Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
17513 Чироқчи туман ҳокимияти 06/05/2020 21/05/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Чироқчи туман худудидаги мавжуд бозорлар рупарасидаги автомобил йўлларига 3.27 “Тухташ тақиқланади” йўл белгилари ўрнатишни ташкил этиш хақида
ID-17513

"ЛОЙИҲА"

ЧИРОҚЧИ ТУМАНИ

ҲОКИМИНИНГ

 Қ А Р О Р И

2020  йил “____” ______                                HQ-     ______-сон                                       Чироқчи шаҳри

 

Чироқчи туман худудидаги мавжуд бозорлар рупарасидаги автомобил йўлларига 3.27 “Тухташ тақиқланади” йўл белгилари ўрнатишни ташкил этиш хақида.

 

          Чироқчи туман бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси йўл харакати хавфсизлиги бўлимининг 2020 йил 27 апрелдаги “Бозорлар ва унинг атрофидаги йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва назорат қилиш тўғрисида”ги 910-сонли хатига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунинг 6-моддасига асосан:

 

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

 

1. Чироқчи туман бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси йўл харакати хавфсизлиги бўлимининг 2020 йил 27 апрелдаги 910-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.

2. Туман йўллардан фойдаланиш УК (Авлаёров) Чироқчи туманидаги мавжуд бозорлар (иловага асосан) рупарасидаги автомобил йўлида тирбандликни бартараф этиш мақсадида автомобил қатнов қисмига 3.27 “Тухташ тақиқланади” йўл белгиси ўрнатилишини таъминласин.

3. Бозорлар ва унинг атрофидаги йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, автотранспорт воситаларини автотураргоҳларга қуйилишини ташкиллаштириш ва назорат қилиш туман ИИО ФМБ ЙХҲБ бошлиғи  зиммасига юклатилсин.

4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари Ў.Абдурахимов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                  Х.Джураев

Туман ҳокимининг 2020 йил ........... даги HQ-........-сонли қарорига илова

 

 

 

Чироқчи туманида фаолият юритаётган бозорлар

Р Ў Й Х А Т И

 

Бозорлар номи

Жойлашган манзили

Иш кунлари

1.

Кукдала ДООБ МЧЖ

Кукдала марказида

Сешанба Якшанба кунлари

2.

Қораёнтоқ ДООБ МЧЖ

Кукдала марказида

Ҳар куни

3.

Шурқудуқ  ДООБ МЧЖ

Шурқудуқ  МФЙ

Пайшанба куни

4.

Катта қишлоқ ДООБ МЧЖ

Бегламиш МФЙ

Душанба куни

5.

Айритом ДООБ МЧЖ

Айритом МФЙ

Якшанба куни

6.

Шурбозор  ДООБ МЧЖ

Шурбозор МФЙ

Шанба куни

7

Чорвадор ДООБ МЧЖ

Тошли МФЙ

Шанба куни

 8.

Чиял ғурурим ДООБ МЧЖ

Тоқчи МФЙ

Якшанба куни

9.

Куктош барака ДООБ МЧЖ

Чоршанби МФЙ

Чоршанба куни

10.

Чувиллоқ ДООБ МЧЖ

Чувиллоқ МФЙ

Жума куни

11.

Қорабуруқ автомобил бозори МЧЖ

Чоршанби МФЙ

Чоршанба куни

12.

Чироқчи ДООБ МЧЖ

Боғишамол МФЙ

Ҳар куни

13.

Сарбон баракаси СК МЧЖ

Чироқчи МФЙ

Ҳар куни

14.

Уйшун ДООБ МЧЖ

Мирзатуп қишлоғи

Шанба куни

15.

Бешчашма баракаси

ДООБ МЧЖ

Бешчашма МФЙ

Ҳар куни

16.

Қалқама ДООБ МЧЖ

Қалқама МФЙ

Якшанба куни

 

Умумий таклифлар: 0

329