Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16459 Ғаллаорол туман ҳокимияти 31/03/2020 15/04/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатдан қулайлигини ҳисобга олган ҳолда, туманда мақбул келадиган деб ҳисобланмайдиган иш масофасини (йўл қўйилиши мумкин бўлган узоқлиги)ни белгилаш тўғрисида
ID-16459

Иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатдан қулайлигини ҳисобга олган ҳолда, туманда мақбул келадиган деб ҳисобланмайдиган иш масофасини (йўл қўйилиши мумкин бўлган узоқлиги)ни белгилаш тўғрисида

 

        Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 61-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни
4-моддасининг тўртинчи қисми ва “Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг (рўйхат рақами: 831, 13.10.1999 й.) 27-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 6-моддасига асосан,

 

                                      Қ  А  Р  О  Р     Қ  И  Л  А  М  А  Н :

 

1. Туман адлия бўлимининг иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатдан қулайлигини ҳисобга олган ҳолда, туманда мақбул келадиган деб ҳисобланмайдиган иш масофасини (йўл қўйилиши мумкин бўлган узоқлиги)ни белгилаш тўғрисидаги таклифи мақуллансин;

2. Туманда қуйидаги аҳоли яшаш ҳудудларидан Ғаллаорол туман Кўкбулоқ ҚФЙ Сайфин ота қишлоғи, Кўкгумбаз МФЙ Бахмалсой қишлоғи, Гулистон ҚФЙ Абдукарим шаҳарчаси, Лалмикор МФЙ Лалмикор қўрғони, Хонимқўрғон ҚФЙ Ғаллакор қишлоғидан сўнг жойлашган ахоли яшаш манзиллари мақбул келадиган деб ҳисобланмайдиган иш масофаси деб белгилансин; 

3. Туман бандликга кўмаклашиш маркази томонидан фуқароларни ишга жойлаштиришда давлат йўли билан кўмаклашиш, уларни ишсиз деб эътироф этиш, ишсизлик нафақаси тайинлаш, мақбул келмайдиган иш деб топиш жараёнида мазкур қарор талаблари қўлланилсин ва унга сўзсиз риоя қилиниши таъминлансин;

4. Юқоридаги қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг  ўринбосари Ғ.Тўйчиев зиммасига, ижросини ташкил этиш туман бандликга кўмаклашиш маркази директори Ш.Қодиров зиммасига юклатилсин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Туман ҳокими                                                                 Ж.Оқбоев

Умумий таклифлар: 0

293