ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1723 Хокимият Янгиарыкского района 05/01/2019 20/01/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1723

ЛОЙИҲА

ЯНГИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМИ

Қ А Р О Р И

2019 йил “___” ________ №___ Янгиариқ тумани

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник

кўрикдан ўтказиш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й, 9-сон,.230-модда), “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлар тўплами, 2013 й, 15-сон 197-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлар тўплами, 2003 й, 1-2-сон, 17-модда;) асосан, транспорт воситаларининг 2018 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Янгиариқ туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (Р.Абдурахмонов) зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида, тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда матнда “техник кўрик” деб юритилади) ўтказилишини таъминласинлар:

а) Тумандаги юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 10 июнгача;

б) Тижорат асосида йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки маротаба (1 мартдан 10 июнгача ва

12 сентябрдан 31 октябргача);

в) жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 31 августгача ўтказилсин.

ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари икки йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилсин, мазкур банднинг “б” кичик бандида қайд этилган бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган транспорт воситалари бундан мустасно.

2. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларининг 2019 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси:

транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида;

мототранспорт, тиркамалар, яримтиркамалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири миқдорида йиғим ундирилсин.

Ушбу қарорнинг 1-банди “б” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

4.Транспорт воситаларини техник кўрикга жалб қилишда ЙҲХГга, туман мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, қишлоқ фуқаролар йиғини раислари, туман Ички ишлар бўлими ходимлари жамоатчилик асосида амалий ёрдам кўрсатилиши тавсия қилинсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 20 февралдаги 405қ-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6.Туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи, транспорт воситаларининг техник кўриги натижалари бўйича туман ҳокимлигига 2019 йил 10 ноябргача ёзма ахборат бериш вазифаси топширилсин.

7.Ушбу қарор “Янгиариқ овози” газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Эламонов зиммасига юклатилсин.

Янгиариқ туман

ҳокими М.Саидов

Умумий таклифлар

788