Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16468 Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 01/04/2020 16/04/2020 5
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида” 2019 йил 9 июлдаги 566-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-16468

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

Вазирлар МаҳкамасинингЎзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида2019 йил 9 июлдаги 566-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида” 2019 йил 9 июлдаги 566-сон қарорига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2019 й., 07/19/566/3396-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д.А. Қўчқоров ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов зиммасига юклансин.

 

 

            Ўзбекистон Республикасининг

                             Бош вазири                                            А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг 20____ йил
___ __________даги ______-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида” 2019 йил 9 июлдаги 566-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Қарорда:

3-бандда:

бешинчи хатбошидаги “ягона ижтимоий тўловни” деган сўзлар “ижтимоий ва даромад солиғини” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилганлиги учун тўлов ундиришдан тушган маблағларнинг 80 фоизи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига — ўзини ўзи банд қилган фуқаро томонидан ижтимоий солиқни тўлаш ҳисобига, 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига (кейинги ўринларда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси деб аталади) ва 10 фоизи туманлар (шаҳарлар) бюджетларига йўналтирилади.”.

2. 1-иловада:

а) 4-бандидаги “1 ойдан” деган сўзлар “3 ойдан” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 11-бандидаги “ягона ижтимоий тўловни” деган сўзлар “ижтимоий солиқни” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

в) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“13. Меҳнат гувоҳномалари берилганлиги учун тўлов ундиришдан тушган маблағларнинг:

80 фоизи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига — ўзини ўзи банд қилган фуқаро томонидан ижтимоий солиқни тўлаш ҳисобига;

10 фоизи меҳнат гувоҳномасини бериш ва рағбатлантирувчи имтиёзлар бериш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига (кейинги ўринларда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси деб аталади);

10 фоизи — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларига йўналтирилади.”;

г) 4-боб қуйидаги мазмундаги 5-параграф билан тўлдирилсин:

“5-§. Меҳнат гувоҳномаларини расмийлаштирган ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг фаолият турлари (хизматлар, ишлар) тўғрисидаги маълумотни интернет орқали эълон қилиш

46. Меҳнат гувоҳномасини расмийлаштирган ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ўз хоҳишига кўра амалга ошираётган фаолият турлари (хизматлар, ишлар)ни меҳнат органлари орқали реклама шаклида интернет орқали бепул эълон қилиши мумкин.

47. Меҳнат органлари меҳнат гувоҳномасини расмийлаштирган ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг талабига кўра Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг миллий вакансиялар базаси ёки иш топишга кўмаклашиш учун “UZ” доменидаги мобил илова ва веб-сайтлар орқали уларнинг фаолият турлари (хизматлар, ишлар) тўғрисидаги маълумотларни 3 ойгача бўлган муддатга бепул жойлаштирилишини таъминлайди.

48. Иш топиш учун фуқароларга хизматлар кўрсатаётган веб сайтларга ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг фаолият турлари (хизматлар, ишлар) тўғрисидаги эълонларни бепул жойлаштириш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва юридик шахлар ўртасида тузилган меморандумларга асосан амалга оширилади.”.

д) бешинчи боб тегишли равишда олтинчи боб деб ҳисоблансин;

е) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси берилганлиги учун ундириладиган

ТЎЛОВ МИҚДОРЛАРИ

Вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси қуйидаги муддатга берилади (ойлар)

Тўлов миқдори (базавий ҳисоблаш миқдори баравари)

 

3

0,8

 

6

1,6

 

9

2,4

 

12

3,0

 

ж) 3-илова қуйидаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Фаолият тури (хизмат, ишни)ни интернет орқали эълон қилиш:______”.

3. 3-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериладиган фаолият (хизматлар, ишлар) турлари рўйхати

Т/р

Фаолият (хизматлар, ишлар) турининг номи

Фаолият (хизматлар, ишлар) тури коди*

  1.  

Уйда репетиторлик қилиш — болалар ва катталар билан таълим фанлари бўйича якка тартибда ва гуруҳ бўлиб машғулотлар ўтказиш

OʼOʼB — 1.1.1

  1.  

Болаларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар

OʼOʼB — 1.1.2

  1.  

Беморлар ва ўзгалар парваришига муҳтож кекса шахсларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар

OʼOʼB — 1.1.3

  1.  

Уй хўжалигини юритиш ва уй ишларини бажариш, шу жумладан, турар жойларни тозалаш, овқат пишириш бўйича уй хўжаликларига хизмат кўрсатиш

OʼOʼB — 1.1.4

  1.  

Уйда мебелларни таъмирлаш ва йиғиш

OʼOʼB — 1.1.5

  1.  

Мураккаб бўлмаган умумий қурилиш, таъмирлаш-қурилиш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари)

OʼOʼB — 1.2.1

  1.  

Сантехника ускунасини майда таъмирлаш ва ўрнатиш

OʼOʼB — 1.2.2

  1.  

Квартира ичида (шахсий қурилиш ишларида — уй ичида) электр монтаж ишлари (электр хавфсизлиги бўйича рухсат бўлганда)

OʼOʼB — 1.2.3

  1.  

Деҳқон ва фуқароларнинг томорқа участкаларида ер чопиш ва рекультивация ишлари

OʼOʼB — 1.3.1

  1.  

Фермер хўжаликлари эгалари буюртмаси бўйича қишлоқ хўжалиги ишлари (қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ва ҳайвонларга қараб туриш, қишлоқ хўжалиги экинларини йиғиш ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлари)

OʼOʼB — 1.3.2

  1.  

Фуқароларнинг дала-ҳовли ва томорқа участкалари ландшафтини тузиш ишлари

OʼOʼB — 1.3.3

  1.  

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини экиш ва парвариш қилишда, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини йиғиб олишда деҳқон ва томорқа участкалари эгаларига ёрдам бериш

OʼOʼB — 1.3.4

  1.  

Чорва молларини ўтлатиш, уларга қараб туриш

OʼOʼB — 1.3.5

  1.  

Компьютерларни таъмирлаш ва созлаш, лицензияланган дастурий таъминот ўрнатиш, сайтларни, компьютер дизайнини ишлаб чиқиш, тизим маъмури хизматлари

OʼOʼB — 1.4.1

  1.  

Буюртмачининг уйида бажариладиган маиший техникани таъмирлаш

OʼOʼB — 1.4.2

  1.  

Автомобилларни майда таъмирлаш

OʼOʼB — 1.4.3

  1.  

Автомобиль ювиш, автомобиллар кузовларини силлиқлаш

OʼOʼB — 1.4.4

  1.  

Механизация воситаларини қўлламай бажариладиган юк ортиш-юк тушириш ишлари

OʼOʼB — 1.5.1

  1.  

Макулатура, пластик идиш, темир-терсак ва қўшимча хом ашё тўплаш

OʼOʼB — 1.5.2

  1.  

Халқ табобати (лицензияси бўлганда)

OʼOʼB — 1.6.1

  1.  

Бош хизматкор ва консьерж хизматларини кўрсатиш

OʼOʼB — 1.7.1

  1.  

Товарларни етказиб бериш, экспедиторлик хизматлари кўрсатиш, шу жумладан, шахсий транспортдан фойдаланиб етказиб бериш (юк ташиш бундан мустасно)

OʼOʼB — 1.8.1

  1.  

Хизмат биноларини тозалаш, юридик шахс ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш

OʼOʼB — 2.1.1

  1.  

Жисмоний шахсларнинг буюртмаси асосида индивидуал кийим-кечак тикиш

OʼOʼB — 3.1.1

  1.  

Поябзалларни таъмирлаш (косиб)

OʼOʼB — 3.2.1

  1.  

Пичоқ, қайчи ва бошқа асбоб ускуналарни таъмирлаш, чархлаш ва ишлов бериш

OʼOʼB — 3.2.2

  1.  

Калит ва қулфларни таъмирлаш (калитсоз)

OʼOʼB — 3.2.3

  1.  

Чилангарлик (металл маҳсулотларини қирқиш, кесиш, тўғирлаш, букиш, деталларни эговлаш, пармалаш дастгоҳини бошқариш ва уни созлаш)

OʼOʼB — 3.3.1

  1.  

Тунукасозлик (томларга тунука қоқиш, тунукадан турли асбоб-анжомлар (печ, дудбурон, идиш ва бошқа) ясаш билан шуғулланиш)

OʼOʼB — 3.3.2

  1.  

Уйда ёки буюртма асосида массаж терапевтилик билан шуғулланиш (ўрта махсус маълумот тўғрисидаги маълумот, махсус курслар сертификати)

OʼOʼB — 1.6.5

  1.  

Қимматбаҳо тақинчоқ ва буюмларни таъмирлаш ва уларга ишлов бериш (заргар)

OʼOʼB — 3.2.3

  1.  

Енгил конструкцияли савдо шоҳобчаларида савдо билан шуғулланиш (матбуот ҳамда бозор киоскалари бундан мустасно)

OʼOʼB — 1.5.3

  1.  

Реклама мақсадида маҳсулотни (мода кийими) намойиш этиш (мода модели ва фотомодел)

OʼOʼB — 4.1.1

  1.  

Маросим, байрам, туй, спорт, маданий ва диний тадбирларни ташкил этиш (ташкилотчи)

OʼOʼB — 4.2.1

  1.  

Тарихий обида ва шаҳарларга экскурсиялар ташкилотчиси

OʼOʼB — 4.3.1

  1.  

Гид (тарихий обида ва шаҳарларга ташкил этилган экскурсияларни олиб борувчи)

OʼOʼB — 4.3.2

  1.  

Жисмоний шахс ёки унинг оила азоларининг ёлланма шахсий хайдовчиси

OʼOʼB — 1.8.2

  1.  

Ўзининг автомобилида йўналишсиз такси хизматини кўрсатиш

OʼOʼB — 1.8.3

  1.  

Маникюр ва педикюрчи

OʼOʼB — 1.6.4

  1.  

Стилист ва сартарош

OʼOʼB — 1.6.3

  1.  

Косметолог (лицензияси бўлганда)

OʼOʼB — 1.6.2

  1.  

Матнлар билан ишлаш (копирайтер, рерайтер, SEO-копирайтер, SEO-рерайтер, корректор, контент-менеджер, редактор, e-mail орқали хатлар тарқатувчи мутахассис, спичрайтер, транскрибер)

OʼOʼB — 5.1.1

  1.  

Дизайн, рассомлик ва медиаматериаллар билан ишлаш (WEB-дизайнер, график дизайнер, компьютер ўйинлари дизайнери, интерьер дизайнери, ландшафт дизайнери, кийим-кечак дизайнери, ретушер, фотоколлажист, Adobe Illustrator билан ишлаш, архитектор, дизайнер-визуализатор, маълумот дизайнери, интерфейс дизайнери, техник дизайнер, моушн-дизайнер, баннермейкер, полиграфия дизайнери, флешер, 3D-дизайнер, геймдевелопер, арт-директор, видеомонтажёр, видеооператор, бастакор, овоз режиссери, аранжировкачи, диктор, фоторедактор)

OʼOʼB — 5.1.2

  1.  

Дастурлаш ва веб сайтлар билан ишлаш (амалий дастурчи, сайтлар саҳифаловчиси, мобил иловаларни ишлаб чиқиш, flash-дастурчи, web-аналитик, сайтларни оптималлаштириш бўйича мутахассис, тестировщик, вебмастер, веб-дастурчи, PHP-дастурчи, Frotend-дастурчи, Backend-дастурчи, Fullstack-дастурчи, Python-дастурчи, 1C-дастурчи, JavaScript-дастурчи, Android-дастурчи, iOS-дастурчи, Java-дастурчи)

OʼOʼB — 5.1.3

  1.  

Таржимон (бадиий матнлар таржимони, техник таржимон, сайтлар таржимони, фильм, компьютер ва мобил илова ва ўйинлар, тақдимот, ўқув видео ва аудиолар ҳамда реклама таржимони)

OʼOʼB — 5.1.4

  1.  

Реклама ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш (PR-менежер, интернет-маркетолог, ижтимоий тармоқларда тарғибот билан шуғулланувчи мутахассис (SMM), ижтимоий тармоқларда реклама билан шуғулланувчи мутахассис, ижтимоий тармоқларда саҳифалар администратори, акаунт-менежер, маркетолог, e-mail маркетолог, линк-менежер, таргетолог, контекст рекламаси бўйича мутахассис, директолог (Яндекс.Директ бўйича), медиа режалаштирувчи, SMM-мутахассис, SMO бўйича мутахассис)

OʼOʼB — 5.1.5

  1.  

Кадр ва бошқарув менежменти (лойиҳа менежери, фрилансерлар гуруҳи раҳбари, HR-менежер, рекрутер, шахсий ёрдамчи)

OʼOʼB — 5.1.6

  1.  

Онлайн-консультант (онлайн-консультант, онлайн-мураббий, манимейкер, молия консультанти, вебинар бошловчиси, коучер)

OʼOʼB — 5.1.7

  1.  

Онлайн-журналист, онлайн-корреспондент, блоггер, стриммерлик

OʼOʼB — 5.2.1

  1.  

Эркин ёлланган ҳолда масофадан туриб ишловчи бухгалтер, аудитор, иқтисодчи, юрист, ёзувчи, ўқитувчи, бизнес-тренер

OʼOʼB — 5.2.2

 

* Фаолият (хизматлар, ишлар) тури коди ўзини ўзи банд қилган фуқаронинг вақтинчалик меҳнат гувоҳномасида кўрсатилади.”.

Умумий таклифлар: 3

667