Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16378 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 28/03/2020 12/04/2020 1
Ўзбекистон Республикаси Қонуни
Эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги ҳолатларда жиноят ишларини тўхтатиш механизмларининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-16378

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар, № 10, 671-модда, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 881, 891-моддалар, №___, __-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 245-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ушбу кодекснинг 3661-моддасида назарда тутилган ҳолларда шахсни қамоқда сақлаб туриш эҳтиёт чорасини ўзгартириш мумкин бўлмаса, қамоқда сақлаш муддатининг ҳисобланиши барқарор вазият тиклангунга қадар суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг дастлабки терговни тўхтатиш тўғрисидаги қарорига асосан тўхтатилади, аммо сақлаш муддати қамоқда сақлашнинг умумий муддатидан ортиқ бўлмаслиги шарт. Ушбу кодекснинг 227-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, мазкур муддат суд томонидан тайинланган жазо муддатига киритилади»;

тўртинчи – еттинчи қисмлари тегишинча бешинчи – саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

2) 364-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи банд билан тўлдирилсин:

«5) тегишли ҳудудда эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаган ҳолларда тўхтатилади»;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Дастлабки тергов ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асослар юзага келган вақтдан бошлаб тўхтатилади. Лекин дастлабки тергов тўхтатилгунга қадар терговчи айбланувчи йўқлигида, шунингдек эпидемия тарқалиши, шунингдек бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаган ҳолларда процесс иштирокчиларисиз бажариш мумкин бўлган барча тергов ҳаракатларини бажариши шарт»;

3) қуйидаги мазмундаги 3661-модда билан тўлдирилсин:

«3661-модда. Эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин
                                     бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий
                                     этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини
                                     амалга оширишнинг имкони бўлмаган ҳолларда дастлабки
                                     терговни тўхтатиш

Оммавий тартибда ёки муайян ҳудудда эпидемиянинг тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилган вақтда процесс иштирокчилари билан тергов ҳаракатлари олиб боришнинг имкони бўлмаган шароитларда, иш бўйича дастлабки тергов барқарор вазият тиклангунга қадар тўхтатилади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шароитлар бўйича барқарор вазиятнинг тикланганлиги мезони қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Бундай ҳолда айбланувчига нисбатан танланган эҳтиёт чораси терговчи томонидан ушбу Кодекснинг 236–254-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинган ҳолда сақлаб қолиниши, ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаганлиги муносабати билан дастлабки тергов тўхтатилгунга қадар терговчи процесс иштирокчилари йўқлигида бажариш мумкин бўлган барча тергов ҳаракатларини бажариши шарт»;

4) 399-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Айбланувчининг суд мажлисида иштирок этишини истисно этадиган оғир ва давомли касалликка чалинганлиги суд-тиббий экспертиза хулосаси билан тасдиқланган тақдирда, айбланувчи соғайгунга қадар, шу билан бирга, эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаганлиги муносабати билан судья ишни юритишни тўхтатиш тўғрисида ажрим чиқаради»;

5) 420-модданинг:

биринчи ва иккинчи қисмлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги биринчи – тўртинчи бандлар билан тўлдирилсин:

«Судланувчи яширинган бўлса, шунингдек судга келишга имконият бермайдиган руҳий ҳолати бузилган ёки бошқа оғир касалликка чалинган тақдирда, суд мазкур судланувчига нисбатан ишни тўхтатади ва бошқа судланувчиларга нисбатан ишни муҳокама қилишни давом эттираверади.

Яширинган судланувчини қидирув суд ажрими билан эълон қилинади.

Агар суд ушбу Кодекснинг 416 ва 417-моддаларида назарда тутилган тартибда прокурорга қўшимча процессуал ҳаракатларни амалга оширишни топшириш ҳақида ажрим чиқарса, шунингдек ишни алоҳида-алоҳида муҳокама қилиш ҳақиқатни аниқлашни қийинлаштирган тақдирда ҳамда эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча суд муҳокамаси ўтказилишининг имкони бўлмаганлиги муносабати билан ишни юритиш бутунлай тўхтатилади

Судланувчининг оғир касал бўлганлиги туфайли ҳамда эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча суд муҳокамаси ўтказилишининг имкони бўлмаганлиги муносабати билан ишни кўриш тўхтатилган тақдирда суд унга нисбатан танланган эҳтиёт чорасини бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласини муҳокама қилиши лозим»;

учинчи қисми тегишинча бешинчи қисм деб ҳисоблансин.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

       Президенти                                                                                                       Ш. Мирзиёев

“Эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги ҳолатларда жиноят ишларини тўхтатиш механизмларининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

 

 

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

1. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси

245-модда. Қамоқда ва уй қамоғида сақлаб туриш муддати

(биринчи қисми) Жиноятлар тергов қилинаётганда қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддати кўпи билан уч ойни ташкил этади.

(иккинчи қисми) Қамоқда сақлаб туришнинг ёки уй қамоғининг қонун нормаларида белгиланган уч ойлик муддатини:

беш ойгача узайтириш имкони – Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ёки вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг илтимосномасига биноан;

етти ойгача узайтириш имкони – Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарларининг илтимосномасига биноан суд томонидан кўриб чиқилади.

(учинчи қисми) Муддатни янада узайтиришга йўл қўйилмайди. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган илтимосномаларни кўриб чиқишда суд тақдим этилган материалларнинг асослилигини, шунингдек процессуал нормалар ва талабларга риоя этилганлигини инобатга олади.

 

 

тўлдирилмоқда

 

 

 

 

 

(тўртинчи қисми) Қамоқда сақлаб туриш муддатига ушбу Кодекснинг 599-моддасига мувофиқ шахсни Ўзбекистон Республикасига ушлаб бериш тўғрисидаги сўровга кўра унинг хорижий давлат ҳудудида қамоқда сақланган вақти қўшиб ҳисобланади.

(бешинчи қисми) Агар Ўзбекистон Республикасига хорижий давлат томонидан ушлаб берилган шахсни ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида белгиланган қамоқда сақлаб туришнинг охирги муддати тугаган бўлса ва ишнинг ҳолатларига кўра қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини ўзгартириш мумкин бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарларининг илтимосномасига биноан суд ушбу Кодекснинг 247-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этган ҳолда, қамоқда сақлаб туришнинг қўшимча муддатини белгилашга ҳақли, аммо ушбу муддат шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ёхуд тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган пайтдан эътиборан уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

(олтинчи қисми) Тергови тамомланган жиноят ишининг материаллари айбланувчига ва унинг ҳимоячисига танишиб чиқиш учун ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида ёхуд ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган қамоқда сақлаб туришнинг охирги муддати тугашидан камида бир ой олдин тақдим этилган бўлиши лозим.

(еттинчи қисми) Айбланувчи ва унинг ҳимоячиси ишнинг материаллари билан танишиб чиқиши учун кетган вақт эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини ҳисоблаб чиқишда инобатга олинмайди.

245-модда. Қамоқда ва уй қамоғида сақлаб туриш муддати

(биринчи қисми) Жиноятлар тергов қилинаётганда қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддати кўпи билан уч ойни ташкил этади.

(иккинчи қисми) Қамоқда сақлаб туришнинг ёки уй қамоғининг қонун нормаларида белгиланган уч ойлик муддатини:

беш ойгача узайтириш имкони – Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ёки вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг илтимосномасига биноан;

етти ойгача узайтириш имкони – Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарларининг илтимосномасига биноан суд томонидан кўриб чиқилади.

(учинчи қисми) Муддатни янада узайтиришга йўл қўйилмайди. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган илтимосномаларни кўриб чиқишда суд тақдим этилган материалларнинг асослилигини, шунингдек процессуал нормалар ва талабларга риоя этилганлигини инобатга олади.

(тўртинчи қисми) Ушбу кодекснинг 3661-моддасида назарда тутилган ҳолларда шахсни қамоқда сақлаб туриш эҳтиёт чорасини ўзгартириш мумкин бўлмаса, қамоқда сақлаш муддатининг ҳисобланиши барқарор вазият тиклангунга қадар суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг дастлабки терговни тўхтатиш тўғрисидаги қарорига асосан тўхтатилади, аммо сақлаш муддати қамоқда сақлашнинг умумий муддатидан ортиқ бўлмаслиги шарт. Ушбу кодекснинг 227-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, мазкур муддат суд томонидан тайинланган жазо муддатига киритилади.

(бешинчи қисми) Қамоқда сақлаб туриш муддатига ушбу Кодекснинг 599-моддасига мувофиқ шахсни Ўзбекистон Республикасига ушлаб бериш тўғрисидаги сўровга кўра унинг хорижий давлат ҳудудида қамоқда сақланган вақти қўшиб ҳисобланади.

(олтинчи қисми) Агар Ўзбекистон Республикасига хорижий давлат томонидан ушлаб берилган шахсни ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида белгиланган қамоқда сақлаб туришнинг охирги муддати тугаган бўлса ва ишнинг ҳолатларига кўра қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини ўзгартириш мумкин бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарларининг илтимосномасига биноан суд ушбу Кодекснинг 247-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этган ҳолда, қамоқда сақлаб туришнинг қўшимча муддатини белгилашга ҳақли, аммо ушбу муддат шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ёхуд тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган пайтдан эътиборан уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

 

(еттинчи қисми) Тергови тамомланган жиноят ишининг материаллари айбланувчига ва унинг ҳимоячисига танишиб чиқиш учун ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида ёхуд ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган қамоқда сақлаб туришнинг охирги муддати тугашидан камида бир ой олдин тақдим этилган бўлиши лозим.

(саккизинчи қисми) Айбланувчи ва унинг ҳимоячиси ишнинг материаллари билан танишиб чиқиши учун кетган вақт эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини ҳисоблаб чиқишда инобатга олинмайди.

Мазкур лойиҳани ишлаб чиқишдан асосий мақсад, бугунги кунда дунё ва мамлакатимизда вужудга келган ва давлат органларини сергакликка даъват этаётган “Коронавирус” пандемиясининг (COVID-19) ахоли ўртасида кенг тарқалиш олдини олиш ҳамда унга қарши курашишга қаратилган кенг чора-тадбирлар доирасида белгиланаётган талаблар асосида ишлаб чиқилмоқда.

Ушбу модда ЖПК 3661-модда билан тўлдирилаётганлиги ва унда айбланувчига нисбатан танланган эҳтиёт чораси терговчи томонидан ушбу Кодекснинг 236–254-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинган ҳолда сақлаб қолиниши, ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкинлиги белгиланаётганлиги муносабати билан қўшимча банд билан тўлдирилоқда.

Киритилаётган қўшимчага кўра, айбланувчига нисбатан қамоқ ёки уй қўмоғи эҳтиёт чораларидан бири қўлланилган тақдирда, эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли жиноят ишини юритишга масъул бўлган тегишли мансабдор шахс томонидан дастлабки тўхтатилган ва шахсга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси сақлаб қолиниши учун етарли асослар бўлган ҳолларда муддат ўтишининг вақтинча тўхтатилишинит белгилаш таклиф этилмоқда.

Ўз навбатида мазкур муддат қамоқда (уй қамоғида) сақлашнинг ЖПКда белгиланган умумий муддатидан ортик бўлмаслиги ҳамда ушбу қамоқда сақлаш муддати жазо тайинлашда суд томонидлан инобатга олнишини белгиланмоқда.

364-модда. Дастлабки терговни тўхтатиш асослари ва тартиби

(биринчи қисм) Дастлабки тергов:

1) иш бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаган;

2) айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган;

3) айбланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетган, башарти унинг терговга келишини таъминлаш имконияти бўлмаса;

4) айбланувчи ишни юритишда унинг иштирок этишини истисно этадиган оғир
ва давомли, лекин даволаб бўладиган касалликка чалинган ҳолларда тўхтатилади.

 

тўлдирилмоқда

 

 

(иккинчи қисм) Дастлабки тергов ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асослар юзага келган вақтдан бошлаб тўхтатилади. Лекин дастлабки тергов тўхтатилгунга қадар терговчи айбланувчи йўқлигида бажариш мумкин бўлган барча тергов ҳаракатларини бажариши шарт.

 

 

 

(учинчи қисм) Дастлабки терговни тўхтатиш тўғрисида терговчи қарор чиқаради ва унинг нусхасини прокурорга юборади.

364-модда. Дастлабки терговни тўхтатиш асослари ва тартиби

(биринчи қисм) Дастлабки тергов:

1) иш бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаган;

2) айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган;

3) айбланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетган, башарти унинг терговга келишини таъминлаш имконияти бўлмаса;

4) айбланувчи ишни юритишда унинг иштирок этишини истисно этадиган оғир
ва давомли, лекин даволаб бўладиган касалликка чалинган ҳолларда;

5) тегишли ҳудудда эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаган ҳолларда тўхтатилади.

(иккинчи қисм) Дастлабки тергов ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асослар юзага келган вақтдан бошлаб тўхтатилади. Лекин дастлабки тергов тўхтатилгунга қадар терговчи айбланувчи йўқлигида, шунингдек эпидемия тарқалиши, шунингдек бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаган ҳолларда процесс иштирокчиларисиз бажариш мумкин бўлган барча тергов ҳаракатларини бажариши шарт.

(учинчи қисм) Дастлабки терговни тўхтатиш тўғрисида терговчи қарор чиқаради ва унинг нусхасини прокурорга юборади.

Амалдаги ЖПКнинг 364-моддасига кўра жиноят ишини тўхтатиш учун асослар назарда тутилган бўлиб, модданинг биринчи қисмига кўра, жиноят содир этган шахснинг шахси аниқланмаган, жиноят содир этган шахснинг қаердалиги номаълум бўлганда, айбланувчи мамлакат ҳудудидан ташқарига чиқиб кетганда ёки айбланувчи давомли касаллика чалинган ҳоллатларда жиноят иши тўдхтатилиши белгиланган.

Бироқ, ЖПКда эпидемия тарқалиши, шунингдек бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар (табиий ва техноген офатлар) туфайли фавқулотда ҳолат жорий этилган вақтларда процесс иштрокчилари билан тергов ҳарактлари олиб боришнинг имкони бўлмаган вазият вужудга келган ҳолатларда жиноят ишларини бўйича дастлабки терговни тугатиш учун асослар кўрсатилмаган. Бундан вазиятларда суриштирув ва дастлабки тергов давомида тергов ҳаракатлари олиб боришнинг имкони бўлмаганлиги сабабли жиноят иши бўйича тергов муддатининг ўтиб бориши, келгусида улар бўйича қонуний қарорлар қабул қилинишида ўз таъсирини кўрсатади.

Мисол учун, “Коронавирус” натижасида юзага келган COVID-19 пандемияси тарқалиши хавф солиб турган шароитда, мамлакатда бир қатор вақтинчалик чекловларнинг жорий этилиши натижасида, республиканинг турли ҳудудларида бўлган жиноят иши бўйича процесс иштирокчиларининг бошқа ҳудудларга кириши билан боғлиқ муаммоларнинг вужудга келаётганлиги билан бир қаторда, ушбу эпидемиянинг бошқа шахсларга мулоқот орқали тарқали, тергов ҳаракатлари давомида процесс иштирокчиларига ушбу касалликнинг юқиш эҳтимолини оширмоқда.

Юқорида қайд этилган ҳолатлар ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари иш юритувида мажуд жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатларини олиб бориш билан боғлиқ муаммолар вужудга келаётганлиги, ЖПКнинг 364-моддаси биринчи қисмига 5-банд сифатида тегишли ҳудудда эпидемия тарқалиши, шунингдек бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаган ҳолларда жиноят ишларини тўхтатишни назарда тутувчи нормани киритишга зарурат туғилмоқда.

Шу билан бирга, ушбу модданинг иккинчи қисми таҳрири ўзгартирилган ҳолда, эпидемия тарқалиши, шунингдек бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаган ҳолларда процесс иштирокчиларисиз бажариш мумкин бўлган барча тергов ҳаракатларини бажариши шартлигини белгилаш таклиф этилмоқда.

Бу бордаги хорижий давлатларнинг жиноят процессуал қонунчилиги ўрганилганда, бир қатор давқлатларда (Арманистон, Беларусь, Қозоғистон) Жиноят-процессуал кодексларида бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли вақтинча жиноят ишини юритишга имкон бўлмаганлиги сабабли жэиноят ишини тўхтатиш учун асослар бўлиши белгиланганлиги аниқланди.

Жумладан, Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 45-моддаси биринчи қисми 4-бандига кўра, бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли вақтинча жиноят ишини юритишга имкон бўлмаганлиги сабабли жиноят иши тўхтатилиши белгиланган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

тўлдирилмоқда

3661-модда. Эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаган ҳолларда дастлабки терговни тўхтатиш

(биринчи қисм) Оммавий тартибда ёки муайян ҳудудда эпидемиянинг тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилган вақтда процесс иштирокчилари билан тергов ҳаракатлари олиб боришнинг имкони бўлмаган шароитларда, иш бўйича дастлабки тергов барқарор вазият тиклангунга қадар тўхтатилади.

(иккинчи қисм) Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шароитлар бўйича барқарор вазиятнинг тикланганлиги мезони қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

(учинчи қисм) Бундай ҳолда айбланувчига нисбатан танланган эҳтиёт чораси терговчи томонидан ушбу Кодекснинг 236–254-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинган ҳолда сақлаб қолиниши, ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

(тўртинчи қисм) Эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаганлиги муносабати билан дастлабки тергов тўхтатилгунга қадар терговчи процесс иштирокчилари йўқлигида бажариш мумкин бўлган барча тергов ҳаракатларини бажариши шарт.

Юқорида келтирилган асосларга кўра, ЖПК эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаган ҳолларда дастлабки терговни тўхтатишни назарда тутувчи 3661-модда билан тўлдирилмоқда.

Модданинг биринчи қисмида, эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар, шу жумладан фавқулотда ҳолат билан мамлакатнинг бутун минтақаси ёки айрим ҳудудларига нисбатан жорий этилиши мумкинлигнини инобатга олган ҳолда, ушбу норманинг таъсир қилиш доираси белгилаш таклиф этилмоқда.

Шу билан бирга, ушбу нормага асосан жиноят ишлари бўйича дастлабки терговни тўхтатиш фақатгина айбланувчининг йўқлиги муносабати билан эмас, балки исталган процесс иштирокчиларининг дастлабки терговда иштирок этишиши у ёки бу сабабларга кўра чекланганлиги назарда тутилмоқда.

Модданинг иккинчи қисмига кўра, у ёки бу ҳудудда барқарор вазитнинг тикланганлик мезони тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солиниши белгиланмоқда.

Модданинг учинчи қисмида, суриштирувчи ёки терговчи эпидемиянинг тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаган ҳолларда дастлабки терговни тўхтатиш вақтида, мавжуд вазиятни инобатга олган ҳолда айбланувчига нисбатан танланган эҳтиёт чораси ЖПКнинг 236-254-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилган ҳолда ўзгартирилиши, бекор қилиниши ёҳуд сақлаб қолиниши мумкинлиги белгилаш таклиф этилмоқда.

399-модда. Жиноят ишини юритишни тўхтатиш

(биринчи қисм) Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш масаласини ҳал қилиш чоғида айбланувчининг яширинганлиги маълум бўлиб қолса, судья ушбу айбланувчига нисбатан ишни юритишни тўхтатиш ва унга нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисида ажрим чиқаради, ушбу Кодекс 410 ва 418-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Айни чоғда айбланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш масаласи ҳал этилади.

(иккинчи қисм) Айбланувчининг суд мажлисида иштирок этишини истисно этадиган оғир ва давомли касалликка чалинганлиги суд-тиббий экспертиза хулосаси билан тасдиқланган тақдирда, судья айбланувчи соғайгунга қадар ишни юритишни тўхтатиш тўғрисида ажрим чиқаради.

399-модда. Жиноят ишини юритишни тўхтатиш

(биринчи қисм) Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш масаласини ҳал қилиш чоғида айбланувчининг яширинганлиги маълум бўлиб қолса, судья ушбу айбланувчига нисбатан ишни юритишни тўхтатиш ва унга нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисида ажрим чиқаради, ушбу Кодекс 410 ва 418-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Айни чоғда айбланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш масаласи ҳал этилади.

(иккинчи қисм) Айбланувчининг суд мажлисида иштирок этишини истисно этадиган оғир ва давомли касалликка чалинганлиги суд-тиббий экспертиза хулосаси билан тасдиқланган тақдирда, айбланувчи соғайгунга қадар, шу билан бирга, эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаганлиги муносабати билан судья ишни юритишни тўхтатиш тўғрисида ажрим чиқаради.

Юқорида келтирилган асосларга кўра, ЖПКнинг 399-моддаси иккинчи қисми таҳрири ўзгартирилган ҳолда, ишни суд муҳокамасида кўриш учун тайинлаш босқичида, эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаганлиги муносабати билан ҳам судья ишни юритишни тўхтатиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкинлигини белгилаш таклиф этилмоқда.

 

 

“Эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги ҳолатларда жиноят ишларини тўхтатиш механизмларининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

I. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш учун асос

Мазкур лойиҳани ишлаб чиқишдан асосий мақсад, бугунги кунда дунё ва мамлакатимизда вужудга келган ва давлат органларини сергакликка даъват этаётган “Коронавирус” пандемиясининг (COVID-19) аҳоли ўртасида кенг тарқалишининг олдини олиш ҳамда унга қарши курашишга қаратилган кенг чора-тадбирлар доирасида белгиланаётган талаблар асосида ишлаб чиқилмоқда.

Шу мақсадда Ички ишлар вазирлиги томонидан “Эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги ҳолатларда жиноят ишларини тўхтатиш механизмларининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси тайёрланди.

II. Қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурияти

Қонун лойиҳасини қабул қилиш қуйидаги асосий сабаблар билан изоҳланади:

биринчидан – Амалдаги ЖПКнинг 364-моддасига кўра жиноят ишини тўхтатиш учун асослар назарда тутилган бўлиб, модданинг биринчи қисмига кўра, жиноят содир этган шахснинг шахси аниқланмаган, жиноят содир этган шахснинг қаердалиги номаълум бўлганда, айбланувчи мамлакат ҳудудидан ташқарига чиқиб кетганда ёки айбланувчи давомли касаллика чалинган ҳоллатларда жиноят иши тўдхтатилиши белгиланган.

иккинчидан – ЖПКда эпидемия тарқалиши, шунингдек бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар (табиий ва техноген офатлар) туфайли фавқулотда ҳолат жорий этилган вақтларда процесс иштрокчилари билан тергов ҳарактлари олиб боришнинг имкони бўлмаган вазият вужудга келган ҳолатларда жиноят ишларини бўйича дастлабки терговни тугатиш учун асослар кўрсатилмаган. Бундан вазиятларда суриштирув ва дастлабки тергов давомида тергов ҳаракатлари олиб боришнинг имкони бўлмаганлиги сабабли жиноят иши бўйича тергов муддатининг ўтиб бориши, келгусида улар бўйича қонуний қарорлар қабул қилинишида ўз таъсирини кўрсатади.

учинчидан – ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари иш юритувида мажуд жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатларини олиб бориш билан боғлиқ муаммолар вужудга келаётганлиги, ЖПКнинг 364-моддаси биринчи қисмига
5-банд сифатида тегишли ҳудудда эпидемия тарқалиши, шунингдек бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаган ҳолларда жиноят ишларини тўхтатишни назарда тутувчи нормани киритишга зарурат туғилмоқда.

III. Қонун лойиҳаси мазмуни

Қонун лойиҳаси билан қуйидаги ўзгартишлар назарда тутилмоқда:

биринчи – ЖПКнинг 364-моддаси биринчи қисмига 5-банд сифатида тегишли ҳудудда эпидемия тарқалиши, шунингдек бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаган ҳолларда жиноят ишларини тўхтатишни назарда тутувчи нормани назарда тутиш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, таҳрири ўзгартирилган ҳолда, эпидемия тарқалиши, шунингдек бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаган ҳолларда процесс иштирокчиларисиз бажариш мумкин бўлган барча тергов ҳаракатларини бажариши шартлигини белгилаш таклиф этилмоқда.

иккинчи – юқорида келтирилган асосларга кўра, ЖПК эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаган ҳолларда дастлабки терговни тўхтатишни назарда тутувчи 3661-модда билан тўлдирилмоқда.

Модданинг биринчи қисмида, эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар, шу жумладан фавқулотда ҳолат билан мамлакатнинг бутун минтақаси ёки айрим ҳудудларига нисбатан жорий этилиши мумкинлигнини инобатга олган ҳолда, ушбу норманинг таъсир қилиш доираси белгилаш таклиф этилмоқда.

Таклиф этилаётган модданинг иккинчи қисмида у ёки бу ҳудудда барқарор вазитнинг тикланганлик мезони тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солиниши белгиланмоқда.

Модданинг учинчи қисмида суриштирувчи ёки терговчи эпидемиянинг тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаган ҳолларда дастлабки терговни тўхтатиш вақтида, мавжуд вазиятни инобатга олган ҳолда айбланувчига нисбатан танланган эҳтиёт чораси ЖПКнинг 236-254-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилган ҳолда ўзгартирилиши, бекор қилиниши ёҳуд сақлаб қолиниши мумкинлиги белгилаш таклиф этилмоқда.

учинчи – ЖПКнинг 245-моддаситўртинчи қисм билан тўлдирилиб, унда айбланувчига нисбатан қамоқ ёки уй қўмоғи эҳтиёт чораларидан бири қўлланилган тақдирда, эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли жиноят ишини юритишга масъул бўлган тегишли мансабдор шахс томонидан дастлабки тўхтатилган ва шахсга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси сақлаб қолиниши учун етарли асослар бўлган ҳолларда муддат ўтишининг вақтинча тўхтатилишинит белгилаш таклиф этилмоқда.

тўртинчи – ЖПКнинг 399-моддаси иккинчи қисми таҳрири ўзгартирилган ҳолда, ишни суд муҳокамасида кўриш учун тайинлаш босқичида, эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаганлиги муносабати билан ҳам судья ишни юритишни тўхтатиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкинлигини белгилаш назарда тутилмоқда.

бешинчи – ЖПКнинг 420-моддаси иккинчи қисми таҳрири ўзгартирилиб, суд муҳокамаси давомида судланувчи яширинганлиги муносабати билан унга нисбатан қидирув суд ажрими билан эълон қилиниши белгиланиб, модданинг учинчи қисмида эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча суд муҳокамаси ўтказилишининг имкони бўлмаганлиги муносабати билан ҳам ишни юритиш бутунлай тўхтатилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Шунингдек, модданинг учинчи қисми таҳрири ўзгартирилиб, унда эпидемия тарқалиши ёки бошқа бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, шу жумладан фавқулотда ҳолат жорий этилганлиги муносабати билан вақтинча суд муҳокамаси ўтказилишининг имкони бўлмаганлиги муносабати билан ишни кўриш тўхтатилган тақдирда суд судланувчига нисбатан танланган эҳтиёт чорасини бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласини муҳокама қилиши лозимлиги назарда тутилмоқда.

IV. Халқаро тажрибадан фойдаланиш

Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, баъзи хорижий давлатларнинг қонун ҳужжатларида бир қатор давқлатларда (Арманистон, Беларусь, Қозоғистон) Жиноят-процессуал кодексларида бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли вақтинча жиноят ишини юритишга имкон бўлмаганлиги сабабли жиноят ишини тўхтатиш тартибини назарда тутувчи нормалар акс эттирилган.

Мисол учун, бундай тартибини белгиловчи норма Қозоғистон Республикаси ЖПКнинг 45-моддасида белгиланган бўлиб, модданинг биринчи қисми 4-бандига кўра, бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли вақтинча жиноят ишини юритишга имкон бўлмаганлиги сабабли жиноят иши тўхтатилиши белгиланган. (бу каби норма Арманистонда ҳам мавжуд).

VI. Кутиладиган натижалар

Таклиф этилаётган Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши:

биринчидан – жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ва суд муҳокамаларининг вужудга келган форс-можар ҳолатлари муносабати билан тўхтатиш мехнаизмини жорий этиш, келгусида “Коронавирус” пандемияси каби юқумли касалликлар оммавий тарқалиш хавфи юзага келганда ёки бошқа эпидемик, шунингдек техноген ва табиий офатлдар юз берган вақтда процесс иштирокчилари билан вақтинча тергов ҳаракатларини амлга оширишнинг имкони бўлмаган вазиятларда жиноят ишлари бўйича муддатнинг асоссих ўтиб кетишининг олди олинади.

VII. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари

Ишлаб чиқилган Қонун лойиҳасини қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан харажатлар қилишни талаб этмайди.

 

Ички ишлар вазирлиги

Умумий таклифлар: 0

1290