Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
17162 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 27/04/2020 12/05/2020 23

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Қонуни
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-17162

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган “Давлат божи тўғрисида”ги ЎРҚ–600-сонли Қонунига қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:

  1. 9-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 26-банд билан тўлдирилсин:

“26) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси – Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини кўзлаб бериладиган даъволар юзасидан”;

  1. 10-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги
    101,102 ва 103-бандлар билан тўлдирилсин:

“101) Ўзбекистон Республикасининг Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари – ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судлар кўриб чиқиши учун киритиладиган аризалар юзасидан;

102) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари – ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судлар кўриб чиқиши учун киритиладиган  аризалар юзасидан;

103) Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари – ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судлар кўриб чиқиши учун киритиладиган аризалар юзасидан”;

  1. 15-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Давлат нотариал идораси нотариуси хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш истагини билдирса, у хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия берилганлиги учун давлат божи тўлашдан озод қилинади”;

  1. 18-модданинг биринчи қисми иккинчи бандидаги “давлат нотариал идоралари” деган сўзлар “нотариуслар” деган сўз билан алмаштирилсин”;
  2. 20-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Нотариал ҳаракатлар нотариуслар томонидан бажарилганлиги учун давлат божи нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда ундирилади, нотариал идоралардаги ишларда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг дубликатини, ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини, нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестридан кўчирмалар берганлик учун эса улар берилаётганда ундирилади”;

учинчи қисмидаги “Давлат нотариал идораси” деган сўзлар “Нотариус” деган сўз билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги “Давлат нотариал идораси” деган сўзлар “Нотариал идора” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Кейинчалик мол-мулкнинг қолган қисмига гувоҳнома берилганида давлат божи аввалги гувоҳнома(лар) берилганлиги учун тўланган қисми чиқариб ташланган ҳолда мутаносиб равишда ундирилади”;

ўн биринчи қисмидаги “Давлат нотариал идораси” деган сўзлар “Нотариус” деган сўз билан алмаштирилсин;

ўн тўққизинчи қисмидаги “Ижро ёзувлари бўйича ёзувни амалга оширганлик” деган сўзлар “Ижро хатларини ёзганлик” деган сўзлар билан  алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги йигирманчи ва йигирма биринчи қисмлар билан тўлдирилсин:

“Икки ёки ундан ортиқ шахс номидан ёки икки ёки ундан ортиқ шахс номига берилган битта ишончномани тасдиқлашда, давлат божи битта ҳаракатга нисбатан ундирилади.

Икки ёки ундан ортиқ шахс номидан битта ариза (мажбуриятнома) шаҳодатлантирилганда давлат божи битта ҳаракатга нисбатан ундирилади”;

  1. қуйидаги мазмундаги 221-модда билан тўлдирилсин:

221-модда. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишда давлат божи ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари

Ҳар қандай давлат хизматидан фойдаланиш, шу жумладан, лицензия, рухсатнома олиш, давлат рўйхатидан ўтиш ва бошқа хизматлар учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил мурожаат этилганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар Давлат хизматлари марказлари орқали ёки бевосита хизмат кўрсатувчи органларга мурожаат этилганда тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида ундирилади”

  1. иловада:

4-банднинг:

“б” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

б) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкнинг олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан келган ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан – БҲМнинг 3300 бараваридан кам бўлмаган миқдорида янги қурилган кўчмас мол-мулк сотиб олинганда

шартнома суммасининг
10 фоизи миқдорида

“ч” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ч) нотариал идораларда мавжуд бўлган нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестридан кўчирмаларни, ҳужжатларнинг нусхаларини
ва дубликатларини берганлик учун

БҲМнинг 5 фоизи

“ш1” кичик банди изоҳининг биринчи хатбошисидаги “давлат нотариал идораси” деган сўзлар “нотариал идора” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

7. Ўзбекистон Республикасидаги юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун:

 

а) адлия органлари томонидан

халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларини, шунингдек халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари

БҲМнинг
12,5 баравари

республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотлари

БҲМнинг 3 баравари

фаолиятини вилоят ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари

БҲМнинг 1 баравари

фаолиятини туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари

БҲМнинг 50 фоизи

диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасалари

БҲМнинг 20 баравари

бошқа диний ташкилотлар

БҲМнинг 10 баравари

диний ташкилотларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун

уларни биринчи марта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун белгиланган сумманинг 50 фоизи

 

адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатлари

БҲМнинг 2 баравари

адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари
ва адвокатлар ҳайъатларини
қайта рўйхатдан ўтказиш

уларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун белгиланган сумманинг 20 фоизи

юридик маслаҳатхоналар

БҲМнинг 1 баравари

 

б) Давлат хизматлари марказларида

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилганда, шу жумладан қайта рўйхатдан ўтказилганда

БҲМнинг 10 баравари

суғурталовчилар ва суғурта брокерлари, аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, ломбардлар, инвестиция фондларини, “Ўзбекозиқовқатзахира” мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарни, бозорларни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик жамиятлари (шу жумладан холдинг) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бирлашмалари давлат рўйхатидан ўтказилганда, шу жумладан қайта рўйхатдан ўтказилганда

БҲМнинг 4 баравари

юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларини, юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорларни, юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини ҳамда юридик шахслар бирлашмалари, шу жумладан қайта рўйхатдан ўтказилганда

БҲМнинг 1 баравари

31-банднинг изоҳи чиқариб ташлансин;

34-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

34. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи:

 

қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш

юридик шахслар учун

БҲМнинг 5 баравари

якка тартибдаги тадбиркорлар учун

БҲМнинг 2 баравари

40-банди чиқариб ташлансин;

42-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

42. Фаолиятнинг айрим турларини Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи:

 

лотореялар ташкил этиш

БҲМнинг 35 баравари

қуйидаги мазмундаги 45–48-бандлар билан тўлдирилсин:

45. Фаолиятнинг айрим турларини адлия органлари томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи:

 

адвокатлик фаолияти

БҲМнинг 1 баравари

хусусий нотариал фаолият

БҲМнинг 1 баравари

46. Фаолиятнинг айрим турларини Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва вилоят халқ таълими бошқармалари томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи:

 

нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолияти

БҲМнинг 10 баравари

47. Фаолиятнинг айрим турларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи:

 

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш

БҲМнинг 10 баравари

48. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи:

 

баҳолаш фаолияти

БҲМнинг 4 баравари

 

риэлторлик фаолияти

БҲМнинг 4 баравари

         

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг

       Президенти                                              Ш. Мирзиёев

Умумий таклифлар: 5

943