Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
17581 Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 08/05/2020 23/05/2020 2

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
Давлат хизматлари марказлари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-17581

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон ҳамда “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон фармонларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг солиқ тўловчининг идентификация рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ва мобил алоқа абоненти рақами тўғрисидаги маълумотларни алмашиш бўйича Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази билан идоралараро маълумотлар алмашиши йўлга қўйилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодий таррақиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Қ.Давлетов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.

 

             Ўзбекистон Республикасининг

                         Бош вазири                                                                        А. Арипов                                         

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил ___ _____даги ___-сон қарорига
илова

 

 

Давлат хизматлари марказлари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар

 

 

  1. 3-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Расмий ахборот ресурси – ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш ва ЭРИ калитларининг сертификатларини олиш учун жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари томонидан электрон ҳисоблаш машинаси воситасида ЭРИ ёпиқ калитини яратиш ва сақлаш имконини берувчи ваколатли орган расмий веб-сайти ёки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ахборот тизими”.

  1. 6-бандда “а)” кичик банди “ўзи келиб” деган сўзлардан кейин “ёки Расмий ахборот ресурси орқали” деган сўзлар билан тўлдирилсин.
  2. 2-боб номланишидаги “ЭРИ калитининг сертификатини бериш тартиби” сўзлари “ЭРИ калитлари ва ЭРИ калитининг сертификатини Давлат хизматлари марказлари орқали бериш тартиби” сўзлари билан алмаштирилсин.
  3. 8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

“Мазкур маъмурий регламентнинг 211-бандида назарда тутилган юридик шахсларга ЭРИ калитининг сертификатини бериш тартиби бундан мустасно”.

  1. Қуйидаги мазмундаги 21-боб билан тўлдирилсин:

“21-боб. ЭРИ калитининг сертификатини Расмий ахборот ресурси
орқали бериш тартиби”

211. ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда ЭРИ калитларининг сертификатларини олиш учун мурожаат этувчилар Расмий ахборот ресурси орқали электрон тарзда мурожаат қиладилар. Бунда, Расмий ахборот ресурси орқали
ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда ЭРИ калитларининг сертификатларини олиш учун юридик шахсларнинг фақат раҳбарлари мурожаат қилишлари мумкин. Юридик шахсларнинг вакили(лари) ЭРИ калитларини ва ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қиладилар.

Шунингдек, қонун ҳужжатларида ЭРИ калитларининг сертификатларини бепул олиш ҳуқуқига эга бўлган мурожаат этувчилар ЭРИ калитларини ва ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қиладилар.

ЭРИ калитининг сертификатини Расмий ахборот ресурси орқали бериш ушбу Маъмурий регламентга 11-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

212. Мурожаат этувчи мустақил равишда ушбу Маъмурий регламентга  2-иловага мувофиқ электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш тўғрисидаги сўровномани тўлдиради ва сўровномага электрон мурожаат этувчининг паспорт нусхаси ҳамда паспортнинг асосий саҳифаси билан биргаликда селфи усулида олинган фотосурат нусхаси илова қилинади. Бунда, илова қилинаётган фотосурат нусхасида мурожаат этувчи юз қиёфаси “анфас” шаклда ва тиниқ кўринган ҳамда паспортнинг асосий саҳифаси барча символлари ўқиб бўладиган сифатда бўлиши шарт.

Мурожаат этувчи ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун йиғим тўлайди.

213. Давлат хизматлари маркази ЭРИ калитининг сертификатини бериш тўғрисидаги сўровномани қабул қилганидан сўнг бир иш куни ичида ундаги маълумотларни Давлат хизматлари маркази ходимининг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда ваколатли органнинг ахборот тизимига идоралараро электрон ўзаро боғланиш йўли билан юборади.

Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани ваколатли органга юборишдан аввал мурожаат этувчининг шахсини аниқлаш учун қуйидагиларни амалга оширади:

сўровномада кўрсатилган мобил алоқа абонент рақами мурожаат этувчига тегишлилигини идоралараро маълумотлар алмашиш тизими орқали текшириш;

мурожаат этувчининг паспорт нусхаси ва селфи фото нусхаси орқали паспортнинг хақиқийлигини идоралараро маълумотлар алмашиш тизими орқали текшириш;

мурожаат этувчининг СТИР орқали ваколатли орган ахборот тизимидаги маълумотларни сўровномадаги маълумотлар билан идоралараро маълумотлар алмашиш тизими орқали солиштириш.

214. Ваколатли органнинг ахборот тизимида Давлат хизматлари маркази томонидан юборилган маълумотлар кўриб чиқилиб, реал вақт режимида ЭРИ калитининг сертификати расмийлаштирилади ёки ЭРИ калитининг сертификатини бериш асосли равишда рад этилади.

215. Ваколатли органнинг ахборот тизимида сўровномани кўриб чиқишнинг натижаларига асосан расмийлаштирилган ЭРИ калити сертификати электрон ҳужжат шаклида мурожаат этувчига Расмий ахборот ресурси орқали ва Давлат хизматлари марказига идоралараро электрон ўзаро боғланиш йўли орқали юборилади.

216. ЭРИ ёпиқ калитининг пароли ваколатли орган томонидан сўровномада кўрсатилган мобил телефон рақамига сертификатни олинганлигини тасдиқлаш тўғрисида смс-хабар шаклида юборилади.

217. ЭРИ ёпиқ калити эгаси Расмий ахборот ресурси орқали ЭРИ калитининг сертификатини ҳамда чоп этишга мўлжалланган электрон ҳужжат шаклидаги нусхасини юклаб олганлигини тасдиқлаган ҳолда ваколатли органни хабардор қилади.

218. Ваколатли орган томонидан ЭРИ калитининг сертификатини Расмий ахборот ресурси орқали беришни рад этишга қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

мурожаат этувчининг шахси тасдиқланмаган тақдирда;

мурожаат этувчи тақдим этган сўровномада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги (шу жумладан, сўровномада кўрсатилган мобил алоқа абонент рақами мурожаат этувчига тегишлимаслиги);

ЭРИ калитининг сертификатини бериш учун тўлов амалга оширилмаганлиги;

мурожаат этувчининг ҳужжатларни зарур тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши.

219. Ваколатли орган ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномани мурожаат этувчининг ўзига Расмий ахборот ресурси орқали автоматик равишда юборади

2110. ЭРИ калитининг сертификатини беришнинг рад этилишига асос бўлган сабаблар мурожаат этувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, сўровномани қайта кўриб чиқиш мурожаат этувчи томонидан Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат қилган ҳолда ушбу Маъмурий регламентнинг 10–15-бандларида кўрсатилган тартибда амалга оширилади”.

  1. Қуйидаги мазмундаги 33-банд билан тўлдирилсин:

“33. Мурожаат этувчи шахслар улар томонидан мазкур Регламент доирасида тақдим этилган маълумот ва ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади”.

  1. Қуйидаги мазмундаги 11-илова билан тўлдирилсин:

 

Давлат хизматлари марказлари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг  маъмурий регламентига 
11-илова

Давлат хизматлари марказлари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини Расмий ахборот ресурси орқали бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддати

             

1-босқич

 

Мурожаат этувчи

 

1. ЭРИ калити сертификатини олиш учун сўровномани ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни Расмий ахборот портали орқали Давлат хизматлари марказига юбориш.

2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлаш.

 

1. Хоҳишига кўра

 

 

 

 

2. Мурожаат қилинганда

     
             

2-босқич

 

Давлат хизматлари маркази

 

1. Сўровноманинг тўлиқлиги ва тўғрилигини ҳамда мурожаат этувчининг шахсини Регламентнинг 213-бандига асосан масофадан туриб аниқлаш.

2. Мурожаат этувчи номидан сўровномани тўлдириш ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда ваколатли органга юбориш.

 

1 иш куни ичида

     
             

3-босқич

 

Ваколатли орган

 

1. Тақдим этилган маълумотлар-ни кўриб чиқиш.

2. ЭРИ калитларини рўйхатга олиш ва ЭРИ сертификатини расмийлаштириш ёки рад этиш хабарномасини тайёрлаш.

3. ЭРИ калити сертификатини реестрга киритиш ва смс-хабар шаклида ЭРИ сертификатини олинганлигини тасдиқлаш тўғрисида ахборот жўнатиш.

4. Расмийлаштирилган ЭРИ калити сертификатини ёки асосланган сабабларга кўра рад этиш хабарномасини Давлат хизматлари марказига ва мурожаат этувчига юбориш.

 

Автоматик тарзда

     
             

4-босқич

 

Мурожаат этувчи

 

1. Расмий сайтдаги шахсий кабинетдан ЭРИ калити сертификатини ёки асосланган сабабларга кўра рад этиш хабарномасини олиш ва олинганлигини тасдиқлаш.

2. ЭРИ калитининг сертифика-тини ҳамда чоп этишга мўлжалланган электрон ҳужжат шаклидаги нусхасини юклаб олганлиги ҳақида тасдиқлаган ҳолда ваколатли органни хабардор қилиш.

 

1 соат ичида

 

 

 

 

Умумий таклифлар: 2

485