вақтдаги нархларга мувофиқ аниқланади.

 

8-модда.

Миллий қонунчиликда зарур деб ҳисобланган назорат чоралари, шунингдек, нафақаларни қайта кўриб чиқиш усуллари кўзда тутилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари”га асосан вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган ва боқувчининг вафоти туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга лаёқатсиз шахслар учун зарар миқдори вафот этган шахснинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан унинг ўзига ва қарамоғидаги меҳнатга лаёқатли, аммо зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқароларга тўғри келадиган улушни чегириб ташлаган ҳолда белгиланади.

Зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг ҳар бирига бериладиган зарар тўловлари миқдорини аниқлаш учун боқувчи иш ҳақининг кўрсатиб ўтилган шахсларнинг ҳаммасига тўғри келадиган улуш уларнинг сонига тақсимланади.

Вафот этган шахснинг қарамоғида бўлмаган, аммо зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга лаёқатсиз шахслар учун зарар тўлови миқдори суд тартибида белгиланади.

Вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган ва бўлмаган шахслар айни бир вақтда зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлишган тақдирда зарар тўловлари миқдори энг аввало вафот этган шахснинг қарамоғида бўлмаган шахслар учун белгиланади. Улар учун белгиланган зарар тўлови суммаси боқувчининг иш ҳақидан чегириб ташланади, сўнг иш ҳақининг қолган миқдорига қараб вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган шахслар учун зарар тўлови миқдори мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошида назарда тутилган тартибга мувофиқ белгиланади.

Боқувчисини йўқотганлик туфайли зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар учун уларга боқувчи вафоти туфайли тайинланган пенсия, шунингдек бошқа пенсиялар, иш ҳақи, стипендиялар ва бошқа даромадлар зарар тўлови ҳисобига киритилмайди. Бунда қарамоғида бўлган ҳар бир шахс ҳисобига зарар тўлови миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг эллик фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

Боқувчисини йўқотганлик туфайли зарар тўлови олишга ҳуқуқи бўлганлардан ҳар бирига белгиланган зарар миқдори кейинчалик ҳисоб-китоб қилинмайди, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

чақалоқ боқувчининг вафотидан кейин туғилганда;

вафот этган боқувчининг фарзандларида, набиралари, укалари ва сингилларини уч ёшга тўлгунгача парвариш қилиш билан банд бўлган шахсларга зарар тўловлари белгиланганда ёки тўхтатилганда;

вафот этганнинг қарамоғида бўлган ёки у вафот этган кунгача унинг таъминотида бўлиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга лаёқатсиз шахслар сони ўзгарганда.

Кўрсатиб ўтилган ҳолларда зарарни тўлаш миқдори, зарарни ундириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар сони кўпайиши ёки камайиши ҳисобга олинган ҳолда, мазкур Қоидаларнинг 27-бандига мувофиқ қайта ҳисоблаб чиқилади.

9-модда.

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланганлар тиббий ёрдам ва бахтсиз ҳодиса натижасида амалга ошрилиши зарур деб топилган жарроҳлик ёрдами ва даволаш воситаларини тақдим этиш ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ушбу тиббий ёрдам тадбиркор, ёҳуд бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш муассасалари ёҳуд касаллик ёки ногиронликни суғурта қилиш муассасалари ҳисобидан амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари”га мувофиқ Дори-дармонлар сотиб олиш учун қилинган харажатлар даволовчи шифокор томонидан ёзиб берилган белгиланган шаклдаги рецепт ҳамда пул тўланганлиги тўғрисидаги чек тақдим этилганда иш берувчи томонидан жабрланувчига тўланади.

I гуруҳ ногиронлари учун ТМЭКнинг уй шароитида парваришга муҳтожлик ҳақидаги хулосаси талаб қилинмайди (улар махсус тиббий парваришга муҳтож бўлган ҳоллар бундан мустасно).

Мазкур бандда кўрсатилган ёрдамнинг бир нечта турларига муҳтож бўлган жабрланувчига ёрдамнинг ҳар бир турини олиш билан боғлиқ харажатлар тўланади.

Махсус тиббий парваришга муҳтож бўлган жабрланувчилар учун қўшимча харажатлар ҳар ойда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг икки баравари миқдорида белгиланади.

Уй шароитида парвариш қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар ҳар ойда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг эллик фоизи миқдорида белгиланади.

Ҳам махсус тиббий парваришга, ҳам уй шароитидаги парваришга муҳтож бўлган жабрланувчига уй шароитидаги парвариш билан боғлиқ харажатлар махсус тиббий парвариш харажатларига қўшимча равишда тўланади.

Жабрланувчини парвариш қилиш учун қўшимча харажатлар, уларнинг ким томонидан амалга оширилишидан қатъи назар, тўланади.

Махсус транспорт воситаларини сотиб олиш харажатлари уларнинг қиймати доирасида тўланади.

10-модда.

1. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланганлар фойдаланилиши зарур деб топиладиган протез ва ортопедия воситаларини тадбиркор ёки суғурталовчининг ҳисобидан олиш ва мунтазам равишда янгилаш ҳуқуқига эгадир.

Бироқ, алоҳида ҳолатларда, миллий қонунчиликда ушбу протез ва ортопедия воситаларини тақдим этиш ва янгилаш ўрнига, жабрланувчига миқдори ушбу воситаларни олиш ва янгилашнинг тахминий харажатларига тўғри келадиган  ва нафақа тақдим этилаётган ёки қайта кўриб чиқилаётган вақтда аниқланадиган қўшимча нафақа тақдим этиш кўзда тутилиши мумкин.

2. Миллий қонунчиликда бундай маблағларни суиистеъмол қилиш ҳолатларини истисно этиш ёки қўшимча нафақадан белгиланган мақсадларда фойдаланилишини таъминлаш учун зарур бўлган назорат чоралари кўзда тутилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари”га асосан етказилган зарар учун жавобгар бўлган иш берувчи жабрланувчига, ўртача ойлик иш ҳақи (даромади)дан ташқари, меҳнат жароҳати туфайли қилинган қўшимча харажатларни ҳам тўлашга мажбурдир. Тўланадиган бундай харажатларга даволаш, протезлаш, қўшимча овқатланиш, дори-дармонлар сотиб олиш, санатория-курортда даволаниш, шу жумладан жабрланувчининг даволанадиган жойга бориш ва келиш йўл харажатлари, зарур ҳолларда эса шунингдек ўзганинг парваришига муҳтож бўлганда, кузатиб борувчи шахснинг ҳам йўл харажатлари, махсус транспорт воситаларини сотиб олиш ва бошқа турли ёрдам харажатлари, агар у ТМЭК томонидан ёрдамнинг ушбу турларига муҳтож деб топилган бўлса ва уларни тегишли ташкилотлардан бепул олиш ҳуқуқи бўлмаса, шунингдек жабрланувчи билан иш берувчи ўртасида зарарни тўлаш бўйича баҳс пайдо бўлганда ҳамда баҳс жабрланувчи фойдасига ҳал бўлган ҳолларда адвокат ёллаш учун қилинган харажатлар киради.

Дори-дармонлар сотиб олиш учун қилинган харажатлар даволовчи шифокор томонидан ёзиб берилган белгиланган шаклдаги рецепт ҳамда пул тўланганлиги тўғрисидаги чек тақдим этилганда иш берувчи томонидан жабрланувчига тўланади.

11-модда

Миллий қонунчиликдай ҳар бир мамлакатнинг алоҳида шароитларидан келиб чиққан ҳолда, тадбиркор ёки суғурталовчи тўловга қодир эмаслиги ҳолатларида, бахтсиз ҳодисалар натижасида жабрланганлар ёки улар вафот етган тақдирда уларнинг қарамоғидаги шахсларга ҳар қандай ҳолатда ҳам зарар тўланишини таъминлайдиган чоралар назарда тутилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни 34-моддасига мувофиқ Ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун белгиланган тартибда жавобгар деб топилган юридик шахс қайта ташкил этилган тақдирда зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича тегишли тўловларни тўлаш мажбурияти унинг ҳуқуқий вориси зиммасида бўлади. Зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаблар ҳам унга тақдим этилади.

Ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган, қайта ташкил этилаётган юридик шахснинг маблағлари мавжуд бўлмаган ёки етарли бўлмаган тақдирда тегишли суммалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат томонидан тўланади. Мазкур суммалар қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам давлат томонидан тўланади.

Ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун белгиланган тартибда жавобгар деб топилган юридик шахс тугатилган тақдирда тегишли тўловлар уларни жабрланувчига тўлаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда капиталлаштирилиши керак.

Тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки мавжуд бўлмаганлиги ёки етарли бўлмаганлиги сабабли тўловларни капиталлаштириш мумкин бўлмаган ҳолларда тегишли суммалар жабрланувчига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат томонидан тўланади.

12-модда

Ушбу Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисидаги расмий ҳужжатлар Халқаро Меҳнат Ташкилоти Уставининг қоидаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказиш учун Халқаро Меҳнат Бюросининг Бош директорига юборилади.

12-19-моддаларда кўрсатилган талаблар Халқаро меҳнат ташкилоти Уставининг қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

13-модда

1. Ушбу Конвенция Халқаро Меҳнат Ташкилоти икки аъзосининг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатдан ўтказилгандан сўнг кучга киради.

2. У ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Халқаро Меҳнат Бюросида рўйхатдан ўтган Ташкилот аъзоларинигина бирлаштиради.

3. Келгусида ушбу Конвенция Ташкилотнинг ҳар бир аъзосига нисбатан ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжати Халқаро Меҳнат Бюросида рўйхатдан ўтказилган куни кучга киради.

 

14-модда

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг икки нафар Aъзосининг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Халқаро Меҳнат Бюроси томонидан рўйхатга олиниши биланоқ, Халқаро Меҳнат Бюросининг Бош директори Халқаро Меҳнат Ташкилотининг барча аъзоларини бу ҳақда хабардор этади. Шунингдек, кейинчалик ташкилотнинг бошқа аъзоларидан олинган ратификация қилиш тўғрисидаги барча ҳужжатлар рўйхатга олингани тўғрисида ҳам уларга маълум қилади.

 

15-модда

13-модданинг қоидаларини ҳисобга олган ҳолда Ташкилотнинг ушбу Конвенцияни ратификация қилаётган ҳар бир Aъзоси 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10 ва 11-моддаларнинг қоидаларини 1927 йил 1 январдан кечиктирмай амалга киритишга ва уларни самарали амалга ошириш учун зарур бўлган чораларни қабул қилишга розилик билдиради.

 

16-модда

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг ушбу Конвенцияни ратификация қилаётган ҳар бир аъзоси Халқаро Меҳнат Ташкилоти Уставининг 35-моддаси қоидаларига мувофиқ уни ўз мустамлакалари, мулки ва қарам давлатларига нисбатан қўллаш мажбуриятини зиммасига олади.

 

17-модда

Ташкилотнинг ушбу Конвенцияни ратификация қилган ҳар қандай Aъзоси, у дастлаб кучга кирган кундан бошлаб беш йил ўтгандан сўнг, Халқаро Меҳнат Бюросининг Бош директорига рўйхатдан ўтказиш учун юборилган денонсация далолатномаси орқали уни бекор қилиши мумкин. Денонсация Халқаро меҳнат бюросида денонсация тўғрисидаги далолатнома рўйхатдан ўтказилганидан кейин бир йил ўтгандан сўнг кучга киради.

 

18-модда

Ҳар сафар Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий Кенгаши зарур деб ҳисобласа, Бош Конференцияга ушбу Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади ва уни тўлиқ ёки қисман қайта кўриб чиқиш масаласини Конференция кун тартибига киритиш ёки киритмаслик тўғрисида қарор қабул қилади.

 

19-модда

Ушбу Конвенциянинг француз ва инглиз тилидаги матнлари бир хил кучга эга.

 

 

Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнат қилувчиларга ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларда зарарни қоплаш тўғрисидаги 17-сон
(Женева, 1927 йил 1 апрель) конвенцияси юзасидан

ТАҲЛИЛИЙ МАЪЛУМОТНОМА

 

Ўзбекистон Республикаси 1992 йилдан буён БМТ ва Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) тўла ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади.

ХМТ 1919 йилда ташкил этилган ва 1946 йилдан бери 185 та давлат аъзо бўлган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослашган муассасаси ҳисобланади.

Ташкилот конвенциялар, баённомалар ва тавсиялар шаклида ижтимоий ва меҳнат масалалари бўйича халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва қабул қилади, уларни қўллаш амалиётини назорат қилади. 1919 йилдан бошлаб ХМТ томонидан мақоми бўйича халқаро шартномаларга тенг бўлган 190 та конвенция,
 6 та баённома ва 206 та тавсия қабул қилинган.

Бугунги кунга келиб, Ўзбекистон Республикаси томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасида 70 та халқаро-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан ХМТнинг
17 та конвенцияси (8 та асосий ва 4 та устувор конвенциядан 1 таси) ратификация қилинган.

ХМТнинг Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларда  меҳнат қилувчиларга зарарни қоплаш тўғрисидаги 17-сон конвенцияси Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинмаган.

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларда  меҳнат қилувчиларга зарарни қоплаш меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги асосий ҳуқуқ бўлиб, ХМТнинг бешта конвенциясида (№ 102, 121, 134, 155) қайд этилган.

ХМТнинг ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларда меҳнат қилувчиларга зарарни қоплаш тўғрисида 17-сон конвенцияси 1925 йил 19 майда Халқаро Меҳнат Ташкилоти Бош конференциясининг 7-сессиясида қабул қилинган
ва 1927 йил 1 апрелда кучга кирган.

Конвенция муқаддима ва 19 та моддадан иборат. Конвенция матнининг асли инглиз ва француз тилларида қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро меҳнат ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб бораётганини, шунингдек, миллий меҳнат қонунчилигининг халқаро меҳнат стандартларига жавоб берувчи жорий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ушбу Конвенцияни ратификация қилиш мақсадга мувофиқдир.

Конвенцияни ратификация қилиш масаласи ҳукуматнинг ХМТ билан ҳамкорлиги доирасида энг кўп муҳокама қилинадиган масалалардан бири бўлиб, қисқа муддатда ратификация қилиниши керак бўлган халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатига киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2019 йил 1 августда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Муносиб меҳнат дастурини амалга ошириш ва Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича “Йўл харитаси” 2019-2020 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракатлар режасида ХМТнинг ташкилотининг Меҳнат қилувчиларга ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларда зарарни қоплаш тўғрисидаги 17-сон конвенциясини миллий қонунчилигимизга имплементация қилиш  назарда тутилган.

Миллий қонунчилигимизда ҲМТнинг 17-сон конвенциясига зид бўлган ёки мос келмайдиган қоидалар мавжуд эмас. Масалан:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 189-моддасига мувофиқ ходимнинг соғлиғига меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки у ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни иш берувчи тўлиқ ҳажмда тўлаши шарт эканлиги;

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни 33-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши туфайли унинг ҳаёти ва соғлиғига ўзи етказган зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда қопланиши;

бахтсиз ҳодисларда ишчиларга зарарни тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари”га асосан амалга оширилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигида ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар юз берганда ишчиларга зарарни тўлаш тамойиллари тўлиқ акс эттирилган, бу эса ўз навбатида ушбу Конвенциянинг қоидаларига мосдир.

Ҳозирги кунга қадар 17-сон конвенция ХМТга аъзо бўлган
71 та мамлакат, шу жумладан МДҲнинг Aрманистон ва Қирғизистон давлатлари томонидан ратификация қилинган.

Юқорида баён этилганларни инобатга олган ҳолда, ХМТнинг Меҳнат қилувчиларга ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларда зарарни қоплаш тўғрисидаги 17-сон Конвенциясини ратификация қилиш:

келгусида халқаро меҳнат стандартларини меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилиш учун хизмат қилади;

халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан муносабатларда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантиришга ёрдам беради;

БМТнинг конвенцияларни назорат қилиш органлари, ХМТ конвенциялари ва тавсияларини қўллаш бўйича экспертлар қўмитаси ҳамда ХМТнинг бошқа тузилмалари томонидан республикага нисбатан танқидий фикрлар билдирилмаслигига ёрдам беради;

Ўзбекистон Республикасининг келгусида халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан Жаҳон савдо ташкилотига интеграциялашуви учун шароит яратилади ҳамда Преференциялар умумий (бош) тизими доирасида Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик янада ривожлантирилади.

Умумий таклифлар: 0

186