ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1716 Хокимият Канимехского района 05/01/2019 20/01/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1716

 

 

 

 “ЛОЙИҲА”

 

 

Тумандаги  қишлоқ хўжалиги    ва     мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар      ва       сервис  пунктларининг асбоб-ускуналарини   техник    кўрикдан    ўтказиш

тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги                   ПҚ-3699-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборотномаси, 1993й, 9-сон, 320-модда) 6,25-моддаларига асосан,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1. Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими (М.Ачилов), Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси бўлими билан биргаликда:

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юбориш;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника,
          асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига юбориш; 

техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3699-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган миқдорларга қатъий риоя қилиш топширилсин. 

3. Мазкур қарор “Кенимех таны” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

4. Мазкур қарор  расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Туман ҳокими                                                          М.Эгамқулов

 

 

 

Туман ҳокимининг

2018 йил ___ декабрдаги

 ______-сонли қарорига

                                                                               1-илова

 

Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш

ИШ  РЕЖАСИ

 

Техника номи

Техника русуми

Техник кўрикдан ўтказиш муддати

Техник кўрикдан ўтказиш манзили

Техник кўрикдан ўтказиш

санаси

1

Ҳайдов тракторлари

Магнум, Арион-630, TS-135, BT-150, Т-60.70 ва бошқалар

09:00-16:00

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман "Агросервис" МТП МЧЖ ва фермер хўжаликлари

02.06.2019 йил

2

Чопиқ тракторлари

ТТЗ-80-11, МТЗ-80, ТТЗ-100-11,                     Т-28х4МС1

09:00-16:00

02.03.2019 йил

3

Транспорт тракторлари

МТЗ-82, ТТЗ-80-10, Т-28х4МС1

09:00-16:00

15.06.2019 йил

4

Трактор тиркамалари

2ПТС-4-793 А

 

09:00-16:00

01.08.2019 йил

5

Ғалла ўриш комбайнлари

Кейс, Класс

 

09:00-16:00

10.02.2019 йил

6

Кулътиваторлар

КХУ-4

09:00-16:00

02.03.2019 йил

7

Мелиоратив техникалар

ЭО-652, ЭО-4111, ЭО-3211

09:00-16:00

01.06.2019 йил

8

Пахта экиш сеялкалари

Кейс, стх-4

09:00-16:00

24.02.2019 йил

9

Ер текислагич

П-4

09:00-16:00

27.02.2019 йил

10

Омочлар

ПЯ-3-35, ПОН-3+1 ва бошқалар

09:00-16:00

02.06.2019 йил

11

Чизеллар

ЧКУ-4 А

09:00-16:00

28.02.2019 йил

12

Тишли бараналар

БЗ-1,0

09:00-16:00

28.02.2019 йил

13

Пушта олгичлар

 

09:00-16:00

28.02.2019 йил

14

Пуркагичлар

ОВХ-600, ВП-1

09:00-16:00

26.03.2019 йил

15

Минерал ўғит сепгичлар

НРУ-0,5

 

09:00-16:00

26.03.2019 йил

16

Ўт ўргичлар

Кир-1,5

09:00-16:00

20.04.2019 йил

17

Юклагичлар

LW-500F, XG-955H

09:00-16:00

01.06.2019 йил

18

Ғалла экиш сеялкалари

 С3-3,6

 

09:00-16:00

10.06.2019 йил

19

Машина-трактор парклари ва устахоналарнинг асбоб-ускуналари

 вд-201, 1м63н, 21н16м, тд-317, м-2888, нт-350

 

09:00-16:00

10.06.2019 йил

 

 

 

 

Туман ҳокимининг

2018 йил ___ декабрдаги

 ______-сонли қарорига

                                                               2-илова

 

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш  бўйича туман комиссияси таркиби

 

 

Л.Мирзаев

-

Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Конимех туман бўлимининг катта инспектори, ишчи гуруҳ раҳбари

Ғ.Тулаев

-

Туман “Агросервис” МТП МЧЖ раҳбари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

С.Қудратов

-

Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

А Ъ З О Л А Р И

М.Ачилов

-

Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

Лавозимга кўра

-

Туман Фермер,деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ер эгалари кенгаши раиси                        

Ғ.Шодмонов

-

Туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи

А.Турсунов

-

АТБ “Агробанк” туман филиали бошқарувчиси

И.Нурназаров

-

Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

Ж.Қурбанбаев

-

Туман Статистика бўлими бошлиғи

Ф.Буриев

-

Туман Давлат хизматлари маркази директори

Умумий таклифлар

669