Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
17585 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 12/05/2020 27/05/2020 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Қонуни
Ўзбекистон Республикаси Қонуни
ID-17585

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган
2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5,124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1,18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

 

1) 217-модданинг модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

217-модда. Ноширлик ва матбаа соҳасига оид қонун ҳужжатларини бузиш

Ноширлик ва матбаа фаолияти билан шуғулланиш учун хабардор этиш тартибини бузиш —

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравардан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Матбаа ускуналари, ҳарфлар, матрицалар, муҳрлар ва штампларни қўлга киритиш, сотиш, фойдаланиш, ҳисобга олиш ва сақлаш қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахсларнинг матбаа фаолияти қоидаларини бузиши —

базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Босма маҳсулотларни тайёрлаш, шунингдек умумтаълим мактабларида фойдаланиш учун мўлжалланган ўқув методик материалларини ишлаб чиқаришда техник регламентлар талабларини бузиш, шунингдек ноширлик ва матбаа соҳасида ваколатли бўлган давлат органларининг кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик —

базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса —

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2) қуйидаги мазмундаги 2459-модда билан тўлдирилсин:

2459-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги органлари ходимлари

Ушбу Кодекснинг 217-218 – моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ходимлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Ўзбекистон Республикасининг
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
”ги қонуни (янги таҳрири) лойиҳасига

ТУШУШТИРИШ ХАТИ

I. Лойиҳани ишлаб чиқиш асослари

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 16 мартдаги ПҚ-4640-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳасининг мақсади ахборот, ноширлик ва матбаа соҳасига оид қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни такомиллаштириш, сифатсиз маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини чеклаш, дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни давлат стандартлари асосида ишлаб чиқарилишини таъминлашдан иборат. Шунингдек лойиҳада мазкур соҳада содир этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколатига эга бўлган органни белгилаш тўғрисидаги нормалар назарда тутилган.

Қонун билан қуйидагича янги нормалар киритилмоқда.

Мазкур Қонуннинг 217-моддаси янги таҳрирда баён этилмоқда.

Жумладан:

Ноширлик ва матбаа фаолияти билан шуғулланиш учун хабардор этиш тартибини бузганлик;

Матбаа ускуналари, ҳарфлар, матрицалар, муҳрлар ва штампларни қўлга киритиш, сотиш, фойдаланиш, ҳисобга олиш ва сақлаш қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахсларнинг матбаа фаолияти қоидаларини бузганлик;

Босма маҳсулотларни тайёрлаш, шунингдек умумтаълим мактабларида фойдаланиш учун мўлжалланган ўқув методик материалларини ишлаб чиқаришда техник регламентлар талабларини бузиш, шунингдек ноширлик
ва матбаа соҳасида ваколатли бўлган давлат органларининг кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик ҳолатларида жарималарга тортилиши белгиланмоқда.

  Шунингдек, ушбу Қонун қуйидаги 2459-модда билан тўлдирилмоқда.

Унга кўра, Қонуннинг 217- (Матбаа ва штемпель-гравёрлик корхоналарини очиш ҳамда уларнинг фаолият олиб бориши қоидаларини бузиш) ҳамда 218-моддалари (Оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва тарқатиш)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ходимлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ваколатини берилмоқда.

Лойиҳанинг қабул қилиниши ноширлик ва матбаа фаолияти билан шуғулланувчи барча турдаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалдаги лицензиялаш тартибларига қатъий риоя этилиши, улар ўртасида тенг рақобат муҳитини яратиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларнинг бузилишини олдини олиш, сифатсиз матбаа маҳсулотларини, жумладан, дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг қалбаки нусхаларини ишлаб чиқарилишини чеклашга хизмат қилади.

 

 

Директорнинг

биринчи ўринбосари

 

Д. Саиджонов

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

  1.  

217-модда. Матбаа ва штемпель-гравёрлик корхоналарини очиш ҳамда уларнинг фаолият олиб бориши қоидаларини бузиш

Матбаа ва штемпель-гравёрлик корхоналари ва устахоналарини очиш ва уларнинг фаолият олиб бориши қоидаларини бузиш —

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Матбаа ускуналари, ҳарфлар, матрицалар, муҳрлар ва штампларни қўлга киритиш, сотиш, фойдаланиш, ҳисобга олиш ва сақлаш қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахсларнинг бу қоидаларни бузиши —

базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Тўлдирилмоқда

 

 

 

 

 

 

 

Тўлдирилмоқда

217-модда. Ноширлик ва матбаа соҳасига оид қонун ҳужжатларини бузиш

 

Ноширлик ва матбаа фаолияти билан шуғулланиш учун хабардор этиш тартибини бузиш —

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравардан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Матбаа ускуналари, ҳарфлар, матрицалар, муҳрлар ва штампларни қўлга киритиш, сотиш, фойдаланиш, ҳисобга олиш ва сақлаш қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахсларнинг матбаа фаолияти қоидаларини бузиши —

базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Босма маҳсулотларни тайёрлаш, шунингдек умумтаълим мактабларида фойдаланиш учун мўлжалланган ўқув методик материалларини ишлаб чиқаришда техник регламентлар талабларини бузиш, шунингдек ноширлик ва матбаа соҳасида ваколатли бўлган давлат органларининг кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик —

базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса —

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Лойиҳада келтирилган қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 16 мартдаги ПҚ-4640-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида киритилмоқда.

  1.  

 

Тўлдирилмоқда

2459-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги органлари ходимлари

Ушбу Кодекснинг 217-218 – моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ходимлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади.

Лойиҳада келтирилган қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 16 мартдаги ПҚ-4640-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида киритилмоқда.

 

Умумий таклифлар: 0

194