Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16837 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 16/04/2020 01/05/2020 0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида
ID-16837

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ҳамда ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш орқали туман аҳолисига қулай шароитлар яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) тасдиқлансин:

2020-2022 йилларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида камбағалликни қисқартириш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар 1-иловага;

2020-2022 йилларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати 2-иловага;

2020-2022 йилларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлаш параметрлари 3-иловага;

2020-2022 йилларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида йўл-коммуникация тизими ва ижтимоий соҳани яхшилаш бўйича чора-тадбирлар 4-иловага;

Дастурни амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва тизимли назорат қилинишини таъминлаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда – Республика комиссияси) таркиби 5-иловага мувофиқ.

2. Республика комиссияси (А.Ж.Раматов):

Дастурда белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб борсин;

Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда амалга ошириладиган дастурнинг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек, юзага келадиган муаммоли масалаларни ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин;

зарурат бўлганда, белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатлари асосида дастурга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.

3. Самарқанд вилоят ҳокимлиги:

дастур параметрларининг бажарилишини таъминлаш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари фаолиятини мувофиқлаштирсин ва мониторинг қилиб борсин;

дастурда назарда тутилган тадбирларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таҳлил қилиб борсин;

дастур бажарилишининг мониторинги асосида муаммоли масалаларни ҳар ойда тизимли равишда кўриб чиқсин, уларни ҳал этиш юзасидан Республика комиссиясига таклифлар киритиб борсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги:

бир ой муддатда худуднинг “Нуробод” МФЙда жойлашган Ўй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига қарашли бўш турган собиқ қозонхона биносини (ер майдони билан биргаликда), “Ғарб мачит” МФЙ да жойлашган Мактабгача таълим вазирлигига қарашли собиқ Педагогика коллежининг бўш турган бино ва ер майдонларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Каттақўрғон давлат ўрмон хўжалигига қарашли 6,5 гектар ер майдонини давлат улушини камайтириш ҳисобига Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги балансига;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки хафта муддатда “Каттақўрғон тиббиёт коллежи” балансида бўлган 4 қаватли ётоқхона биносини келгусида худудда уй-жойга муҳтож оилаларга ажратиш учун Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказиш чораларини кўрсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Марказий банк, тижорат банклари билан биргаликда Каттақўрғон шаҳрида тадбиркорликни янада ривожлантириш, чет эл инвестицияларини жалб этиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш мақсадида, қўшимча равишда қиймати 5 млн АҚШ долларлик йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. АТБ “Микрокредитбанк” Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда худудда савдо кўнгилочар маскани ташкил этиш бўйича лойиҳа ташаббускорини аниқлаган ҳолда амалга ошириш чорасини кўрсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда дастурда назарда тутилган марказлаштирилган маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини жорий ҳамда келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда инобатга олсин.

8. Самарқанд вилоят ҳокимлиги Дастурдаги тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича лойиҳа ташаббускорлари фаолиятининг натижадорлигини вилоят ва туман фаоллари йиғилишларида муҳокама қилсин ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борилишини таъминласин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж.Раматов ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов зиммасига юклатилсин.

              

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири


А.Арипов

 

 

      Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил __ ________даги ___-сон қарорига
1-илова
         
2020-2022 йилларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида камбағалликни қисқартириш юзасидан амалга ошириладиган
 ЧОРА-ТАДБИРЛАР
         
т/р Тадбирнинг номи Амалга ошириш механизми Амалга ошириш муддати Ижро учун масъуллар
I. КАМБАҒАЛЛИК ДАРАЖАСИНИ  ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР
1. Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида шаҳар иқтисодиёт, бандлик, молия, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, тижорат банклари бўлимлари вакилларидан иборат доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ ва штабни ташкил этиш. Шаҳар хокимининг фармойишини қабул қилиш. 5 май 2020 йил Шаҳар ҳокимлиги,
 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими,
Иқтисодий комплексга кирувчи ташкилотлар
2. Маҳалла кесимида қашшоқ оилаларнинг сонини ва таркибини аниқлаш бўйича маҳалла фаоллари иштирокида махсус гуруҳ тузиш (маҳалла раиси ва 4 фаол маҳалла фуқароси, шу жумладан 2 та фаол хотин-қизлар жами 5 та). Шаҳар хокимининг фармойишини қабул қилиш. 5 май 2020 йил Шаҳар ҳокимлиги,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими
3. Маҳаллаларда ҳақиқий шароитни хатловдан ўтказган ҳолда Шаҳар паспортини шакллантириш. Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда Шаҳар паспортини шакллантириш:
- камбағалликка оид реал аҳвол, яъни маҳаллалардаги даромади кам оилаларнинг сони, ногиронлиги бўлганлар, беш ва ундан ортиқ фарзанди борлар, боқувчисини ёқотганлар, ишсизлар ва мигрантлар тўғрисидаги маълумотларни тоифаларга ажратган ҳолда шакллантириш.
15 май 2020 йил Вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва Шаҳар бўлими, Вилоят иқтисодий комплексга кирувчи бошқармалар ва Шаҳар бўлимлари
4 Хатлов натижаларига кўра хар бир оилани тоифаларга ажратиш. Хатлов натижаларига кўра хар бир оилани қуйидаги:
- Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга лаёқати;
- Касбий кўникмаларга муҳтожлиги;
- Ер ресурсларига ва уй ҳайвонларига муҳтожлиги;
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун қўшимча ер ва инфратузилмага талаби;
- Товар ва хизматларни реализация қилиш имкониятлари;
- Иш билан таъминлашга муҳтожлиги;
- Тадбиркорлик ва касбий кўникмаларга эга бўлмаган ҳамда меҳнат қилиш имконияти чекланган камбағал оилалар аъзоларини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича тоифаларга ажаратиш.
15 май 2020 йил Шаҳар ҳокимлиги,
Вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва Шаҳар бўлими,
Вилоят иқтисодий комплексга кирувчи бошқармалар ва Шаҳар бўлимлари
II. ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА МАСЪУЛЛАРНИ БИРИКТИРИШ
5. Аҳолини турли қатламларини тадбиркорлик ва касбий кўникмаларга ўргатиш. Касбга ўқиш истагини билдирган ёлғиз ва кўп фарзандли аёллар, ишсизлар, ёшларга кундалик ҳаётда эҳтиёж юқори бўлган соҳалар, хусусан тикувчилик, пазандалик, сартарошлик ва бошқа йўналишларда касбга ўргатиш курсларини ташкил этиш.
“Маҳалла гузарларида касбга ўқитиш дастури”ни ишлаб чиқиб, талабгорлар рўйхатини шакллантириш.
Касбга тайёрлаш марказларини ташкил этиш.
Аҳолини турли қатламларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда тарғибот ишларини амалга ошириш мақсадида:
- ҳар бир ҳудудда ишсиз аҳолини илғор бизнес ташаббуслари бўйича катта ютуқларга эришган тадбиркорларни жалб қилиб, мастер-класслар ва тренинглар ўқитиш курсларини ташкил этиш;
-тадбиркорлик лойиҳалари ташаббускорларига кўмаклашиш, бунинг учун зарурий асбоб-ускуна ва жиҳозлар кўргазмаларини ташкил этиш.
2020 йил давомида Шаҳар ҳокимлиги,
Вилоят Марказий банки ва вилоят тижорат банклари,
Вилоят иқтисодий комплексга кирувчи бошқармалар ва Шаҳар бўлимлари
6. Лалми ва оборотдан чиқиб кетган ерларни тиклаш, зарур инфратузилмаларни яратиш  Лалми ва оборотдан чиқиб кетган ерлар рўйхатини контурлар бўйича аниқлаш ҳамда аниқланган ерларни оборотга киритиш учун талаб қилинадиган инфратузилма (сув, электр энергияси, томчилатиб суғориш тизими, йўл ва бошқалар) учун маблағ ажратиш.
Ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг ғалладан бўшайдиган ер майдонига такрорий экинлар экишга ҳохиши бўлган эҳтиёжманд хонадонлар учун ер майдонларини ажратиш ва такрорий экинлар экилишини ва олинган ҳосилни сотилишини ташкил этиш.
2020-2022 йиллар давомида Шаҳар ҳокимлиги,
 Вилоят фермерлар кенгаши,
 Вилоят иқтисодий комплексга кирувчи бошқармалар ва Шаҳар бўлимлари
7. Томорқадан унумли фойдаланиш, уй ҳайвонлари, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари уруғлари ва кўчатлар етказиб бериш. Камбағал хонадонларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ва бошқа манбалар ҳисобидан:
- аҳоли томорқа майдонларини суғориш таъминоти муаммоли ҳудудларда артезиан қудуқларни қазиш ва шўрланиш юқори бўлган ҳудудлардаги коллектор тармоқларини тозалаш ва дренаж қудуқларни таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
-лалми ерларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун зарур инфратузилма (сув, электр,) яратиш;
- мевали дарахтлар ва сабзавот кўчатлари ҳамда уруғлари учун;
- чорва, парранда ва бошқа уй ҳайвонлари харид қилиш учун маблағ ажратилишини таъминлаш.
2020-2022 йиллар давомида Шаҳар ҳокимлиги,
 Вилоят фермерлар кенгаши,
 Вилоят иқтисодий комплексга кирувчи бошқармалар ва Шаҳар бўлимлари
8. Шаҳарда кичик саноат зоналарини кенгайтириш, янгиларини ташкил этиш ва иш ўринларини яратиш. Янги КСЗлари ташкил этиш учун инфратузилмаси мавжуд бўш бино ва ер майдонларини аниқлаш. 2020-2022 йиллар давомида Шаҳар ҳокимлиги,
 Вилоят иқтисодий комплексга кирувчи бошқармалар ва Шаҳар бўлимлари
9. Тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий “Драйвер” йўналишларини аниқлаш ва уларда ушбу тоифадаги фуқаролар учун иш ўринлари яратиш. Шаҳарни тадбиркорликни ривожлантириш “Драйвери” йўналишини аниқлаб ушбу соҳаларга етакчи тадбиркорларни жалб этиш. 2020-2022 йиллар давомида Шаҳар ҳокимлиги,
 Вилоят иқтисодий комплексга кирувчи бошқармалар ва Шаҳар бўлимлари
10. Бизнес лойиҳалар ишлаб чиқиш ва кредит ажратишда кўмаклашиш. Шаҳарнинг табиий-иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, бизнес режалар учун танлов эълон қилиш ва энг мақбул лойиҳа таклифига тижорат банклари томонидан кредит ажратишни таъминлаш. 2020-2022 йиллар давомида Шаҳар ҳокимлиги,
Вилоят Марказий банки ва вилоят тижорат банклари,
Вилоят иқтисодий комплексга кирувчи бошқармалар ва Шаҳар бўлимлари
11. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳамда меҳнат қилиш имконияти чекланган камбағал оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш. Ушбу тоифадаги камбағал оилаларни давлат томонидан манзиллий ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш. 2020-2022 йиллар давомида Шаҳар ҳокимлиги,
 Вилоят иқтисодий комплексга кирувчи бошқармалар ва Шаҳар бўлимлари
            Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил "___"____________даги ____-сон қарорига
2-илова
2020-2022 йилларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
                     
Ташаббускор номи Лойиҳа номи Лойиҳа
қиймати
(млн сўм)
шундан: молиялаштириш манбалари  Иш
ўрни
Хизмат кўрсатувчи тижорат банки  Ишга тушириш муддати
Ўз
маблағи
(млн. сўм)
Банк
кредити
(млн. сўм)
хорижий кредит линия,
(минг долл.)
хорижий инвестиция,
(минг долл.)
Саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги инвестиция лойиҳалари жами 2 001 441,0  220 651,0  96 550,0  2 440,0  166 880,0  1 088  х х
1 Саноат соҳасида 1 949 091,0  182 876,0  83 400,0  2 290,0  166 880,0  897 х х
2 Хизмат кўрсатиш соҳасида 42 825,0  30 350,0  11 050,0  150,0    153 х х
3 Қишлоқ хўжалиги соҳасида  9 525,0  7 425,0  2 100,0      38 х х
  Саноат соҳасидаги лойиҳалар жами 1 949 091,0  182 876,0  83 400,0  2 290,0  166 880,0  897 х х
1 “KATTAKURGAN OIL” МЧЖ  Ноананавий мойли экинлардан ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш  5 900  1 900    400    20  Ўзсаноатқурилишбанк 01.04.2020
2 “KATTAQO'RG'ON AAA” 255 XK Қурилиш материаллари
(Гипс) ишлаб чиқариш
400  400        Микрокредитбанк 01.04.2020
3 “JASURBEK ZUHRIDDIN” МЧЖ  Ун ишлаб чиқариш 2 300  2 300        15  Микрокредитбанк 01.06.2020
4 “PRIMIUM LINE” МЧЖ  Аллюмин ва пластмасса профиллари ишлаб чиқариш 900  900        Ўзмиллийбанк 01.06.2020
5 “GREENLAND TRADING COMPANY” ҚК  Қишлоқ хўжалиги мини агротехника ускуналари 4 516  516      400  30  Ҳамкор банк 01.07.2020
6 “CLASSIC MOTOR” МЧЖ  Юқори босимли пластик қувурлар ишлаб чиқариш 11 200  11 200        30  Ҳамкор банк 01.07.2020
7  "CLASSIC MOTORS POWER" ҚК Дезил ёқилғиси ишлаб чиқариш 18 225  7 015      1 180  30  Ҳамкор банк 01.07.2020
8 “FAYZ GOLD BUILDING” МЧЖ  Қурилиш материаллари (пенаблок,шлакаблок,газоблок) 4 750  4 750        10  Микрокредитбанк 01.02.2021
9 “MEGA MEBEL TRADE” МЧЖ  Миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, замонавий эшик деразалар, мебел, ойна ва шишаларга ишлов бериш 3 500  3 500        50  Агробанк 01.03.2021
10 Ташаббускор Худаяров Набижон Усманович  Қоғоз картонлар ишлаб чиқариш  1 200  1 200        10  Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги 01.03.2021
11 “INOVATSION INVESTOR GOLD  7777” ҚК  Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш 19 150  16 150      300  30  Ўзмиллийбанк 01.03.2021
12 “ANVARJON BIZNES INVEST” МЧЖ Чиқиндиларни қайта ишлаш 700  200  500      Қишлоққурилишбанк 25.03.2021
13 “KAMOLIDDIN SAPAROV CHORVOSI МЧЖ Ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш 4 500  1 270    340    15  Трастбанк 01.04.2021
14 “PARATSELIUS ХК Ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш 1 000  500  500      Қишлоққурилишбанк 01.07.2021
15 “KATTAKURGAN OIL” МЧЖ   Маргарин, саламас ва хўжалик совуни ишлаб чиқариш 24 000  9 600    1 500    50  Ориент Финанс банк 01.07.2021
16 “KATTAQO'RG'ON YOG'-MOY” АЖ  Гофра каробкалар ишлаб чиқариш 3 400  3 400        14  Ориент Финанс банк 01.09.2021
17 “ALI-OBLO SEHRI” МЧЖ  Пишиқ ғишт ишлаб чиқариш 1 200  1 200        15  Ўзмиллийбанк 01.10.2021
18 “PUKANG ZHIYAO” ҚК Маккажўхори ёғидан дори дармон воситаларини ишлаб чиқариш 237 500  95 000      15 000  250  Саноат қурилишбанк 01.12.2021
19 “XINBALI INTERNATIONAL MINING CO” ХК Вольфрам қазиб олишни ташкил этиш 1 500 000        150 000  250  Ўзсаноатқурилишбанк 01.04.2022
20 “OLIM RADJABOV” XK                     Гипсокартон ишлаб чиқаришни ташкил этиш 19 200  4 800  14 400      24  Ўзсаноатқурилишбанк 01.07.2022
21 “KATTAQO'RG'ON YOG'-MOY” АЖ  Еғ экстракциялаш тизимини модернизациялаш ва реконструкция қилиш 85 000  17 000  68 000      30  Ориент Финанс банк 30.11.2022
22 “SIRIUS STAR INVEST” МЧЖ Салқин ичимликлар ишлаб чиқариш 2 850  2 375    50    20  Қишлоқ қурилиш банк 01.10.2020
  Хизмат кўрсатиш соҳасида 42 825,0  30 350,0  11 050,0  150,0    153    
1 “SAMKAT JAFAR INVEST” МЧЖ  Умумий овқатланиш маскани ташкил этиш  1 500  1 500        10  Халқ банки 01.10.2020
2 “LAZIZBEK TAXMINA” ХК  Маиший хизмат кўрсатиш маскани ташкил этиш 2 200  2 000  200      15  Қишлоққурилиш банк 01.11.2020
3 Ташаббускор Мажидова Наргиза Савдо мажмуаси ташкил этиш 500  500        Аниқланмоқда 01.03.2021
4 “SAMKAT JAFAR INVEST” МЧЖ   Маиший хизмат кўрсатиш маскани ташкил этиш 1 600  1 000  600      13  Халқ банки 01.05.2021
5 “JAVOXIR-SH.J.B” MCHJ  Соғломлаштириш маркази ташкил этиш 1 000  1 000        10  Ўзмиллийбанк 01.06.2021
6 “NAG'MATOV ULUG'BEK SAVDO INVEST” МЧЖ Савдо мажмуаси ташкил этиш 1 000  1 000        10  Микрокредитбанк 01.07.2021
7 “KATTAKURGAN AZIMBEK” МЧЖ Савдо мажмуаси ташкил этиш 3 000  2 000  1 000      10  Ўзмиллийбанк 01.07.2021
8 “PRIME WATER” МЧЖ  Реабилитация марказини ташкил этиш 3 825  1 275  2 550      12  Ўзмиллийбанк 01.08.2021
9 “MAROQAND GOLD” МЧЖ Савдо ва умумий овқатланиш маскани ташкил этиш 1 700  1 000  700      15  Траст банк 01.09.2021
10 “SAMKAT RAQOBAT INVEST” МЧЖ  Қўп қаватли уй жой қуриш 10 000  4 000  6 000      15  Қишлоқ қурилиш банк 01.09.2021
11 “SAMKAT QO`RG`ON SERVIS” ХК Кўп қаватли турар жой қуриш 9 000  9 000        10  Алоқа банк 01.10.2021
12 “FERUZBEK QO'RG'ON SAVDO” МЧЖ Маиший хизмат кўрсатиш ва кўнгил очар маскани ташкил этиш 2 500  1 075    150    10  Қишлоқ қурилиш банк 01.10.2021
13 “ALI-OBLO SEHRI МЧЖ   Қўп қаватли уй жой қуриш 5 000  5 000        15  Миллий банк 01.10.2021
  Қишлоқ хўжалиги соҳасида  9 525,0  7 425,0  2 100,0      38    
1 “BEXRUZ-SH”  XK  Балиқчиликни ташкил этиш 550  250  300      10  Микрокредитбанк 01.07.2020
2 “KATTAQO'RG'ON OMUXTA EM” МЧЖ Иссиқхона ташкил этиш 400  100  300      Трастбанк 01.11.2020
3 “BOBUR FAMELY INVEST” ФХ Балиқчиликни ташкил этиш 1 350  350  1 000      10  Ипотека банк 01.03.2021
4 “ISLOM QO`RG`ON FAYZ” МЧЖ Наслли чорвачиликни ташкил этиш 800  300  500      Қишлоққурилишбанк 21.03.2021
5 “MUSTANG SERVIS BIZNES” МЧЖ  Музлатгич омборхона ташкил этиш 5 000  5 000        Микрокредитбанк 01.04.2021
6 "Krim Opt 17" МЧЖ Музлатгич омборхона ташкил этиш 1 425  1 425        Ҳамкор банк 01.07.2021
            Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил "___"____________даги ____-сон қарорига
3-илова
                   
2020-2022 йилларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлаш
ПАРАМЕТРЛАРИ
                   
Сектор Маҳаллалар номи  Жалб
этиладиган
ишсизлар
сони 
Йўналишлар номи Ўқув курслари муддати
Тикувчилик Комьютер саводхонлиги Электрогаз пайвандлаш ишлари Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш Хунармандчилик
Шаҳар жами 536 190 26 82 86 152 х
  1-сектор жами 116 39 7 17 21 32 х
1 1 - сектор Ўрикзор 16 8 1 1 3 3 3 ой
2 Қўшховуз 6 3     1 2 3 ой
3 Чинобод 2 2         3 ой
4 Навбахор 5 2     1 2 3 ой
5 Кухнадам 6 2     2 2 3 ой
6 Ермачит 12 3 1 2 3 3 3 ой
7 Ғарб мачит 10 2 1 2 2 3 3 ой
8 Оқ олтин 23 7 2 4 3 7 3 ой
9 Дамариқ 19 5 1 5 3 5 3 ой
10 Чордара 17 5 1 3 3 5 3 ой
  2-сектор жами 142 48 8 24 23 39 х
11 2  - сектор Зарафшон 15 6 1 2 2 4 3 ой
12 Б.Чордара 13 5   2 2 4 3 ой
13 Ноқис 15 4 1 3 3 4 3 ой
14 Дўстлик 19 6 2 3 3 5 3 ой
15 Миёнкол  14 5 1 2 2 4 3 ой
16 Кунжупай 6 2   2   2 3 ой
17 Қориравот 35 10 3 6 7 9 3 ой
18 А.Навоий 4 1   1 1 1 3 ой
19 Бахористон 10 3   2 2 3 3 ой
20 Нурафшон 11 6   1 1 3 3 ой
  3-сектор жами 181 60 6 29 26 60 х
21 3 - сектор А.Қаҳҳор  18 5   2 2 9 3 ой
22 Нуробод 44 17 2 5 5 15 3 ой
23 И.Шоир 68 21 2 13 9 23 3 ой
24 У.Носир 11 5   2 2 2 3 ой
25 Каттақўрғон 40 12 2 7 8 11 3 ой
  4-сектор жами 97 43 5 12 16 21 х
26 4 - сектор Ҳайдарчаман 5 3     1 1 3 ой
27 Зомин 0           3 ой
28 Зиёолилар 5 3       2 3 ой
29 Зарифобод 28 9 3 4 5 7 3 ой
30 Гузалкент 7 3   1 2 1 3 ой
31 Ватанпарвар 6 3   2 1   3 ой
32 А.Темур 8 4   1 1 2 3 ой
33 Яккабоғ 5 3     1 1 3 ой
34 Мехржон 9 5   1 1 2 3 ой
35 Мирий 5 3     1 1 3 ой
36 С.Оллоёр 19 7 2 3 3 4 3 ой
                Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил "___"____________даги ____-сон қарорига
4-илова
                   
2020-2022 йилларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида йўл-коммуникация тизими ва ижтимоий соҳани яхшилаш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР
                   
Амалга ошириладиган
чора-тадбирлар
Ўлчов бирлиги Қуввати Харажатлар
(млн сўм)
2020 йил 2021 йил 2022 йил Молиялаштириш манбаи Ижро учун масъуллар
  Жами      145 904,2  76 764,2  51 740,0  17 400,0     
I. Йўл инфратузилмасини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича
  Жами      41 060,0  0,0  41 060,0  0,0     
1 Каттақўрғон шаҳар ҳудудидаги йўлларни мукаммал таъмирлаш км 21,6 23 260,0    23 260,0    Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармаси маблағлари ва маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари  Самарқанд вилояти ҳокимлиги
Автомобиль йўллари қўмитаси
2 Каттақўрғон шаҳри Ингичка қўрғонидаги ички йўлларни
жорий таъмирлаш
км 18 10 800,0    10 800,0    Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармаси маблағлари ва маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари  Самарқанд вилояти ҳокимлиги
Автомобиль йўллари қўмитаси
3 Ингичка-Каттақўрғон шаҳар йўлини жорий таъмирлаш км 30 2 500,0    2 500,0    Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармаси маблағлари ва маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари  Самарқанд вилояти ҳокимлиги
Автомобиль йўллари қўмитаси
4 А.Темур кўчаси ва Зарифобод кўчасини боғловчи кўприкни кенгайтириш дона 1 2 250,0    2 250,0    Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармаси маблағлари ва маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари  Самарқанд вилояти ҳокимлиги
Автомобиль йўллари қўмитаси
5 Самарқанд кўчаси ва Бухоро кўчасини боғловчи кўприкни таъмирлаш ва кенгайтириш дона 1 2 250,0    2 250,0    Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармаси маблағлари ва маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари  Самарқанд вилояти ҳокимлиги
Автомобиль йўллари қўмитаси
II. Электр таъминоти тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича
  Жами      1 390,0  1 390,0  0,0  0,0     
1 Электр тармоқларини таъмирлаш (тортиш) км 8 1 330,0  1 330,0      Энергетика
вазирлиги маблағлари
Энергетика вазирлиги,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
2 Трансформаторларни таъмирлаш (алмаштириш) дона 7 60,0  60,0      Энергетика
вазирлиги маблағлари
Энергетика вазирлиги,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
III. Табий газ тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича
  Жами      1 860,0  1 860,0  0,0  0,0     
1 Шаҳар фойдаланишида бўлган газ тармоқларини таъмирлаш км 12 1 440,0  1 440,0      "Ўзтрансгаз" АЖ
маблағлари
"Ўзтрансгаз" АЖ,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
2 Газ тақсимлаш пунктлари  (ГРП) дона 7 80,0  80,0      "Ўзтрансгаз" АЖ
маблағлари
"Ўзтрансгаз" АЖ,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
3 Газ тақсимлаш станцияси дона 1 340,0  340,0      "Ўзтрансгаз" АЖ
маблағлари
"Ўзтрансгаз" АЖ,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
IV. Ичимлик суви ва канализация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича
  Жами      24 400,0  24 400,0  0,0  0,0     
1 А.Темур МФЙ ҳудудидаги ичимлик суви тармоғини реконструкция қилиш км 0,5 1 000,0  1 000,0      Жахон банки маблағлари  Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоят ҳокимлиги
2 А.Навоий МФЙ ҳудудидаги ичимлик суви тармоғини реконструкция қилиш км 1 100,0  100,0      Жахон банки маблағлари  Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоят ҳокимлиги
3 С.Оллоёр МФЙ ҳудудидаги ичимлик суви тармоғини реконструкция қилиш км 1 100,0  100,0      Жахон банки маблағлари  Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоят ҳокимлиги
4 "Сепки" сув иншоатини таъмирлаш дона 1 1 000,0  1 000,0      Жахон банки маблағлари  Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоят ҳокимлиги
5 "Ингичка-Сепки" сув тармоғини таъмирлаш км 9,5 3 500,0  3 500,0      Жахон банки маблағлари  Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоят ҳокимлиги
6 "Ингичка-Сепки" сув тармоғи учун сув кўтариш иншоатини қуриш дона 1 2 250,0  2 250,0      Жахон банки маблағлари  Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоят ҳокимлиги
7 "Ермачит" МФЙ ҳудудидан  сув иншоати қуриш дона 1 1 700,0  1 700,0      Жахон банки маблағлари  Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоят ҳокимлиги
8 "Баҳористон" МФЙ ҳудудидаги оқова сув учун янги тармоқ тортиш км 1,2 9 600,0  9 600,0      Жахон банки маблағлари  Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоят ҳокимлиги
9 "Нурафшон" МФЙ ҳудудидаги оқова сув учун янги тармоқ тортиш км 0,2 1 800,0  1 800,0      Жахон банки маблағлари  Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоят ҳокимлиги
10 "Ингичка" қўрғонидаги кўп қаватли уйлар оқова сувлари учун ҳовуз қуриш дона 2 3 350,0  3 350,0      Жахон банки маблағлари  Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоят ҳокимлиги
V. Ободонлаштириш
  Жами      747,0  747,0  0,0  0,0     
1 Шаҳар ҳудудидаги маҳаллаларни пиёдалар йўлакларини қуриш ва таъмирлаш км 5,8 319,0  319,0      Маҳаллий бюджет маблағлари Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
2 Шаҳар ҳудудидаги маҳаллаларни ирригация тармоғини қуриш ва таъмирлаш км 4,6 368,0  368,0      Маҳаллий бюджет маблағлари Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
3 Шаҳар ҳудудидаги маҳаллалар ҳудудини кўкаламзорлаштириш минг кв.метр 2,4 40,0  40,0      Ҳашар ва хайрия маблағлари Самарқанд вилояти ҳокимлиги
20,0  20,0      Маҳаллий бюджет маблағлари
VI. Тунги ёритиш тизимини яхшилаш
  Жами      175,2  175,2  0,0  0,0     
1 Маҳаллалар ҳудудидаги кўчаларга тунги ёритгичларни ўрнатиш дона 113 158,2  158,2      Маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари Самарқанд вилояти ҳокимлиги
2 Маҳаллалар ҳудудидаги устунларга электр кабели тортиш км 6 17,0  17,0      Маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари  Самарқанд вилояти ҳокимлиги
VII. Уй-жойлар қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича
  Жами      3 600,0  3 600,0  0,0  0,0     
1 Ермачит МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш дона 1 288,0  288,0      Банк кредитлари ҳисобидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
2 Ўрикзор МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш дона 4 467,0  467,0      Банк кредитлари ҳисобидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
3 Кўҳнадам МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш дона 3 412,0  412,0      Банк кредитлари ҳисобидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
4 Қориравот МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш дона 2 440,0  440,0      Банк кредитлари ҳисобидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
5 Каттақўрғон МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш дона 3 278,0  278,0      Банк кредитлари ҳисобидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
6 А.Қаххор МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш дона 9 617,0  617,0      Банк кредитлари ҳисобидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
7 И.Шоир МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш дона 3 235,0  235,0      Банк кредитлари ҳисобидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
8 Нуробод МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш дона 5 345,0  345,0      Банк кредитлари ҳисобидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
9 А.Темур МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш дона 10 518,0  518,0      Банк кредитлари ҳисобидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
VIII. Ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ва таъмирлаш
8.1. Умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича
  Жами      19 082,0  3 532,0  4 350,0  11 200,0     
1 "Зомин" МФЙ ҳудудидаги
8-мактабни реконструкция қилиш
ўрин 360 832,0  832,0      Республика бюджет маблағлари Халқ таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги
2 "У.Носир" МФЙ ҳудудидаги
15-мактабни реконструкция қилиш
ўрин 900 2 700,0  2 700,0      Республика бюджет маблағлари Халқ таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги
3 "Дўстлик" МФЙ ҳудудидаги
16-мактабни реконструкция қилиш
ўрин 1250 800,0    800,0    Республика бюджет маблағлари Халқ таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги
4 "Ер Мачит" МФЙ ҳудудидаги
18-мактабни реконструкция қилиш
ўрин 350 2 200,0    2 200,0    Республика бюджет маблағлари Халқ таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги
5 "Дамариқ" МФЙ ҳудудидаги
4-мактабни реконструкция қилиш
ўрин 510 1 350,0    1 350,0    Республика бюджет маблағлари Халқ таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги
6 Шаҳар Халқ таълими бўлими маъмурий биносини реконструкция қилиш ўрин   3 700,0      3 700,0  Республика бюджет маблағлари Халқ таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги
7 "Яккабоғ" МФЙ ҳудудидаги
9-мактабга қўшимча бино қуриш
ўрин 300 3 750,0      3 750,0  Республика бюджет маблағлари Халқ таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги
8 "Ўрикзор" МФЙ ҳудудидаги
11-мактабга қўшимча бино қуриш
ўрин 300 3 750,0      3 750,0  Республика бюджет маблағлари Халқ таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги
8.2. Мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича
  Жами      13 320,0  2 290,0  4 830,0  6 200,0     
1 "Ўрикзор" МФЙ ҳудудидаги
6-сонли МТТни реконструкция қилиш
ўрин 120 190,0  190,0      Республика бюджет маблағлари Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги
2 "Ғарб Мачит" МФЙ ҳудудидаги
12-сонли МТТни реконструкция қилиш
ўрин 150 2 600,0      2 600,0  Республика бюджет маблағлари Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги
3 "Қўшховуз" МФЙ ҳудудидаги
17-сонли МТТни реконструкция қилиш
ўрин 150 2 100,0  2 100,0      Республика бюджет маблағлари Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги
4 "С.Оллоёр" МФЙ ҳудудидаги
1-сонли МТТни реконструкция қилиш
ўрин 60 2 430,0    2 430,0    Республика бюджет маблағлари Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги
5 "Зиёлилар" МФЙ ҳудудидаги
11-сонли МТТни реконструкция қилиш
ўрин 75 2 400,0    2 400,0    Республика бюджет маблағлари Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги
6 "Ер Мачит" МФЙ ҳудудидаги
18-сонли МТТни реконструкция қилиш
ўрин 140 3 600,0      3 600,0  Республика бюджет маблағлари Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги
8.3. Соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича
  Жами      2 800,0  2 800,0  0,0  0,0     
1 Тиббиёт бирлашмага қарашли кўз касалликлари физиотерапия ва лор бўлими биносини реконструкция қилиш объект 1 2 800,0  2 800,0      Республика бюджет маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги
8.4. Спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича
  Жами      6 000,0  4 500,0  1 500,0  0,0     
1 Кончилар ўйингоҳи ҳудудидан
спорт ўйингоҳи (2 тип) қуриш
дона 1 4 500,0  4 500,0      Республика бюджет маблағлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги
2 Дўстлик ўйингоҳи ҳудудидаги трибунани реконструкция қилиш дона 1 1 500,0    1 500,0    Республика бюджет маблағлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги
IX. Бозор инфратузилма объектларини барпо этиш
  Жами     1 870,0  1 870,0  0,0  0,0     
1 "Чордара" МФЙ ҳудудида савдо ва кичик турдаги ишлаб чиқариш объектларини барпо этиш дона 2 160,0  160,0      Ташаббускор тадбиркорлар 
ва аҳоли маблағлари
Самарқанд влояти ҳокимлиги
2 "Яккабоғ" МФЙ ҳудудида кичик турдаги ишлаб чиқариш ва  бошқа турдаги бозор инфратузилма объектларини барпо этиш дона 3 230,0  230,0      Ташаббускор тадбиркорлар 
ва аҳоли маблағлари
Самарқанд влояти ҳокимлиги
3 "Ғарб мачит" МФЙ ҳудудида кичик турдаги ишлаб чиқариш ва  бошқа турдаги бозор инфратузилма объектларини барпо этиш дона 1 70,0  70,0      Ташаббускор тадбиркорлар 
ва аҳоли маблағлари
Самарқанд влояти ҳокимлиги
4 "Навбаҳор" МФЙ ҳудудида кичик турдаги ишлаб чиқариш ва  бошқа турдаги бозор инфратузилма объектларини барпо этиш дона 5 360,0  360,0      Ташаббускор тадбиркорлар 
ва аҳоли маблағлари
Самарқанд влояти ҳокимлиги
5 "Кунжупай" МФЙ ҳудудида савдо, маиший хизмат кўрсатиш, кичик турдаги ишлаб чиқариш ва бошқа турдаги бозор инфратузилма объектларини барпо этиш дона 7 550,0  550,0      Тижорат банклари кредит маблағлари Самарқанд влояти ҳокимлиги
6 "Амир Темур" МФЙ ҳудудида маиший хизмат кўрсатиш, кичик турдаги ишлаб чиқариш ва бошқа турдаги бозор инфратузилма объектларини барпо этиш дона 6 400,0  400,0      Тижорат банклари кредит маблағлари Самарқанд влояти ҳокимлиги
7 "А.Навоий" номли МФЙ ҳудудида савдо объектини
барпо этиш
дона 1 100,0  100,0      Тижорат банклари кредит маблағлари Самарқанд влояти ҳокимлиги
X. Бошқа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича
  Жами      29 600,0  29 600,0  0,0  0,0     
1  Шаҳар ИИБга қарашли ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ва жамоат тартибини сақлаш бўлими биносини қуриш дона 1 1 300,0  1 300,0      ИИВ нинг бюджетдан ташқари маблағлари ва маҳаллий бюджет маблағлари Ички ишлар вазирлиги,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
2 Шаҳар ИИБ га қарашли Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи бўлинмаси биноси ва фуқароларни қабул қилиш хонаси қуриш дона 1 1 300,0  1 300,0      ИИВ нинг бюджетдан ташқари маблағлари ва маҳаллий бюджет маблағлари Ички ишлар вазирлиги,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
3 Шаҳар Ахборот кутубхона маркази биносини қуриш дона 1 2 100,0  2 100,0      Маҳаллий бюджет маблағлари Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
4 Шаҳар Давлат Солиқ Инспекцияси биносини реконструкция қилиш дона 1 2 700,0  2 700,0      ДСҚ нинг бюджетдан ташқари маблағлари ва маҳаллий бюджет маблағлари Давлат Солиқ Қўмитаси,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
5 Каттақўрғон шаҳар Транспорт касб-ҳунар коллежи базасида намунавий касб-ҳунар мактабини ташкил қилиш учун ўқув биноларини реконструкция қилиш дона 1 8 000,0  8 000,0      Маҳаллий бюджет маблағлари Самарқанд вилояти ҳокимлиги
6 Каттақўрғон шаҳар марказидан "Ёшлар Маркази" биносини қуриш дона 1 4 200,0  4 200,0      Ёшлар иттифоқининг маблағлари ва маҳаллий бюджет маблағлари Ёшлар Итифоқи марказий Кенгаши
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
7 Уй-жойга муҳтож, кам таъминланган ҳамда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилаларга уй-жой қуриш дона 2 10 000,0  10 000,0      Республика бюджет маблағлари Молия вазирлиги,
Самарқанд вилояти ҳокимлиги

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил __________даги ___-сон қарорига
5-илова

 

Дастурни амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва тизимли назорат қилинишини таъминлаш бўйича Республика комиссияси

ТАРКИБИ

 

1.

А.Ж. Раматов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Республика комиссияси раҳбари

2.

Ё.Э.Турсунов

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари,

Республика комиссияси раҳбари ўринбосари

3.

Э.О.Турдимов

Самарқанд вилояти ҳокими, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари

4.

А.Ж.Ортиқов

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

5.

М.Б. Жуманиязов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири ўринбосари

6.

Ш.Х. Шерматов

Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ таълими вазири

7.

О.А. Назарбеков

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири

8.

М.Х. Салиев

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

9.

А.Д. Ташкулов

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари

10.

Ш.Р. Хамраев

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири

11.

А.К. Шадманов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири

12.

А.В. Шин

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири

13.

Н.Б. Хусанов

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

14.

Н.Қ. Холмуродов

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

15.

Б.И. Закиров

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири

16.

С.Х. Бекенов

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

17.

Д.Х. Набиев

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири

18.

А.Х. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

19.

А.А. Абдувалиев

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси в.б.

20.

Б.А. Бегалов

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси

21.

Б.А. Мусаев

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси

22.

У.М. Мустафоев

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раиси

23.

Б.Б. Эшмуротов

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ раиси

24.

Қ.М. Рафиков

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси

25.

Р.Т. Маматов

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

26.

Х.Х. Мелиқулов

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бош мутахассиси, Республика комиссияси котиби

 

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.

Умумий таклифлар: 0

221