Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
17580 Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш ("Ўзстандарт") агентлиги 08/05/2020 23/05/2020 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
Узоқ муддат фойдаланиладиган товарларга техник хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисида
ID-17580

  Хизмат кўрсатиш сохасига хусусий секторни кенг жалб қилиш, хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш ва қўшимча иш ўринларини яратиш мақсадида узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни кафолат муддати ва фойдаланиш давомида техник хизмат кўрсатилишини такомиллаштириш хамда кафолатланган сервис хизмат кўрсатилишини таъминлашда мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати мобайнида товар (хизмат)нинг, шу жумладан, бутловчи буюмларнинг нормал ишлашини (қўлланилишини, улардан фойдаланилишини) таъминлаши шартлиги ҳамда техник хизмат кўрсатишни мажбуриятини тасдиқловчи хужжатларни расмийлаштириш қонунчиликда белгиланганлиги инобатга олинсин.

2. Узоқ муддат фойдаланиладиган товарларга техник хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан, транспорт воситаларини ва қишлоқ хўжалиги техникаларини мажбурий техник кўригидан ҳамда маиший ҳисоблагичларни метрологик кўригидан ўтказишга ваколатли идораларни жалб қилган холда “full service” тамойили асосида истемолчиларга хизмат кўрсатишга рухсат берилсин.

Техник хизмат кўрсатувчилар “full service” тамойили асосида истемолчиларга хизмат кўрсатишда малакали ходимларга ва техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни амалга ошириш учун етарли шарт-шароитларни таъминланиши лозим.

3. 2021 йил 1 январидан узоқ муддат фойдаланиладиган товарларга қуйидаги техник хизмат кўрсатиш қойидалари:

узоқ муддат фойдаланиладиган айрим турдаги электр техника товарларига техник хизмат кўрсатиш қоидалари 1 - иловага;

автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш қоидалари 2-иловага;

электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сув маиший ҳисоблагичлар техник хизмат кўрсатиш қоидалари 3-иловага;

қишлоқ хўжалик техникасига техник хизмат кўрсатиш қоидалари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва бандлик вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:

ишчилар касбларининг номига узоқ муддат фойдаланиладиган товарларга техник хизмат кўрсатиш мутахасслигини қўшилишини кўзда тутувчи, ишчилар касблари ва хизматчиларнинг асосий лавозимлари Таснифлагичига тегишли қўшимчалар киритилсин;

узоқ муддат фойдаланиладиган товарларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларда жалб этилган ходимлар мутахасслиги бўйича тегишли билим, кўникмалари ва техник ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат ишлаб чиқарувчи, расмий дилер ёки ўқув юрти томондан расмийлаштириш тартиби ишлаб чиқилсин.

5. Монополияга қарши курашиш қўмитаси қошидаги Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги узоқ муддат фойдаланиладиган товарларга техник хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши устидан замонавий хорижий мамалакатларининг амалиётидан келиб чиққан холда 2020 йил 1 декабрига қадар давлат назоратини таъминлаш механизмини жорий этсин.

6. Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Агросаноат мажмуий устидан назорат қилиш инспенкцияси ва “Ўзстандарт” агентлиги ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб уч ой муддатда тегишли меёрий-хуқуқий хужжталарга қўшимчалар киритиш таъминлансин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва саноат вазири  Ж.А. Кучкаров зиммасига юклатилсин.

 

                   Ўзбекистон Республикаси

                                 Бош вазири                                                                          А. Арипов

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил
«___» ___________  даги   ________-сонли Қарорига 1 илова

 

Узоқ муддат фойдаланиладиган айрим турдаги электр техника товарларига техник хизмат кўрсатиш қоидалари

 

 

IУмумий қоидалар

 

  Узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электр техника товарларига техник хизмат кўрсатиш қоидалари (кейинги ўринларда матнда – Қоидалар) “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда кафолат муддати ва хизмат қилиш муддати давомида узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электр техника товарларига техник хизмат кўрсатиш бўйича муносабатларни тартибга солади, шунингдек мазкур муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.

1. Асосий тушунчалар:

Истеъмолчи – фойда чиқариб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда шахсий истеъмол ёки бошқа мақсадларда узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электр техника товари, хизматга буюртма берувчи ёхуд шу ниятда бўлган фуқаро (жисмоний шахс);  

Тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи) – истеъмолчига реализация қилиш учун узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электр техника товарларини тайёрлайдиган (ишлаб чиқарадиган) корхона, ташкилот, муассаса ёки якка тартибда фаолият кўрсатувчи тадбиркор;

Сотувчи – узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электр техника товарларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи, барча мулкчилик шакллардаги юридик шахслар ва якка тартибда фолият кўрсатувчи тадбиркорлар.

Кафолат талони – кафолат муддати мобайнида узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электр техника товарларига кафолатли хизмат кўрсатишга истеъмолчининг ҳуқуқларини тасдиқловчи, тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи), сотувчи томонидан бериладиган ҳужжат.

2. Ушбу Қоидалар иловага мувофиқ руйхатида келтирилшган электр техника маҳсулотларига таълуқли.

3. Ушбу қоидаларнинг мақсади, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида кўзда тутилган, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кафолатларни таъминлаш, шунингдек узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электр техника товарларини кафолат муддати ёки хизмат қилиш муддати мобайнида тайёрловчилар (ишлаб чиқарувчилар), сотувчилар томонидан техник хизмат кўрсатилишини тартибга солишдир.

 

IIУзоқ муддат фойдаланиладиган маиший электр техника товарларига техник хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш

 

4. Кафолат муддати мобайнида кафолат талонлари бўйича кафолатли техник хизмат кўрсатиш узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электр техника товарларига Техник хизмат кўрсатиш корхоналарида тайёрловчилар (ишлаб чиқарувчилар), сотувчилар томонидан амалга оширилади.

5. Узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электр техника товарларини тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи), сотувчи:

ўзининг малакали кадрлар билан тўлдирилган ва моддий-техник база билан жиҳозланган, техник хизмат кўрсатиш корхоналарида узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электр техника товарларига техник хизматларини кўрсатиш;

кафолатларнинг муддатлари, шарт-шароитлари ва тақдим этилиш тартибини белгилаш ҳамда кафолат муддати мобайнида кафолат талонлари бўйича узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электр техника товарларига кафолатли техник хизмат кўрсатишни таъминлашга мажбурдирлар.

 

III. Узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электр техника товарларига техник хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш

6. Узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электр техника товарларига техник хизмат кўрсатиш тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи), сотувчи томонидан ташкиллаштирилади.

7. Узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электр техника товарларига техник хизмат кўрсатиш истеъмолчилар учун географик жиҳатдан қулай жойларда ташкиллаштирилиши лозим.

8. Тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи), сотувчи эҳтиёт қисмларнинг кафолат фондини шакллантириш учун маиший электр техника товарларининг хизмат қилиш муддати мобайнида Техник хизмат кўрсатиш корхонасини эҳтиёт қисмлар билан таъминлашга мажбур.

Эҳтиёт қисмларнинг кафолат фонди “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган муддатларда маиший электр техника товарларининг камчиликларини бартараф этиш бўйича истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш учун ташкил этилади. Эҳтиёт қисмлар кафолат фондининг ҳажмлари хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларда белгиланади.

9. Техник хизмат кўрсатиш корхоналари аҳоли сони, минтақанинг умумий майдони ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда зарур мутаҳассислар сони, ҳамда ушбу Қоидалар талабларининг бажарилиши учун яроқли транспорт воситалари билан тўлдирилган бўлиши керак.

 

IVУзоқ муддат фойдаланиладиган маиший электр техника товарларига техник хизмат кўрсатиш тартиби

10. Техник хизмат кўрсатиш корхонаси, тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи), сотувчи томонидан берилган, кафолат шартларига мувофиқ кафолат муддати ва хизмат қилиш муддати мобайнида узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электр техника товарларига техник хизмат кўрсатиш бўйича хизматларни кўрсатади.

11. Кафолат муддати мобайнида узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электр техника товарларига кафолатли бепул техник хизмат кўрсатиш, тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи), сотувчи томонидан берилган, кафолат талонлари тақдим этилганда амалга оширилади.

Кафолат талони:

- маҳсулотнинг номи ва модели;

- тайёрловчининг (ишлаб чиқарувчи) номи ва унинг юридик манзили, Колл-марказ номери;

- узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электр техника товарларининг серия номери;

- кафолатли ва кафолатли бўлмаган хизмат кўрсатиш шартлари ва кафолат муддатлари;

- кафолат талонларини ишлатиш тартибини ўз ичига олиши керак.

12. Кафолат талони йўқотиб қўйилиши ёҳуд бузилишида, уни тиклаш, истеъмолчининг мурожаати асосида тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи), сотувчи томонидан амалга оширилади.

13. Узоқ муддат фойдаланиладиган габаритли ёки ўрнатилган (умумий оғирлиги 5 ва ундан ортиқ kg, габаритлари 50/50/50 sm дан ортиқ бўлган) маиший электр техника товарларига техник хизмат кўрсатиш ушбу товар жойлашган жойига чиқиш билан амалга оширилади.

14. Кичик габаритли (умумий оғирлиги 5 kg дан камроқ, габарити 50/50/50 sm дан кичикроқ бўлган) товарларга техник хизмат кўрсатиш бевосита Техник хизмат кўрсатиш корхонасида амалга оширилади.

15. Узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электр техник товарларга Техник хизмат кўрсатиш корхонасига истеъмолчининг мурожаат қилишида мурожаат олинган пайтдан бошлаб 10 иш куни мобайнида таъминлаб берилиши керак.

16. Зарур эҳтиёт қисмлар мавжуд бўлмаслигида ва бошқа узрли сабаблар мавжуд бўлишида кафолат муддати ёки хизмат қилиш муддати мобайнида узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электр техника товарларига техник хизмат кўрсатиш истеъмолчининг розилиги билан тайёрловчи ёки сотувчи (вакил) томонидан зарур эҳтиёт қисмлар етказиб берилгунича узайтирилиши мумкин.

17. Истеъмолчиларга хизмат кўрсатишнинг чегаравий муддати 30 (ўттиз) иш кунидан ошмаслиги керак. Хизмат қилиш муддати 30 (ўттиз) иш кунидан ошиб кетишида, Техник хизмат кўрсатиш корхонасининг ходимлари шунга ўхшаш товарни вақтинчалик фойдаланиш учун тақдим этиши керак.

18. Кафолат муддати мобайнида узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электр техника товарларининг нуқсонларини бартараф этиш “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг          15-моддасига мувофиқ амалга оширилади.

19. Кафолатли техник хизмат кўрсатишнинг берилган талонлари бўйича аҳборотлар ҳамда хизматлар кўрсатиш тартиби Техник хизмат кўрсатиш корхонасининг интернет сайтларида жойлаштирилиши лозим.

 

V. Узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электр техника товарларига техник хизмат кўрсатган шахснинг мулкий жавобгарлиги

21.  Узоқ муддат фойдаланиладиган маиший электр техника товарларига техник хизмат кўрсатиш субъекти, истеъмолчига етказилган, зарар чегараларида қонунчиликка мувофиқ мулкий жавобгар бўлади.

 

V. Якуний қоидалар

22. Ушбу қоидаларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

 

 

 

 

Узоқ муддат фойдаланиладиган маиший

электр техника товарларига техник

хизмат кўрсатиш қоидаларига илова

 

Техник хизмат кўрсатиш кафолат талонлари (паспортлар) билан сотиладиган узоқ муддат фойдаланиладиган электр техника товарлар рўйхати

 

Товарларнинг номи

ТИФ ТН коди

1.

Ҳаво ёки вакуум насослар, ҳаво ёки газ компрессорлари ва вентиляторлари; вентиляцион ёки рециркуляцион тортиш қалпоқлари ёки вентиляторли, фильтрлар билан ёки фильтрларсиз, шкафлар

8414

2.

Ноинерцион ёки тўпловчи электр сув иситгичлар ва чўктирма электр иситгичлар

8516 10

3.

Бўш жойни иситиш ва тупроқни иситиш учун электр ускуналар

8516 21 - 8516 29

4.

Герметик, йўналтирилган ёруғлик, шунингдек ултрабинафша ёки инфрақизил лампалар, ёйли лампаларни қўшиб, электр ёки газоразряд чўғланма лампалар

8539 10 000 1, 8539 10 000 9, 8539 21 300 9, 8539 22 900 0,
 8539 29 300 9, 8539 49 000 0

5.

Кучланиш автомати

8536201009, 8536209009

6.

Кучланиш стабилизаторлари

8504408809, 8504409009
8504403009, 8504408209
8504408205, 8504405509
8504408409, 8504403001
8504409001, 8504405501
8504408208

7.

Пластиналар, цилиндрлар ва 8442 товар позициясидаги бошқа босма қолиплар ёрдамида босиб чиқариш учун ишлатиладиган, босиб чиқариш машиналари; бошқа принтерлар, нусха кўчириш аппаратлари ва бирлаштирилган ёки бирлаштирилмаган нусха кўчирадиган аппаратлар

8443 31 100 0, 8443 31 910 0,

8443 31 990 1, 8443 31 990 9,

8443 32 100 1, 8443 32 100 9,

8443 32 300 0, 8443 32 910 0,

8443 32 930 1, 8443 32 930 9,

8443 32 990 0, 8443 39 100 0,

8443 39 310 1, 8443 39 310 9,

8443 39 390 0, 8443 39 900 1,

8443 39 900 2, 8443 39 900 9

8.

Видеотюнер билан бирлаштирилган ёки бирлаштирилмаган, видео ёзувчи ёки видео акс эттирувчи аппаратлар

8521 10 200 0, 8521 10 950 0,

8521 90 000 1, 8521 90 000 9

9.

Битта корпусда товуш ёзувчи ёки товуш акс эттирувчи аппаратлар ёки соат билан бирлаштирилган ёки бирлаштирилмаган, радиоэшиттириш учун қабул қиладиган аппаратлар

8527 91 190 0, 8527 91 350 0,

8527 91 910 0, 8527 91 990 0,

8527 92 100 0, 8527 92 900 0,

8527 99 000 0

12.

  Назорат-касса аппаратлари

8470

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил
«___» ___________  даги   ________-сонли Қарорига 2 илова

 

 

Автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш қоидалари

 

§ 1. Асосий талаблар

  1. Техник ҳизмат кўрсатиш станцияси (кейинги ўринларда – ТХКС):

сотиладиган автотранспорт воситаларини сотишдан олдин тайёрлаш, кафолат ва сотилгандан кейинги хизмат кўрсатиш, шунингдек таъмирлашни амалга ошириши;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг нормалари ва талабларига мувофиқ атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларга, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши ва олиб бориши керак.

Ушбу Қоидалар, иловага мувофиқ руйхатда келтирилшган автотранспорт воситаларига таълуқли.

§ 2. ТХКС техник жиҳозланишига минимал талаблар

  1.  ТХКС тегишли тоифадаги автотранспорт воситаларига камида иккита техник хизмат кўрсатиш (ТХК) ва жорий таъмирлаш (ЖТ) постларига эга бўлиши керак.

ТХКС тегишли тоифадаги автотранспорт воситаларини тозалаш-ювиш, диагностика ишлари, техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлашни олиб бориш учун майдонларга эга бўлиши керак.

  1. ТХКС техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш регламентини ўтказиш учун қабул қилиш механизмлари (фақат М1 тоифасидаги автотранспорт воситалари қисмида) ва текшириш чуқурлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
  2. Камида 50 % постлар текшириш чуқурлари билан жиҳозланган бўлиши керак (фақат N тоифасидаги автотранспорт воситалари қисмида).
  3. ТХКС оқиб келиш-сўриш вентиляцияси тизимига эга бўлиши керак.
  4. ТХКС ҳар қайси модел бўйича автотранспорт воситасини ишлаб чиқарувчи корхонанинг норматив-техник ахборотларига, хусусан:

техник ҳужжатлар (таъмирлаш бўйича қўлланма, вақт сарфи нормативлари, эҳтиёт қисмлар каталоги);

кафолат рекламациялари, сервис қатнови (даврий хизмат кўрсатиш) бўйича ахборотлар киритиш учун кафолат тизимига фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши керак.

 

 

§3. Эҳтиёт қисмлар омбори

  1. ТХКС, унинг минимал майдони ҳисобидан эҳтиёт қисмларни жойлаштиришга йўл қўядиган, зарур ускуналар билан жиҳозланган, омборга эга бўлиши керак:

а) М1 тоифадаги автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатадиган ТХКС учун камида 30 кв.м;

б) N тоифадаги автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатадиган ТХКС учун камида 36 кв.м.

Омборнинг майдони 7 иш куни мобайнида кафолат ва сервис таъмирини амалга ошириш учун етарли бўлган эҳтиёт қисмлар ва сарф материаллари захирасини сақлаб туришга йўл қўйиши керак.

 

§4. Мижозлар зонаси ва офислар зонаси

  1. ТХКС техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга автотранспорт воситаларини қабул қилиш зонасига эга бўлиши керак.
  2. ТХКС автотранспорт воситасини таъмирлаш тугашини истеъмолчи томонидан кутиш учун махсус хонага эга бўлиши керак.

 

§5. ТХКСга кириш йўли ва фойдаланиш ҳуқуқини ташкиллаштириш

  1. ТХКСга кириш йўли Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракатини ташкиллаштириш бўйича нормативлар ва талабларга мувофиқ бўлиши керак.

 

§6. Сайёр техник ёрдам автомобили

  1. Истеъмолчиларни тезкор ва тадбиркорлик билан қўллаб-қувватлаш учун ТХКС истеъмолчиларнинг автотранспорт воситаларини ТХКСдан ташқарида таъмирлаш учун тасарруфида ёҳуд шартнома асосида камида битта сайёр техник ёрдам автомобилига эга бўлиши керак.

 

§7. Иш кийими

  1. ТХКС ходимлари унификация қилинган иш кийимига эга бўлиши керак.

 

§8. Ходимлар

  1. ТХКС ўз штатида автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича, ўқиш курсидан ўтган ва автотранспорт воситаси ишлаб чиқарувчи корхонасининг сертификатини олган, малакали мутахассисларга эга бўлиши керак.

Ишлаб чиқарувчи корхонада автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича мутахассисларни ўқитишни ташкиллаштириш ТХКС томонидан амалга оширилади.

 

§9. Ускуналар

  1. ТХКС:

тайинланган таъмирлаш технологияси билан тегишли тоифалардаги автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича ишларни олиб бориш учун етарли бўлган миқдорда стандарт ва махсус асбоблар;

автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш учун махсус ускуналар ва текшириш воситалари;

кенгайтириш ва модернизация қилиш имконияти билан махсус диагностика ускуналари, дастурий таъминот, диагностика кабеллари тўплами ва кўп функционал ўлчаш асбобларига эга бўлиши керак.

 

§ 10. Таъмирлаш постлари

  1. Таъмирлаш постининг минимал ўлчамлари:

N тоифасидаги автотранспорт воситаларини таъмирлаш учун

M1 тоифасидаги автотранспорт воситаларини таъмирлаш учун

Узунлиги: 12 м

Узунлиги: 6,5 м

Кенглиги: 4,75 м

Кенглиги: 4,0 м

 

§11. Текшириш ва диагностика постлари

16. Минимал талаб автотранспорт воситаларининг тормоз тизимини текшириш бўйича йўл синовларини ўтказиш учун белгилаб чиқилган тормоз майдони ҳисобланади (фақат М1 тоифадаги автотранспорт воситалари қисмида).

§12. N ва М1 тоифасидаги автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш учун асосий ускуналар ва асбобларнинг умумий рўйхати

 

Номи

постлар ёки мутахассислар сони дона/сони

Хавфсизлик ускуналари ва ҳимоя воситалари

Биринчи тиббий ёрдам аптечкаси

амалдаги нормативларга мувофиқ

Ўт ўчиргич

Двигателларнинг ишлатилиб бўлган газларини йўқотиш тизими

Маҳаллий тортувчи вентиляция

Умумий алмашинадиган вентиляция тизими

Ҳимоявий кўзойнак

ҳар бир мутахассис учун камида бир дона

Умумий вазифадаги и/г қўлқоплар

Пайвандлаш қўлқоплари

Ҳимоя ниқоби

Шина монтаж қилиш, текшириш ва ғилдираклар бурчагини ўрнатиш ускуналари

Шиналарга дам бериш учун манометрли пистолет

2

Шина монтаж қилиш дастгоҳи

1

Мой тақсимлаш ва мой йиғиш ускуналари

Тўлдирувчи мой (трансмиссион мойлар учун)

1

Мой тўплагич

1/3

Ишлатилиб бўлган мойни сақлаш учун идиш

1

 

§13. N тоифасидаги автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш учун асосий ускуналар ва асбобларнинг қўшимча рўйхати

 

Номи

постлар ёки механиклар сони дона/сони

Кўчмас қурилмалар ва механизмлар

Компрессор қурилмаси

1

Деталларни ювиш учун қурилма

1

Гидравлик пресс – минимум 3 т.

1

Кўчма қурилмалар ва механизмлар

Электр дрел/перфоратор

1/4

Пайвандлаш ускуналари

1

Аккумулятор батареяларини текшириш ва зарядлаш учун ускуналар

1

Силлиқлаш дастгоҳи ёки мосламаси

1/3

Экстракторлар

1

Ишга тушириш қурилмаси (бустер)

1

Металл кесиш учун қайчи

1

Пневматик асбоблар учун қуритгич филтрлар

1

Сурков мойи тўлдирувчиси

1

Зарб гайковертлари

1

Ҳимоявий газ муҳитида пайвандлаш учун электр пайвандлаш аппарати

1

Фаралар ёруғлигини ростлаш учун қурилма

1

Текшириш, ўлчаш ва синаш қурилмалари

Диагностик компютер

1

Рақамли мултиметр

1

Форсункаларни текшириш учун асбоб

1

Чиқариш тизимининг герметиклигини текшириш учун мослама

1

Микрометр

1

Штангенциркул

1

Термометр

1

Цехнинг умумий ускуналари

Таъмирлаш чуқурлари учун кўчма кўприкчалар

1

Динамометрик ключлар

1

Махсус асбоблар учун стендлар

1

Нарвон

1

Механиклар аравалари

1/2

Исканжа тахтакач

1

Қисқич

1

Зарб гайковерти учун ечиладиган ён каллаклар

1

Гайка ключлари тўпламлари

1

Кўчма лампалар

1

Остига қўйиладиган чорпоялар

4

Верстаклар

1/4

Асбоблар билан тўпламлар

1/2

Асбоблар учун жавонлар

1/2

Кўтариш механизмлари ва мосламалари

Узатмалар коробкаси учун кўтаргич

1

Кўчма кран

1

Роликли аравада кўчма домкрат (камида 5 тонна)

1

Махсус асбоблар

Мой филтрини ечиш учун ключ

1

Компрессиометр

1

Компрессиометр переходниги

1

Поршен ҳалқаларини сиқиш учун мослама

1

Маховик фиксатори

1

Тирсакли вал салникларини ечувчи мослама

1

Тирсакли вал салникларини ўрнатиш учун қисқичлар тўплами

1

Гилзани ечувчи мослама

1

КПП иккиламчи валининг салнигини ўрнатиш учун қисқич

1

КПП бирламчи валининг салнигини ўрнатиш учун қисқич

1

Тескари болға

1

Рессорнинг металл втулкасини ечувчи мослама

1

Рул сошкасини ечувчи мослама

1

Рул ғилдирагини ечувчи мослама

1

Цапфа буриш пишангининг ўқини ечувчи мослама

1

Шпонка болтини ечувчи мослама

1

Буриш цапфаси шкворенини ечувчи мослама

1

Дифференциал корпусининг болтлари учун юлдузсимон ключ

1

Ечувчи мосламалар учун переходниклар тўплами

1

Втулкаларни ўрнатиш учун обойма

1

Фланец тутқичи

1

Орқа қопқоққа игнали подшипникни ўрнатиш учун мослама

1

Салникларни ўрнатиш учун қисқич

1

Орқа чиқиш валининг ташқи обоймасини ўрнатиш учун мослама

1

Оралиқ вал подшипнигининг ташқи обоймасини ўрнатиш учун мослама

1

 

§14. М1 тоифасидаги автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш учун асосий ускуналар ва асбобларнинг қўшимча рўйхати

 

Номи

постлар ёки механиклар сони дона/сони

Сиқилган ҳаво тарқатиш учун ускуналар

Компрессор (P=6 Бар)

1

Тез ажраладиган бирикмалар билан ҳаво шланги

1/1

Пуфлаш пистолети

1/3

Шина монтаж қилиш, текшириш ва ғилдираклар бурчагини ўрнатиш ускуналари

УУК ростлаш учун кўтариш мосламаси (4 устунли)

1

УУК ростлаш стенди

1

Шиналарга дам бериш учун манометрли пистолет

2

Мувозанатлаш стенди

1

Шина монтаж қилиш дастгоҳи

1

 

 

Кондиционерларга хизмат кўрсатиш ускуналари

Кондиционерларни заправка қилиш учун станция

1

Хладагент сизишларини аниқлаш учун ускуналар

1

Тозалаш-ювиш ускуналари

Автотранспорт воситасини ювиш учун юқори босимли ускуна

1

Чангютгич

1

 

 

Кўтариш ускуналари

2 устунли кўтариш мосламаси (>2,5 т)

1

Гараж домкрати 1,5 т (гидравлик)

1

Эҳтиёт устуни (а/м учун таглик)

1

Гидравлик трансмиссион домкрат (КППни демонтаж қилиш учун)

1

Умумий слесарлик ускуналари ва мосламалари

Қисқичлар билан верстак

1/3

Чархлаш дастгоҳи

1

Гидравлик пресс (минимум кучланиш 3 т)

1

Деталларни ташиш учун арава

1

Қанотга накидка (бутлиги 2 дона)

1/1

Ўриндиққа ғилофлар

1/1

Рул ғилдирагига ғилоф

1/1

Қирқадиган/бурчак силлиқлайдиган машинка

1

Пневматик зарб гайковерти

1/1

Электр дрел

1

Агрегатларни таъмирлаш учун ускуналар

Куч агрегатини осиб қўйиш учун траверса

1

Поршенларни монтаж қилиш учун қисқич (поршен ҳалқаларини тортиш)

1

Развёрткалар тўплами

1

Слесарлик қўл асбоби

Асбоблар араваси (минимал бутлик):

- ён ключлар (каллаклар)

- шарнир куч пармадастаси

- узайтиргичлар

- кардан переходниги

- адаптер-переходник

- свеча ключи

- комбинацияланган ключлар

- ўзи қисиладиган омбирлар

- комбинацияланган ясси жағли омбир

- тор омбир

- қийшайтирилган ёнкескичлар

- шлицли ва хочсимон отвёрткалар тўплами

- металл болға

- пластмасса болға

- поналар ва зубилолар тўплами

- эговлар

- шчуплар тўплами

- кўчма лампа

- қуйиш воронкаси

- металл чўтка

1/1

Кислород датчигини демонтаж қилиш учун ключ

1

Қувур ключи

1

Керилма ключ (бутлик)

1

Кўп мақсадли қайчилар

1

Тўхтатгичли ҳалқаларни ечиш учун тўплам

1/3

Резина болға

1

Рожокли ключлар (бутлик)

1/3

Олти қиррали ён ключлар тўплами

1/3

Пармалар тўплами

1

Метчиклар ва плашкалар тўплами

1

Синган шпилкаларни йўқотиш учун тўплам

1

Металл бўйича темирарра

1

Мой филтрларини ечувчи мослама

1/3

Электр техника ишлари учун ускуналар

АКБ учун зарядлаш қурилмаси

1

Электр занжирини пробник-тестери

1/1

Рақамли мултиметр

1/1

АКБни текшириш учун юкланиш вилкаси

1

Электр симлари ажратгичларини таъмирлаш учун тўплам

1

Ўт олдириш свечаларидаги тирқишни текшириш учун шчуплар

1

Кавшарлагич

1

Ўлчаш асбоблари ва диагностика ускуналари

Микрометрлар (тўплам)

1

Нутромерлар (тўплам)

1

Штангенциркул

1

Магнит тагликдаги соатли турдаги индикатор

1

Динамометрик ключлар (бутлик)

1

Совитувчи суюқлик учун термометр

1

Резба ўлчагич

1

Совитувчи суюқлик учун ареометр

1

Бензинли ИЁД компрессометри (бутлик)

1

Бензинли двигателлар учун стробоскоп

1

ИЁД мойининг босим манометри (бутлик)

1

Ёқилғи босими манометри (бутлик)

1

Бензинли двигател форсункаларини текшириш ва ювиш учун асбоб

1

Автомототранспорт воситасини компютерли диагностикаси учун ускуналар

1

Газоанализатор (4 ёки 5 компонентли)

1

Узатма тасмасининг тортилишини ўлчагич

1

Фараларни текшириш ва ростлаш асбоби

1

Рул гидрокучайтиргичи тизимидаги босимни ўлчаш тўплами

1

 

 

 

транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш қоидаларига илова

 

Техник хизмат кўрсатиш кафолат талонлари (паспортлар) билан сотиладиган Автотранспорт воситалари рўйхати

 

Автотранспорт воситалари

8702 10 19, 8702 10 99, 8702 90 19,

8702 90 39, 8702 90 901 0,

8702 90 902 0, 8702 90 909 0, 8703 21 101 0,

8703 21 90, 8703 22 101 0, 8703 22 90,

8703 23 110 0, 8703 23 90, 8703 24 101 0,

8703 24 90, 8703 31 101 0, 8703 31 90,

8703 32 110 0, 8703 32 191 0, 8703 32 90,

8703 33 110 0, 8703 33 191 0, 8703 33 90,

8704 21 390, 8704 21 990, 8704 22 100 0,

8704 22 990, 8704 23 100 0, 8704 23 990,

8704 31 100 0, 8704 31 390, 8704 32 100 0,

8704 32 990,

8705 10 001 0- 8705 90 800 7

8709 11 — 8709 19 900 0

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил
«___» ___________  даги   ________-сонли Қарорига 3 илова

 

Электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сув маиший ҳисоблагичлар техник хизмат кўрсатиш қоидалари

 

I. Умумий қоидалар

 

Электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сув маиший ҳисоблаш приборларига (ҳисоблагичлар) техник хизмат кўрсатиш қоидалари (кейинги ўринларда матнда – Қоидалар) “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда кафолат муддати ва хизмат қилиш муддати давомида электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сув маиший ҳисоблаш приборларига (кейинги ўринларда – ҳисоблагичлар) техник хизмат кўрсатиш бўйича муносабатларни тартибга солади, шунингдек мазкур муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.

1. Асосий тушунчалар:

Истеъмолчи – фойда чиқариб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда шахсий истеъмол ёки бошқа мақсадларда ҳисоблагич, хизматга буюртма берувчи ёхуд шу ниятда бўлган фуқаро (жисмоний шахс).

Тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи) – истеъмолчига реализация қилиш учун ҳисоблагичларни тайёрлайдиган (ишлаб чиқарадиган) корхона, ташкилот, муассаса ёки якка тартибда фаолият кўрсатувчи тадбиркор;

Сотувчи – ҳисоблагичларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи, барча мулкчилик шакллардаги юридик шахслар ва якка тартибда фолият кўрсатувчи тадбиркорлар

Паспорт – ишлаб чиқарувчининг кафолатлари, ҳисоблагичнинг асосий параметрлари ва тавсифлари (хусусиятлари) қийматларини тасдиқловчи маълумотларни, шунингдек ҳисоблагичнинг метрологик назорати ва утилизацияси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжат.

2. Ушбу Қоидалар, иловага мувофиқ руйхатида келтирилшган электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сув маиший ҳисоблагичларга таълуқли.

3. Ушбу қоидаларнинг мақсади, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида кўзда тутилган, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кафолатларни таъминлаш, шунингдек ҳисоблагичларни кафолат муддати ёки хизмат қилиш муддати мобайнида тайёрловчилар (ишлаб чиқарувчилар), сотувчилар томонидан техник хизмат кўрсатилишини тартибга солишдир.

4. Реализация қилишга фақат мувофиқлик сертификати ва турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатга (ёки метрологик аттестация) эга бўлган ҳисоблагичлар қўйилади.

 

IIҲисоблагичларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашни ташкиллаштириш

5. Кафолат муддати мобайнида паспортлар бўйича кафолатли техник хизмат кўрсатиш ўрнатилган тартибда тайёрловчилар (ишлаб чиқарувчилар), сотувчилар томонидан ҳисоблагичларга техник хизмат кўрсатиш корхоналарида амалга оширилади.

6. Ҳисоблагичларни тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи), сотувчи:

истеъмолчида ўрнатиладиган ҳисоблагичларни ўрнатиш, текшириш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш;

ҳисоблагичларни ўрнатиш, текшириш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича бажариладиган ишларнинг ҳужжатлаштирилган ҳисобини юритиш.

ўзининг малакали кадрлар билан тўлдирилган ва моддий-техник база билан жиҳозланган, ҳисоблагичларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш корхоналарида техник хизматларини кўрсатиш;

ўзининг техник хизматларини кўрсатиш корхоналари мавжуд бўлмаслигида, ушбу Қоидалар талабларига асосан, ҳисоблагичларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш техник корхоналарини жалб этиш;

кафолатларнинг муддатлари, шарт-шароитлари ва тақдим этилиш тартибини белгилаш ҳамда кафолатли фойдаланиш муддати мобайнида кафолат паспортлари бўйича ҳисоблагичларга кафолатли техник хизмат кўрсатишни таъминлашга мажбурдирлар.

7. Назорат қурилмаларини ўрнатиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашга йўл қўйилган, ҳисоблагичларнинг барча турлари бўйича амалга оширилади;

8. Фойдаланишда бўлган ҳисоблагичларга ижозатсиз аралашишга йўл қўйилмайди.

9. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишларини бажариш учун тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи), сотувчи эҳтиёт қисмларнинг етарли бутлиги, шунингдек таъмирлаш ускуналари, асбоблар ва ўлчаш воситаларига эга бўлиши керак.

10. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда ишлатиладиган ускуналар, асбоблар ва ўлчаш воситалари, метрологик назоратдан ўтганлигини тасдиқловчи, сертификатларга эга бўлиши керак.

 

III. Ҳисоблагичларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ташкиллаштириш

11. Ҳисоблагичларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи), сотувчи томонидан ташкиллаштирилади.

12. Ҳисоблагичларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш истеъмолчилар учун географик жиҳатдан қулай жойларда ташкиллаштирилиши керак.

13. Тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи), сотувчи эҳтиёт қисмларнинг кафолат фондини шакллантириш учун ҳисоблагичларнинг хизмат қилиш муддати мобайнида Техник хизмат кўрсатиш корхоналарини эҳтиёт қисмлар билан таъминлашга мажбур.

Эҳтиёт қисмларнинг кафолат фонди “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган муддатларда ҳисоблагичларнинг камчиликларини бартараф этиш бўйича истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш учун ташкил этилади.

Эҳтиёт қисмлар кафолат фондининг ҳажмлари, Техник хизмат кўрсатиш корхоналари ва буюртмачилар ўртасида тузилган, хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларда белгиланади.

14. Техник хизмат кўрсатиш корхоналари реализация қилинган ҳисоблагичларни ҳисобга олган ҳолда зарур мутахассислар сони, ҳамда зарурият бўлганда ушбу Қоидалар талабларининг бажарилиши учун яроқли транспорт воситалари билан тўлдирилган бўлиши керак.

 

IV. Ҳисоблагичларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тартиби

15. Техник хизмат кўрсатиш корхонаси, тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан берилган, ҳисоблагичнинг паспортида келтирилган, кафолат шартларига мувофиқ кафолат муддати ва хизмат қилиш муддати мобайнида ҳисоблагичларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича хизматларни кўрсатади.

16. Кафолат муддати мобайнида ҳисоблагичларга кафолатли бепул техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан берилган, паспорт тақдим этилишида амалга оширилади.

Паспорт:

- ҳисоблагичнинг номи ва модели;

- тайёрловчининг (ишлаб чиқарувчи) номи ва унинг юридик манзили, Колл-марказ номери;

- серия номери;

- кафолатли ва кафолатли бўлмаган хизмат кўрсатиш шартлари ва кафолат муддатлари;

- ҳисоблагичдан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш учун зарур бўлган кўрсатмалар;

- ҳисоблагич ва унинг таркибий қисмларини конструкцияси, ишлаш принципи, тавсифлари (хусусиятлари) тўғрисида маълумотлар;

- метрологик назоратдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

- ҳисоблагичга техник хизмат кўрсатиш, жорий таъмирлаш, сақлаш, транспортда ташиш ва утилизация қилишга тааллуқли бўлган маълумотларни ўз ичига олиши керак.

Маиший хисоблагичларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш мумкин бўлмаслигида ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи (вакил) уни янгисига алмаштириб бериши керак.

17. Паспорт йўқотиб қўйилиши ёҳуд бузилишида, уни тиклаш, истеъмолчининг мурожаати асосида тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи), сотувчи томонидан амалга оширилади.

18. Ҳисоблагичларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бевосита Техник хизмат кўрсатиш корхонасида амалга оширилади.

19. Техник хизмат кўрсатиш корхонасига истеъмолчининг мурожаат қилишида ҳисоблагични таъмирлаш мурожаат олинган пайтдан бошлаб 5 иш куни мобайнида таъминлаб берилиши керак.

Зарур эҳтиёт қисмлар мавжуд бўлмаслигида ва бошқа узрли сабаблар мавжуд бўлишида кафолат муддати ёки хизмат қилиш муддати мобайнида ҳисоблагичга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш истеъмолчининг розилиги билан тайёрловчи ёки сотувчи (вакил) томонидан зарур эҳтиёт қисмлар етказиб берилгунича узайтирилиши мумкин.

Истеъмолчиларга хизмат кўрсатишнинг чегаравий муддати 30 (ўттиз) иш кунидан ошмаслиги керак. Хизмат қилиш муддати 30 (ўттиз) иш кунидан ошиб кетишида, Техник хизмат кўрсатиш корхонасининг ходимлари шунга ўхшаш ҳисоблагични вақтинчалик фойдаланиш учун тақдим этиши керак.

Ҳисоблагичга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш мумкин бўлмаганида ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи (вакил) уни янгисига алмаштириб бериши керак.

20. Кафолатли техник хизмат кўрсатишнинг берилган паспортлари бўйича ахборотлар ҳамда хизматлар кўрсатиш тартиби Техник хизмат кўрсатиш корхоналарининг интернет сайтларида жойлаштирилиши лозим.

 

V. Ҳисоблагичларга техник хизмат кўрсатган ва таъмирлаган шахснинг мулкий жавобгарлиги

21. Ҳисоблагичларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш субъекти, истеъмолчига етказилган, зарар чегараларида қонунчиликка мувофиқ мулкий жавобгар бўлади.

 

VI. Якуний қоидалар

22. Ушбу қоидаларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

 

 

 

Электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сув маиший ҳисоблагичлар техник хизмат кўрсатиш қоидаларига илова

Техник хизмат кўрсатиш кафолат талонлари (паспортлар) билан сотиладиган электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сув маиший ҳисоблагичлар рўйхати

 

  Маиший ҳисоблагичлар

9028100000, 9028200000, 9028301100, 9028301900, 9028309000

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил
«___» ___________  даги   ________-сонли Қарорига 4 илова

 

 

Қишлоқ хўжалик техникасига техник хизмат кўрсатиш қоидалари

 

§ 1. Асосий талаблар

    1. Таъмрлаш-сервис маркази (кейинчалик - ТСМ) қуйидагиларни бажариши керак:

Сотишдан олдинги тайёргарлик, кафолатли ва сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш, шунингдек сотиладиган тракторлар ва ўзиюрар қишлоқ ҳужалиги машиналарини, шунингдек бошқа қишлоқ ҳужалик техникаси ва осма агрегатларни таъмирлашни амалга ошириши;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини талаблари ва меъёрларига мувофиқ атроф муҳит муҳофазаси, ёнғин хавфсизлиги бўйича чора-тадбирларга риоя қилиш ва ўтказиш.

Ушбу Қоидалар, иловага мувофиқ руйхатда келтирилшган қишлоқ хўжалик техникасига таълуқли.

 

§ 2. ТМС ни техник жиҳозлашга минимал талаблар

    1.  ТМС қуйидаги таъмирлаш-техник хизмат кўрсатиш постларига (майдонларига) эга бўлиши керак:

- слесарлик цехи;

- пайвандлаш цехи;

- токарлик цехи;

- диагностика маркази;

- электрқурилмаларни таъмирлаш майдони;

- тракторлар ва ўзиюрар қишлоқ техникаларини таъсирлаш майдони;

- осма қишлоқ ҳужалик агрегатларини таъмирлаш майдони;

- вулканизация;

- АКБ (аккумулятор батареялари) таъмирлаш майдони.

2.2. Дала шароитларида таъмирлаш хизматларини кўрсатиш учун, ТМС капитал таъмирлаш учун барча зарур бўлган ускуналар билан жиҳозланган ISUZU автомашинаси базасида иккита кўчма устахонага ва сервис хизматларини кўрсатиш учун сервис ускуналари билан жиҳозланган DAMAS автомобили базасида бешта сервис машиналарига эга бўлиши керак.

2.3. ТСМ нинг узлуксиз ишлаши ва буюртмалар портфелини шакллантиришни таъминлаш, шунингдек қишлоқ ҳўжалиги техникалари эгаларига консултация бериш учун ТМС ахборот-таҳлил маркази (call centre) билан жиҳозланган бўлиши керак.

2.4. ТМС ўқув-ювиш, диагностика ишларини ўтказиш учун, техник хизмат кўрсатиш ва тракторлар ва ўзиюрар қишлоқ ҳўжалик машиналарини кундалик таъмирлаш учун майдонларга эга бўлиши керак.

2.5. ТМС техник хизмат кўрсатиш регламенти ва таъмирлашни ўтказиш учун кўтариш механизмлари ва қараш чуқури билан жиҳозланган бўлиши керак.

    1. ТМС оқиб келиш – сўриш вентиляция тизимига эга бўлиши керак.
    2.  ТМС тракторлар ва ўзиюрар қишлоқ ҳўжалик машиналарини ҳар бир модел бўйича, ҳусусан қуйидагилар бўйича ишлаб чиқарувчи корхонанинг норматив-техник ахборотларини олиш имкониятига эга бўлиши керак:

техник ҳужжат (таъмирлаш бўйича қўлланма, вақт сарфи нормативлари, эҳтиёт қисмлари каталоги);

кафолатланган рекламация, сервисли кўрик (даврий хизмат кўрсатиш) бўйича ахборот киритиш учун кафолатланган тизим.

 

§3. Эҳтиёт қисмлари омбори

    1.  ТМС энг кам майдони 100 кв.м. ҳисобидан ҳар бир техника учун ускуналарни эҳтиёт қисмларини жойлаштиришга имкон берувчи зарур ускуналар билан жиҳозланган омборга эга бўлиши керак.

Омбор майдони 7 иш кун давомида кафолатланган ва сервис таъмирлашни амалга ошириш учун етарли бўлган эҳтиёт қисмлар ва сарфланадиган материаллар запасини кўтариб туриши керак.

 

§4. Мижозлар ва офислар зонаси

4.1. ТМС техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун тракторлар, ўзиюрар машиналар ва агрегатларни қабул қилиш зонасига эга бўлишик ерак.

    1.  ТМС истеъмолчи тракторлар ва ўзиюрар қишлоқ ҳўжалик машиналарини таъмирлаш тугашини кутиши учун маҳсус хонага эга бўлиши керак.

§5. Персонал

    1.  ТМС штатида тракторлар ва ўзиюрар қишлоқ ҳўжалик машиналарини техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ўқув курсларини тугатган ва тракторлар ва ўзиюрар қишлоқ ҳўжалик машиналарини ишлаб чиқарувчи корхонани сертификатини олган малакали мутахассиларга эга бўлиши керак.

Мутахассисларни тракторлар ва ўзиюрар қишлоқ ҳўжалик машиналарини техни хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича мутахассисларни ўқитиш ТМС да амалга оширилади.

 

§ 6 Ускуналар

    1. ТМС қуйидагиларга эга бўлиши керак:

таъмирлаш технологияси ёзилган кўрсатмалар билан тракторлар ва ўзиюрар қишлоқ ҳўжалик машиналарини техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишларни бажариш учун етарли миқдорда стандарт ва махсус ускуналар;

тракторлар ва ўзиюрар қишлоқ ҳўжалик машиналарини техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун махсус ускуналар ва текшириш воситалари;

махсус диагностик ускуна, кенгайтириш ва модернизациялаш имконияти билан дастурий таъминот, диагностик кабеллар бутликлари ва кўп функцияли ўлчаш қурилмалари.

 

§ 7. Таъмирлаш постлари

    1. Таъмирлаш постини минимал ўлчамлари:

тракторларни таъмирлаш учун

ўзиюрар қишлоқ ҳўжалик машиналарини таъмирлаш учун

Узунлиги: 6 м

Узунлиги: 10 м

Кенглиги: 5 м

Кенглиги: 5,0 м

 

§8. Текшириш ва диагностик постлар

8.1. Тракторлар ва ўзиюрар қишлоқ ҳўжалик машиналарини тормоз тизимини текшириш бўйича йўл синовларини ўтказиш учун белги қўйилган тормоз майдони минимал талаб ҳисобланади.

 

§9. Тракторлар ва ўзиюрар қишлоқ ҳўжалик машиналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш учун асосий ускуналар ва жиҳозларнинг умумий рўйхати

 

Номи

Бирликлар миқдори/ постлар ёки мутахассислар миқдори

Хавфсизлик ускуналари ва химоя воситалари

Биринчи тиббий ёрдам аптечкаси

амалдаги нормативларга мувофиқ

Ўт ўчиргич

Двигателларни ишлов берилган газларини чиқариш тизими

Маҳаллий сўриш вентиляцияси

Умум алмашинув вентиляцияси тизими

Химоя кўзойнаклари

ҳар бир мутахассис учун камида бир бирлик

Умумий вазифадаги п/қ қўлқоплар

Пайвандлаш енглари

Химоя ниқоби

Шина монтаж қилувчи, ғилдиракларни бурчакларини текшириш ва ўрнатиш ускунаси

Манометрли шаналарга дам бериш учун пистолет

2

Шина монтаж қилувчи станок

1

Мой тарқатувчи ва мой йиғиб олувчи ускуна

Мой ҳайдагич (трансмиссия мойлари учун)

1

Мой тўплагич

1/3

Ишлов берилган мойни сақлаш учун идиш

1

 

 

 

§10. Тракторлар ва ўзиюрар қишлоқ ҳўжалик машиналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш учун асосий ускуналар ва жиҳозларнинг қўшимча рўйхати

 

Номи

Бирликлар миқдори/ постлар ёки механиклар миқдори

Стационар қурилмалар ва механизмлар

Компрессорли қурилма

1

Деталларни ювиш учун қурилма

1

Гидравлик пресс – минимум 5 т.

1

Кўчма қурилмалар ва механизмлар

Электр парма/перфоратор

¼

Пайвандлаш ускунаси

1

Аккумулятор батареяларини текшириш ва қувватлантириш учун ускуна

1

Силлиқлаш станоги ёки қурилмаси

1/3

Экстракторлар

1

Ёқиш қурилмаси (бустер)

1

Металлни қирқиш учун қайчилар

1

Пневматик жиҳоз учун қуритувчи филтрлар

1

Мой ҳайдагич

1

Урадиган гайкабурагичлар

1

Химоя гази муҳитида пайвандлаш учун электр пайвандлаш аппарати

1

Чироқлар ёруғлигини тартибга солиш учун қурилмалар

1

Текшириш, ўлчаш ва синаш қурилмалари

Диагностик компьютер

1

Рақамли мультиметр

1

Форсункаларни текшириш учун стенд

1

Электр ускунани текшириш учун стенд

 

Ёқилғи аппаратурасини текшириш учун стенд

 

Мойли насосларни текшириш учун стенд

 

Чиқариш тизимини зичлигини текшириш учун қурилма

1

Микрометр

1

Штангенциркуль

1

Термометр

1

Цехнинг умумий ускуналари

Таъмирлаш чуқурлари учун кўчма супачалар

1

Динамометрик калитлар

1

Махсус ускуна учун стендлар

1

Нарвон

1

Механикларни аравачалари

1/2

Исканжалар

1

Қисқичлар

1

Урадиган гайкабурагиқлар учун алмаштириладиган олд томон бошчалари

1

Гайка калитлари тўплами

1

Кўчма лампалар

1

Тагига қўйиладиган эшак

4

Дастгоҳлар

1/4

Ускуналар солинган тўпламлар

1/2

Ускуналар учун шкафлар

1/2

Кўтариш механизмлари ва қурилмалари

Узатмалар коробкалари учун кўтаргич

1

Кўчма кран

1

Роликли аравачада кўчма домкрат (камида 10 тонна)

1

Махсус ускуналар

Мойли филтрли ечиб олиш учун калит

1

Болтларни чўзиш учун динамометрик калит

1

Компрессиометр

1

Компрессиометр ўтказгичи

1

Поршенли ҳалқаларни сиқиш учун қурилмалар

1

Маховик фиксатори

1

Тирсакли вал салникларини ажратгич

1

Тирскли вални салникларини ўрнатиш учун қисқичлар бутлиги

1

Гильзалар ажратгичи

1

КПП иккиламчи валининг салнигини ўрнатиш учун қисқич

1

КПП бирламчи валининг салнигини ўрнатиш учун қисқич

1

Тескари болға

1

Рессорларни металл втулкасини ажратгичи

1

Рул тиргагини ажратгичи

1

Рулли ғилдирак ажратгичи

1

Цапфани буриш дастагини ўқини ажратгичи

1

Шпонкали болт ажратгичи

1

Буриш цапфасини шкворенини ажратгичи

1

Дифференциал корпуси болтлари учун юлдузсимон калит

1

Ажратгичлар учун ўтказгичлар бутлиги

1

Втулкаларни ўрнатиш учун ҳалқалар

1

Фланец тутқичи

1

Игнасимон подшипникни орқа қопқоққа ўрнатиш учун қурилма

1

Салникларни ўрнатиш учун қисқич

1

Орқа чиқиш вали подшипнигининг ташқи ҳалқасини ўрнатиш учун қурилма

1

Оралиқ вали подшипнигининг ташқи ҳалқасини ўрнатиш учун қурилма

1

 

§11. Тракторлар ва ўзиюрар қишлоқ ҳўжалик машиналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш учун асосий ускуналар ва жиҳозларнинг қўшимча рўйхати

 

 

Номи

Бирликлар миқдори/ постлар ёки механиклар миқдори

Сиқилган газни тарқатиш учун ускуна

Компрессор (P=6 Бар)

1

Тез ажраладиган бирикмали ҳаво шланги

1/1

Продувка пистолети

1/3

Шина монтаж қилувчи, ғилдиракларни бурчакларини текшириш ва ўрнатиш ускунаси

УУК созлаш учун кўтаргич (4 тиргакли)

1

УУК созлаш стенди

1

Манометрли шиналарни дам бериш учун пистолет

2

Балансировка стенди

1

Шина монтаж қилиш станоги

1

 

 

Кондиционерларга хизмат кўрсатиш учун ускуналар

Кондиционерларга ёнилғи қуйиш станцияси

1

Хладагент сизиб чиқишларини аниқлаш учун ускуна

1

Йиғиб-ювувчи ускунас

Тракторлар ва ўзиюрар қишлоқ ҳўжалик машиналарини ювиш учун юқори босимли ускуна

1

Чангютгич

1

 

 

Кўтарувчи ускуна

2 тиргакли кўтаргич (>2,5 т)

1

Гараж домкрати 1,5 т (гидравлик)

1

Эҳтиёт учун қўйиладиган устун (а/м остидаги тагликлар)

1

Трансмиссион гидравлик домкрат (КПП демонтаж қилиш учун)

1

Умумслесарлик ускуналари ва қурилмалари

Исканжали дастгоҳ

1/3

Чархлаш станоги

1

Гидравлик пресс (минимум кучланиш 3т)

1

Деталларни ташиш учун аравача

1

Қанотга ёпқич (бутлик 2 та)

1/1

Ўриндиқларга ғилофлар-

1/1

Рулли ғилдиракка ғилоф

1/1

Қирқиш/бурчакни силилқлаш машинкаси

1

Урадиган пневматик гайка бурагич

1/1

Электр дрел

1

Агрегатларни таъмирлаш учун ускуна

Куч агрегатини осиб қўйиш учун траверса

1

Поршенларни монтаж қилиш учун қисқич (поршенли ҳалқалар тортувчиси)

1

Разверткалар тўплами

1

Слесарлик қўл ускунаси

Ускунали аравача (минимал бутлиги):

- ён калитлар (бошчалар)

- кучли шарнирли чиғир

- узайтиргичлар

- кардан ўтказгичи

- ўтказгич-адаптер

- шамли калит

- комбинацияланган калитлар

- ўзиқисиладиган қисқичлар

- комбинацияланган ясси жағли омбир

- силлиқ жағли омбир

- қийшайтирилган ёнкескичлар

- шлицли ва крестсимон отвертка тўплами

- металл болға

- пластмасс болға

- сумбалар ва зубилолар тўплами

- эговлар

- қаламчалар тўплами

- кўчма лампа

- қуйиш воронкаси

- металл шетка

1/1

Кислород датчигини демонтаж қилиш учун калит

1

Қувур калити

1

Ажратадиган калит (бутлик)

1

Кўп мақсадли қайчилар

1

Тўхтатиш ҳалқаларини ечиш учун тўплам

1/3

Резина болға

1

Шохсимон калитлар (бутлик)

1/3

Олтиқиррали ён калитлар тўплами

1/3

Пармалар тўплами

1

Метчиклар ва плашкалар тўплами

1

Синган шпилкаларни олиб ташлаш учун тўплам

1

Металл бўйлаб темирарра

1

Мойли филтрлар ажратгичи

1/3

Электр техника ишлари учун ускуна

АКБ учун зарядлаш қурилмаси

1

Электр занжир тестер-текширгичи

1/1

Рақамли мультиметр

1/1

АКБни текшириш учун юкланиш вилкаси

1

Электр симларини ажратгичларини таъмирлаш учун тўплам

1

Кавшарлагич

1

Ўлчаш қурилмаси ва диагностик ускуналар

Микрометрлар (тўплам)

1

Нутромерлар (тўплам)

1

Штангенциркул

1

Газ тақсимловчи механизмни клапанларини иссиқлик зазорларини текшириш учун қаламча

1

Магнитли тагликдаги соат туридаги индикатор

1

Динамометрик калитлар (бутлик)

1

Совитувчи суюқлик учун термометр

1

Резба ўлчагич

1

Совитувчи суюқлик учун ареометр

1

ДВС мой босими манометри (бутлик)

1

Ёқилғи босими манометри (бутлик)

1

Тракторлар ва ўзиюрар қишлоқ ҳўжалик машиналарини компютерли дагностикаси учун ускуна

1

Юритувчи тасмани таранглашишини ўлчагич

1

Чироқларни текшириш ва созлаш қурилмаси

1

Рул бошқармасининг гидрокучайтиргичи тизимидаги босимни ўлчаш тўплами

1

 

 

 

Қишлоқ хўжалиги техникасига техник хизмат кўрсатиш қоидаларига илова

 

Техник хизмат кўрсатиш кафолат талонлари (паспортлар) билан сотиладиган қишлоқ хўжалиги техникаси  рўйхати

 

Қишлоқ хўжалиги техникаси 

8701

(8701 20 90, 8701 90 500 0, 8701 93 500 0, 8701 94 500 0, 8701 95 500 0 ташқари)

 

 

 

 

Умумий таклифлар: 0

220