Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16860 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 16/04/2020 01/05/2020 5
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
ID-16860

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”
ПФ–5938-сон Фармонига мувофиқ ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси _____________ ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

  Ўзбекистон Республикасининг

  Президенти

     Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил ____ ________даги ___-сон Фармонига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон Фармони билан тасдиқланган 2018 – 2020 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган, “ягона дарча” тамойили бўйича фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатидан 30 – 32-позициялар чиқариб ташлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5325-сон Фармонининг 11-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5415-сон Фармонининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5930-сон Фармонининг 12-банди иккинчи хатбошисидаги “архивлари” сўзи “органлари” сўзи билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги “Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ–3240-сон қарорининг 6-банди иккинчи хатбошисидан “ФҲДЁ органлари томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан 16 фоиз,” сўзлари чиқариб ташлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–3430-сон қарорида:

а) 4-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

“ФҲДЁ органлари томонидан ундириладиган давлат божи суммасининг 16 фоизи ҳамда гербли гувоҳномалар берганлик учун ундириладиган герб йиғими суммасининг 85 фоизи миқдоридаги маблағлар”;

бешинчи – саккизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи – тўққизинчи хатбошилар ҳисоблансин;

б) 2-илованинг изоҳ қисмида:

биринчи хатбошидаги “13” рақами “15” рақами билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги “216” рақами “219” рақами билан алмаштирилсин;

в) 2а-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3785-сон қарорининг 2, 3, 6, 7 ва 10-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига
ўзгартириш
лар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Фармони лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асос

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони билан тасдиқланган 2018 – 2020 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган, “ягона дарча” тамойили бўйича фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати

...

30.

Меҳнат органларида фуқароларни ишсиз сифатида рўйхатга олиш

2019 йил 1 июлга қадар

Жисмоний шахслар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

31.

Ишсизлик нафақасини тайинлаш

Жисмоний шахслар

32.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома

Жисмоний шахслар

...

Чиқариб ташланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 31 январдаги
ПФ–5930-сон Фармонининг 3-иловаси билан тасдиқланган “Йўл харитаси” 10-бандида ушбу хизматларни Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиш тартибини бекор қилиш назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5325-сон Фармони

11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2018 йил 1 апрелдан ФҲДЁ органларини уларнинг никоҳ муносабатларига оид актларни расмийлаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш билан боғлиқ бўлган асосий фаолият йўналиши бўйича туман (шаҳар) ҳокимликларига бўйсундириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича ФҲДЁ органи, “Оила” марказининг туман (шаҳар) бўлими ҳамда бошқа тузилмалар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси зиммасига юклатилсин.

Ўз кучини йўқотмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил
18 февралдаги ПФ–5938-сон Фармонига мувофиқ ФҲДЁ бўлимлари Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига (тизимига) ўтказилганлиги муносабати билан ўч кучини йўқотган деб ҳисобланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5415-сон Фармони

5. 2018 йил 1 июлдан бошлаб, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (кейинги ўринларда ФҲДЁ деб юритилади) органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, фаолиятини методик таъминлаш, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимини юритиш, ФҲДЁнинг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича вазифалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги зиммасига юклатилган ҳолда, ФҲДЁ органлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимиятлари тасарруфига ўтказилсин.

Ўз кучини йўқотмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил
18 февралдаги ПФ–5938-сон Фармонига мувофиқ ФҲДЁ бўлимлари Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига (тизимига) ўтказилганлиги муносабати билан ўч кучини йўқотган деб ҳисобланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5930-сон Фармони

...

12. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Агентлик, адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан:

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ архивлари ва Филиаллар учун қўшимча штат бирликларини киритиш;

...

12. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Агентлик, адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан:

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва Филиаллар учун қўшимча штат бирликларини киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил
18 февралдаги ПФ–5938-сон Фармонига мувофиқ ФҲДЁ бўлимлари Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига (тизимига) ўтказилганлиги муносабати билан ҳамда ўзгартириш киритилаётган норма Давлат хизматлари агентлигининг бутун тизимини қамроб олишини инобатга олиб ўзгартириш киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги “Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ–3240-сон қарори

...

6. Белгилансинки, қуйидагилар бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси даромадларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

ФҲДЁ органлари томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан 16 фоиз, нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан эса 8 фоиз миқдоридаги ажратмалар;

...

6. Белгилансинки, қуйидагилар бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси даромадларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан эса 8 фоиз миқдоридаги ажратмалар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 18 февралдаги ПФ–5938-сон “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг
23-бандига асосан ФҲДЁ бўлимлари ва Никоҳ уйлари Давлат хизматлари агентлиги тизимига ўтказилмоқда.

ФҲДЁ органларини моддий таъминлашнинг янги тартиби жорий этилмоқда ва, шу муносабат билан, ФҲДЁ органлари томонидан ундириладиган давлат божи суммасининг
16 фоизи миқдоридаги маблағлар Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилиши назарда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–3430-сон қарори

...

4. Қуйидагилар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

...

ариза берувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда йўналтирилган мурожаатларига асосан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар;

Тўлдирилмоқда

адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари;

ФҲДЁ органлари томонидан ундириладиган давлат божи суммасининг 16 фоизи ҳамда гербли гувоҳномалар берганлик учун ундириладиган герб йиғими суммасининг 85 фоизи миқдоридаги маблағлар;

адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 18 февралдаги ПФ–5938-сон “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг
23-бандига асосан ФҲДЁ бўлимлари ва Никоҳ уйлари Давлат хизматлари агентлиги тизимига ўтказилмоқда.

ФҲДЁ органларини моддий таъминлашнинг янги тартиби жорий этилмоқда ва, шу муносабат билан, ФҲДЁ органлари томонидан ундириладиган давлат божи суммасининг
16 фоизи миқдоридаги маблағлар Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилиши назарда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

...

Бошқарув ходимларининг умумий штатлар сони 13 17 бирликни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармалари бошқарув ходимларининг умумий сони 216 бирликни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

...

Бошқарув ходимларининг умумий штатлар сони 15 17 бирликни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармалари бошқарув ходимларининг умумий сони 219 бирликни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 31 январдаги ПФ–5930-сон Фармони билан Агентликнинг ҳудудий бошқармалари намунавий тузилмаси тасдиқланди. Намунавий тузилмада назарда тутилган штатлар сонига тузатишлар киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарорига

2а-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармалари бошқарув ходимларининг

ЧЕКЛАНГАН ШТАТЛАР СОНИ

Ўз кучини йўқотмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 31 январдаги ПФ–5930-сон Фармони билан Агентликнинг ҳудудий бошқармалари намунавий тузилмаси тасдиқланди. Бошқармалар тузилмаси ҳамда штатлар миқдорини белгилашда адлия вазирига қўшимча ваколатлар берилганлигини инобатга олиб ҳудудий бошқармаларнинг чекланган сонлари бекор қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3785-сон қарори

...

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5415-сон Фармонига асосан 2018 йил 1 июлдан бошлаб ФҲДЁ органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, фаолиятини методик таъминлаш, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимини юритиш, ФҲДЁнинг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича вазифалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги зиммасига юклатилган ҳолда, ФҲДЁ органлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимиятлари тасарруфига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Мажбуриятларни мувофиқ тақсимлаш ва жавобгарлик соҳаларига асосан:

туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари (кейинги ўринларда – ФҲДЁ бўлимлари) фаолияти, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, улар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш устидан умумий раҳбарликни амалга оширади;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг ўринбосарлари – туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари раислари оилани мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида қайд этиш, тарғибот ва маърифат бўйича чора-тадбирларни кўришга шахсан масъул ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг директори ФҲДЁ бўлимларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини самарали мувофиқлаштириш, фаолиятини методик таъминлаш, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимини техник таъминлаш ва юритиш, шунингдек, ФҲДЁ архивларига раҳбарлик қилишга масъул ҳисобланади;

туманлар (шаҳарлар) ФҲДЁ бўлимлари мудирлари қайд қилинаётган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг қонунийлиги учун шахсан масъул ҳисобланади.

Ўз кучини йўқотмоқда

Ўз кучини йўқотмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 18 февралдаги ПФ–5938-сон “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг
23-бандига асосан ФҲДЁ органларининг ишини тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича функцияларни юклаган ҳолда ФҲДЁ органлари Агентлик тасарруфига ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан аввалги тартиб бўйича белгиланган вазифа ва функциялар бекор қилинмоқда.

...

6. ФҲДЁ органларини, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларини ва фуқаролар йиғинларини қатъий ҳисобда турувчи гербли гувоҳномалар бланкалари билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан таъминлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.

7. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг махсус ғазначилик шахсий ҳисобварағига герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг 40 фоизи, шунингдек, ФҲДЁ бўлимлари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ташкил қилинадиган ғазначилик шахсий ҳисобварағига йўналтирилади ва фақат ФҲДЁ бўлимларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тадбирлари, ходимларининг узоқ муддат хизмат қилгани учун иш ҳақига устама ҳақ тўлаш ва мартаба даражалари учун қўшимчаларига, шунингдек, уларни моддий рағбатлантиришга (лавозим маошининг ва мукофотларнинг 100 фоизи миқдоригача шахсий устамалар) ишлатилади;

махсус ташкил қилинадиган ғазначилик шахсий ҳисобварағига йўналтирилган маблағлардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.

Ўз кучини йўқотмоқда

Ўз кучини йўқотмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 18 февралдаги ПФ–5938-сон “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг
23-бандига асосан ФҲДЁ органларининг ишини тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича функцияларни юклаган ҳолда ФҲДЁ органлари Агентлик тасарруфига ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан гербли гувоҳномалар учун тўланадиган йиғим суммаларининг тақсимланиш тартиби ПҚ–3785-сон қарордан чиқариб ташланмоқда.

...

10 Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 2018 йил 1 июлга қадар ФҲДЁ бўлимлари томонидан фойдаланилаётган бино ва иншоотлар қисмини ҳамда уларга тегишли жиҳозлар, инвентарлар, ҳужжатлар ва бошқа мулкларнинг белгиланган тартибда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига берилишини таъминлайди;

ФҲДЁ органлари томонидан фойдаланилаётган бино ва иншоотларнинг бир қисми ўз мақсадларида фойдаланиш учун адлия органларида сақланиб қолинади;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимиятларига берилган ФҲДЁ бўлимларининг бино ва иншоотларидан кейинчалик бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳамда уларни бегоналаштиришга фақат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишилган ҳолда рухсат берилади.

Ўз кучини йўқотмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 18 февралдаги ПФ–5938-сон “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг
23-бандига асосан ФҲДЁ органларининг ишини тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича функцияларни юклаган ҳолда ФҲДЁ органлари Агентлик тасарруфига ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан ФҲДЁ органлари томонидан фойдаланиладиган бинолар эксплуатацияси бўйича аввалги нормалар бекор қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси

  адлия вазири                                                                                                                                                     Р. Давлетов

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Фармони лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 18 февралдаги ПФ–5938-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларига тузатишлар киритиш мақсадида ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ–5938-сон Фармони 23-бандига асосан 2020 йил 1 апрелдан бошлаб ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари туман (шаҳар) ҳокимликларидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан, лойиҳада ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйларининг 2018 йил 1 июлдан адлия органлари тизимидан туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказилишининг алоҳида жиҳатларини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ–3785-сон қарорининг бир неча бандлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ–5325-сон ҳамда 2018 йил 13 апрелдаги ПФ–5415-сон фармонларининг ФҲДЁ тизимини бошқаришга оид бандлари ўз кучини йўқотиши назарда тутилган.

Шу билан бирга, ФҲДЁ органлари Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилаётганлиги сабабли ФҲДЁ органлари томонидан ундириладиган давлат божлари ва йиғимларни тақсимлаш тартибига ўзгартириш киритилмоқда.

Бундан ташқари, лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги ПФ–5930-сон Фармонига мувофиқ қонун ҳужжатларига айрим тузатишлар киритиш белгилаб берилган.

Мазкур лойиҳанинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қўшимча маблағларни талаб этмайди.

Лойиҳа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳамда regulation.gov.uz қонун ҳужжатлари муҳокамаси миллий порталига жамоат муҳокамаси учун жойлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси

                       адлия вазири                                                    Р. Давлетов

Умумий таклифлар: 1

635