ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
171 Министерство юстиции Республики Узбекистан 09/08/2018 24/08/2018 1

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-171

Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ–5415-сон “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ҳамда юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида,

Б У Ю Р А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 42-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2864, 2017 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 9-сон, 140-модда) билан тасдиқланган Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.

3. Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини ва “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами” – “Собрание законодательства Республики Узбекистан”да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.

4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.

Вазир                                                                          Р. Давлетов

 

Тошкент шаҳри

 

Ўзбекистон Республикаси
адлия вазирининг
2018 йил “____” августдаги
____-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА

 

 

Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартиришлар

 

1. 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими лавозимига адлия органлари билан келишилиб лавозимга тайинланган ходимлар келгусида ушбу ташкилотнинг юридик хизматидаги лавозими ўзгарса адлия органлари билан келишиш талаб этилмайди, юридик хизмат раҳбари ва унинг ўринбосари лавозими бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизмат ходимлари ҳамда улар билан келишиб лавозимга тайинланган юридик хизмат ходимлари адлия органлари билан келиши талаб этилмайди.”

2. 5-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги тахрирда баён этилсин:

“иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган номзоднинг олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломининг нусхаси ёки олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломдан кўчирма – Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун;”

қуйидаги таҳрирдаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган номзоднинг олий маълумоти тўғрисидаги дипломининг нусхаси ва Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги дипломдан нусха – олий юридик маьлумот тўғрисида дипломга эга бўлмаганлар учун;”

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги таҳрирдаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Агар номзод хорижда таълим олган бўлса иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган хорижда ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат ва ушбу ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳужжатга эквивалент деб топилганлиги тўғрисида ваколатли давлат органи томонидан берилган гувоҳноманинг нусхалари тақдим этилади;”

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

3. 10-банддаги “Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси ва унинг шўъбалари” деган сўзлар “Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг бўлимлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 15-банд қуйидаги тахрирда баён этилсин:

“Комиссия ишида аъзоларнинг камида ярми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади. Комиссиянинг аъзоси иш жойида бўлмаган тақдирда унинг ўрнига унинг вазифасини бажарувчи шахс иштирок этишига йўл қўйилади.”

5. 18-банд қуйидаги тахрирда баён этилсин:

“Комиссия аъзолари номзоднинг билими, шунингдек иш тажрибасини ҳисобга олиб, уни суҳбатдан ўтган ёки ўтмаган деб топиш ҳақида қарор қабул қилади. Мазкур қарор комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Комиссия аъзолари номзодни бошқа лавозимга тайинлаш ҳақида тавсия бериши мумкин.

Суҳбатга кела олмайдиган номзодлар суҳбат бошлангунга қадар Комиссиянинг ишчи органини ёзма хабардор қилишлари лозим. Комиссиянинг ишчи органини суҳбатга кела олмаслиги тўғрисида ёзма хабар берган номзодлар Комиссиянинг навбатдаги йиғилишида суҳбатга қўйиладилар.

Суҳбатга келмаган ва комиссия ишчи органини ёзма хабардор қилмаган номзодлар суҳбатдан ўтмаган деб топилади ва бу ҳақда ишчи орган томонидан номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотига маълум қилинади.”

6. 20-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

7. 21-банддаги “уч ойдан” деган сўзлар “ўн беш кундан” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 22-банд қуйидаги тахрирда баён этилсин:

“Юридик хизмат ходими лавозимига суҳбатдан уч маротаба ўта олмаган номзодлар икки ойдан сўнг умумий асосларда тегишли лавозимга қайта тавсия этилиши мумкин.”

9. Қуйидаги мазмундаги 281-банд билан тўлдирилсин:

“281. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 7-бандига мувофиқ юридик хизмат ходими лавозимидан озод этилганда ҳамда юридик хизмат штат бирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ тугатилганда юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этишни адлия органлари билан келишиш талаб этилмайди.

Юридик хизмат ходимини бошқа лавозимга ўтказиш мазкур Низомнинг 23-27 бандларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.”

Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2864, 2017 йил 28 август)
 киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартиришлар бўйича

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

 

Амалдаги таҳрири

Таклиф этилаётган таҳрири

Асослантириш

1.

3. Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари юридик хизмати ходимлари лавозимга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, шунингдек ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари лавозимга тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари билан келишилган ҳолда тайинланади ва озод қилинади.

 

 

 

 

 

 

 

 

Тўлдирилмоқда

 

3. Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари юридик хизмати ходимлари лавозимга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, шунингдек ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари лавозимга тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари билан келишилган ҳолда тайинланади ва озод қилинади.

Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими лавозимига тайинланган ходимлар келгусида ушбу ташкилотнинг юридик хизматидаги лавозими ўзгарса адлия органлари билан келишиш талаб этилмайди, юридик хизмат раҳбари ва унинг ўринбосари лавозими бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизмат ходимлари ҳамда улар билан келишиб лавозимга тайинланган юридик хизмат ходимлари адлия органлари билан келиши талаб этилмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари юридик бюро, юридик бўлим, юридик бошқарма ҳамда
юридик департамент шаклида ташкил этилиши мумкин.

Амалиётда катта юрисконсульт лавозимига тайинланган шахс
6 ойдан сўнг етакчи юрисконсульт яна 1 йилдан сўнг бош юрисконсульт лавозимига тайинланмоқда.

Мазкур Низомга мувофиқ юридик хизмат ходимини лавозими хар сафар ўзгарганда адлия органлари билан келишиш талаб этилиши ва юридик хизмат раҳбари ва унинг ўринбосари лавозимидан бошқа лавозимга ходимининг лавозими ўзгарганда адлия органлари билан келишиш талабини олиб ташлаш мақсадга мувофиқ.

Бундан ташқари юридик хизмат ходими лавозимига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизмат ходимлари ҳамда улар билан келишиб лавозимга тайинланган юридик хизмат ходимлари адлия органлари билан келишиши шарт эмас.

2.

5. Давлат органлари ва ташкилотлари номзодни лавозимга тайинлаш масаласини келишиш учун тегишли адлия органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг номзодни лавозимга тавсия этиш тўғрисидаги тақдимномаси.

номзоднинг ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги анкетаси ва яқин қариндошлари ҳақидаги маълумот.

номзоднинг олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломининг иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган нусхаси ёки олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун. Агар номзод хорижда таълим олган бўлса, хорижда ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат ва ушбу ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳужжатга эквивалент деб топилганлиги тўғрисида ваколатли давлат органи томонидан берилган гувоҳноманинг нусхалари;

 

 

 

 

Тўлдирилмоқда

 

 

 

 

 

 

 

номзод меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма, агар мавжуд бўлса.

 

 

 

Тўлдирилмоқда

 

 

 

 

 

 

Юридик хизмат ходими лавозимига келишиш учун бир ёки ундан ортиқ номзодлар тавсия этилганда, мазкур ҳужжатлар ҳар бир номзод учун алоҳида тақдим этилади.

5. Давлат органлари ва ташкилотлари номзодни лавозимга тайинлаш масаласини келишиш учун тегишли адлия органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг номзодни лавозимга тавсия этиш тўғрисидаги тақдимномаси.

номзоднинг ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги анкетаси ва яқин қариндошлари ҳақидаги маълумот.

иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган номзоднинг олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломининг нусхаси ёки олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун;

 

 

 

 

 

 

иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган номзоднинг олий маълумоти тўғрисидаги дипломининг нусхаси ва Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги дипломдан нусха — олий юридик маьлумот тўғрисида дипломга эга бўлмаганлар учун;

номзод меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма, агар мавжуд бўлса.

Агар номзод хорижда таълим олган бўлса иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган хорижда ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат ва ушбу ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳужжатга эквивалент деб топилганлиги тўғрисида ваколатли давлат органи томонидан берилган гувоҳноманинг нусхалари тақдим этилади.

Юридик хизмат ходими лавозимига келишиш учун бир ёки ундан ортиқ номзодлар тавсия этилганда, мазкур ҳужжатлар ҳар бир номзод учун алоҳида тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
13 апрелдаги ПФ–5415-сон
“Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ

ТДЮУ ҳузурида Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази томонидан юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларида тўлов-контракт асосида олти ой муддат давомида ўқиб, белгиланган юридик мутахассислик бўйича дипломга эга бўлган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлиши киритиб ўтилган.

Шунга кўра, мазкур нормага тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таҳририй ўзгартириш киритилмоқда

 

3.

10. Комиссиялар фаолиятини ташкил қилиш бўйича ташкилий масалалар ишчи органлар томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси ва унинг шўъбалари тегишли комиссияларнинг ишчи органи ҳисобланади.

10. Комиссиялар фаолиятини ташкил қилиш бўйича ташкилий масалалар ишчи органлар томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг бўлимлари тегишли комиссияларнинг ишчи органи ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
13 апрелдаги ПҚ–3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган бошқарма номига оид ўзгартиришлар киритилмоқда.

4.

15. Комиссия ишида аъзоларнинг камида ярми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.

 

Тўлдирилмоқда

15. Комиссия ишида аъзоларнинг камида ярми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади. Комиссиянинг аъзоси иш жойида бўлмаган тақдирда унинг ўрнига
унинг вазифасини бажарувчи шахс иштирок этишига йўл қўйилади.

Юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлашни келишишни ўз вақтида ўтказиш ҳамда комиссия таркибини тўлиқлигини таъминлаш мақсадида тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

5.

18. Комиссия аъзолари номзоднинг билими, шунингдек иш тажрибасини ҳисобга олиб, уни суҳбатдан ўтган ёки ўтмаган деб топиш ҳақида қарор қабул қилади. Мазкур қарор комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

 

 

 

Тўлдирилмоқда

 

 

 

 

 

 

 

Узрсиз равишда суҳбатга келмаган номзодлар суҳбатдан ўтмаган деб топилади ва бу ҳақда ишчи орган томонидан номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотига маълум қилинади.

 

 

18. Комиссия аъзолари номзоднинг билими, шунингдек иш тажрибасини ҳисобга олиб, уни суҳбатдан ўтган ёки ўтмаган деб топиш ҳақида қарор қабул қилади. Мазкур қарор комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Комиссия аъзолари номзодни бошқа лавозимга тайинлаш ҳақида тавсия бериши мумкин.

Суҳбатга кела олмайдиган номзодлар суҳбат бошлангунга қадар Комиссиянинг ишчи органини ёзма хабардор қилишлари лозим. Комиссиянинг ишчи органини суҳбатга кела олмаслиги тўғрисида ёзма хабар берган номзодлар Комиссиянинг навбатдаги йиғилишида суҳбатга қўйиладилар.

Суҳбатга келмаган ва комиссия ишчи органини ёзма хабардор қилмаган номзодлар суҳбатдан ўтмаган деб топилади ва бу ҳақда ишчи орган томонидан номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотига маълум қилинади.

 

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан адлия органларига юридик хизмат раҳбари ёки унинг ўринбосари лавозимига тайинлашни келишиш учун тавсия этилган номзодлар суҳбат жараёнида юридик хизмат раҳбари лавозимига ўтмаган деб топилган вақтда ушбу номзодларнинг билими ва иш тажрибаси юридик хизмат ходими лавозимига ишлаш учун етарли бўлган ҳолатларда вакант жойларни тўлдириш мақсадида комиссия номзодни пастроқ лавозимга тайинлаш юзасидан номзодни юборган ташкилотга тавсия бериши мақсадга мувофиқ .

Шу билан бирга мазкур Низомда номзодлар суҳбатга узрли сабабларга кўра кела олмаган ҳолатлар тартибга солинмаган. Ушбу масалани тартибга солиш мақсадида уларни навбатдаги Комиссия йиғилишида суҳбатга қўйиш мақсадга мувофиқ.

6.

20. Номзод суҳбатдан ўтмаган деб топилган тақдирда, давлат органи ва ташкилоти бир ой муддат ичида такроран бошқа номзодни тавсия этиши мумкин. Такроран тавсия этилган номзодлар ҳам суҳбатдан ўтмаган деб топилган тақдирда, тегишли адлия органи ўн кун муддатда кўриб чиқилиши мажбурий бўлган муқобил номзодларни давлат органи ва ташкилотига тақдим этишга ҳақли.

 

 

 

 

Ўз кучини йўқотмоқда

Амалиётдан келиб чиқиб, суҳбатдан ўта олмаган юридик хизмат ходимларига қўшимча имкониятлар бериш мақсадида тегишли ўзгартириш киритилмоқда.

7.

21. Суҳбатдан ўта олмаган номзодлар уч ойдан сўнг, умумий асосларда тегишли лавозимга қайта тавсия этилиши мумкин.

21. Суҳбатдан ўта олмаган номзодлар ўн беш кундан сўнг, умумий асосларда тегишли лавозимга қайта тавсия этилиши мумкин.

Амалиётда суҳбатдан ўта олмаган юридик хизмат ходимларни тегишли лавозимга қайта тавсия этилишлари муддат талаб этмоқда. Бу эса юридик хизматдаги вакант жойларни тезроқ тўлдириш имконини пасайтирмоқда.

8.

22. Юридик хизмат ходими лавозимига тайинлаш учун келишишга бир шахснинг номзоди айнан бир лавозимга икки мартадан ортиқ кўрсатилишига йўл қўйилмайди.

22. Юридик хизмат ходими лавозимига суҳбатдан уч маротаба ўта олмаган номзодлар икки ойдан сўнг умумий асосларда тегишли лавозимга қайта тавсия этилиши мумкин.

Амалиётда суҳбатдан ўта олмаган юридик хизмат ходимларига имкониятларни кенгайтириш мақсадида тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

9.

28. Хизмат текширувини ўтказиш учун асос бўлган ҳолат ўз исботини топганда, тегишли адлия органи давлат органи ва ташкилотининг айбдор мансабдор шахсларини белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўради.

 

 

 

 

 

Тўлдирилмоқда

 

28. Хизмат текширувини ўтказиш учун асос бўлган ҳолат ўз исботини топганда, тегишли адлия органи давлат органи ва ташкилотининг айбдор мансабдор шахсларини белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўради.

281. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми
7-бандига мувофиқ юридик хизмат ходими лавозимидан озод этилганда ҳамда юридик хизмат штат бирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ тугатилганда юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этишни адлия органлари билан келишиш талаб этилмайди.

Юридик хизмат ходимини бошқа лавозимга ўтказиш мазкур Низомнинг
23-27 бандларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Амалиётда юридик хизмат ходимларини бошқа ишга ўтказишда адлия органлари билан келишилмаслик ҳолатлари учрамоқда. Ушбу ҳолатларни бартараф этиш мақсадида юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этишни адлия органлари билан келишиш талаб этилмайдиган ҳолатлар юзасилан аниқлик киритилмоқда.

 

Умумий таклифлар

873