Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
17310 Ўзбекистон Бадиий академияси 30/04/2020 15/05/2020 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-17310

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори)

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазрилар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуридинов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
                               Бош вазири                                                                                    А. АРИПОВ

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил «___» июндаги _____-сон
қарорига
Илова

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 957-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Бадиий академиясининг Уставида:

а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бадиий академия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Бадиий академиясини ташкил этиш ҳақида» 1997 йил 23 январдаги ПФ-1701-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон ҳамда «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарорларига мувофиқ амалга оширади.».

б) 8-банднинг ўн биринчи хатбошисидаги «Бадиий академия» сўзлари чиқариб ташлансин.

в) 8-банднинг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги галереялари;».

г) 8-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби;».

д) 8-банднинг ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби;».

е) 8-банднинг ўн олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби;».

ё) 8-банднинг ўн саккизинчи хатбошисидаги «фаолият олиб боради.» сўзлари чиқариб ташлансин.

ж) 8-бандга қуйидаги таҳрирда ўн тўққизинчи хатбоши қўшилсин:

«Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси);».

з) 8-бандга қуйидаги таҳрирда йигирманчи хатбоши қўшилсин:

«Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази фаолият олиб боради.».

и) 9-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги тахрирда баён этилсин:

«Бадиий академия тизимидаги таълим муассасаларининг фаолиятида бадиий таълим узвийлиги ҳамда узлуксизлигини таъминлашга эришиш мақсадида ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари учун бошланғич бадиий таълимни йўлга қўйиш;».

й) 9-бандга қуйидаги таҳрирда ўн биринчи, ўн иккинчи, ўн учинчи, ўн тўртинчи, ўн бешинчи, ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар қўшилсин:

«ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси) фаолиятларини мувофиқлаштириб бориш;

тасвирий санъат асарларининг юксак сифатини таъминлаш, тасвирий санъат ижодкорларининг салоҳиятини тўлақонли юзага чиқариш;

“устоз-шогирд” ва бадиий таълим анъаналарини сақлаган ҳолда ўқитишнинг илғор усулларини ишлаб чиқиш ва ўқув жараёнига ижодий устахоналар фаолиятини татбиқ этиш;

тасвирий санъат йўналишларида (дастгоҳли, графика, маҳобатли, миниатюра, ҳайкалтарошлик) фаолият олиб бораётган истеъдодли ижодкорларни саралаб олиш, уларнинг эстетик савияси ва маҳоратини юксалтириш;

санъат асарларида миллий ва умуминсоний анъаналарнинг юксак даражада ифода этилишига эришиш;

чет эллардаги кўргазма ва музейларда сақланаётган ноёб асарлар билан яқиндан танишиш, нусха кўчириш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида хорижий мамлакатларга олий рассомлик курси ёш ижодкорларининг ижодий сафарларини ташкил этиш;

юртимиз музейлари фондларини юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий санъат асарлари билан мунтазам бойитиб боришга кўмаклашиш.».

к) 10-банд б)-кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

«бадиий таълимнинг изчиллигини кучайтириш, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида бошланғич, умумий ўрта, ўрта махсус, олий ва ундан кейинги таълим тизимини мувофиқлаштиришда иштирок этади ҳамда тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик соҳасида етук мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таълим тизимини мунтазам такомиллаштириб боради;».

л) 10-банд б)-кичик банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

«Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларида бошланғич бадиий таълимни изчил йўлга қўйишни, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамланишини назорат қилади;».

м) 10-банд б)-кичик бандига қуйидаги таҳрирда еттинчи хатбоши қўшилсин:

«олий таълим муассасаларида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида таълим олаётган талабалар учун Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси танловини ўтказади;».

н) 10-банд в)-кичик банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 

«долзарб илмий-ижодий муаммолар ҳамда буюк мутафаккирлар, машҳур фан, адабиёт ва санъат арбоблари шарафига бағишланган халқаро илмий конгресслар, конференциялар, симпозиумлар, семинарларни ташкил этишда иштирок этади, шунингдек, тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик, музейшунослик ҳамда бадиий таълим соҳаларига доир конференциялар, симпозиумлар ва семинарларни ташкил этади;».

о) 10-банд г)-кичик банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ўзбек тасвирий ва амалий санъатининг ўзига хос жиҳатларини намойиш қилиш, турли хилдаги йўналишларни, янги тенденцияларни, замонавий санъатда янги номлар ва йўналишлар интеграциясини амалга ошириш, халқаро маданий алоқаларни ривожлантириш, истеъдодли болалар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро даражадаги биенналеларни, шу жумладан, болалар биенналеларни ўтказишни ташкил этади, шунингдек, мамалакатда тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишлари бўйича ўтказиладиган республика ва халқаро танловлар, фестиваллар тартибини белгилайди ҳамда ўтказади;».

п) 11-бандга қуйидаги таҳрирда 15)-кичик банд қўшилсин:

«ўз ҳузурида бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази, рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси), соҳа бўйича ўқув курслари, таълим муассасалари ҳамда илмий кенгашларини ташкил этиш.».

р) 13-банднинг 7)-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Раис ўринбосари, бош илмий котиб ва матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчининг функционал вазифаларини тақсимлаш, раис ўринбосари, бош илмий котиб ва матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи, Бадиий академия тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, Бадиий академия фаолиятининг алоҳида йўналишлари ва участкаларига раҳбарлик қилиш, марказий аппарат ҳамда Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар иши юзасидан шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, ўринбосар, бош илмий котиб, матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи, марказий аппарат таркибидаги бўлим ва бошқармалар раҳбар ва ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар, Бадиий ижодкорлар уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ва уларнинг галереяларининг раҳбар ходимлари фаолиятини назорат қилиш;».

с) 13-банднинг 18)-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Раис ўринбосари, бош илмий котиб, матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи, марказий аппарат бўлим ва бошқармалари, тизимга кирувчи ташкилот ва муассасалар раҳбарлари фаолиятини баҳолаш, уларнинг шахсий ҳисоботларини кенгаш мажлисларида тинглаш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;».

т) 13-банднинг 19)-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бадиий академия тизими ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш, ўринбосар, бош илмий котиб, матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчини рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий чоралар кўриш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларда қолишининг мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш ҳамда Бадиий академия тизимининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларига ва рағбатлантиришнинг бошқа турларига тавсия этиш;».

у) 13-бандга қуйидаги таҳрирда 32)-кичик банд қўшилсин ҳамда 32)-кичик банд тегишинча 33)-кичик банд деб ҳисоблансин:

«Бадиий академия ҳузуридаги рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси)ни бошқариш, бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази фаолиятини назорат қилиш ҳамда Бошқарув Кенгаши қарорига асосан сайланган Бадиий ижодкорлар уюшмаси раисини лавозимга тасдиқлаш ёки озод этиш тўғрисидаги буйруқларни қабул қилиш;».

ф) 14-банднинг 32)-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«кўргазмали, тарғибот-ташвиқот ва бадиий лойиҳалар фаолияти билан боғлиқ тадбирлар самарали ташкил этилишини таъминлаш;».

х) 15-банддаги 29), 30), 31)-кичик бандлар чиқариб ташлансин ҳамда 32) - 41)-кичик бандлар тегишинча 29) - 38)-кичик бандлар деб ҳисоблансин.

ц) 15-банднинг 34)-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси), Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази, Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби, Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби, Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби, Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатлари, уларнинг ўқув, устувор илмий йўналишлари, норматив ҳужжатлари, лойиҳалари, дастурлари, таълимни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини назорат қилиш;».

ч) 5-бобига қуйидаги таҳрирда 151-банд қўшилсин:

«151. Матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчининг асосий функционал вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси  Президентининг  “Оммавий  ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-4366-сон қарорига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига амал қилиш;

2) Мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тараққиёти жараёни ҳақида ахборот бериш ва ёритиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

3) Бадиий академия фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, Бадиий академиянинг расмий веб-сайти, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан, матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;

4) Бадиий академиянинг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш;

5) Мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида Бадиий академия раҳбарларининг чиқишларини ташкил этиш;

6) Ахборот макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида фаолиятга алоқадор ахборотни тарқатиш бўйича ишларни ташкил қилиш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Раиснинг буйруқлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чораларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинма ходимларининг топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича шахсий масъулиятини ошириш борасида чоралар кўриш;

8) Давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

9) Бадиий академия фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикрини, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг позициясини ўрганиш, долзарб таклифлар ишлаб чиқиш ва улар тўғрисида Бадиий академия раҳбариятига ахборот бериб бориш;

10) ўз фаолияти доирасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилиши ва тасдиқлаш учун Раисга тақдим этилишини, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг регламенти талабларига амал қилган ҳолда уларни Вазирлар Маҳкамасига ўз муддатида киритишни таъминлаш, Раис топшириғига асосан Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

11) Бадиий академия фаолиятини хорижий оммавий ахборот воситаларида сифатли ёритиш мақсадида ваколатли вазирликлар ва идоралар орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари (матнли, фото-, аудио- ва видеоматериаллар) билан таъминлаш;

12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ–3170-сон қарорларига мувофиқ ташкил қилиш ва бажариш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш, хизмат сафарлари харажатлари учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

13) Бадиий академиянинг йиғилишларида, мажлисларида ва бошқа тадбирларида қатнашиш;

14) ўз фаолиятига доир соҳаларда Бадиий академия самарадорлигини ошириш ва янада ривожлантириш бўйича амалий чоралар кўриш ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича таклифларни Бадиий академия Раисига киритиш;

15) қўйилган вазифаларни бажариш учун Бадиий академиянинг раиси билан келишган ҳолда Бадиий академиянинг бошқа бўлим ва бошқармалари, тизимдаги ташкилот ва таълим муассасалари ходимларини жалб этиш, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ва малакали экспертларини, шу жумладан, шартнома асосида жалб этиш;

16) раҳбариятнинг топшириғига кўра давлат органларида республика ва халқаро аҳамиятга эга бўлган тадбирларда Хизмат ваколатига тааллуқли масалалар бўйича Бадиий академия номидан вакиллик қилиш;

17) «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонун талабларига мувофиқ Бадиий академия тизимида коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, огоҳлантириш, шунингдек, уларнинг юзага келиши сабабларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этишни ташкил этиш;

18) Бадиий академиянинг ахборот сиёсатини такомиллаштиришга доир таклифларни, матбуот хизмати фаолияти масалалари бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаларини раҳбариятнинг кўриб чиқиши учун киритиш;

19) Бадиий академия фаолиятининг миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида холисона, сифатли ва тезкор ёритилишини таъминлаш;

20) давлат сирлари ва махфий ҳисобланган ахборотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;

21) давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг ахборот хизматлари билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилиш;

22) Бадиий академия таркибидаги ташкилотлар ва муассасаларда ахборот алмашинуви хавфсизлигини таъминлаш. Бадиий академияда ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини ҳимоя қилиш бўйича техник инфратузилма жорий этилишини ва ривожлантирилишини, уларнинг самарадорлигини таъминлашни назорат қилиш;

23) Бадиий академия расмий веб-сайти раҳбарият билан келишган ҳолда маълумотлар билан тўлдирилишини, тузилмаси, таркиби ва интерактив хизматларини ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;

24) Бадиий академияда замонавий ахборот технологияларидан, дастурий маҳсулотлардан ва маълумотларни қайта ишловчи аппарат воситаларидан, алоқа ва маълумотлар узатиш воситаларидан фойдаланиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, уларни ривожлантириш масалалари юзасидан Раисга таклифлар киритиш ва ижросини назорат қилиш.».

ш) 16-банднинг 6)-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бадиий академиянинг Бошқарув кенгаши, Директорлар кенгаши қарорлари, Раис, унинг ўринбосари ва бош илмий котиб ҳамда раис ёрдамчисининг топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;».

э) 16-бандга қуйидаги таҳрирда 20)-кичик банд қўшилсин ҳамда 20)-кичик банд тегишинча 21)-кичик банд деб ҳисоблансин:

«ташкилий-таҳлилий бўлимга белгиланган муддатларда тегишли топшириқлар ижроси юзасидан ҳисоботларни тақдим этиб бориш;».

ю) 6-бобига қуйидаги таҳрирда 191-банд қўшилсин:

«191. Бадиий академиянинг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи:

Бадиий академияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг мутасаддилик қилинадиган Бадиий академия тизимига кирувчи ташкилотлар ва муассасалари томонидан самарали бажарилиши таъминланиши;

ушбу Уставнинг 151-бандида назарда тутилган ўзининг функционал вазифалари сифатли амалга оширилиши учун шахсан масъул ҳисобланади.».

я) 21-банддан «ва Бадиий ижодкорлар уюшмасининг» сўзлари чиқариб ташлансин.

ў) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон ҳамда «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон қарорларига мувофиқ Раис мақоми, моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича вазирга, унинг ўринбосари ва бош илмий котиб вазир ўринбосарига, шунингдек, матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра раис ўринбосарига тенглаштирилади.».

қ) 31-банднинг 2)-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бадиий академия раиси, Бадиий ижодкорлар уюшмаси ва тегишли ваколатга эга бўлган ташкилотлар тавсияларига асосан Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари ҳамда Бадиий ижодкорлар уюшмаси раисини сайлайди;».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-Ф-сонли фармойишида:

а) Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортининг алоҳида йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга 1-рўйхатнинг «8. Бошқа ташкилотлар» бўлимига қуйидаги мазмундаги 8.5-кичик банд қўшилсин:

«8.5. Ўзбекистон Бадиий академияси раиси».

б) Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортининг алоҳида йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга 2-рўйхатнинг «4.6. Бошқа ташкилотлар» бўлимидаги 4.6.2-кичик банд чиқариб ташлансин ҳамда 4.6.3-кичик банд тегишинча 4.6.2-кичик банд деб ҳисоблансин.

в) Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга 1-рўйхатнинг «5. Бошқа ташкилотлар ва марказий муассасалар» бўлимига қуйидаги мазмунда 5.19-кичик банд қўшилсин:

«5.19. Ўзбекистон Бадиий академияси раиси».

г) Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга 2-рўйхатнинг «5.8. Бошқа ташкилотлар» бўлимидаги 5.8.2-кичик банд чиқариб ташлансин ҳамда 5.8.3-кичик банд тегишинча 5.8.2-кичик банд деб, 5.8.4-кичик банд тегишинча 5.8.3-кичик банд деб ҳисоблансин.

Умумий таклифлар: 0

175