ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1761 Хокимият Кургантепинского района 08/01/2019 07/02/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тумандаги техник воситаларини 2019 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1761

«ЛОЙИХА»

ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ

Қ А Р О Р И

“____” _______ 2019 йил №________ Қўрғонтепа туман

Тумандаги транспорт воситаларини 2019 йил учун

мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туман ички ишлар бўлимининг 2019 йил “ 15” декабр кунги 513-сон хатини инобатга олиб Ўзбекистон Республикаси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-25-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Қўрғонтепа туман ички ишлар йўл ҳаракат хавсизлиги бўлинмасининг 2019 йил 15 декабр кунги 513-сонли “Туманда корхона, ташкилот, муассаса ва фуқароларнинг транспорт воситаларини қайд қилиб, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги хати маълумот учун қабул қилинсин.

2. Туманда корхона, ташкилот, муоссаса ва фуқароларнинг транспорт воситаларини қайд қилиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси (Ш.Қурбонов) зиммасига юклатилсин.

3. Техника кўрикни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Комиссия аъзоларини 2019 йилнинг 1 март кунидан 30 июнь кунига қадар туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳига хизмат сафарига юборилиши таъминлансин.

5. Мазкур қарор “Қўрғонтепа хақиқати” газетасида эълон қилинсин

ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 10 феврал кунги № 354-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарор оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради.

8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг А.Саттаров зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими: А.Я.Эргашев

Туман ҳокимининг 2019 йил

“___” ______кунги ____-Қ

сонли қарори лойиҳасига

1-илова

2019 йил мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссиянинг

Т А Р К И Б И

 

1. Ш. Қурбонов Қўрғонтепа туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи комиссия раиси

А ъ з о л а р и:

2 . С.Қосимов туман мудофа ишлари бўлими бошлиғининг ўринбосари

3. Б.Ахмедов туман “Давлаттехникназорат” инспектори

4. З.Раимжонов туман табиатни мухофаза қилиш бўлими

бошлиғи

5. келишувга асосан Ўзбекистон Автомабил ва Дарё транспорти агентлиги Андижон вилоят худудий бўлими ходими

Туман ҳокимлиги

етакчи мутахассиси: О.Равшанов

Умумий таклифлар

634