Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16639 Элликқалъа туман ҳокимияти 08/04/2020 23/04/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Элликқалъа туманида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-16639

ЭЛЛИКҚАЛЪА ТУМАНИ ҲОКИМИ
ҚАРОРИ

Элликқалъа туманида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

 

Элликқалъа туманида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишда тегишли давлат ва жамият бошқарув органлари ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ-5969-сонли, 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2020 йил 25 мартдаги “Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 91-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси “Аҳолининг санитария-эпидемиология тинчлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-25-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

1. Туман ҳудудида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш, фуқароларнинг соғлигини сақлаш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган автобус, микроавтобус, енгил автотранспорт воситалари, шунингдек велосипед, скутер ва мото-транспорт воситаларининг ҳаракатланиши карантин даврида вақтинча тўхтатилсин.

2. Ҳаракатланишга рухсат этилган автотранспорт воситалари рщйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда тегишли ташкилотларнинг уларга юклатилган вазифаларни амалга оширишга жалб қилинадиган хизмат ва якка автотранспорт воситаларининг сонини минимал миқдорларга қадар камайтирилишини таъминласин.

3. Туман ички ишлар бўлими (Б.Избасаров), Туман давлат солиқ инспекцияси (Ў.Дурдиев), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Элликқалъа тумани филиали (Ғ.Ахмедов) ва туман Саниятрия-эпидемиология осойишталик маркази раҳбари (М.Фахруддинов)ларга:

а) туман ҳудудида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган автобус, микроавтобус, юк ва енгил авто-мототранспортлари ҳамда велосипед, скутер мото-транспортларини ҳаракатланишини назорат қилиб бориш топширилсин;

б) карантин даврида талабларни бузган жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган автобус, микроавтобус, юк ва енгил авто-мототранспортлари ҳамда велосипед, скутер мото-транспорт воситалари жарима майдонига қўйилишини таъминласин;

в) чегарадош туманлар билан кириб чиқиш йўлларига ҳамда туман марказига назорат кириш чиқиш постларида кучайтирилган тартибда назорат ўрнатилишини таъминласин;

г) тиббий ниқобсиз автотранспорт бошқараётган ҳайдовчилар ва пиёдаларга карантин талабларини бузганлиги учун кучайтирилган тартибда тегишли чоралар кўрилсин;

д) туманга кириб келиши чиқиши ҳамда иловада рухсат қилинган автотранспорт воситаларини дезинфекциялаш чоралари кўрилсин;

е) юқоридаги талабларни бажаришда Элликқалъа туман маркази алоҳида назоратга олиниб, зарурат бўлмаган тақдирда соат 18:00 дан кейин автотранспорт ва фуқароларнинг ҳаракатланиши тўхтатилсин.

4. Тумандаги сектор раҳбарлари, тегишли корхона, ташкилот раҳбарлари ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарларига ўзларига бекитилган ҳудудларда ушбу қарор талабларини сўзсиз бажарилишини таъминлашда туман фаолларига кенг турда тарғибот ташвиқот ишларини олиб борсин.

5. Туман ҳудудида коронавирус инфекцияси кириб келишини олдини олиш бўйича тузилган мувофиқлаштирувчи штаб (Б.Алимов)га туман ҳудудида карантин ҳолатларидан келиб чиқиб қўшимча чора-тадбирлар белгилаб бориш топширилсин.

6. Элликқалъа маҳаллий телевидениеси (Г.Ражапова), “Давр кўзгуси” газетаси (З.Нурметова) ва туман ҳокимлиги матбуот котиби (Т.Нуримова)ларга ушбу қарор мазмун ва моҳиятини фуқароларга етказиш тавсия қилинсин.

7. Ушбу қарор “Давр кўзгуси” газетасида элон қилинсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари (Р.Шамуратов, Б.Алимов, Ф.Ибадуллаев) ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи (Б.Избасаров) зиммаларига юклатилсин.

 

ТУМАН ҲОКИМИ:                                                  С.АВЕЗОВ

Элликқалъа тумани ҳокимининг

2020 йил “___” ____________

_____-сонли қарорига

илова

        

1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши Раислари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари хизмат автотранспорт воситалари.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона пости, Қўриқлаш бўлими, Ички ишлар бўлими, Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларининг шахсий автотранспортлари.

3. Корхона ва ташкилотларнинг аҳолига хизмат  кўрсатувчи автотранспортлари.

4. Тижорат банклари хизмат автотранспортлари. (Тижорат банкларида аҳолига хизмат кўрсатувчи автотранспортлари)

5. Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларининг (газ, электр энергияси, сув, тоза ҳудуд ва ободонлаштириш) хизмат автотранспорт воситалари.

6. Республика инкассация хизмати ДУК хизмат автотранспортлари.

7. Чет эл давлатларининг дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотларнинг хизмат автотранспортлари.

8. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Қўнғирот ҳудудий темир йўл узели ва унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг хизмат автотранспортлари.

9. Дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус хизмат автотранспортлари. (Дафн маросимларида хизмат кўрсатиш мақсадида)

10. Алоқа хизматларини кўрсатиш ташкилотлари “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Ўзбектелеком” АКга тегишли хизмат автотранспортлари.

11. Суд, Прокуратура ва адлия органларининг хизмат автотранспортлари.

12. Йўл-патрул хизмати автомобиллари кузатувида ҳаракатланаётган автотранспортлар.

13. Мавсумий қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб берувчи
М1 (фақат бир йўловчи билан) туридаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспортлар.

14. Тумандаги ғалла тарбияси, пахта экишига боғлиқ фермер хўжаликлари раисларининг шахсий ва фермер хўжалиги балансидаги техникалар (туман марказидан ташқарида ҳаракат этилиши белгилансин).

15. Туманда жойлашган такси компанияларига беркитилган автотранспорт воситалари (етказиб бериш хизмати билан шуғулланиш учун).

16. Элликқалъа туман ҳокимлиги ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари (иш фаолиятини тасдиқловчи гувоҳнома ёки махсус рухсатнома билан биргаликда)

17. Туман марказидан олис ҳудудларида жойлашган аҳолининг яшаш манзилларига туман ҳокимининг фармойишига асосан озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи якка тадбикорларнинг автотранспорт воситалари.

18. Ходимлар ушбу рўйхатда кўрсатилган ташкилотларда фаолият кўрсатиш тўғрисидаги меҳнат дафтарчаси нусхаси ёки иш ўрнини тасдиқловчи ҳужжат (гувоҳнома, маълумотнома) асосида ҳаракатланади.

19. Ташкилотларнинг масъул ходимлари хизмат вазифасини бажаришда тегишли хусусий автотранспорт воситаларидан фойдаланишга шу ташкилот томонидан туман ИИБ билан келишилган холда рухсат берилади. (Рухсатномада автотранспорт воситаларининг белгилари кўрсатилади).

Умумий таклифлар: 0

213