ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1759 Хокимият Кургантепинского района 08/01/2019 23/01/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни 2019 йил учун техник кўрикдаг ўтказиш тўғрисида
ID-1759

ЛОЙИҲА

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг ва асбоб ускуналарини 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

«____»__________2019 йил №_______ Қўрғонтепа туман

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги (2013 йил 25 апрель, рўйхат рақами 2452-сон) низомнинг 5-банди ижросини таминлаш мақсадида туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелторатив техника машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (бундан буён матнда техника деб юритилади) ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказишни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги Қонунинг 6,25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Қўрғонтепа тумани адлия бўлимининг 2019 йил 7 январдаги 16/01-3-18-с сонли “2019 йил учун қишлоқ хўжалиги техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги огоҳнома хати ижро учун қабул қилинсин.

2. Мукулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалиги ва мелеоратив йўл қурилиши техника воситалари, машина, асбоб ускуналари 2019 йил мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

3. Техника кўригини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Инспекциянинг Қўрғонтепа туман бўлими Техника ҳолати ва агротехник тадбирларини назорат қилиш шуъбаси катта инспектори (комиссия раиси) Б.Ахмедов 2013 йил 25 апрель, 2452-сон билан рўйхатга олинган низом хамда соҳага оид бошқа қонун хужжатлари талабларига тўлиқ риоя этилишига амал қилсин.

5. “Қўрғонтепа хақиқати” тахриряти А.Қорабоев-техник кўрикни ўтказиш қоидалари ва жадвалини, шунингдек мазкур қарорнинг мазмун мохиятини газета саҳифаларида жойлаштириб, кенг оммага етказилишини таъминласин.

6. Туман ҳокимининг 2017 йил 21 декабрдаги 4133-қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилиниб, 2019 йил 16 январь кунидан эътиборан кучга киради.

8. Қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Б.Турсунов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими А.Эргашев

Туман ҳокимининг 2019 йил

« ____ » __________ даги

_____-қ сонли қарорига

1-илова

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелеоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказиш

комиссияси

Т А Р К И Б И

1. Б.Ахмедов Инспекциянинг Қўрғонтепа туман бўлими

Техника ҳолати ва агротехник тадбирларини

назорат қилиш шуъбаси катта инспектори

комиссия раиси

 

А Ъ З О Л А Р И :

2. Ш.Хожисултонов туман қишлоқ ҳўжалиги бўлими бошлиғи

 

3. И.Исмоилов туман “Агроервис” МТП МЧЖ раиси

4. О.Арифжанов туман фермер, деҳқон ҳўжалиги ва таморқа ер

эгалари кенгаши раиси

5. Ш.Абдуллаев “Нафосат келажаги” фемер хўжалиги раиси

6. Лавозимига кўра муқобил МТП раислари

 

Б.Ахмедов Инспекциянинг Қўрғонтепа туман бўлими

Техника ҳолати ва агротехник тадбирларини

назорат қилиш шуъбаси катта инспектори

Умумий таклифлар

592