Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
17566 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 08/05/2020 23/05/2020 21

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган максимал ҳақ миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-17566

Нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган максимал ҳақ миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 майдаги ПҚ–3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ

Б У Ю Р А М А Н:

1. Нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган максимал ҳақ миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.

3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами” – “Собрание законодательства Республики Узбекистан”да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.

4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.

 

Вазир                                                                                                Р. Давлетов

Тошкент шаҳри

 

 

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2020 йил ___ майдаги
___ -мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА

Нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча

ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган

МАКСИМАЛ ҲАҚ МИҚДОРЛАРИ

 

Т/р

Ҳуқуқий ва техник тусдаги

қўшимча ҳаракат номи

Ҳақ миқдори*

(базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан)

I. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишга доир масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун

1.

Кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаш бўйича

10%

2.

Гаров (ипотека) ва лизинг шартномалари лойиҳаларини тасдиқлаш бўйича

20%

(жисмоний шахслар учун)

50%

(тарафлардан бири юридик шахс бўлса)

3.

Мерос бўйича

10%

4.

Медиатор вазифасини бажариш бўйича

20%

5.

Далилларни таъминлаш учун

20%

6.

1–5-бандларда назарда тутилмаган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш бўйича

5%

II. Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш учун

7.

Кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномалари лойиҳалари

20%

8.

Гаров (ипотека) ва лизинг шартномалари лойиҳалари

30%

(жисмоний шахслар учун)

100%

(тарафлардан бири юридик шахс бўлса)

9.

Мулк ижара шартномалари лойиҳалари

20%

(жисмоний шахслар учун)

50%

(тарафлардан бири юридик шахс бўлса)

10.

Медиатив келишув лойиҳалари

50%

11.

Ишончномалар лойиҳалари

10%

12.

7–11-бандларда назарда тутилмаган битимлар лойиҳалари

15%

13.

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар лойиҳалари

20%

14.

Далилларни таъминлаш бўйича ҳужжатлар тайёрлаганлик учун

100%

15.

13–14-бандларда назарда тутилмаган бошқа нотариал ҳаракатлар лойиҳалари

5%

III. Техник тусдаги ҳаракатлар амалга ошириш

16.

Техник воситалар ёрдамида ҳужжатларнинг нусхаларини тайёрлаш (ҳар бир бет учун)

0,5%

17.

Ҳужжатлардан кўчирмалар тайёрлаш (ҳар бир бет учун)

2%

18.

“Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали маълумот чоп этиш (ҳар бир бет учун)

1%

19.

Нотариал ҳаракатларни махсус бланкда чоп этиш (бир дона махсус бланк учун)

0,5%

IV. Бошқа қўшимча ҳаракатлар учун

20.

Апостиль қўйиш ва (ёки) ҳужжатларни легаллаштириш бўйича комплекс хизматлар кўрсатганлик учун

20%

21.

“Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги текширилганлиги учун ёки бу ҳақида маълумотнома берганлик учун (ҳар битта мулк бўйича)**

15%

(жисмоний шахслар учун)

25%

(тарафлардан бири юридик шахс бўлса)

22.

Солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорликни аниқлаш бўйича “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали электрон ариза тўлдирилганлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали электр энергияси, табиий газ етказиб бериш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжудлиги текширилганлик учун (битта кўчмас мулк бўйича)

10%

23.

Ҳужжатларни бир тилдан бошқа тилга таржима қилганлик учун (ҳар бир бет учун)

15%

24.

Умумий улушли мулк иштирокчисини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида хабардор қилганлик учун

20%

25.

Нотариал ҳаракатни масофадан туриб расмийлаштирганда видеоконференцалоқа хизматини кўрсатганлик учун

20%

26.

Нотариал ҳаракатларни нотариал идора биносидан ташқарида амалга оширганлик учун

50%

27.

Интернет ёки бошқа алоқа воситалари орқали чет элдан келган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва бекор бўлмаганлигини текширганлик учун

10%

28.

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда бошқа идоралардан маълумотларни олиш учун ёзма (электрон бўлмаган) сўровномалар ёзганлик учун

10%

29.

Ҳужжатларни сақлаганлик учун (250 вараққача бўлган ҳужжатлар учун бир кунга)

0,5%

30.

Пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитда сақлаганлик учун (бир кунга)

1%

31.

Курьерлик хизмати учун

10%

 

*Изоҳ: Нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган максимал ҳақ миқдорлари (бундан буён матнда ҳақ миқдорлари деб юритилади) хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан камаювчи тартибида ундирилиши мумкин.

Нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддаси талаблари асосида ҳамда мазкур ҳақ миқдорларида белгиланганидан ортиқ бўлган миқдорда ундирилишига йўл қўйилмайди.

**Изоҳ: Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги бўйича электрон маълумотлар банкини юритиш бўйича базавий идора ҳисобланганлиги сабабли ҳақ миқдорларининг 21-бандида назарда тутилган хизмат учун ундириладиган максимал ҳақ миқдорларининг 50 фоизи бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади ва келгусида идоравий нотариал архивларни молиялаштириш ҳамда ривожлантириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сарфланади.

Мазкур ҳақ миқдорлари Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган.

 

Қўмита раиси                                                                                  Н. Шарипов

 2020 йил ____ май

Умумий таклифлар: 17

1643