Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16692 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 10/04/2020 25/04/2020 85
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори
Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
ID-16692

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини янада такомиллаштириш

бўйича чора-тадбирлар тўғрисида

 

Сўнгги йилларда мамлакатимизда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишнинг самарали тизимини йўлга қўйиш, уларни Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган авлодни ёт ғоялар ва мафкуралардан ҳимоя қилишга қаратилган тизимни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти, уларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш ишлари етарли даражада ташкил этилмаётганлиги, вояга етмаганлар ва ёшлар томонидан содир этилаётган оғир жиноятлар салмоғининг камаймаётганлиги, ғайриижтимоий хулқ-атворли ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёшлар билан ишлашда психологик иш амалиётидан фойдаланилмаётганлиги, давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг узвий ҳамкорлиги йўлга қўйилмаганлиги, бу борадаги фаолиятни амалга оширишнинг таъсирчан ҳуқуқий механизмларини жорий этиш заруратини кўрсатмоқда.

Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, бузғунчи таҳдидларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш фаолиятида давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг узвий ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида:

1. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ишларини янгича ёндашув асосида “хавфсиз таълим муассасаси” тамойилига асосланган ҳолда ташкил этиш;

бандлиги таъминланмаган ёшлар билан ишлашнинг мутлоқо самарали механизмларини жорий этиш;

ғайриижтимоий хулқ-атворли ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил вояга етмаганлар ва ёшларнинг қатъий тузалиш йўлига ўтишини таъминлаш ва ижтимоий мослаштириш ишларини тизимли равишда йўлга қўйиш;

вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ишларига умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларининг психологларини мақсадли равишда кенг жалб этиш;

вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ишларини ташкил этишда идоралараро ва жамоатчилик билан ҳамкорликнинг аниқ механизмларини белгилаш;

махсус ёрдамга муҳтож, шу жумладан аҳолининг заиф қатламига мансуб, имконияти чекланган, ота-она қарамоғисиз қолган болалар ва нотинч оила фарзандларига ижтимоий-ҳуқуқий ва тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш ишларини тизимли равишда ташкил этиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Халқ таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ишларини қуйидагиларни назарда тутувчи “Хавфсиз таълим муассасаси” тамойилига асосланган ҳолда ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

таълим олувчиларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарликларга муросасизлик маданиятини шакллантириш ва ҳуқуқий нигилизмга барҳам беришга қаратилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

таълим олувчиларни оммавий маданият, зўравонлик, шафқатсизликни тарғиб қилувчи ва порнографик маҳсулотларнинг ғайриқонуний муомаласидан, терроризм, экстремизм ва бошқа бузғунчи ғоялардан самарали ҳимоя қилиш, ёшларни Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш маданиятини шакллантириш;

умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида таълим олувчиларнинг ўқув машғулотларига қатнашиши давоматини назорат қилиш, шунингдек улар томонидан совуқ қуролларни олиб юриш каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш;

таълим олувчиларни фанларни чуқур ўзлаштириш, чет тилларини ўрганиш, спорт билан шуғулланиш ва бошқа ижтимоий фойдали тўгаракларга жалб қилиш қамровини кенгайтириш;

таълим олувчиларнинг тамаки, алкоголь маҳсулоти ва кишининг ақл-идрокига таъсир қиладиган бошқа моддаларни истеъмол қилишининг олдини олиш;

вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ишларини ташкил этишда кўнгилли асосда кўмаклашиш бўйича таълим олувчиларнинг ташаббускор ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш;

“таълим муассасаси – оила – маҳалла” ҳамкорлик тизими асосида таълим олувчиларнинг ғайриижтимоий ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил хулқ-атворини бартараф этиш чораларини кўриш.

3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг бандлиги таъминланмаган ёшлар билан ишлаш тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ривожлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

давлат-хусусий шерикчилигидан кенг фойдаланган ҳолда бандлиги таъминланмаган ёшларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларни ва чет тилларини ўргатиш ишларини тизимли равишда йўлга қўйиш;

бандлиги таъминланмаган ёшларни ҳақ тўланадиган ишларга, шу жумладан мавсумий ишларга уюшган ҳолда жалб қилиш;

бандлиги таъминланмаган ёшларни Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларни терроризм, экстремизм, зўравонлик, шафқатсизлик ва бошқа бузғунчи ғоялардан самарали ҳимоя қилиш ишларини аниқ манзилли дастурлар асосида ташкил этиш.

4. Қуйидагилар:

Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш концепцияси 1-иловага мувофиқ;

Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш концепциясини 2020-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича республика идоралараро комиссияси ва тегишинча ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар ташкил этилсин.

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича республика идоралараро комиссиясининг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича республика идоралараро комиссиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

давлат органлари ва ҳудудий органларнинг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини, яқин ҳамкорлиги ва баҳамжиҳат ишлашларини таъминлаш мақсадида уларнинг ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

миллий қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш мақсадида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкиллаштириш, шунингдек, уларнинг ижросини назорат қилиш;

ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини ошириш;

ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида самарали халқаро ҳамкорлик ва баҳамжиҳат ҳаракатни ташкил этиш, шунингдек, мазкур соҳада ахборотларни йиғиш ва таҳлил қилиш;

ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ҳудудий идоралараро комиссияларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш.

7. Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича республика идоралараро комиссияси:

бир ой муддатда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги Низомни;

икки ой муддатда 2020-2021 йилларда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида давлат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги тузилмасида:

Агентлик директорининг ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари лавозими;

Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

Агентлик директорининг ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозими ички ишлар органлари ходимлари ҳисобидан, мажбуриятини бажариш даврида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кадрларининг амалдаги захирасига киритган ҳолда жамланади;

Агентлик директорининг ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича республика идоралараро комиссияси ишчи органи раҳбари ҳисобланади.

9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ҳузурида Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилсин.

Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ишларини мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарлик қилиш;

ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг вояга етмаганлар
ва ёшлар билан ишлаш бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш;

“таълим муассасаси – оила – маҳалла” ҳамкорлик тизимини мутасадди идоралар ва ташкилотлар билан самарали ҳамкорликда амалга оширилишини таъминлаш;

вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг инновацион шакл ва усулларини жорий этиш, фаолиятни ташкил этишда ички ишлар органларининг давлат органлари
ва жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлигининг таъсирчан механизмларини жорий этиш, ушбу тизимни ривожлантириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли стратегик дастурларни ишлаб чиқиш.

10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги:

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларининг Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)ни Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш бўлимларига ўзгартириш;

туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳлари (бўлинмалари)ни Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш гуруҳлари (бўлинмалари)га ўзгартириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

11. 2020 йил 1 июлдан бошлаб юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузурида Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш тизимини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) ташкил этилсин ҳамда уни шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси тушумларининг 10 фоизи;

ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари томонидан аниқланган вояга етмаганлар ва уларнинг ота-оналари ёки уларининг ўрнини босувчи шахслар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир ишлар бўйича ундирилган жарима маблағлари суммасининг 15 фоизи;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг қўшимча штат бирликларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳага фуқароларни шартнома асосида жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.

Белгилансинки, Жамғарма маблағлари фақат қуйидагилар учун сарфланади:

ички ишлар органлари вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш бўлинмаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини рағбатлантириш;

ички ишлар органлари вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш бўлинмалари ходимларининг қўшимча жорий этилган ва бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмайдиган штат бирликларини ҳамда шартнома асосида жалб қилинган фуқароларни молиялаштириш;

ички ишлар органлари вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш бўлинмалари ходимлари, ишчи хизматчиларининг касбий тайёргарлигини ошириш, улар томонидан илғор хорижий тажрибани, шу жумладан хорижий мамлакатларга чиқиш орқали ўрганиш билан боғлиқ тадбирларни ташкил этиш.

12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қуйидаги:

олий таълим муассасаларида вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш бўйича инспектор лавозимини олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан жорий этиш;

олий таълим муассасалари вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш бўйича инспекторларининг хизмат фаолияти бўйича тегишли олий таълим муассасаси билан бир вақтда ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларига ҳисобдорлигини белгилаш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қуйидаги:

умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари психологлари зиммасига ғайриижтимоий хулқ-атворли ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил вояга етмаганлар ва ёшлар билан психологик иш амалиётини тизимли равишда амалга ошириш, шу жумладан уларнинг шахсини ижтимоий-психологик портретни тузган ҳолда ўрганиш, шунингдек уларни қатъий тузалиш йўлига ўтганлар ва жиноят содир этишга мойиллар тоифасига ажратган ҳолда янги жиноят содир этиш хавфини психологик баҳолаш, психологик ёрдам кўрсатиш вазифаларини юклаш;

умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари психологлари меҳнат фаолияти бўйича тегишли таълим муассасаси билан бир вақтда ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларига ҳисобдорлигини белгилаш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

14. Маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида таълим муассасалари психологлари раҳбарлигида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи “Психологик қўллаб-қувватлаш маркази” (кейинги ўринларда – Марказ) ташкил этилсин.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

маҳаллаларда таълим муассасалари ўқувчилари, уларнинг оила ва алоқадаги ижтимоий гуруҳлар аъзоларининг психологик аҳволини ўрганиш;

вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида хулқ-атвордаги салбий, ғайриижтимоий ва суицидал ўзгаришларни уларнинг психологик портретини тузиш ва уни тузатиш бўйича манзилли чора-тадбирлар белгилаш орқали барвақт диагностикасини амалга ошириш;

вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишига ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатларига йўл қўймасликка қаратилган психокоррекция ишларни олиб бориш.

15. Белгилансинки:

психологик ўрганишлар ўтказилиши ва вояга етмаганлар, ёшлар, уларнинг оила ва алоқадаги ижтимоий гуруҳлар аъзолари ўртасидаги психокоррекция ишлари Марказ негизида амалга оширилади;

психологик ўрганишлар, шунингдек психокоррекция ишлари ўтказилиши касбий сирини ошкор қилмаслик талабларига қатъий риоя қилган ҳолда олиб борилади;

психологик ўрганишларни ўтказиш учун хулқ-атвордаги ўзгаришларни аниқ белгилашда фойдаланадиган махсус психодиагностик жиҳозлар жалб этилиши мумкин;

жиноят содир этганлик учун, суд ҳукмига мувофиқ, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўтаётган, шунингдек маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган вояга етмаган ва ёшларга нисбатан манзилли профилактик чора-тарбирларни назарда тутувчи психологик портрет тузилади;

фуқаролар йиғини раислари, ички ишлар, таълимни, соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг бошқа субъектлари томонидан ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги аниқланган вояга етмган ва ёшлар мажбурий тартибда психодиагностикадан ўтказилади.

16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги уч ой муддатда юридик олий таълим муассасалари фаолиятини танқидий ўрганган ҳолда, “вояга етмаганлар
ва ёшлар билан ишлаш фаолияти” мутахассислиги
 бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин.

17. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш
ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

тўрт ой муддатда ички ишлар органлари вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш бўлинмаларининг бўш лавозимларини юқори малакали кадрлар билан жамланишини таъминласин.

18. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш ____________________ зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                          Ш. Мирзиёев

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил “___” февралдаги____- сон қарорига

1-ИЛОВА

Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш

КОНЦЕПЦИЯСИ

 

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб юритилади) мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳамда асосий принциплари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирги мураккаб глобаллашув даврида, ахборот-коммуникация технологиялари шиддат билан ривожланиб бораётган шароитда вояга етмаганлар ва ёшларнинг назоратсизлиги, қаровсизлигига, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни амалга ошириладиган ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва бошқа чора-тадбирлар тизими, давлат органлари, жамоатчилик ташкилотлари, оила, таълим-тарбия институтларининг бу борадаги роли ва аҳамиятини, ўзаро ҳамкорлигини миллий ва халқаро ҳуқуқий нормаларни ҳисобга олган ҳолда белгилаб беради.

2. Мазкур Концепцияда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишнинг самарали тизимини йўлга қўйиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган авлодни ёт ғоялар
ва мафкуралардан ҳимоя қилишга қаратилган тизимни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тизимининг узвий ва ажралмас қисми сифатида қаралиб, Ўзбекистон Республикасини 2017–2021 йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси талаблари асосида миллий ва жаҳондаги илғор тажрибалар, бугунги Ўзбекистон ҳаётидаги реал ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

3. Вояга етмаганлар ва ёшлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларнинг сабаблари ва имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишда самарали профилактик чора-тадбирларни амалга оширишнинг давлат органлари, жамоатчилик ташкилотлари, оила ва таълим-тарбия институтларининг тизимли ҳамкорлиги Концепциянинг асосий мазмунини ташкил этади.

4. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси – ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқбузарликларнинг умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг ҳуқуқий, ижтимоий, ташкилий ва бошқа чора-тадбирлари тизимидир.

 

2-боб. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини оширишнинг

мақсади ва асосий вазифалари

5. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини оширишнинг мақсади вояга етмаган
ва ёшларда Конституция ва қонунлар асосида яшаш кўникмасини шакллантириш, таълим-тарбиянинг узвийлигини таъминлаган ҳолда жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасизлик ва соғлом турмуш тарзини яратиш, ҳуқуқ ижодкорлиги ва уни қўллаш соҳасида фуқоролик позициясини кучайтиришдан иборат.

6. Қуйидагилар вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини оширишнинг асосий вазифалари:

вояга етмаганлар ва ёшларда Конституция ва қонунларга ҳурмат, ҳуқуқбузарликларга муросасизлик руҳини шакллантириш, ҳуқуқий нигилизмга барҳам бериш;

вояга етмаганлар ва ёшларда оммавий маданият, зўравонлик, шафқатсизлик, экстремизм, терроризм ва бошқа бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни кучайтириш, уларда интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш маданиятини шакллантириш;

вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш¸ уларда гиёҳвандлик, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ва бошқа салбий хулқ-атворлар шаклланишининг олдини олиш;

вояга етмаганлар ва ёшларда шахсий масъулиятни шакллантиришда давлат ва жамият манфаатлари устуворлигини сингдириш;

вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг барвақт олдини олиш, уларнинг сабаблари ва имкон берган шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этишга масъул давлат органлари ва жамоатчилик ташкилотларининг фаолиятини мунтазам равишда мувофиқлаштириш ва такомиллаштириб бориш;

ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаган ва ёшларни ҳамда шундай оилаларни ижтимоий, педагогик, тиббий ва психологик реабилитация қилишга доир фаолият самарадорлигини кучайтириш;

вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришдан иборат.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари асосида яшаш, ҳуқуқ ижодкорлиги ва уни қўллаш соҳасида фуқаролик позициясини кучайтириш, ҳуқуқбузарликнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз бўлиш – бу ҳозирги замон талаби эканини ҳаётий мисоллар ва таъсирчан воситалар (ишонтириш, рағбатлантириш, шахсий намуна ва шу каби) орқали вояга етмаган ва ёшлар онгига сингдириб боришни назарда тутади.

 

3-боб. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини оширишнинг тизими

ва асосий принциплари

7. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими узлуксиз жараён бўлиб, у бир-бирига боғлиқ сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ғоявий-мафкуравий, маданий-маърифий
ва педагогик-психологик тадбирлар мажмуасидан иборат.

8. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ амалга оширилади.

9. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси чора-тадбирлари мунтазам равишда тизимли ва илмий асосда ташкил этилади.

10. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар;

Ҳуқубузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиялар;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлар профлактикасидаги иштироки.

11. Қуйидагилар Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий принциплари ҳисобланади:

қонунийлик;

инсонпарварлик;

тизимлилик ҳамда таълим ва тарбия ишларининг уйғунлиги;

хавфсиз таълим муассасаси;

ишонтириш усулининг устуворлиги;

турли камситишларга йўл қўймаслик;

таъсир кўрсатиш чора-тадбирларини фарқлаш ва якка тартибдаги ёндашиш;

оилани қўллаб-қувватлаш ва у билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;

маънавий, ахлоқий ва маданий қадриятларнинг устуворлиги.

 

4-боб. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси самарадорлигини оширишнинг усул ва шакллари

12. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишда Ўзбекистон Республикасининг Конституция ва қонунлари асосида яшаш, ҳуқуқ ижодкорлиги ва уни қўллаш соҳасида фуқаролик позициясини кучайтириш, ҳуқуқбузарликнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз бўлиш бўйича билимини мунтазам равишда ошириб бориш, уларда мустаҳкам иродани, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришга қаратилган, шунингдек уларнинг онги, руҳияти ва фаолиятига ижобий таъсир кўрсатадиган омиллардан самарали фойдаланилади.

Қуйидагилар вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини оширишнинг усуллари ҳисобланади:

ишонтириш;

кузатиш;

рағбатлантириш;

ўрнак кўрсатиш ва шахсий намуна.

13. Вояга етмаган ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини оширишнинг инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда оғзаки, ёзма ва кўргазмали шаклларда ташкил этилади. Профилактик тадбирларнинг ранг-баранглиги жамиятда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни яратиш билан бирга вояга етмаганлар ва ёшларнинг қонунлар асосида яшаш ва ҳуқуқбузарликнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз бўлиш кўникмасини шакллантиришга хизмат қилади.

Бунда қуйидаги шакллар устувор аҳамиятга эга бўлади:

Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида маърузалар ўқиш, ҳуқуқий саводхонлик кечалари, якка ва жамоавий суҳбатлар;

давлат органлари ва жамоатчилик ташкилотларининг бой ҳаётий тажрибага эга вакиллари ва фахрийлар, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларининг ғолиблари билан учрашувлар;

илмий-амалий конференциялар, семинар-тренинглар, муайян мавзуга бағишланган кечалар, баҳс-мунозаралар, викториналар, давра суҳбатлари;

илғор тажрибаларни ўрганиб бориш ва уларни оммалаштириш;

жамоатчилик фикри ва жамиятдаги маънавий-руҳий муҳитни ўрганган ҳолда криминоген вазиятни таҳлил этиб бориш;

жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликнинг турли кўринишларига муросасизлик кўникмасини шакллантирувчи телекўрсатув
ва радиоэшиттиришлар, фильм ва мультфильмлар, бадиий асарлар, оммавий ахборот воситалари, веб-сайтлар ва электрон ўйинлар яратиш ва бунда турли техник воситалардан фойдаланиш;

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”га тегишли бўлган тадбирларни самарали ташкил этиш, бу доирада ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг ижобий фаолиятини тарғиб этиш йўли билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг имиджини ошириш чораларини кўриб бориш;

вояга етмаган ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси доирасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар томонидан ҳамкорликнинг самарадорлигини ошириш.

 

5-боб. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини оширишнинг
босқичлари ва йўналишлари

15. Давлат вояга етмаган ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, унинг мониторинги юритилишини таъминлайдиган асосий институт ҳисобланади. Давлат ёш авлоднинг ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини шакллантириш жараёнини оилада, мактабгача таълим, умумий ўрта, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида, ҳарбий хизмат давомида, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, турли давлат ва жамоат ташкилотлари доирасида ташкил этади.

16. Вояга етмаган ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини оширишнинг чора-тадбирлари қуйидаги тўрт босқичда амалга оширилади:

а) биринчи босқич (3–7 ёшгача) атрофдаги олам, давлат ва ҳуқуқ ҳақида дастлабки тасаввурлар пайдо бўладиган босқич ҳисобланиб, унда оила ва мактабгача таълим муассасаларида болаларга турли кўргазмали воситалар орқали тушунчаларни бериш, мультфильм, ўйинлар намойиш этиш, расмлар чизиш орқали дунёни англаш, давлат рамзлари (байроқ, герб, мадҳия), йўлларда ҳаракатланишнинг умумий қоидалари билан танишиш асосида уларда қонунларга хурмат ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришни ўз ичига олади. Ушбу босқичда қуйидагиларга асосий эътибор қаратилади:

атрофдаги олам, давлат ва ҳуқуқ ҳақида дастлабки тасаввурларни шакллантириш мақсадида эртак, мультфилм, ҳикоялар яратиб уларга етказиш ва тушунтириш;

давлат рамзлари (байроқ, герб, мадҳия) хақида кўргазмали воситалардан фойдаланилган ҳолда соддалаштирилган умумий тушунчалар билан таништириш;

мактабгача таълим муассасаларда йўлларда ҳаракатланишнинг умумий қоидалари билан танишиштиришга йўналтирилган қизиқарли ва ранг-баранг ўйинларни ташкил этиш;

тарбия жараёнида қонунларнинг дастлабки қоидаларини тушунтириш;

тегишли муассасалар томонидан қонун-қоидаларга риоя эътувчи намунали бола моделини яратишни ташкиллаштириш;

оила, жамият ва давлатга муҳаббат руҳини пайдо қилишда музейлар
ва истироҳат боғларига экскурсиялар уюштириш;

б) иккинчи босқичда (7–13 ёшгача) ўқувчиларнинг конституция ва қонунларда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлар ҳамда бурчлар хақида умумий тушунчалар бериш, “Хавфсиз таълим муассасаси” тамойилига асосан уларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни, шунингдек ёшларнинг жисмонан соғлом, маънавий етук, кенг дунёқарашли, мустақил фикр юритадиган баркамол инсон сифатида шакллантириш каби эзгу ишларга даъват этилади.

Ушбу босқичда қуйидагиларга эътибор қаратилади:

жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор қоидалари тўғрисида тушунчалар бериш;

вояга етмаганларга дарс жараёнларида конститутция ва қонунларда белгиланган хуқуқ ва мажбуриятлари билан тўла тушинтириш;

“Хавфсиз таълим муассасаси” тамойили асосида умумий таълим муассасаларидан бошлаб турли психологик ўйинлар ёрдамида ёшларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириб бориш;

ушбу ёшдагиларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш;

вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, ҳаёти ва соғлиғини, қонуний манфаатларини турли хилдаги жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш;

умумтаълим муассасаларида “Сиз ҳуқуқингизни биласизми”, “Конститутция бизнинг бош қомусимиз”, “Биз гиёҳвандликка қаршимиз”
ва бошқа шу каби кўрик танловлар туман (шаҳар), вилоят ва Республика миқёсларида ўтказилиши ҳамда ғолибларни муносиб рағбатлантириш;

бугунги кунда оммавий маъданиятнинг салбий кўринишлари, ёт ғояларга қарши курашишга қаратилган намунали хужжатли кўрсатувлар тайёрлаш;

вояга етмаганларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш;

вояга етмаганлар орасида хуқуқбузарликларни содир этишга мойил бўлган шахсларнинг дастлабки кўринишларини аниқлаш, уларга индивидуал ташхис қўйиш ва якка тартибда профилактик ишларни ташкил этиш;

вояга етмаганларга салбий таъсир этувчи барча омиллардан ҳимоялаш борасида оила, жамият ва давлат ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш;

вояга етмаганлар, шу жумладан қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва бошқа ёрдамларни кўрсатиш;

в) учинчи босқич (13–18 ёшгача) вояга етмаган ва ёшларнинг онгига, хулқига салбий таъсир этувчи омилларга қарши курашиш, “Хавфсиз таълим муассасаси” тамойили асосида ёт ғоялар ва оммавий маданият тўғрисида тушунтириш, ушбу ёшдагилар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг турлари, уларнинг сабаблари ва имкон берган шарт-шароитлар ҳамда жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари тўғрисида билимлар бериш, уларни касбга йўналтириш ва ҳуқуқбузарликка нисбатан муросасизлик ҳиссини шакллантириш орқали соғлом ҳаёт кечиришга ундашга йўналтирилади.

Мазкур босқичда юқоридаги вазифаларга қўшимча равишда қуйидаги масалаларга эътибор қаратилади:

“Хавфсиз таълим муассасаси” тамойили асосида вояга етмаган
ва ёшларнинг онгига, хулқига салбий таъсир этувчи омиллар, ёт ғоялар ҳамда оммавий маданиятнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтиришлар бериш;

вояга етмаган ва ёшларни Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш;

ушбу ёшдагилар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг турлари, уларнинг сабаблари ва имкон берган шарт-шароитлар ҳамда жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари тўғрисидаги билимлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
ва Жиноят кодексларидаги вояга етмаганларнинг жавобгарлигини келтириб чиқарувчи жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида билим бериш;

таълим муассасаларида ўқувчиларни қўшимча равишда касбга йўналтириш, хорижий тилларни ўрганиш, компьютер технологиялари
ва интернетдан самарали фойдаланиш кўникмаларини ҳосил қилиш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар, муассасалар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда вояга етмаган қизлар ўртасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини ҳамда уларнинг оилавий аҳволини ўрганиш, бундай ҳолатларнинг олдини олиш борасида тизимли профилактик чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш;

ўқувчиларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш шу ёшдаги қизларни касаначилик, уй-рўзғор юмушларига тайёрлаш;

г) тўртинчи босқич (18–30 ёшгача) ёшларнинг қонунга итоаткорлик, уни ҳурмат қилиш ҳиссини шакллантириш, оила, жамият ва давлат муносабатларида муносиб ўринни эгаллашларида ёрдам бериш, жисмоний
ва маънавий қобилияти, етакчилик кўникмалари ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, профессионализмни кучайтириш, ўз устида ишлаш, соғлом турмуш тарзига эришишни назарда тутади.

Ушбу босқичда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш талаб этилади:

ёшларнинг қонунга итоаткорлик ва хурмат қилиш ҳиссини шакллантириш борасида профилактик таъсир этиш усулларидан фойдаланиш;

манфаатдор давлат органлари ҳамда муассалари билан ҳамкорликда ёшларнинг оила, жамият ва давлат мунособатларида ўз ўринларини топишда ёрдам бериш;

жисмоний ва маънавий қобилияти, етакчилик кўникмалари
ва интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

эгаллаган касби доирасида ёшларни ўз устида ишлашлари орқали профессионализмини кучайтиришга имконият яратиш;

иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш;

оилавий ҳаётга оид муаммолар, психологик-педагогик, ҳуқуқий ва бошқа масалалар юзасидан маслаҳатлар бериш тизимини ривожлантириш;

давлат органлари, муассасалар ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда хотин-қизларнинг, шу жумладан нотинч ва муаммоли оилаларни аниқлаш, уларнинг маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллий менталитетга зид бўлган турли ёт хавф-хатарларга қарши туриш мақсадида улар билан тўғридан-тўғри профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш;

ёшларни Ўзбекистон халқининг тарихий ва миллий анъаналари, маънавий қадриятлари ҳамда жаҳон маданияти ютуқлари билан таништириш;

умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, ёш оилалар ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиш асосида замонавий намунали ёш оиланинг мезонларини белгилаш, шунингдек, замонавий ёш оиланинг намунали шаклини жамиятда кенг тарғиб этиш ва сингдириш ишларини олиб бориш;

иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган ёшларни ишга жойлаштиришга ёрдам қўшимча иш ўринлари ва ихтисослаштирилган корхоналарни барпо этиш, ўқитиш бўйича махсус дастурларни ташкил этиш, шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшларни ишга жойлаштириш учун корхона, муассаса ва ташкилотларда иш жойларининг энг кам миқдори захирасини яратиш.

 

6-боб. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини баҳолаш мезонлари

17. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини баҳолаш, ушбу янги тизимнинг амалга оширилиши вояга етмаганлар ва ёшлар жиноятчилигининг умумий жиноятчиликка қай даражада ижобий таъсир этгани ва пировард натижада умумий жиноятчиликнинг қанчалик барвақт олди олинганлиги билан белгиланади.

18. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлиги даражасини аниқлашнинг муҳим шарти вояга етмаганлар ва ёшларда қонунга амал қилиш ҳамда ҳуқуқбузарликнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда бўлиш каби хислатларнинг реал ҳолатда янада ривожланиши ва такомиллашувига ижобий таъсир этадиган омилларни мунтазам равишда ҳисобга олиб, таҳлил этиб боришдан иборат.

19. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини баҳолашнинг муҳим мезонларидан бири ўсиб келаётган ёш авлод олдига жамият томонидан қўйилган талаблар бу борада олиб борилаётган тарбиявий ишларнинг маъно-мазмуни, шакл
ва усуллари билан қай даражада мутаносиб экани билан белгиланади.

 

7-боб. Якуний қоидалар

 

20. Мазкур Концепция вояга етмаганлар ва ёшларнинг назоратсизлиги, қаровсизлигига, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган, профилактика чора-тадбирлар билан биргаликда давлат органлари
ва жамоатчилик ташкилотлари, оила, таълим-тарбия институтларининг бу борадаги ўзаро ҳамкорлигини самарали ташкил этиш учун услубий асос бўлиб хизмат қилади.

21. Концепциянинг амалга оширилиши вояга етмаганлар ва ёшлар томонидан ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларда ҳуқуқбузарликнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасизлик ҳиссини шакллантириш ҳамда жамиятда соғлом турмуш тарзини таъминлаш имкон беради.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил «___» _____даги ПҚ-___-сон қарорига

2-ИЛОВА

 

Вояга етмаган ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш
самарадорлигини ошириш бўйича

 

«Й Ў Л    Х А Р И Т А С И»

                                                                                                       

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

  1.  

Ўзбекистон Республикаснинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятининг ҳуқуқий асослари тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва унда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги ҳамда “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонун нормаларини умулаштирган ҳолда акс эттириш;

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2020 йил

 май

Ички ишлар вазирлиги (Икрамов),

Бош прокуратура (Юлдашев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларининг Болаларни ижтимоий мослаштириш марказлари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш, қуйидагиларни ушбу марказларнинг асосий вазифалари этиб белгилаш:

жисмоний имкониятлари чекланган (ногиронлар, жисмоний нуқсони бўлган ҳамда асаб ва руҳияти бузилган болалар, сурункали оғир касалликлардан азоб чекувчи болалар), шунингдек ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли бошқа гуруҳларга кирадиган болаларни (етимлар, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қаровисиз қолган болалар, нотинч оилалар болалари) ижтимоий мослаштириш бўйича чора-табирларни амалга ошириш;

етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш;

етим болаларнинг ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага қабул қилаётган номзодларни (фуқароларни) танлаш, кузатиб бориш ҳамда назорат қилиш;

васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган ҳамда васийларга ва ҳомийларга қўйиладиган талабларга мос бўлган шахсларни танлашни ҳамда ҳисобга олишни амалга ошириш.

Болаларни ижтимоий мослаштириш марказларининг тузилмасини ва штатлар жадвалини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2020 йил

июнь

Халқ таълими вазирлиги

(Шерматов)

  1.  

Ҳайдовчиларни тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув ташкилотларида таълим жараёни, сифати ва бўлажак ҳайдовчиларни ўқишга келиш-кетиш (давомати), дарсларни ўзлаштирганлигини назорат қилувчи электрон тизимни жорий этиш орқали ДЙҲХХда имтиҳонларни  топширгунига қадар инсон омили аралашувисиз назорат қилиш, имтиҳонга рухсат беришни назарда тутувчи дастур ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2020 йил

1 июнь

Ички ишлар вазирлиги (Икрамов),

Бош прокуратура (Юлдашев),

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексига вояга етмаганларни ноқонуний диний таълим олишга ёхуд фаолияти таъқиқланган террористик ташкилот ёки экстремистик оқим фаолиятига жалб қилганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норма киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2020 йил

 июль

Давлат хавфсизлик хизмати

 (Азизов),

Ички ишлар вазирлиги (Икрамов), Бош прокуратура               (Юлдашев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш тизимини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш.

Ички ишлар вазири ва Молия вазири қарори лойиҳаси

2020 йил

 июль

Ички ишлар вазирлиги (Икрамов),

 Молия вазирлиги

(Қўчқоров)

II. Ташкилий-амалий чора-тадбирларни амалга ошириш

  1.  

Ёш авлодни маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу-тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда она Ватан ва халқига муҳаббат  ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика (катта) инспекторлари томонидан республиканинг барча туман-шаҳарларида жойлашган таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари, айниқса, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишга мойил, ноқобил ва диний экстремистик оқимга мансуб оилаларда тарбияланаётган, шунингдек ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган вояга етмаган ва ёшлар ўртасида китобхонлик соатларини ташкил этиш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

2020 йил

 июндан бошлаб доимий

Халқ таълими вазирлиги

(Шерматов),

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши

(Саъдуллаев)

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги
(Мажидов)

Ички ишлар вазирлиги (Икрамов)

  1.  

Маҳаллаларда ёшларни бандлиги таъминланганлиги бўйича мониторинг ўтказиб, аниқ иш ёки ўқиш жойига эга бўлмаган ёшлар базасини шакллантириш ва ёшларни қизиқишини ўрганиш йўли билан уларнинг  бандлигини таъминлашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

2020 йил

майдан бошлаб доимий

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши

    (Саъдуллаев), Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги (Маматов),

 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

Ички ишлар вазирлиги (Икрамов),

Халқ таълими вазирлиги

(Шерматов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Мажидов),

  1.  

Ёшларни турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларини олдини олиш мақсадида ҳудудларда “Ўз уйингни, ўз болангни – ўзинг асра!” шиори остидаги профилактик тадбирларни ташкил этиш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

2020 йил

1 майдан бошлаб доимий

Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги

(Маматов)

Ички ишлар вазирлиги (Икрамов)

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши

(Саъдуллаев)

 

  1.  

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи аъзолари, Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари ва кўнгилли ёшлар иштирокида ватанпарвар блогерлар виртуал гуруҳини ташкил этиш, улар ёрдамида ижтимоий тармоқлардаги салбий фикрларни аниқлаш ҳамда тармоқ фойдаланувчиларини уларнинг таъсир доирасига тушиб қолишларининг олдини олиш мақсадида билдирилаётган салбий фикрларга муросасизлик муҳитини яратиш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

2020 йил

1 майдан бошлаб доимий

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши

(Саъдуллаев)

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги

(Мажидов)

Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов)

  1.  

Таълим муассасалари билан ҳамкорликда тарбияси оғир, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил, дарсларга сабабсиз қатнашмайдиган ўқувчилар рўйхатларини тузиш ва маълумотлар базасини шакллантириб, уларга таълим муассасалари ҳамда ички ишлар органларининг раҳбар ходимларидан мураббийлар бириктирган ҳолда якка тартибдаги профилактик ишларни олиб бориш, шунингдек келгусида олий таълим муассасасида ҳам бу тоифадаги шахслар билан профилактик тадбирларни тизимли равишда давом эттириш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

2020 йил

 майдан бошлаб доимий

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги

(Мажидов)

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши

(Саъдуллаев)

Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов)

  1.  

Ёшларнинг ўқиш ҳамда ишдан бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида, ёшларни Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамда “Автомотоҳаваскорлар” кўнгилли жамияти таълим муассасаларидаги тўгаракаларга жалб қилиш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

2020 йил

 майдан бошлаб доимий

Ички ишлар вазирлиги (Икрамов)

Мудофаа вазирлиги

(Қаршиев)

  1.  

Яшаш жойидан такрорий равишда чиқиб кетиб, қайтиб келаётган вояга етмаган ва ёшларнинг кетиб қолиш сабабларини чуқур таҳлил қилган ҳолда бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, амалга ошириш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

2020 йил

 майдан бошлаб доимий

Ички ишлар вазирлиги (Икрамов)

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши

(Саъдуллаев)

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги

(Мажидов)

Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги

(Маматов)

  1.  

Ички ишлар органларида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш бўлим (бўлинма, гуруҳ) ларини моддий-техника таъминотини яхшилаш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

2020 йил

 чорак

Ички ишлар вазирлиги (Рахматуллаев)

  1.  

Вояга етмаган ва ёшлар орасидаги ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини манфаатдор идоралар, айниқса таълим муассасалари билан ҳамкорликда муҳокама этиб бориш ва ваколатли мутахассисларнинг хулосалари асосида тегишли профилактик чора-тадбирларни белгилаш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

2020 йил

 майдан бошлаб доимий

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Шодмонов),
Халқ таълими вазирлиги

(Шерматов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Мажидов)

Ички ишлар вазирлиги (Икрамов)

  1.  

Илгари судланган вояга етмаган ва ёшлар томонидан такроран ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида улар томонидан содир этилган жиноятларнинг сабаби ва бунга олиб келган шарт-шароитларини чуқур таҳлил қилган ҳолда таъсирчан профилактик чораларни белгилаш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

2020 йил

 май

Ички ишлар вазирлиги (Икрамов),

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши

(Саъдуллаев),

  1.  

Тарбияси оғир, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил, дарсларга сабабсиз  қатнашмайдиган  ўқувчи ва талабалар учун ватанпарварлик ҳамда қонунга итоаткорлик руҳидаги маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш, тарихий-меъморий мажмуалар, театрлар, музейлар ва бошқа маданий мерос объектларига ташрифлар уюштириш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

2020 йил

 май

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши

(Саъдуллаев),

Халқ таълими вазирлиги

(Шерматов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Мажидов)

Ички ишлар вазирлиги (Икрамов),

  1.  

Ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир эттган вояга етмаган ва ёшларни соғлом турмуш тарзига қайтаришга қаратилган таъсирчан роликлар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида намойиш этиб бориш.

 

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

2020 йил апрелдан бошлаб доимий

Ички ишлар вазирлиги (Икрамов),

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши

(Саъдуллаев), Ўзбекистон МТРК

(Хаджаев)

           

 

 

 

Изоҳ:

1. Ҳуқуқий муносабатлар предмети ва тартибга солиш соҳасидан келиб чиққан ҳолда, чора-тадбирларни амалга ошириш шакли ўзгариши, ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар эса бирлаштирилиши мумкин.

2. Икки ва ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда, мазкур бандлар учун кўрсатиб ўтилган энг охирги муддат белгиланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил ___  ____даги ПҚ-__сонли қарорига 
3-ИЛОВА

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича республика идоралараро комиссияси

ТАРКИБИ

1.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги, Комиссия раиси

2.

.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари

3.

.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитаси раисининг ўринбосари

4.

.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитаси раисининг ўринбосари

5.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти

6.

 

Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари

7.

.

Ўзбекистон Республикаси бош прокурори ўринбосари

8.

 

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари

9.

 

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари

10.

 

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари

11.

.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

12.

 

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари

13.

 

Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг ўринбосари

14.

.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

15.

 

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

16.

 

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари

17.

.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

18.

.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита раиси

19.

 

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази директори

20.

 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари

21.

 

Республика маънавият тарғибот маркази раҳбари

22.

 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг ўринбосари

23.

 

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари

24

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи 

25.

.

Агентлик директорининг ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари, Комиссия ишчи органи раҳбари.

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.

Умумий таклифлар: 74

6272