Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
17516 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 08/05/2020 23/05/2020 4

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйҳатига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори
ID-17516

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ

 

 

Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйҳатига қўшимча киритиш тўғрисида

 

Илм-фан ва илмий фаолият соҳасида илмий-тадқиқотларни самарали ва ўз муддатларида амалга ошириш учун реактив ва реагентлар харид қилиш жараёнини соддалаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарори билан тасдиқланган Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати қуйидаги мазмундаги 37-банд билан тўлдирилсин:

“37. Илм-фан ва илмий фаолиятга оид илмий лойиҳаларни бажаришда иштирок этувчи бюджет ташкилотлари томонидан тадқиқотлар ўтказиш мақсадида реактив ва реагентларни харид қилиш.”

2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси
Президенти


Ш. Мирзиёев

 

Умумий таклифлар: 4

529