Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16992 Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги 22/04/2020 07/05/2020 1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
2020/2021 ўқув йили учун И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўқишга қабул қилиш тўғрисида
ID-16992

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 2011 йил 6 июлдаги ПҚ–1569-сон, “Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ва икки томонлама стратегик ҳамкорликни келгусида кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ–2885-сон қарорлари ижроси ҳамда республика нефт-газ тармоғи учун И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида (кейинги ўринларда – Филиал) олий маълумотли малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2020/2021 ўқув йилида Филиалга талабаларни қабул қилиш квотаси 345 нафар этиб иловага мувофиқ белгилансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети билан биргаликда Филиалга 2020/2021 ўқув йилида кириш имтиҳонларини ўтказиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни ўрнатилган тартибда бажарилишини таъминласин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ҳамда Саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                           Бош вазири                                                                                           А. Арипов

 

И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг
Тошкент шаҳридаги филиалига 20
20/2021 ўқув йилида ўқишга қабул қилиш

КВОТАСИ

киши

Таълим йўналиши (мутахассислик)

номи

Қабул квотаси

шундан, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлинмаси битирувчиларини мақсадли қабул қилиш ҳисобидан*

Кундузги таълим шакли бўйича

1

Геологик қидирув технологияси

20

5

2

Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш

25

2

3

Нефть қазиб чиқариш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш

25

4

4

Газ, газконденсат қазиб чиқариш ва ер остида сақлаш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш

35

5

5

Нефть, газ ва уларнинг маҳсулотларини транспорт қилиш ва сақлаш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш

35

5

6

Қувур узатгич транспорт тизими объектларини қуриш ва таъмирлаш

60

4

7

Корхона ва ташкилотлар иқтисоди

25

-

Жами:

225

25

Кундузги-сиртқи (кечки) таълим шакли бўйича

1

Геологик қидирув технологияси

20

-

2

Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш

20

-

3

Нефть қазиб чиқариш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш

20

-

4

Газ, газконденсат қазиб чиқариш ва ер остида сақлаш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш

20

-

5

Нефть, газ ва уларнинг маҳсулотларини транспорт қилиш ва сақлаш объектларини ишлатиш ва хизмат кўрсатиш

20

-

6

Қувур узатгич транспорт тизими объектларини қуриш ва таъмирлаш

20

-

Жами:

120

-

ЖАМИ:

345

25

 

* И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлинмаси (кейинчалик - ҲТБ) битирувчиларини Филиалга мақсадли қабул қилиш, ҲТБ битирувчилари ўртасида ўтказиладиган алоҳида танлов натижалари бўйича қабул қилиш орқали амалга оширилади. ҲТБ битирувчиларидан мақсадли қабул қилинмаганлар, Филиалга кириш учун умумий талаблар бўйича имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга.

Умумий таклифлар: 0

1155