Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
17503 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 09/05/2020 24/05/2020 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун тарифларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-17503

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун тарифларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5723-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг
2017 йил 29 декабрдаги 72-сон, 190-сон қарори (
рўйхат рақами 2964, 2018 йил
17 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й. 22 январь, 3-сон, 57-модда) билан тасдиқланган жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун тарифларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ички ишлар вазири                                                                        П. Бобожонов

 

 

Молия вазири                                                                                  Д. Кучкаров

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2020 йил “___”  _________даги
_______-сон қарорига
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун тарифларга киритилаётган ўзгартиш

 

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун тарифларнинг 1, 2, 3 - устунлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

1.

2 кишилик хонага суткалик тўлов учун

Ўзбекистон Республикасида белгиланган

базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 %

2.

3 кишилик хонага суткалик тўлов учун

Ўзбекистон Республикасида белгиланган

базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 %

3.

4 кишилик хонага суткалик тўлов учун

Ўзбекистон Республикасида белгиланган

базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 %

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун тарифларга ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси бўйича

ҚИЁСИЙ  ЖАДВАЛ

 

Амалдаги тахрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

 1. Ўзбекистон Республикасида белгиланган

энг кам иш ҳақининг 5 %.

 

 

 1. Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 %.

 

Ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5723-сон Фармонига асосан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни мазкур фармонга мувофиқлаштириш мақсадида киритилмоқда.

 2. Ўзбекистон Республикасида белгиланган

энг кам иш ҳақининг 10 %.

 

2. Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 %.

 

Ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5723-сон Фармонига асосан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни мазкур фармонга мувофиқлаштириш мақсадида киритилмоқда.

 3. Ўзбекистон Республикасида белгиланган

энг кам иш ҳақининг 15 %.

 

 3. Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 %.

 

Ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5723-сон Фармонига асосан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни мазкур фармонга мувофиқлаштириш мақсадида киритилмоқда.

 

 

 

Вазирнинг биринчи ўринбосари                                                                                                                                                           Ш. Собиров

 

Умумий таклифлар: 0

166