Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16917 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 18/04/2020 03/05/2020 4
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори
Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
ID-16917

Ҳозирги глобал инқироз ва коронавирус пандемияси шароитида аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш, иқтисодий барқарорликни сақлашда, қишлоқ хўжалиги энг кўп имкониятга эга соҳа ҳисобланади.

Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, пандемия оқибатида очарчилик билан қийналаётган аҳоли сони 2 баробарга ошиб,
1 миллиард 600 миллионга етади.

Глобал озиқ-овқат етишмовчилиги юзага келаётган бугунги шароитда, мамлакатимизда мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланган ҳолда аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талабини тўлиқ таъминлаш ва экспортни амалга ошириш имкониятлари мавжуд.

Аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш, қишлоқ хўжалигида ишларни тизимли ташкил этиш, аҳолини иш билан таъминлаш, соҳада маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга оширишни таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ергеодезкадастр, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан фойдаланилмаётган ер майдонларини ўзлаштириш ва уларни аҳолига имтиёзли лизинг шартлари асосида мева ва сабзавот маҳсулотларини етиштириш учун бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Белгилансинки:

а) фойдаланилмаётган ва ер ости сувлари мавжуд бўлган ер майдонлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан фойдаланишга киритилади ва аҳолига имтиёзли лизинг шартлари асосида берилади;

мазкур ер майдонлари мева, сабзавот, картошка ва полиз экинларини экиш, иссиқхоналар барпо этиш, сув тежовчи технологияларни қўллаш шарти билан ажратилади;

фойдаланилмаётган ва ер ости сувлари заҳираси мавжуд бўлган ер майдонларини ўзлаштириш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига биринчи босқичда 300 млрд сўм ажратилади.

б) жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўзлаштирилган ер майдонларида мева, сабзавот, картошка ва полиз экинларини экиш, иссиқхоналар барпо этиш қуйидаги манбалар ҳисобига молиялаштирилади:

тижорат банкларининг оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари, шу жумладан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ажратадиган кредитлари, халқаро молия институтлари, ташаббускорларнинг ўз маблағлари, хорижий инвестициялар;

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

в) ўзлаштирилган ер майдонларида мева, сабзавот, картошка ва полиз экинларини экиш, иссиқхоналар барпо этиш учун аҳолига
3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга, йиллик фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасида имтиёзли лизингга берилади.

г) янги ўзлаштирилган ер майдонларига бўлган ижара ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан аниқ озиқ-овқат турини етиштириш шарти билан 5-10 йилга сотилади. Бунда ижара ҳуқуқини сотишдан тушган маблағлар янги ер майдонларининг фойдаланишга киритиш учун сарфланади;

д) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик
ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик
ва виночиликни ривожлантириш агентлигига фойдаланилмаётган
ҳамда ер ости сувлари мавжуд бўлган ер майдонларининг ажратилишига шахсан масъул ҳисобланади.

3. Маълумот учун қабул қилинсинки, ўзлаштирилган ер майдонларида мева, сабзавот, картошка ва полиз экинларини экиш, иссиқхоналар барпо этганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик
ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4549-сон қарорида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки кун муддатда асосий майдонга экинларни 1 майга қадар тўлиқ экиш бўйича кунлик графикларни тасдиқлаб, ҳар бир кластер ва фермер кесимида кунлик мониторинг юритиш тизимини йўлга қўйсин;

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда ўн кун муддатда жорий йилда 1-иловада келтирилган ҳудудларда қудуқ қазиб, фойдаланишга киритиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқсин.

5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

 корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари фаолияти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида тижорат банклари томонидан 2020 йилда ажратилиши режалаштирилган 30 трлн сўмлик револьвер кредитларнинг 2 трлн сўми мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи корхоналарга ажратиш учун йўналтирилади;

экспорт шартномаси бўйича келгусидаги тушум таъминоти асосида шахсий томорқа эгалари ва хўжалик субъектларидан мева-сабзавот маҳсулотларини сотиб олиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун бўнак ажратиш мақсадларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчилар ҳамда экспортёрларга қисқа муддатли кредитлар ажратилади. Бунда кредитлар, яхши кредит тарихига эга, камида 2 йил давомида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти фаолияти билан шуғулланган, ташқи савдо шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлмаган қайта ишловчилар ва экспортёрларга ажратилади;

енгил саноат маҳсулотларини экспорт қилишда темир йўл хизматлари тарифлари 2020 йилнинг 1 июлига қадар 50 фоизга камайтирилади;

2020 йилнинг 1 декабрига қадар минерал ўғитлар импортига барча чекловлар бекор қилинади;

2020 йилнинг 20 апрелидан бошлаб қишлоқ хўжалиги кооперацияларида иштирок этадиган ҳар бир оила парранда боққан даври (40 кун) учун, Жамоат ишлари жамғармасидан қўшимча
500 минг сўмдан рағбатлантирилади;

Жамоат ишлари жамғармаси томонидан пилла етиштиришнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи мавсумларида белгиланган ҳосилни олган хонадонларга ҳар бир қути ипак қурти учун тўланаётган 1,2 миллион сўмга қўшимча 700 минг сўмдан маблағ ажратилади. Бунда, Жамоат ишлари жамғармасига маблағлар Инқирозга қарши курашиш дастури доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан ажратилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси:

а) “Ўзбекчорванасл” агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда
сув тежайдиган технологияларни жорий қилган ҳолда 38 минг гектар лалми ва яйлов ерларни тўлиқ ўзлаштириб, озуқа ишлаб чиқаришни йўлга қўйсин;

“Ўзбекчорванасл” агентлиги, тижорат банклари билан биргаликда жорий йил 1 сентябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида чорвачилик йўналишида 74 та оилавий кооперация фаолиятини тўлиқ йўлга қўйсин;

жорий йил якунига қадар ҳар бир вилоятда камида 6 минг бош наслли қорамол тайёрлаш ва сотишга мўлжалланган махсус хўжаликлар ташкил этилишини таъминласин;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси, тижорат банклари билан биргаликда:

б) 2020 йилда балиқчиликда интенсив усулни кенг жорий қилган ҳолда, балиқ ишлаб чиқариш ҳажмини 350 минг тоннага етказишнинг прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқласин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси, тижорат банклари билан биргаликда ҳар бир ҳудудда битта туманнинг балиқчиликка ихтисослашган намунали туманга айлантирилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда жойларда пилла етиштириш ишларини мувофиқлаштириш ва назоратини амалга ошириш учун малакали мутахассисларни аниқлаб, Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан молиялаштириш асосида 20 минг нафар фуқароларни ишга ёллаш чораларини кўрсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда сунъий ҳавзалардан фойдаланиш самарадорлигига қараб ер солиғининг табақалашган ставкаларини жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда жорий йил якунига қадар ўрмон хўжаликларида 16,5 мингта, жумладан, Тошкент вилоятида 3 мингта, Қашқадарёда 2,5 мингта, Бухорода 2 мингта, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида 1,8 мингта янги асалари уяларини ташкил қилиб, асал ишлаб чиқаришни кўпайтириш чораларини кўрсин.

11.“Ўзчармсаноат” уюшмаси Микрокредитбанк билан биргаликда беш кун муддатда қуёнчиликни ривожлантириш бўйича белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда қуёнлар бош сонини 2 баробарга кўпайтириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

12. “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатдабир хонадонга – бир қути ипак қурти” тамойили асосида ипак қурти уруғи тарқатилишини ташкил этсин;

бир ой муддатда аниқ ҳисоб-китоблар асосида 2020 йилда
400 минг қути ипак қурти уруғи боқиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

15. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда томорқа майдонлари четларида тутлар экилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни белгиласин.

16. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов) “Ўзпахтасаноат” АЖ тизимидаги корхоналарнинг ипак қурти боқиш иншоотларини “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги ташкилотларга тўловларни йигирма йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан баланс (қолдиқ) қийматда инвестиция киритиш шарти билан сотиш чораларини кўрсин.

17. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки “Алоқа банк” АТБ, Ўзбекистон Асаларичилари уюшмаси билан биргаликда ўн кун муддатда асал ишлаб чиқаришни 5 баробарга ошириш ва ҳар бир ҳудуддаги биттадан туманда асаларичилик кластерини ташкил қилиш, 300 тадан 500 тагача аҳоли хонадонларига 20 тадан асалари уяларини тарқатишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.

18. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.Қўчқоров, Молия вазирлиги:

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фойдаланилмаётган ва ер ости сувлари мавжуд бўлган ер майдонларини ўзлаштириш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига биринчи босқичда 150 миллиард сўмдан жами 300 миллиард сўм ажратилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ўзлаштирилган ернинг ижара ҳуқуқини аниқ озиқ-овқат турини етиштириш шарти билан
10 йилгача сотиш ва тушган маблағларни янги ерларни ўзлаштиришга ишлатиш тартибини ишлаб чиқсин;

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таклифлари асосида камбағалликни қисқартириш бўйича ишлаб чиқилаётган давлат дастури лойиҳасига жун, пахта ва ипак хомашёсидан гилам ишлаб чиқариш йўналишини алоҳида компонент сифатида киритсин;

Давлат бюджетидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига қўшимча 50 миллиард сўм ажратсин;

тижорат банклари билан биргаликда мева-сабзавотчилик кластерларига айланма маблағ учун зарур бўлган 258 миллиард сўм кредитни ажратиш чораларини кўрсин.

19. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзоқов, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан биргаликда пандемия шароитида маҳсулотларни юклаш, чегарадан ўтказишга кўмаклашувчи доимий штаб ташкил этсин;

Жорий йилнинг май ойига қадар Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокидаги “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш” лойиҳасининг 200 миллион АҚШ долларини ҳамда июнгача Жаҳон банкининг 500 миллион АҚШ доллар кредит линияларини жалб қилиш чораларини кўрсин;

бир ҳафта муддатда ушбу маблағлар ҳал қилингунига қадар Тараққиёт ва тикланиш жамғармасидан зарур бўлган маблағларни ажратиш юзасидан таклиф киритсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотларига харидор топиш, уларни экспорт қилишларини вилоятлар, туманлар, экспорт қилувчилар кесимида аниқ ҳисоб-китоб қилиш ишларини тизимли равишда ташкил этсин;

мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларга автотранспорт воситалари юк ташиш харажатларининг 50 фоизини Экспортга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қоплаб берсин.

20. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Барноев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
ва вилоятлар ҳокимликлари:

ихтисослашган 55 та туманга бириктирилган вазирликлар ва идоралар раҳбарлари билан бирга кредит, уруғлик, ўғит, сув, транспорт, экспорт билан боғлиқ масалаларни оператив ҳал этсин;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК, Божхона қўмитаси, Транспорт вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда асосий, боғ
ва токзорлар қатор ораларига ҳамда такрорий майдонларга талаб қилинган уруғликларни олиб келиш ҳамда жойларга етказиш чораларини кўрсин;

ҳар бир маҳаллада ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдоси бўйича кўчма дўконларни ташкил қилсин;

“Ўзкимёсаноат” АЖ билан биргаликда бир ҳафта муддатда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та туманда ўзининг махсус ўғит дўконларини ташкил этсин ва минерал ўғитларнинг тўғридан-тўғри савдосини йўлга қўйсин;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда 1-иловада келтирилган туманлар кесимида 124 минг гектар фойдаланишдан чиққан ҳамда ер ости сувлардан фойдаланган ҳолда 155 минг гектар ерларни тўлиқ ўзлаштирилиши чораларини кўрсин.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси билан биргаликда уч кун муддатда дала атрофидаги 95 миллион туп якка қатор тутлар жойлашувидан келиб чиқиб, фермер хўжаликлари, пахта ва ғалла кластерларини пилла боқишга жалб этиш тақсимотини тасдиқласин.

21. Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси (Арипов):

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда карантин даврида барча қоидаларга риоя қилган ҳолда туманлар, шаҳарлар ва вилоятлар орасида қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлган автотранспорт, фермерлар ва ишчиларни эркин ҳаракатланишини таъминлаш чораларини кўрсин;

пандемия шароитида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортини амалга оширишга кўмаклашсин.

22. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳалқ депутатлар кенгашлари билан биргаликда қарорда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан вилоят, туман (шаҳар)лар ҳокимларининг ҳисоботларини маҳаллий кенгашларда эшитиш ва тегишли баҳо бериб бориш тавсия этилсин.

23. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

24. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

25. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси мазкур қарорда кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши устидан назорат ўрнатсин.

26. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

             Президенти                                                                              Ш.Мирзиёев

              Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “___” апрелдаги ПҚ–_____-сон қарорига
1-илова
Фойдаланишдан чиқиб кетган ва ер ости сувлари заҳираси мавжуд бўлган ер майдонларини
ўзлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари
РЎЙХАТИ
                         
Т/р Ҳудудлар номи Жами ер майдони Ер ости сувидан фойдаланиш ҳисобига, га Қайта тикланадиган ер майдони, га Шундан, ер турлари Ўртача балл бонитети
Экин ерлар шундан суғорила-дигани Кўп йиллик дарахт-зорлар шундан суғорила-дигани Буз ерлар шундан cуғорила-дигани Яйлов ва лалми ерлар
1 Қорақалпоғистон  Республикаси     22 210              1 210       21 000      21 000       21 000              -                -               -                -                -            39  
2 Андижон       2 024                 860         1 164       1 164         1 164              -                -               -                -                -            45  
3 Бухоро     27 916            25 360         2 556       2 470         2 470            86             86               -                -                -            40  
4 Жиззах     35 812            23 942       11 870       2 320         2 320              -                -               -                -         9 550            43  
5 Қашқадарё     58 673            38 932       19 741      19 741       19 741              -                -               -                -                -            53  
6 Навоий     26 153            11 038       15 115       1 590         1 590              4               4           750            750        12 771            48  
7 Наманган       9 959              8 644         1 315          888           888              -                -           427            427                -            40  
8 Самарқанд     32 027            21 179       10 848       3 788         3 788              -                -               -                -         7 060            53  
9 Сурхандарё     12 787                     -       12 787       2 621         2 621              -                -               -                -        10 167            43  
10 Сирдарё       7 620              2 156         5 464       5 464         5 464              -                -               -                -                -            53  
11 Тошкент     28 689            14 989       13 700       6 716         6 716              -                -               -                -         6 984            54  
12 Фарғона       6 145              5 159            986          971           971            15             15               -                -                -            37  
13 Хоразм       9 108              1 590         7 518       7 189         7 189              -                -            25              25            304            48  
  Республика
бўйича жами
 279 121         155 059    124 063     75 921      75 921         105           105       1 202         1 202       46 836         596  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил “___” апрелдаги ПҚ–_____-сон қарорига

2-илова

2020 йилда балиқчиликда интенсив усулни кенг жорий қилган ҳолда, балиқ ишлаб чиқариш ҳажмини
350 минг тоннага етказишнинг прогноз кўрсаткичлари

Ҳудудлар номи

Жами балиқ етиштириш ҳажми

(тонна)

Шундан (тонна)

Сунъий сув ҳавзаларда

Табиий ҳавза ва сув омборларда

Қафас (садок) мосламасида

интенсив сув ҳавзаларида

Ёпиқ сув айланма тизими (УЗВ)да

ярим интенсив

интенсив кичик сув ҳавзалар (бассейн)

Қорақалпоғистон Республикаси

25 000

4445

9000

0

6400

3955

1200

Андижон вилояти

20 000

6200

0

0

7200

5400

1200

Бухоро вилояти

20 000

4040

3400

500

6400

4560

1100

Жиззах вилояти

20 000

8030

300

700

8000

2520

450

Қашқадарё вилояти

30 000

7308

2430

950

8032

10230

1050

Навоий вилояти

20 000

2320

3600

4500

3600

3580

2400

Наманган вилояти

20 000

8435

350

1475

4720

3820

1200

Самарқанд вилояти

30 000

5105

1200

2355

8000

10190

3150

Сурхондарё вилояти

20 000

4018

1000

1750

4432

6350

2450

Сирдарё вилояти

30 000

18090

600

0

5000

5710

600

Тошкент вилояти

30 000

14808

300

1200

4437

8255

1000

Фарғона вилояти

35 000

11639

650

2500

7296

11065

1850

Хоразм вилояти

30 000

15555

1500

0

5920

6355

670

Айдар-Арнасой кўллари

20 000

0

17840

2160

0

0

0

Жами

350 000

109993

42170

18090

79437

81990

18320

 

Умумий таклифлар: 0

1009