Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16357 Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 27/03/2020 11/04/2020 0
Ўзбекистон Республикаси Қонуни
ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ ВА ОҚОВА СУВ ХИЗМАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
ID-16357

1 бобАсосий қоидалар

1-моддаУшбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади ичимлик суви таъминоти, оқова сув хизматлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ва истеъмолчиларга ичимлик суви ҳамда оқова сув хизматлари хизматларини таъминлаш бўйича давлат кафолатларини ўрнатишдан иборат.

2-моддаИчимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тўғрисидаги қонунчилик

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида, Ўзбекистон Республикасининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари тўғрисидаги қонунчиликда кўзда тутилгандан бошқа қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартноманинг қоидалари қўлланилади.

3-моддаИчимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматларининг асосий принциплари

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматларининг асосий принциплари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

аҳолини ичимлик суви ва оқова сув хизматлари билан таъминлашнинг устуворлиги;

ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сув хизматлари соҳасига сармояларни (инвестицияларни) жалб этиш учун шароитлар яратиш, сармоялар (инвестициялар) қайтарилиши кафолатларини таъминлаш;

марказлаштирилган ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тизимининг технологик ва ташкилий ягоналиги ва бутунлигини таъминлаш;

ичимлик суви таъминоти ва (ёки) оқова сув хизматларини амалга оширувчи ташкилотлар, ва уларнинг абонентларининг иқтисодий манфаатлари мувозанатига (балансига) эришиш ва риоя қилиш;

ичимлик суви таъминоти ва (ёки) оқова сув хизматларини ошириш амалга оширувчи ташкилотларнинг ичимлик суви таъминоти ва (ёки) оқова сув хизматларини ошириш амалга ошириш учун зарур бўлган иқтисодий асосланган сарф-харажатларидан келиб чиққан ҳолда ичимлик суви таъминоти ва (ёки) оқова сув хизматлари соҳасидаги тарифларни белгилаш (ўрнатиш);

ичимлик суви таъминоти ва (ёки) оқова сув хизматлари соҳасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун барқарор ва ҳуқуқларни чекламайдиган шароитларни таъминлаш;

абонентларнинг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматларига тенг шароитларни таъминлаш;

ичимлик суви таъминоти масалаларининг давлат назорати ва давлат томонидан тартибга солиниши;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматларини амалга оширувчи корхоналарнинг, уй-жой коммунал хўжалигининг давлат бошқаруви органлари, сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи давлат бошқаруви органлари, шунингдек фуқаролар муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар бўйича давлат бошқаруви органларига уларнинг ваколатлари доирасида ҳисобдорлиги;

ичимлик суви таъминоти тизимларининг технологик хусусиятлари ва Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ягона стандартлар ва нормалар асосида ичимлик суви таъминоти манбаларини танлашни ҳисобга олган ҳолда уларнинг хавфсизлиги, ишончлилиги ва бошқарилишини таъминлаш;

ер ости сувларидан устувор фойдаланиш;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматларининг ҳисоби ва тўловлилиги;

ичимлик суви таъминоти ва оқова суви хизматлари, жиҳозлар ва улар учун материаллар, шунингдек ичимлик суви ва канализацияни тозалаш ва зарарсизлантириш учун кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш тизимлари ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватланиши;

ичимлик суви таъминоти ва оқова суви хизматларини амалга оширувчи ташкилотлар, ичимлик суви таъминоти ва оқова суви хизматлари соҳасида тартибга солишни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси давлат хокимияти органлари ва ўз-ўзини бошқариш органлари фаолиятининг очиқлиги (ошкорлиги).

4-моддаИчимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасидаги давлат сиёсати

1. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасидаги давлат сиёсати қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган:

узлуксиз ва сифатли ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматларини таъминлаш йўли билан аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш ва турмуш сифатини ошириш;

сувни тежаб истеъмол қилиш йўли билан энергетик самарадорликни ошириш;

оқинди сувларни тозалаш сифатини ошириш йўли билан сув объектларига негатив таъсирни пасайтириш;

ичимлик суви таъминоти ва (ёки) оқова сув хизматларини амалга оширувчи ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш ҳисобига абонентларга ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари мавжудлигини таъминлаш;

марказлаштирилган ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тизимларини бошқаришнинг самарали шаклларини ривожлантириш, сармояларни (инвестицияларни) жалб қилиш ва ичимлик суви таъминоти ва (ёки) оқова сув хизматларини  амалга оширувчи ташкилотларнинг кадрлар салоҳиятини ривожлантириш йўли билан ушбу тизимларнинг ривожланишини таъминлаш.

2. Ушбу Қонуннинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

ичимлик суви таъминотининг ишончлилиги ва хавфсизлилигининг давлат кафолатлари, шунингдек ичимлик суви таъминоти соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарликни белгилаш;

давлат органлари, бошқа юридик, шунингдек жисмоний шахсларнинг ичимлик суви таъминоти соҳасидаги ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликларини белгилаш.

5-моддаИчимлик суви таъминоти соҳасидаги ҳуқуқий тартибга солиш

Ичимлик суви таъминоти соҳасидаги муносабатлар мазкур Қонун, Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш, атроф муҳит муҳофазаси ва экологик хавфсизликни таъминлаш, фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларнинг оқибатларини бартараф этиш масалаларини тартибга солувчи бошқа меъёрий ҳужжатлари билан тартибга солинади.

6-моддаИчимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасидаги муносабатлар ссубъектлари ва объектлари

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасидаги муносабатлар субъектлари сифатида қуйидагилар чиқишлари мумкин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

вилоят, шаҳар ва туман хокимиятлари;

уй жой-коммунал хўжалигининг давлат бошқаруви органлари;

сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга оширишга ваколатли бўлган давлат бошқаруви органлари;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тизимларининг мулкдорлари;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари корхоналари;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари истеъмолчилари.

Ичимлик суви таъминоти соҳасидаги муносабатлар объектларига, ичимлик суви манбалари сифатида фойдаланиладиган белгиланган чегаралардаги сув объектлари (уларнинг қисмлари) киради.

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасидаги муносабатлар объектларининг ҳуқуқий режими ушбу Қонун, Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий ҳужжатлари билан белгиланади.

2-бобИчимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасидаги давлат бошқаруви

7-моддаИчимлик суви ва оқова сув ҳизматлари соҳасидаги давлат бошқаруви органлари

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасидаги давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа махсус ваколатли давлат органлари амалга оширадилар.

8-моддаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасидаги ваколатларига:

мазкур соҳада ягона давлат сиёсатини белгилаш ва таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматларини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини тасдиқлаш;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш;

давлат бошқаруви органларининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасидаги фаолиятини бошқариш;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари бўйича фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилаш;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасидаги ҳисоб ва ҳисобот тартибини белгилаш;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга ошириш тартибини белгилаш;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;

мазкур соҳадаги бошқа масалаларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тартибга солиш, киради.

9-моддаУй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари, шунингдек бошқа махсус ваколатли давлат органларининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасидаги ваколатлари

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасида, ўз ваколатлари доирасида:

республиканинг Ягона давлат сув фонди сувларини ҳисобга олиш, мониторинг қилиш, хавфсизлиги ва сифатини таъминлашнинг ягона марказлаштирилган тизимини яратиш, шунингдек, ягона сув балансини шакллантириш;

ваколатли орган ва ташкилотлар томонидан сув ҳисоби ҳолати, унинг хавфсизлиги ва сифатининг хавфсизлиги, зарур ҳолларда ваколатли органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилаётган сувни ҳисобга олишнинг ҳолати, унинг хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш, зарур бўлганда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш тўғрисидаги маълумотлар ишончлилиги мониторингини олиб боради;

ваколатли орган ва ташкилотларнинг Ягона давлат сув фондидаги сувларни ҳисобга олиниши, мониторинги, хавфсизлилиги ва сифатини таъминлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;

чучук ичимлик сувининг стратегик заҳираларини яратиш, шу жумладан кўп тоннали заҳира манбаларини қуришни ташкил қилади;

сувдан фойдаланиш соҳасига замонавий инновацион технологияларни, шу жумладан сувларни республика сув мувозанати (баланси) ягона ахборот тизимига интеграциясини таъминлаган ҳолда жорий этишни мувофиқлаштиради;

сув таъминоти ва канализация тизимлари объектларини ривожлантириш, модернизациялаш ва реконструкция қилиш бўйича дастурларни, аҳоли пунктларини ривожлантириш схемалари ва бош планлари билан боғлаган ҳолда ишлаб чиқади ва сифатли бажарилишини ташқил қилади, мазкур соҳа ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни таъминлайди;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тизимига ресурс- ва энергия тежовчи технология ва жиҳозларни жорий этиш, сув таъминоти ва оқова сув объектларининг замонавий ҳисобни ўлчаш ускуналари билан жиҳозлаш, қурилиш-монтаж ишларининг таннархи пасайишини таъминловчи замонавий ва сифатли маҳаллий қурилиш материаллари, маҳсулотларини қўллашни ҳисобга олган ҳолда;

ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда замонавий шакл ва усулларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади.

10-моддаБошқа давлат бошқаруви органларининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасидаги ваколатлари

Давлат санитария назорати органлари, табиий ресурслар ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича давлат бошқаруви органлари, стандартлаштириш, метрология ва сертификациялаш бўйича давлат бошқарувиорганлари, архитектура-қурилиш назорати бўйича давлат бошқаруви органлари, фавқулодда вазиятлар бўйича давлат бошқаруви органлари ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасида бошқарувни ўзларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган ваколатларига мувофиқ амалга оширадилар.

3-бобИчимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматларининг хўжалик асослари. Ичимлик суви таъминоти ва оқинди сувларни чиқариш хизматлари билан шуғулланувчи корхоналар, ичимлик суви истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

10-моддаИчимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматларининг мулкчилик шакллари

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тизимлари давлат (республика ва коммунал) мулкчилигида, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкчилигида бўлиши мумкин.

11-моддаМарказлаштирилган ичимлик суви таъминоти тизимлари

Марказлаштирилган ичимлик суви таъминоти тизимлари, ичимлик суви истеъмолчиларини узлуксиз таъминлашда асосий ҳисобланади ва ҳаётни таъминлаш объектлари туркумига киради.

Марказлаштирилган ичимлик суви таъминоти тизимлари учун ичимлик суви таъминоти манбаларини танлашга қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикасининг ичимлик суви таъминоти соҳасидаги қонунчилик норматив ҳужжатлари билан ўрнатилади.

Марказлаштирилган ичимлик суви таъминоти тизимларини бошқариш, қоидага кўра, мулкдор бошқаришга ваколат берган ичимлик суви таъминоти корхоналари томонидан амалга оширилади.

Мулкдор, марказлаштирилган ичимлик суви таъминоти тизимлари бошқарувини мустақил тарзда амалга ошириши мумкин.

Марказлаштирилган ичимлик суви таъминоти тизими мулкдорлари ва (ёки) ичимлик суви таъминоти корхоналари сув объектларидан ичимлик суви таъминоти манбалари сифатида Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ фойдаланадилар.

12-моддаМарказлаштирилмаган ичимлик суви таъминоти тизимлари

Марказлаштирилмаган ичимлик суви таъминоти тизимлари, марказлаштирилган ичимлик суви таъминоти тизимлари мавжуд бўлмаган ҳолларда истеъмолчиларни ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ташкил қилинади.

Марказлаштирилмаган ичимлик суви таъминоти тизимлари учун ичимлик суви манбаларини танлашга талаблар Ўзбекистон Республикасининг ичимлик суви таъминоти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан ўрнатилади.

Сув объектларидан истеъмолчиларни марказлаштирилмаган ичимлик суви билан таъминлаш тартибида фойдаланилганда, марказлаштирилмаган ичимлик суви таъминоти тизимлари мулкдорлари ва ичимлик суви истеъмолчилари сув объектларидан ичимлик суви таъминоти манбалари сифатида Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ фойдаланадилар.

13-моддаТранспорт воситаларидаги ичимлик суви таъминоти тизимлари

Транспорт воситаларидаги ичимлик суви таъминоти тизимлари ушбу воситаларнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Транспорт воситаларидаги ичимлик суви таъминоти тизимларининг созлиги ва ушбу тизимлардаги ичимлик суви сифатининг норматив талабларга мослиги устидан назоратни транспорт воситаларининг мулкдорлари таъминлаши шарт.

14-моддаИчимлик суви таъминоти ривожланишини таъминлаш

Ичимлик суви таъминотининг ривожланиши истиқболли ва йиллик республика ва ҳудудий ичимлик суви таъминоти дастурларини амалга ошириш орқали таъминланади.ичимлик суви таъминоти, маъмурий-ҳудудий бирликларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаларига киритилиши шарт.

Марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган ичимлик суви таъминоти тизимларини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш, ҳудудларни ривожлаштириш бош режаларининг (планларининг) ҳисоб кўрсатчиклари, қурилиш ва санитария меъёрлари ва қоидалари, экологик талаблар, давлат стандартларига мувофиқ амалга оширилади ва табиий ресурслар ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича давлат бошқаруви органлари, давлат санитария назорати органлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра бошқа давлат бошқаруви органлари билан келишилади.

Марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган ичимлик суви таъминоти тизимларини лойиҳалаштириш ва қуришда кўрсатилган тизимларнинг уларга табиий ва техноген тусдаги дестабилизация омиллари таъсиридаги ишончлилигини таъминлаш талаблари албатта ҳисобга олинади.

15-моддаИчимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасидаги фаолияти лицензияланиши лозим.

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасидаги фаолиятни лицензиялашни ташкиллаштиришни таъминотлаш Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Экология ва атроф муҳит муҳофазаси давлат қўмитаси зиммасига юкланади.

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасидаги фаолият лицензиясини тақдим этиш, қайта расмийлаштириш ва узайтириш тартиби, шунингдек фаолиятни амалга оширишга лицензия бериш шартлари ва асослари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом билан белгиланади.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасидаги фаолиятни лицензиясиз ёки лицензияда кўрсатилган шартларни бузган ҳолда амалга оширишлари, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

16-моддаИчимлик суви таъминоти соҳасидаги сертификациялаш

Тарага (бутилкалар ёки бошқа идишларга) қуйилган ва истеъмолчиларга сотиш учун мўлжалланган ичимлик суви;

ичимлик сувини тозалаш ва зарарсизлантириш учун технологик жараёнлар ва схемалар, ускуналар, материал ва кимёвий модддалар;

сувни тозалаш ва зарарсизлантириш бўйича алоҳида в агуруҳли воситалар ва иншоотлар, ичимлик суви таъминоти соҳасидаги сертификациялашдан ўтказилиши лозим.

Ичимлик суви таъминоти соҳасидаги сертификациялаш, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.

17-моддаИчимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари корхонасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ичимлик суви таъминоти корхоналари қуйидагиларга ҳақли:

ичимлик суви ва оқова сув хизматлари истеъмолчиларидан ўрнатилган тарифларга мувофиқ тўловларни ўз вақтида амалга оширишларини талаб қилиш;

жисмоний ва юридик шахслар томонидан ичимлик суви таъминоти манбаларини ифлослантириш, тиқилтириб қўйиш (засорение) ва (ёки) пасайтириб юбориш, шунингдек ичимлик суви таъминоти тизимларига шикаст етказиш орқали етказган зарарларини қоплашлари тўғрисида даъволар бериш.

Ичимлик суви таъминоти корхоналари қуйидагиларга мажбур:

истеъмолчиларга, норматив талабларга жавоб берувчи ичимлик суви етказиш ва оқинди сувларни тозалаш хизматларини кўрсатишнинг технологик шартларини бажариш;

ичимлик сувини, биринчи навбатда жисмоний шахслар ва озиқ-овқат ҳамда тиббиёт саноати корхоналарининг ичимлик ва маиший эҳтиёжларини қониқтириш учун узлуксиз етказиб бериш режимини таъминлаш;

ичимлик сувини тозалаш ва зарарсизлантириш учун, ўрнатилган талабларга мос келувчи сертификатларга эга бўлган ускуна, материал ва кимёвий воситалардан фойдаланиш;

ичимлик суви истеъмоли ҳисобини таъминлаш;

технологик жараёнлари ичимлик суви ишлатилишини талаб этмайдиган корхоналарнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ичимлик суви етказилишига йўл қўймаслик, агар бу жисмоний шахсларни ичимлик суви билан узлуксиз таъминланишининг бузилишига сабаб бўлса;

ичимлик суви сифати назоратини, метрологик аттестациядан ўтган ёки стандартлаштирилган усуллар бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий аккредитация тизимида аккредитацияланган лабораториялар томонидан амалга оширилишини ташкил қилиш ва етказиб берилаётган сув сифатининг норматив талаблардан оғиши тўғрисида истеъмолчиларни ўз вақтида хабардор қилиш;

табиий ресурслар ва атроф муҳит муҳофазаси давлат бошқаруви органлари, давлат санитария назорати органларини, ичимлик суви таъминоти манбалари ва тизимларининг ҳолатига таъсир этувчи юз берган авариялар, шунингдек ичимлик суви сифати кўрсаткичларининг амладаги санитария меъёрлари ва қоидаларидан оғиши тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш;

сувлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи давлат бошқаруви органлари, уй-жой коммунал хўжалигининг давлат бошқаруви республика органининг вакилларини ўз объектларига тўсқинликсиз киришларига рухсат бериш ва уларга беғараз тарзда ичимлик суви таъминоти объектларининг фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича маълумотларни тақдим этиш;

хўжалик ва бошқа фаолиятнинг, ичимлик суви манбалари ва тизимларининг санитария муҳофазаси зоналари учун белгиланган режимига риоя қилиш;

бошқа сув фойдаланувчиларни ҳуқуқларининг бузилиши, шунингдек хўжалик субъектлари ва атроф муҳитга зарар етказилишига йўл қўймаслик;

ичимлик суви таъмиоти тизимларининг жорий ва капитал таъмирланишини олиб борилишининг молиялаштиришни таъминлаш;

ичимлик суви таъминоти манбаларини ифлосланиш, тиқилиб қолиш (засорение) ва пасайиб кетишдан, ичимлик суви таъминоти тизимларини эса – шикастланишдан муҳофаза қилишни таъминлаш.

18-моддаИчимлик суви истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ичимлик суви истеъмолчилари қуйидагиларга ҳақли:

ичимлик суви сифати нормативлари ва ичимлик сувини истеъмол қилиш меъёрларига мувофиқ марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган ичимлик суви таъминоти тизимларидан ичимлик суви билан таъминланишга;

марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган ичимлик суви таъминоти тизимларидан олинадиган ичимлик суви сифати назоратини амалга оширилишини талаб қилиш;

ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган тартибда, ичимлик сувининг сифати ва унинг марказлаштирилган ичимлик суви таъминоти тизимларидан етказиб берилишидаги турли узулишлар ҳақида тўлиқ, ишончли ва ўз вақтида ахборотни олиш;

ўрнатилган тартибда жамоат экологик экспертизасининг ўтказиш ғоясини илгари суриш давлат бошқарувининг тегишли органларини унинг натижалари тўғрисида хабардор қилиш;

марказлаштирилган ичимлик суви таъминоти тизимларидан норматив талабларга мос келмайдиган ичимлик суви билан таъминлаш оқибатида етказилган зарарни қоплаш бўйича даъволар киритиш.

Жисмоний шахслар ичимлик суви сифати нормативлари ва ичимлик суви истеъмоли меъёрларига мувофиқ марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган ичимлик суви таъминоти тизимларидан биринчи навбатда ичимлик суви билан таъминланишга ҳақли.

Ичимлик суви истеъмолчилари қуйидагиларга мажбур:

ичимлик суви таъминоти соҳасидаги санитария ва бошқа норма ва қоидаларга риоя қилиш, шунингдек ушбу Қонун билан ўрнатилган талабларни бажариш;

ичимлик суви таъминоти манбаларининг ифлосланиши, тиқилиб қолиши (засорение) ва пасайиб кетиши, шунингдек ичимлик суви таъминоти тизимларининг шикастланишига йўл қўймаслик;

рўзғор ва ишлаб чиқаришда ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш;

ўз водопроводлари ва жўмракли (вентиль) мосламаларини, ичимлик суви оқиб кетишига йўл қўймайдиган ҳолатда сақлаш;

ишлатилган сув учун тўловларни белгиланган тарифларга мувофиқ ўз вақтида амалга ошириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ичимлик суви таъминоти манбаларининг ифлосланиши ва (ёки) тиқилиб қолишига олиб келаётган ёки олиб келиши мумкин бўлган аниқланган ҳаракатлари ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар хокимиятлари,  давлат санитария назорати органлари, табиий ресурслар ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича давлат бошқаруви органлари ва ичимлик суви таъминоти корхоналарига дарҳол хабар бериш;

ичимлик суви таъминоти корхоналарига ичимлик суви таъминоти тизимларидаги мавжуд шикастланишлар, шунингдек ичимлик суви таъминоти тизимига ноқонуний уланишлар ҳақида хабар бериш.

19-моддаАҳоли пунктларининг оқова сувлар тизимига оқинди сувларни қабул қилиш тартиби

Оқова сувлар тизимига, тозалаш иншоотларида мазкур Қонун ва 1992 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-754-XII-сонли “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун асосида қўлланиладиган тозалаш технологиясига мувофиқ тозаланиши лозим бўлган оқинди сувларнинг қабул қилинишига рухсат этилади.

Оқова сувлар тизимига қуйидагилар қабул қилинмайди:

таркибида грунт, қум, қурилиш ва маиший ахлат, ёғ мавжуд бўлган сувлар;

таркибида локат тозалаш иншоотларидан чўкиндилар, қаттиқ ишлаб чиқариш чиқиндилари мавжуд бўлган сувлар;

айланма ва қайта сув таъминоти тизимларида (чўмилиш сув ҳавзалари ва фаввораларнинг сувлари, буғ конденсати, дренаж ва шартли равишдаги тоза оқинди сувлар) ишлатиладиган сувлар;

саноат майдонлари ҳудудларидан юзаки оқиндилар;

муз ва қор парчалари;

тарқибида турли парчаланиш давридаги радионуклидлар мавжуд бўлган сувлар

Таркибида оқова сув тизимларининг иш фаолиятига хавф солувчи қуйидаги негатив оқибатларга олиб келадиган моддалар (материаллар) мавжуд бўлган оқинди сувлар оқова сув тизимларига қабул қилиниши мумкин эмас:

1) қуйидаги сабаблар сабабли оқова сув тизимлари объектларининг шикастланиши ва уларни иш режимини бузилиши:

канализация тармоқлари, бошқа иншоот ва жиҳозларга зарарли занглатувчи (коррозия), абразив ёки механик таъсир;

канализация тармоқлари ва тозалаш иншоотларида ёнғиндан хавфли, портлашга хавфли ва токсик газ-буғ-ҳаво аралашмаларининг ҳосил бўлиши;

оқинди сувларнинг оқова сув тизимларининг тозалаш иншоотларида биологик тозалаш жараёнларининг бузилиши, шу жумладан оқинди сувлар таркибида ишлов бериб бўлмайдиган турғун, токсик, биоаккумулятив моддалар мавжуд бўлиши сабабли;

2) оқова сув тизимлари ишончлилиги ва узлуксиз ишлашининг бузилиши, шу жумладан тармоқларнинг ишчи кесимларини камайиши ва сув оқиши учун тўсиқлар пайдо бўлиши сабабли;

3) оқова сув тизимларига хизмат кўрсатувчи ходимларнинг саломатлигига зарар етказиш учун шароитлар яратиш;

4) оқинди сувларнинг чўкиндиларини атроф муҳит учун хавфсиз бўлган усулларни қўллаган ҳолда утиллаштириш имкониятининг йўқлиги.

Сувни хўжалик-маиший истеъмол учун ишлатадиган истеъмолчилардан оқинди сувларни қабул қилиш, чекловларсиз амалга оширилади.

Умумий овқатланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи истеъмолчиларнинг оқова сувлари тармоқлари ёки тизимлари, оқова сув тармоқларига улангунга қадар ёғ ушловчилар (жироловка) билан жиҳозланади.

Оқова сув тизимларига уланмаган истеъмолчиларнинг олиб чиқиб кетиладиган хўжалик-маиший ва ишлаб чиқариш оқинди сувларини қабул қилиш, хизмат кўрсатувчи билан тузилган шартнома бўйича жиҳозланган тўкиш пунктларида амалга оширилади.

Хўжалик-маиший ва ишлаб чиқариш оқинди сувларини биргаликда чиқариш ва тозалаш имконияти, тозалаш иншоотларининг мавжуд технологиясини ҳисобга олган ҳолда охиргиларнинг таркиби бўйича белгиланади.

Аҳоли пунктининг хўжалик-маиший сувлари билан биргаликда чиқарилиши ва тозаланиши лозим бўлган ишлаб чиқариш оқинди сувлари, оқова сув тизимлари тармоқлари ва иншоотларининг ишини бузмаслиги, оқова сув тизимлари тармоқлари ва иншоотлари элементларининг материалига зарар етказувчи таъсир кўрсатмаслиги, 40°С дан ортиқ ҳароратда бўлмаслиги ва тарқибида қуйидагилар мавжуд бўлмаслиги лозим:

оқова сув тизими тармоқлари ва иншоотларида ёнғиндан хавфли ва токсик газ ва аралашмалар ҳосил қилиши мумкин бўлган ёнувчи аралашмалар, кислоталар, токсик ва аралашиб кетган газсимон моддалар;

оқова сув тизимлари элементларини ифлослантирувчи ёки уларда тўпланадиган моддалар ва предметлар;

зарарли моддаларнинг рухсат этилган концентрацияси қийматларидан (бундан кейин – ЗМРЭК) юқори бўлган ва оқинди сувларнинг биологик тозаланишига тўсқинлик қилувчи зарарли моддалар;

фойдаланишнинг тегишли туридаги сув ҳавзалари сувлари учун энг юқори рухсат этилган концентрацияларнинг қийматлари ўрнатилмаган моддалар;

минерал ифлосланишлар;

хавфли бактериал ифлосланишлар;

500 мг/л дан кўп ўлчанган ва юзага сузиб чиқувчи моддалар;

аралашмаган мойлар, шу жумладан смолалар ва мазут;

кислороднинг кимёвий истеъмоли, кислороднинг биокимёвий истеъмолидан (бундан кейин – КБКИ) (тўлиқ) 1,5 баравардан ортиқ бўлган моддалар;

pH миқдори 6,5-9,0 юқори бўлган кислоталар аралашмалари;

тозалаш иншоотларининг ишлаб чиқариш хоналари ва ҳудудидаги ишчи зона атмосферасининг ифлосланишига олиб келадиган миқдордаги бадбўй ҳидли ва бошқа ёмон учунчан моддалар;

хавфли бактериал ва вирусли ифлосланишлар (ташланиши санитария-эпидемиология талаблари билан рухсат этилган моддалардан ташқари);

сувни тозалаш (чанг-газ тозалаш жиҳози) чиқиндилари, сув тайёрлаш техник станциялари, шу жумладан қозонхоналар, иссиқлик электр станцияларининг чўкиндилари, ион алмашинуви смолалари, фаоллаштирилган кўмир, сув тайёрлаш тизимларининг концентрацияланган аралашмалари, кимёвий реактивлар ва реагентлар;

қушхоналар ва гўштни қайта ишлашнинг ҳар қандай қаттий чиқиндилари, молларни ошкозонидаги аҳлат, қон, тери ва жунларга ишлов бериш чиқиндилари, чорвачилик, ҳайвонотчилик ва паррандачилик, шу жумладан гўнг чиқиндилари.

Ишлаб чиқариш оқинди сувларини аҳоли пункти оқова сувлари тизимига қабул қилиш қуйидаги шартларда рухсат этилади:

оқова сув тизими қувватининг ишлаб чиқариш оқинди сувларини қабул қилиш учун етарлилиги;

ишлаб чиқариш оқинди сувларини тозалаш, келиб тушувчи ифлосланишларни рухсат этилган ташландиларнинг (бундан кейин – РЭТ) норматив талабларигача бартараф этиш бўйича технология билан таъминлаш;

хизмат кўрсатувчини техник шартлари талабларини бажариш;

истеъмолчини ишлаб чиқариш оқинди сувлари таркибининг уларда ЗМРЭК (ДКВВ) мавжуд бўлиши талабларига мос келиши.

Истеъмолчи (субистеъмолчи)нинг, ушбу Қонун талабларига жавоб бермайдиган  ишлаб чиқариш оқинди сувлари, ЗМРЭК (ДКВВ) эришилгунга қадар локал тозалаш тармоқларида дастлабки тозалашдан ўтказилиши лозим.

Тоза, шартли тоза ва бошқа сувлар билан ишлаб чиқариш оқинди сувларида ЗМРЭК (ДКВВ) га эришишга йўл қўйилмайди.

Оқова сув тизимига қабул қилинадиган ишлаб чиқариш оқинди сувларидаги ЗМРЭК (ДКВВ) ҳисоблаб чиқишда, хизмат кўрсатувчи қуйидаги талабларга амал қилади:

КБКИ (БПК) бўйича баҳоланадиган органик моддаларнинг мавжудлиги, лаборатория йўли билан назорат қилинади, бунда оқова сув тизимларидан ташланадиган ишлаб чиқариш оқинди сувларининг КБКИ, тозалаш иншоотларига келиб тушувчи ишлаб чиқариш оқинди сувларидаги ва уларни лойиҳалашда кўзда тутилган КБКИ дан ошиқ бўлмаслиги керак;

аҳоли пунктининг тозалаш иншоотларида бартараф этиладиган зарарли моддаларнинг рухсат этилган концентрацияси, тозаланган оқинди сувларнинг сув объектларига Экология ва санитария-эпидемиология назорати давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси билан келишилган РЭТ нормативига мувофиқ аниқланади.

аҳоли пунктининг тозалаш иншоотларида бартараф этилмайдиган зарарли моддаларнинг рухсат этилган концентрацияси, уларнинг сув объектлари сувларидаги КБКИ ҳамда хўжалик-маиший ва ишлаб чиқариш оқинди сувлари ҳажмларининг нисбатидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Аҳоли пунктининг тозалаш иншоотларига келиб тушувчи оқинди сувларнинг таркибида, тозалаш иншоотлари учун рухсат этилмаган зарарли моддалар концентрацияси аниқланганда, хизмат кўрсатувчи бу ҳақда улар аниқланган куни ёзма равишда ёки телефонограмма орқали Экология ва санитария-эпидемиология назорати давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмасига хабар беради. Бир вақтнинг ўзида хизмат кўрсатувчи назорат таҳлилларини ўтказади ва ушбу ташландиларга йўл қўйган истеъмолчиларни аниқлайди.

Ишлаб чиқариш оқинди сувларининг таҳлили натижаларига кўра ЗМРЭК (ДКВВ) ошириб юборилганда, истеъмолчи ишлаб чиқариш оқинди сувларини оқова сув тизимларига ташлашни тўхтатади ва ифлосланишларни ЗМРЭК (ДКВВ) гача камайтириш бўйича тезкор чоралар кўради. Ифлосланишлар миқдорининг ошиб кетишига олиб келган сабаб бартараф этилганидан кейин, хизмат кўрсатувчи томонидан қайта намуналар олиш амалга оширилади.

Ифлосланишлари бир хил турда бўлган бир нечта корхоналарнинг ишлаб чиқариш оқинди сувларини умумий локал тозалаш иншоотларида тозаланишига рухсат этилади.

Истеъмолчиларнинг оқова сувларини чиқариш тизимида, ўзаро ҳаракати эмулсиялар, заҳарли ва портлашдан ҳавфли моддаларнинг, шунингдек эримайдиган моддаларнинг (таркибида калций ёки магний тузлари ва ишқор аралашмалар, сода ва нордон сувлар, натрий сулфиди мавжуд бўлган ишлаб чиқариш оқинди сувлари ва таркибида ишқорлар, хлор, феноллар ҳаддан зиёд кўп миқдорда бўлган сувлар) ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш оқинди сувларининг бирлаштирилишига йўл қўйилмайди.

Нордон ва ишқорли ишлаб чиқариш оқинди сувлари оқова сув тизимларига ташланишидан олдин нейтраллаштирилиши ёки ўртачалаштирилиши  лозим.

Ишлаб чиқариш оқинди сувларини оқова сув тизимларига қабул қилиш, назорат қудуғи орқали алоҳида-алоҳида чиқариш жойлари орқали амалга оширилади. Кўрсатилган чиқариш жойлари ишлаб чиқариш оқинди сувларининг сарфи ва таркибини назорат қилувчи мосламалар билан жиҳозланади. Тақдим этилган оқова сув хизматларининг ҳажми оқинди сувларни ҳисобга олиш ускунасининг кўрсаткичлари бўйича аниқланади.

Оқова сув тизимлари таркибида локал тозалаш иншоотларига эга бўлган истеъмолчи, эксплуатация даврида уларни соз ҳолатда сақлайди ва оқова сув тизимига ташланадиган ишлаб чиқариш оқинди сувларининг таҳлилларини ўтказади.

Ишлаб чиқариш оқинди сувларини оқова сув тизимларига ташлашни амалга оширувчи истеъмолчилар, хизмат кўрсатувчи томонидан намуналар олиш ва уларни ҳажмининг ҳисобини олиш боришига имкониятни таъминлайдилар.

Ишлаб чиқариш оқинди сувларининг сифат таркиби таҳлилини ўтказиш учун намуналар хизмат кўрсатувчи (ишлаб чиқариш назорати учун) ва истеъмолчи (зарарли моддаларни рухсат этилган концентрациядан юқори концентрацияда ташланишига йўл қўймаслик учун) томонидан локал тозалаш иншоотларидан аввал ва улардан кейин, бундай иншоотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда эса, назорат қудуқларида олинади.

Хизмат кўрсатувчи, истеъмолчиларнинг оқова сув тизимларидаги ишлаб чиқариш оқинди сувларини намуналарини олишни истеъмолчининг вакиллари иштирокида амалга оширади.

Хизмат кўрсатувчи, истеъмолчиларнинг оқова сув тизимларидаги ишлаб чиқариш оқинди сувларини намуналарини олиш жадвалини ҳар чоракда бир мартадан кам бўлмаган даврийлик билан белгилайди.

Ишлаб чиқариш оқинди сувлари намуналарини режали олиш ва таҳлилларини хизмат кўрсатувчининг ҳисобига, истеъмолчининг талабига кўра эса – унинг ҳисобига ўтказилади.

Хизмат кўрсатувчининг ёзма талабига мувофиқ, истеъмолчи, ишлаб чиқариш оқинди сувларининг ҳажми, сифат таркиби ва уларни ҳар бир чиқариш жойи бўйича аҳоли пунктининг оқова сув тизимларига ташлаш режими тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

Ишлаб чиқариш оқинди сувларини бараварига (залп билан) ташланишига йўл қўйилмайди.

Ишлаб чиқариш оқинди сувларининг бараварига (залп билан) ёки авариявий ташланишига йўл қўйган истеъмолчи, бу ҳақда дарҳол хизмат кўрсатувчига ёзма равишда ёки телефонограммаг орқали хабар беради ҳамда ишлаб чиқариш оқинди сувларининг бараварига (залп билан) ёки авариявий ташланишининг оқибатларини бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўради.

Ишлаб чиқариш оқинди сувларининг бараварига (залп билан) ёки авариявий ташланиши тўғрисида хизмат кўрсатувчи улар аниқланган куни Экология ва санитария-эпидемиология назорати давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига хабар беради.

4-боб. Санитария-муҳофаза зонасининг манбалари ва ичимлик суви таъминоти тизимларини ҳимоя қилиш. Санитария-муҳофаза зоналарининг чегаралари. Санитария-муҳофаза зоналари ҳудудидаги режим

20-модда. Манбаларни ва ичимлик суви таъминотини ҳимоя қилиш

Ичимлик суви манбаларини ифлосланишдан, чиқинди тиқилиб қолишдан ва қуриб қолишдан, ичимлик суви таъминоти тизимларини шикастланишдан ҳимоя қилиш ичимлик сувининг зарурий сифатини таъминлашнинг зарурий шарти бўлиб, санитария, экологик ва бошқа талаблар ҳамда ифлосланиш, чиқиндилар билан тиқилиб қолиш, ер усти сув ҳавзаларининг қуриб қолишига йўл қўймаслик учун зарур чораларни бажариш, шунингдек, манбалар ва ичимлик суви таъминоти тизимлари учун санитария-муҳофаза зоналарини яратиш, ушбу зоналарда назарда тутилган режимга риоя қилиш билан таъминланади.

Фаолияти ичимлик суви таъминоти манбалари ва тизимларининг ҳолатига таъсир кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахслар ўз маблағлари ҳисобига маҳаллий ижро этувчи ва маъмурий органлар, табиий ресурслар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат органлари, давлат санитария назорати органлари, ер ости сувларини муҳофаза қилиш ва назорат қилиш органлари, коммунал хизматлар органлари ва бошқа манфаатдор давлат органлари билан биргалкда сувни ифлосланишдан, чиқинди тиқилиб қолишидан ва қуриб қолишдан ҳимоя қилиш чораларини амалга оширишлари лозим.

21-модда. Ичимлик суви манбалари ва таъминоти тизимларининг санитария-муҳофаза зоналари

Санитария-муҳофаза зоналари барча ичимлик суви манбалари ва таъминоти тизимлари учун, мулк шаклидан қатъи назар, уларнинг тасодифий ёки қасддан ифлосланиши, тиқилиб қолиши ва қуриб қолишининг олдини олиш учун ўрнатилади.

Ичимлик суви манбалари ва таъминоти тизимларининг санитария-муҳофаза зоналари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

сув олиш жойидаги ичимлик суви манбаларининг санитария-муҳофаза зонаси (шу жумладан сув олиш иншоотлари);

сув иншоотларининг санитария-муҳофаза зонаси (насос станциялари, сувни тозалаш станциялари, сув сақланадиган идишлар);

сув ўтказгичларининг санитария-ҳимоя чизиғи.

Сув олиш жойидаги ичимлик суви манбаларининг санитария-муҳофаза зонаси учта поясдан иборат бўлиши керак: биринчи - қатъий режимдаги, иккинчи ва учинчи - чеклаш режимидаги.

Сув таъминоти иншоотларининг санитария-муҳофаза зонаси биринчи пояс ва санитария ҳимоя чизиғидан иборат бўлиши керак (сув таъминоти иншоотлари ичимлик суви манбаи санитария-муҳофаза зонасининг иккинчи поясидан ташқарида жойлашган ҳолда).

Манбалар ва ичимлик суви таъминоти тизимлари учун санитария-муҳофаза зоналари лойиҳаси ушбу зоналарга киритиш учун мўлжалланган ҳудудларнинг санитария-топографик текшириш маълумотларидан, шунингдек тегишли гидрологик, гидрогеологик, муҳандислик-геологик ва топографик материаллардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилиши керак.

Манбалар ва ичимлик суви таъминоти тизимлари учун санитария-муҳофаза зоналарининг лойиҳаси маҳаллий ижро этувчи ва маъмурий органлар, давлат санитария назорати органлари, табиий ресурслар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат бошқаруви органлари, шунингдек бошқа манфаатдор давлат органлари билан келишилган бўлиши керак.

Ичимлик суви таъминоти манбаларининг санитария-муҳофаза зоналарининг чегаралари ичимлик суви таъминоти манбаларининг санитария-муҳофаза зоналарининг иккинчи ва учинчи пояслари ҳудудида жойлашган ердан фойдаланувчилар, ер эгалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларининг хариталарида белгиланиши керак.

Ичимлик суви таъминоти манбаининг санитария-муҳофаза зонасининг иккинчи ва учинчи зоналаридаги ҳудудлар, сув оқимлари, сув омборлари ва сув қатламларининг, шунингдек сув иншоотлари ва сув қувурларининг санитария-ҳимоя чизиқларидаги ҳудудларда ифлосланиш ва (ёки) ахлат тиқилиб қолишининг олдини олиш учун муҳандислик ва бошқа тадбирлар ушбу ифлосланиш ва (ёки) тиқилиб қолишга сабабчи бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши керак.

Санитария-муҳофазаси зоналарини ташкил этиш, уларни лойиҳалаш ва ишга тушириш, уларнинг ҳудудлари (пояслар ва зоналари) ва сувни муҳофаза қилиш режимларининг чегараларини белгилаш, санитария-ҳимоя ва экологик чора-тадбирлар мажмуини, шу жумладан ҳар бир пояс доирасида турли хил фаолият турлари бўйича чеклашлар ва тақиқларни аниқлаш, ушбу Қонун, Ўзбекистон Республикасининг "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида" ги қонуни, Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган тартибда тасдиқланган санитария-қурилиш нормалари ва қоидалари билан тартибга солинади.

Манбалар ва ичимлик суви таъминоти тизимларининг санитария-муҳофаза зоналарида чора-тадбирлар мажмуининг амалга оширилиши ва белгиланган режимга риоя қилиниши ўз маблағлари ҳисобидан таъминланади:

биринчи пояс ҳудудида - ичимлик суви таъминоти корхоналари томонидан;

иккинчи ва учинчи пояс ҳудудларида - ушбу пояслар ҳудудида хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ва маъмурий органлар томонидан.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари ичимлик суви манбаларини ифлосланишдан, чиқинди билан тиқилиб қолишидан, қуриб қолишидан ва ичимлик суви таъминоти тизимларини шикастланишдан ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чораларни кўриш борасида қарор қабул қилишлари мумкин.

Санитария-муҳофаза зоналарида ўрнатилган чора-тадбирлар мажмуи ва белгиланган режимга риоя этилиши устидан давлат назорати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари, давлат санитария назорати органлари ва табиий ресурслар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат бошқаруви органлари томонидан амалга оширилади.

22-модда. Ичимлик суви билан таъминлашнинг сирт манбаи санитария-муҳофаза зонасининг чегаралари

Санитария-муҳофаза зонаси, шу жумладан сув таъминоти каналининг биринчи поясининг чегаралари қуйидагича ўрнатилади:

оқим бўйлаб юқорига - сув олиш жойидан камида 200 метр масофада;

оқим бўйлаб пастга - сув олиш жойидан камида 100 метр масофада;

сув олиш жойига улашган қирғоқ бўйлаб - ёзги-кузги кам сув шароитида сув қувуридан камида 100 метр масофада

Қарама-қарши қирғоқ томон йўналишда сув оқимининг санитария-муҳофаза зонаси биринчи поясининг чегараларига сув оқимининг кенглиги 100 метрдан ошмаган ҳолда ёзги-кузги чилла пайтида сув чегарасидан 50 метр кенгликдаги бутун акватория ва қарама-қарши қирғоқ ҳамда сув оқими кенглиги 100 метрдан ошган ҳолда кенглиги 100 метрдан кам бўлмаган акватория чизиғи кириши керак.

Ковш туридаги сув олиш жойларида ковшнинг бутун акваторияси ва унинг атрофидаги кенглиги камида 100 метр бўлган чизиқлар биринчи пояс чегараларига киритилади.

Сув оқимининг санитария-муҳофаза зонасининг иккинчи поясининг чегаралари қуйидагича ўрнатилади:

оқим, шу жумладан ирмоқлар бўйлаб юқорига - сув оқимининг тезлиги сув оқимининг ўртача кенглиги ва узунлигидан келиб чиққан ҳолда ёки унинг алоҳида участкалари учун, бунда пояс чегарасидан сув олиш жойигача сув таъминотининг ўртача ойлик сарфи 95 фоиз бўлганда сув оқимининг вақти 3 кунни ташкил қилиши керак;

оқим бўйлаб пастга - сув олиш жойидан камида 250 метр масофада;

текис рельефли жойда чекка чегаралар - ёзги-кузги чилла вақтида сув чегарасидан камида 500 метр масофада;

тогли рельефли жойда чекка чегаралар - сув оқимига қараган биринчи қияликнинг тепасигача, лекин кичик қияликда ёзги-кузги чилла вақтида сув чегараси чизиғидан  камида 750 метр масофада ва катта қияликда камида 1000 метр масофада.

Баъзи ҳолларда, аниқ бир санитария ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ва тегишли асосл келтирилганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда иккинчи пояснинг чекка чегаралари катталаштирилиши мумкин.

Агар дарёда тиргак ёки тескари оқим бўлса, гидрологик ва метеорологик шароитларга қараб, иккинчи пояснинг пастки чегарасининг сув олиш жойигача масофа давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда ўрнатилиши керак, аммо сув олиш жойидан камида 250 метр масофада белгиланиши лозим.

Сув оқимининг санитария-муҳофаза зонасининг учинчи поясининг чегаралари ҳудди иккинчи пояс каби сув оқими бўйлаб юқори ва пастга қараб жойлашган бўлиши керак. Чекка чегаралар, шу жумладан ирмоқлар 3-5 километр масофада сув чегараси бўйлаб ўрнатилиши керак.

Сув ҳавзаси (сув омбори, кўл) учун санитария-муҳофаза зонасининг биринчи поясининг чегаралари қуйидаги масофаларда белгиланиши керак:

акватория бўйлаб барча йўналишларда - сув олиш жойидан камида 100 метр масофада;

сув олиш жойига туташган қирғоқ бўйлаб - нормал сув сатҳидан ва ёз-кузги чилла пайтида су чегарасидан 100 метрдан кам бўлмаган масофада.

Сув оқимининг санитария-муҳофаза зонасининг иккинчи поясининг чегаралари, шу жумладан ирмоқлар қуйидагича ўрнатилиши лозим:

акватория бўйлаб барча йўналишларда - сув олиш жойидан 3 километр узоқликда, сув олиш жойи томонга 10 фоизгача шамол эсганида ва 10 фоиздан юқори даражада шамол эсганида 5 километр масофада;

текис рельефли жойда чекка чегаралар - ёзги-кузги чилла вақтида сув чегарасидан камида 500 метр масофада;

тогли рельефли жойда чекка чегаралар - сув ҳавзасига қараган биринчи қияликнинг тепасигача, лекин кичик қияликда ёзги-кузги чилла вақтида сув чегараси чизиғидан  камида 750 метр масофада ва катта қияликда камида 1000 метр масофада.

Сув ҳавзасининг санитария-муҳофаза зонасининг учинчи поясининг чегаралари ҳудди иккинчи пояс каби сув ҳавзаси акваториясининг барча йўналишларида жойлашган бўлиши керак. Чекка чегаралар, шу жумладан ирмоқлар 3-5 километр масофада сув чегараси бўйлаб ўрнатилиши керак.

23-модда. Ичимлик суви таъминотининг ер ости манбаи санитария-муҳофаза зонасининг чегаралари

Ер ости сувларини олиш саноат корхоналари ва турар-жой бинолари ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлиши керак. Уларнинг саноат корхонаси ёки турар-жой бинолари ҳудудида жойлашиши тегишли асос келтирилган ҳолдагина мумкин. Ичимлик суви таъминотининг ер ости сув манбаи санитария-муҳофаза зонасининг биринчи пояси чегаралари якка сув олиш жойидан (қудуқ, шахта, каптаж) ёки гуруҳли сув олишнинг чекка сув олиш иншоотларидан қуйидаги масофаларда ўрнатилиши керак:

камида 30 метр – ҳимояланган ер ости сувларидан фойдаланганда;

камида 50 метр – етарли даражада ҳимояланмаган ер ости сувларидан фойдаланганда.

Тупроқ ва ер ости сувларининг ифлосланишини истисно этадиган иншоот ҳудудида жойлашган муҳофаза қилинадиган ер ости сувларидан фойдаланган ҳолда сув олиш жойлари учун сув олиш жойидан гидрогеологик асосга эга бўлган зонанинг биринчи пояси чегарасигача масофа тегишли равишда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда 15 ва 25 метргача қисқартирилиши мумкин.

Етарли даражада ҳимояланмаган ер ости сувлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

ўзининг тарқалиш майдони доирасида озиқ оладиган босимсиз сув чиқарувчи горизонтнинг ер юзидан келадиган сув;

бевосита гидравлик алоқа йўли билан гидрогеологик “деразалар” ёки ўтказувчан жинслар, устки қатламлар, шунингдек оқимлар ва сув ҳавзалари орқали юқорида жойлашган етарли даражада ҳимояланмаган сув чиқарувчи горизонтлардан санитария-муҳофаза зонаси майдонида табиий шароитда ёки сув олиш натижасида озуқа олувчи босимли ва босимсиз сув чиқарувчи горизонтларнинг сувлари.

Ҳимояланган ер ости сувларига санитария-муҳофаза зонасининг барча пояслари доирасида доимий сувбардош, етарлича ҳимояланмаган юқори қатламда ётувчи сув чиқарувчи горизонтларлардан маҳаллий озуқа олиш имкониятини йўқотувчи устки қатламга эга бўлган босимли ва босимсиз сув чиқарувчи горизонтларнинг суви киради.

Сув олиш жойи ва сув омбори орасидаги қирғоқ бўйи ҳудуди, агар улар орасидаги масофа 150 метрдан кам бўлса, инфилтрацион сув олиш жойларининг ичимлик суви таъминотининг ер ости манбалари санитария-муҳофаза зонасининг биринчи пояси чегараларига киритилиши керак.

Ер ости сувлари заҳираларини сунъий равишда тўлдириш билан сув олиш учун ер ости ичимлик суви манбаи санитария-муҳофаза зонасининг биринчи пояси чегаралари сув олиш жойидан камида 50 метр ва инфилтрация иншоотларидан (ҳовузлар, каналлар ва бошқалар) камида 100 метр масофада ўрнатилиши керак.

Ичимлик суви таъминотининг ер ости манбаси санитария-муҳофаза зонасининг иккинчи зонаси чегаралари гидродинамик ҳисоб-китоблар билан, иккинчи зона ташқарисидаги сувли қатламга кирадиган сувнинг микробиал ифлосланиши сув олиш жойига етиб бормаслиги шарти билан аниқланади. Шу билан бирга, ер ости сувлари билан биргаликда сув олиш жойига микробиал ифлосланишнинг тарқалиши вақти иқлим минтақаларига ва ер ости сувларининг ҳимоясига қараб 100 дан 400 кунгача деб қабул қилинади.

Ичимлик суви таъминотининг ер ости манбалари санитария-муҳофаза зонасининг учинчи пояси чегаралари ҳам сув олиш жойигача кимёвий ифлосланишнинг тарқалиш вақтини ҳисобга олувчи гидродинамик ҳисоб-китоблар билан белгиланади. Бундай ҳолда, сув олиш жойигача кимёвий ифлосланишнинг тарқалиш вақти сув олишнинг ҳисобга олинган вақтидан кўпроқ бўлиши керак.

Ер ости сувларини олишда инфилтрация учун санитария-муҳофаза зонасининг иккинчи ва учинчи зоналари чегаралари, уни сув билан таъминлайдиган сиртқи сув манбалари билан бир хил тарзда ўрнатилади.

24-модда. Сув иншоотларининг санитария-муҳофаза зонаси чегаралари

Сув иншоотларининг санитария-муҳофаза зонаси сув иншоотларининг санитария-муҳофаза зонасининг биринчи пояси ва сув иншоотларининг санитария-муҳофаза зонасининг биринчи пояси атрофидаги санитария-ҳимоя чизиғидан иборат.

Сув иншоотларининг санитария-муҳофаза зонасининг биринчи пояси чегаралари қуйидаги масофаларда белгиланади:

камида 30 метр - захира ва бошқарувчи сув сақлаш бочкалари, филтрлар ва контактли ёритгичларнинг деворларидан;

камида 10 метрдан - сув минораларидан;

камида 15 метр - қолган бинолардан (тиндиргичлар, реагент хўжалиги, хлор омборхонаси, насос станциялари ва бошқалар).

Сув таъминоти иншоотлари объект ҳудудида жойлашганида, кўрсатиб ўтилган масофалар давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда 10 метргача қисқартирилиши мумкин.

Давлат санитария назорати органлари билан келишган ҳолда сув иншоотларининг санитария-муҳофаза зонасининг биринчи пояси, лойиҳалаш хусусиятларига қараб, алоҳида турувчи сув миноралари учун белгиланмаслиги мумкин.

Ичимлик суви манбаи санитария-муҳофаза зонасининг иккинчи поясидан ташқарида жойлашган сув иншоотларининг санитария-муҳофаза зонасининг биринчи пояси атрофидаги санитария-ҳимоя чизиғи камида 100 метр кенгликда бўлиши керак.

Сув таъминоти иншоотлари объект ҳудудида жойлашганида, давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда, санитария-муҳофаза зонасининг кенглиги 30 метргача туширилиши мумкин.

Сув таъминоти иншоотлари жойлашган ҳудудда хлор истеъмоли учун омборхона мавжуд бўлганда, санитария-муҳофаза зонасининг кенглиги турар-жой ва жамоат биноларигача камида 300 метр бўлиши керак.

25-модда. Қувурлар санитария-ҳимоя чизиғининг чегаралари

Бино ётқизилмаган ҳудуддан ўтадиган қувурларнинг санитария-ҳимоя чизиғининг кенглиги қувурларнинг чекка қисмларидан олиниши керак:

ер ости сувлари бўлмаган ҳолда - қувурларнинг диаметри 1000 миллиметргача бўлганда камида 10 метр ва қувурларнинг диаметри 1000 миллиметрдан катта бўлганда камида 20 метр;

ер ости сувлари мавжудлигида - қувурнинг диаметридан қатъи назар камида 50 метр.

Бино қурилган ҳудудда қувурларни ётқизишда, зарур бўлганда, давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда, санитария-ҳимоя чизиғининг кенглигини камайтиришга рухсат берилади.

26-модда. Ичимлик суви таъминотининг ер усти манбалари санитария-муҳофаза зоналари ҳудудидаги режим

Ичимлик суви таъминотининг ер усти манбалари санитария-муҳофаза зонасининг биринчи пояси ҳудуди ер усти оқимини унинг чегарасидан ташқарига йўналтириш, ободонлаштириш, тўсиш ва ҳимоя билан таъминлаш учун лойиҳалаштирилган керак. Иншоотларга олиб борувчи йўлаклар қопламаси қаттиқ бўлиши керак.

Зонанинг биринчи пояси ҳудуди учун қўриқлаш (огоҳлантириш) сигнализацияси кўзда тутилган бўлиши керак.

Биринчи пояснинг акваторияси буйлар ва бошқа огоҳлантириш белгилари билан ҳимояланади. Юк ташиш ҳавзаларида ёритгичли бакен сузгичлар сув олиш жойи устига ўрнатилиши керак.

Бинолар иккинчи зонанинг ҳудудидаги санитария режимини ҳисобга олган ҳолда, санитария-муҳофаза зонасининг биринчи поясидан ташқарида жойлашган энг яқин маиший ёки саноат канализация тизимига ёки маҳаллий тозалаш иншоотларига оқова сувлари чиқувчи канализация билан жиҳозланган бўлиши керак.

Фавқулодда ҳолатларда, канализация тизими мавжуд бўлмаганда, чиқиндиларни чиқариб ташлаш пайтида санитария-муҳофаза зонаси биринчи поясининг ифлосланишини олдини олувчи жойларда жойлаштирилган ифлослик ва маиший чиқиндиларни қабул қилувчи сув ўтказмайдиган тизимлар ўрнатилиши керак.

 Ичимлик суви таъминотининг ер усти манбаи санитария-муҳофаза зонасининг биринчи поясида қуйидагилар тақиқланади:

сув иншоотларини ишлатиш, реконструкция қилиш ва кенгайтириш билан бевосита боғлиқ бўлмаган қурилишнинг барча турлари, шу жумладан турли мақсадларда қувурларни ётқизиш;

турар-жой ва хўжалик-маиший биноларни жойлаштириш ва аҳолининг яшаши;

ҳар қандай оқава сувнинг чиқарилиши;

чўмилиш, кийимларни ювиш, суғориш ва молни боқиш, сув сифатига салбий таъсир кўрсатадиган бошқа сувдан фойдаланиш усуллари;

заҳарли дорилар ва ўғитлардан фойдаланиш;

баланд дарахтлар экиш.

Ичимлик суви таъминотининг ер усти манбаи санитария-муҳофаза зонасининг биринчи поясида ўрмонни парваришлаш мақсадида дарахт кесиш ва санитария мақсадида дарахт кесишга рухсат берилади.

Ичимлик суви таъминотининг ер усти манбаи санитария-муҳофаза зонасининг иккинчи пояси ҳудудида қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

санитария-муҳофаза зонасининг иккинчи поясининг чегараларини йўллар ва пиёдалар йўлакларининг чорраҳаларида махсус белгилар билан белгилаш;

ичимлик суви таъминоти манбаларини ифлослантирувчи объектларни аниқлаш ва молиялаштириш манбалари ва пудратчи ташкилотлар томонидан таъминланадиган сувни муҳофаза қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

янги турар жой, саноат ва қишлоқ хўжалиги объектларининг қурилиши учун ҳудудлар ажратилишини, шунингдек сув таъминоти манбаларини оқава сувлар билан ифлосланиш хавфи ошиши билан боғлиқ корхоналар технологияларидаги ўзгаришларни мувофиқлаштиришни амалга ошириш;

аҳоли пунктлари ва бошқа объектларнинг ҳудудларининг санитария жиҳатидан ободонлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш (канализация тизимини ўрнатиш, сув ўтказмайдиган қудуқларни ўрнатиш, ифлосланган ер усти оқава сувларни чиқариб ташлаш ишларини ташкил этиш ва бошқалар);

ўрмонни парваришлаш мақсадида дарахт кесиш ва санитария мақсадида дарахт кесиш.

Ичимлик суви таъминотининг ер усти манбаи санитария-муҳофаза зонасининг иккинчи пояси ҳудудида қуйидагилар тақиқланади:

ҳудуднинг ифлосликлар, ахлат, гўнг, саноат чиқиндилари ва бошқалар билан ифлосланиши;

ёқилғи-мойлаш материаллари, заҳарли дорилар ва минерал ўғитлар, саноат чиқинди сувларини сақлаш учун идишлар, шлам омборлари ва ичимлик суви таъминоти манбаларини кимёвий ифлосланишига олиб келадиган бошқа объектларни жойлаштириш;

қабристонлар, қорамолни кўмиш жойлари, ассенизация майдонлари, филтрация майдонлари, қишлоқ хўжалигининг суғориш майдонлари, гўнг омборлари, силосли хандаклар, чорва моллари ва паррандачилик корхоналарини ва сув таъминоти манбаларининг микроб билан ифлосланишига олиб келадиган бошқа объектларни жойлаштириш;

сув таъминотининг ер усти манбаининг сув тўпланиш жойига, унинг ирмоқлари, меъёрий талабларга жавоб бермайдиган оқова сувларни йўналтириш;

сув оқимидан ёки сув ҳавзасидан қум ва шағал қазиб олиш, шунингдек, қазиш ишларини олиб бориш тақиқланади;

кенглиги камида 300 м бўлган қирғоқ зонасида яйловларнинг жойлашиши тақиқланади;

ўғитлар ва заҳарли дорилардан фойдаланиш.

Ичимлик суви таъминотининг ер усти манбаи санитария-муҳофаза зонасининг иккинчи пояси доирасида қуйидагиларга рухсат берилади:

паррандачилик, кийимларни ювиш, чўмилиш, туризм, сув спорти, пляжларни ташкил этиш ва санитария-эпидемиология хизмати органлари билан келишилган ҳолда белгиланган жойларда махсус режим таъминланган ҳолда балиқ овлашга йўл қўйилади

ўтиш жойлари, кўприклар ва пристанларни ўрнатиш зарур.

Ичимлик суви таъминотининг ер усти манбаи санитария-муҳофаза зонасининг учинчи пояси ҳудудида қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

Каналлар ва сув омборларини сув таъминоти манбаи сифатида ишлатганда, уларни тубда йиғилиб қолувчи ифлосликлардан вақти-вақти билан тозалаш ва сув ўсимликларини олиб ташлаш кўзда тутилиши керак. Каналлар ва сув омборларида ўсимликлар ўсиб кетишига қарши курашиш мақсадида санитария-эпидемиология хизмати органлари томонидан рухсат берилган дори-дармонларни қўллаш шарти билан кимёвий усуллардан фойдаланишга йўл қўйилади;

ичимлик суви таъминоти манбаларини ифлослантирувчи объектларни аниқлаш ва молиялаштириш манбалари ва пудратчи ташкилотлар томонидан таъминланадиган сувни муҳофаза қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

янги турар-жой, саноат ва қишлоқ хўжалиги объектларининг қурилиши учун ҳудудлар ажратилишини, шунингдек сув таъминоти манбаларини оқава сув билан ифлосланиши хавфи ошиши билан боғлиқ корхоналар технологияларининг ўзгаришини мувофиқлаштиришни амалга ошириш.

Ичимлик суви таъминотининг ер усти манбаи санитария-муҳофаза зонасининг учинчи пояси ҳудуди доирасида ичимлик суви таъминоти манбаининг сув тўпланиш жойига, унинг ирмоқлари, санитария меъёрлари ва қоидалари талабларга жавоб бермайдиган оқова сувларни йўналтириш тақиқланади.

27-модда. Ичимлик суви таъминотининг ер ости манбаларининг санитария-муҳофаза зоналари ҳудудидаги режим

Ичимлик суви таъминотининг ер ости манбаи санитария-муҳофаза зонасининг биринчи пояси ҳудуди ер усти сув оқимини унинг чегарасидан ташқарига йўналтириш, ободонлаштириш, тўсиш ва ҳимоя билан таъминлаш учун лойиҳалаштирилган бўлишикерак. Иншоотларга олиб борувчи йўлаклар қопламаси қаттиқ бўлиши керак.

Зонанинг биринчи пояси ҳудуди учун қўриқлаш (огоҳлантириш) сигнализацияси кўзда тутилган бўлиши керак.

Бинолар иккинчи санитария-муҳофаза зонасининг ҳудудидаги санитария режимини ҳисобга олган ҳолда, санитария-муҳофаза зонасининг биринчи поясидан ташқарида жойлашган энг яқин маиший ёки саноат канализация тизимига ёки маҳаллий тозалаш иншоотларига оқова сувлари чиқувчи канализация билан жиҳозланган бўлиши керак.

Фавқулодда ҳолатларда, канализация тизими мавжуд бўлмаганда, чиқиндиларни чиқариб ташлаш пайтида санитария-муҳофаза зонаси биринчи поясининг ифлосланишини олдини олувчи жойларда жойлаштирилган ифлослик ва маиший чиқиндиларни қабул қилувчи сув ўтказмайдиган тизимлар ўрнатилиши керак.

Ичимлик суви таъминотининг ер ости манбаи санитария-муҳофаза зонасининг биринчи поясида жойлаштирилган сув иншоотлари шундай жиҳозланган бўлиши керакки, улар трубаларнинг боши ва қудуқлар, люклар ва резервуар ҳамда насослар мосламаларининг трубалари орқали ичимлик сувининг ифлосланишининг олдини олиши керак.

Барча сув олиш иншоотлари сув таъминоти ишлаётганда сув оқимининг ҳақиқий дебитини унинг лойиҳалаштиришда кўзда тутилган лойиҳавий қувватига мувофиқлигини ва ер ости ичимлик суви таъминоти манбаи санитария-муҳофаза зонаси чегараларини асослаб беришни тизимли равишда кузатиб бориш учун жиҳозлар билан жиҳозланган бўлиши керак.

Ичимлик суви таъминотининг ер ости манбаи санитария-муҳофаза зонасининг биринчи поясида қуйидагилар тақиқланади:

сув иншоотларини ишлатиш, реконструкция қилиш ва кенгайтириш билан бевосита боғлиқ бўлмаган қурилишнинг барча турлари, шу жумладан турли мақсадларда қувурларни ётқизиш;

турар-жой ва хўжалик-маиший биноларни жойлаштириш ва аҳолининг яшаши;

ҳар қандай оқава сувнинг чиқарилиши, кийимларни ювиш ва молни боқиш;

заҳарли дорилар ва ўғитлардан фойдаланиш.

Ичимлик суви таъминотининг ер ости манбаи санитария-муҳофаза зонасининг иккинчи пояси ҳудудида қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

аҳоли пунктлари, даволаш-профилактика ва соғломлаштириш муассасалари, саноат ва қишлоқ хўжалиги объектлари учун ҳудудлар ажратилишини, шунингдек сув таъминоти манбаларини оқава сув билан ифлосланиш хавфи даражасининг ошиши билан боғлиқ саноат корхоналари технологияларидаги эҳтимолли ўзгаришларни тартибга солишни амалга ошириш;

саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа корхоналарни, аҳоли пунктларини ва алоҳида биноларни жиҳозлаш, ташкиллаштирилган сув таъминотини кўзда тутиш, канализация, сув ўтказмайдиган қудуқларни ўрнатиш, ифлосланган ер усти оқава сувларни чиқариб юбориш тизимини ташкил этиш ва бошқалар;

фақат ўрмонни парваришлаш мақсадида дарахт кесиш ва санитария мақсадида дарахт кесиш;

сув қатламларининг ифлосланишига олиб келиши мумкин бўлган эски, нофаол, нуқсонли ёки нотўғри фойдаланиладиган қудуқларни аниқлаш ва уларни тузатиш ёки тиклаш ишларини амалга ошириш;

давлат санитария назорати органлари ва табиий ресурслар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат бошқаруви органлари билан мажбурий келишилган ҳолда янги қудуқларни қазиш ва тупроқ қатламининг бузилиши билан боғлиқ янги қурилиш ишларини амалга ошириш;

аҳоли пунктлари ва бошқа объектларнинг ҳудудларининг санитария жиҳатидан ободонлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш (канализация тизимини ўрнатиш, сув ўтказмайдиган қудуқларни ўрнатиш, ифлосланган ер усти оқава сувларни чиқариб ташлаш ишларини ташкил этиш ва бошқалар);

ишлатиладиган сув қатлами билан тўғридан-тўғри гидрологик алоқага эга бўлган ер усти сувларини санитария-муҳофазаси учун зарур чораларни санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ ўз вақтида амалга ошириш.

Ичимлик суви таъминотининг ер ости манбаи санитария-муҳофаза зонасининг иккинчи пояси ҳудудида қуйидагилар тақиқланади:

ёқилғи-мойлаш материаллари, заҳарли дорилар ва минерал ўғитлар, саноат чиқинди сувларини сақлаш учун идишлар, шлам омборлари ва ер ости сувларининг кимёвий ифлосланиш хавфини туғдирадиган бошқа объектларни жойлаштириш;

қабристонлар, қорамолни кўмиш жойлари, ассенизация майдонлари, филтрация майдонлари, гўнг омборлари, силосли хандаклар, чорва моллари ва паррандачилик корхоналарини ва сув таъминоти манбаларининг микроб билан ифлосланиш хавфини туғдирадиган бошқа объектларни жойлаштириш;

заҳарли дорилар ва ўғитлардан фойдаланиш;

оқава сувларни ер ости қатламларига йўналтириш, ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишдан чиққан қаттиқ чиқиндиларни ер остида сақлаш, шунингдек ер ости бойликларга ишлов бериш;

умумий фойдаланиш ва реконструкция қилиш учун ўрмонларни кесиш.

Ичимлик суви таъминотининг ер ости манбаи санитария-муҳофаза зонасининг учинчи пояси ҳудудида қуйидагиларни амалга ошириш зарур

аҳоли пунктлари, даволаш-профилактика ва соғломлаштириш муассасалари, саноат ва қишлоқ хўжалиги объектлари учун ҳудудлар ажратилишини, шунингдек сув таъминоти манбаларини оқава сув билан ифлосланиш хавфи даражасининг ошиши билан боғлиқ саноат корхоналари технологияларидаги эҳтимолли ўзгаришларни тартибга солишни амалга ошириш;

сув қатламларининг ифлосланишига олиб келиши мумкин бўлган эски, нофаол, нуқсонли ёки нотўғри фойдаланиладиган қудуқларни аниқлаш ва уларни тузатиш ёки тиклаш ишларини амалга ошириш;

давлат санитария назорати органлари ва табиий ресурслар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат бошқаруви органлари билан мажбурий келишилган ҳолда янги қудуқларни қазиш ва тупроқ қатламининг бузилиши билан боғлиқ янги қурилиш ишларини амалга ошириш;

ишлатиладиган сув қатлами билан тўғридан-тўғри гидрологик алоқага эга бўлган ер усти сувларини санитария-муҳофазаси учун зарур чораларни санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ ўз вақтида амалга ошириш.

Ичимлик суви таъминотининг ер ости манбаи санитария-муҳофаза зонасининг учинчи пояси ҳудудида қуйидагилар тақиқланади

ёқилғи-мойлаш материаллари, заҳарли дорилар ва минерал ўғитлар, саноат чиқинди сувларини сақлаш учун идишлар, шлам омборлари ва ер ости сувларининг кимёвий ифлосланиш хавфини туғдирадиган бошқа объектларни жойлаштириш;

оқава сувларни ер ости қатламларига йўналтириш, ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишдан чиққан қаттиқ чиқиндиларни ер остида сақлаш, шунингдек ер ости бойликларга ишлов бериш;

ёқилғи-мойлаш материаллари, заҳарли дорилар ва минерал ўғитлар, саноат чиқинди сувларини сақлаш учун идишлар, шлам омборлари ва ер ости сувларининг кимёвий ифлосланиш хавфини туғдирадиган бошқа объектларни жойлаштириш ичимлик суви таъминотининг ер ости манбаи санитария-муҳофаза зонасининг учинчи пояси доирасида, фақатгина сув қатламини ифлосланишдан ҳимоя қилиш учун махсус чоралар кўрилган ҳолда ҳимоя қилинган ер ости сувларидан фойдаланишда давлат санитария назорати органлари ва табиий ресурслар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат бошқаруви органлари билан келишилган ҳолда руҳсат этилади.

Инфилтрацион сувни озиқлантирувчи ёки ер ости заҳираларини сунъий равишда тўлдириш учун ишлатиладиган дарё ўзанлари ва ер усти манбаи участкалари зонасининг барча поясларида санитария чора-тадбирлари ҳудди сув таъминотининг ер усти манбаларига нисбатан қўлланилгани каби қўлланилиши керак.

28-моддаСув иншоотларининг санитария-муҳофаза зоналари ҳудудидаги режим

Сув иншоотларининг санитария-муҳофаза зонасининг биринчи пояси ҳудуди сувнинг ер усти оқимини унинг чегарасидан ташқарига йўналтириш, ободонлаштириш ва тўсиш учун лойиҳалаштирилган бўлиши керак.

Бинолар ичимлик суви таъминоти манбаининг санитария-муҳофаза зонасининг иккинчи пояси ҳудудидаги санитария режимини ҳисобга олган ҳолда ичимлик суви билан таъминлаш манбаининг санитария-муҳофаза зонасининг биринчи поясидан ташқарида жойлашган энг яқин маиший ёки саноат канализация тизимига ёки маҳаллий тозалаш иншоотларига оқова сувлари чиқувчи канализация билан жиҳозланган бўлиши керак.

Фавқулодда ҳолатларда, канализация тизими мавжуд бўлмаганда, чиқиндиларни чиқариб ташлаш пайтида санитария-муҳофаза зонаси биринчи поясининг ифлосланишини олдини олувчи жойларда жойлаштирилган ифлослик ва маиший чиқиндиларни қабул қилувчи сув ўтказмайдиган тизимлар ўрнатилиши керак.

Барча сув олиш иншоотлари сув таъминоти ишлаётганда сув оқимининг ҳақиқий дебитини унинг лойиҳалаштиришда кўзда тутилган лойиҳавий қувватига мувофиқлигини ва ичимлик суви таъминоти манбаи санитария-муҳофаза зонаси чегараларини асослаб беришни тизимли равишда кузатиб бориш учун жиҳозлар билан жиҳозланган бўлиши керак.

Сув иншоотларининг санитария-муҳофаза зонасининг биринчи поясида қуйидагилар тақиқланади:

сув иншоотларини ишлатиш, реконструкция қилиш ва кенгайтириш билан бевосита боғлиқ бўлмаган қурилишнинг барча турлари, шу жумладан турли мақсадларда қувурларни ётқизиш;

турар-жой ва хўжалик-маиший биноларни жойлаштириш ва аҳолининг яшаши;

ҳар қандай оқава сувнинг чиқарилиши;

чўмилиш, кийимларни ювиш, суғориш ва молни боқиш, сув сифатига салбий таъсир кўрсатадиган бошқа сувдан фойдаланиш усуллари;

заҳарли дорилар ва ўғитлардан фойдаланиш.

Сув иншоотларининг санитария-муҳофаза зонасининг биринчи поясида ўрмонни парваришлаш мақсадида дарахт кесиш ва санитария мақсадида дарахт кесишга рухсат берилади.

Сув иншоотларининг санитария-муҳофаза зонасининг биринчи пояси атрофидаги санитария-муҳофаза чизиғи доирасида қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

аҳоли пунктлари ва бошқа объектларнинг ҳудудларининг санитария жиҳатидан ободонлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш (канализация тизимини ўрнатиш, сув ўтказмайдиган қудуқларни ўрнатиш, ифлосланган ер усти оқава сувларни чиқариб ташлаш ишларини ташкил этиш ва бошқалар);

ер усти ва ер ости сувларини санитария-муҳофазаси учун зарур чораларни санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ ўз вақтида амалга ошириш.

Сув иншоотларининг санитария-муҳофаза зонасининг биринчи пояси атрофидаги санитария-муҳофаза чизиғи доирасида қуйидагилар тақиқланади:

ёқилғи-мойлаш материаллари, заҳарли дорилар ва минерал ўғитлар, саноат чиқинди сувларини сақлаш учун идишлар, шлам омборлари ва ер усти ва ер ости сувларининг кимёвий ифлосланиш хавфини туғдирадиган бошқа объектларни жойлаштириш

қабристонлар, қорамолни кўмиш жойлари, ассенизация майдонлари, филтрация майдонлари, гўнг омборлари, силосли хандаклар, чорва моллари ва паррандачилик корхоналарини ва ер усти ва ер ости сувларининг микроб билан ифлосланиш хавфини туғдирадиган бошқа объектларни жойлаштириш;

заҳарли дорилар ва ўғитлардан фойдаланиш;

меъёр талабларига жавоб бермайдиган оқова сувларни чиқариб юбориш.

 

29-моддаСув ўтказгичларнинг санитария-муҳофаза йўлаклари (полоса) ҳудудидаги режим

Сув ўтказгичларнинг санитария-муҳофаза йўлакларининг чегарасида тупроқ ва грунт сувларини ифлослантирувчи манбалар (хожатхоналар, ювунди чуқурлари, гўнг сақлагичлар, ахлат қабул қилиш жойлари ва ҳ.к.) мавжуд бўлмаслиги керак.

Сув ўтказгиларни ахлатхоналар, дренаж майдонлари, филтрлаш майдонлари, суғориш майдонлари, қабристонлар, ҳайвонлар қабристони ҳудудлари бўйлаб, шунингдек магистрал сув ўтказгичларнинг саноат ва қишлоқ хўжалик корхоналарининг ҳудудлари бўйлаб ўтказиш тақиқланади.

5-бобИчимлик суви билан таъминлаш кафолатлари, истеъмолчиларни ичимлик суви билан таъминлаш масалалари бўйича маълумот

30-моддаИчимлик сувининг сифати

Истеъмолчилар томонидан олинадиган ичимлик сувининг сифати, Ўзбекистон Республикасининг ичимлик суви таъминоти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига мос келиши ва қуйидагилар билан таъминланиши керак:

ичимлик суви таъминоти манбаси ва сувга ишлов бериш технологиясининг илмий асосланган танлови;

ўрнатилган (белгиланган) талабларга мослик сертификатига эга бўлган ускуна, материаллар, реагентлардан фойдаланиш;

метрологик аттестациядан ўтган ёки стандартлаштирилган усуллар бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий аккредитация тизимида аккредитацияланган лабораториялар томонидан амалга ошириладиган ичимлик суви сифатининг ишлаб чиқариш назорати билан. Шахсий лабораториялари бўлмаган корхоналар томонидан эксплуатация қилинадиган ичимлик суви таъминоти тизимларидаги ичимлик суви сифати назоратини, ўрнатилган тартибда аккредитациядан ўтган бошқа лабораториялар шартнома асосида амалга оширишлари мумкин;

янги илмий маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг ичимлик суви ва ичимлик суви манбаларига бўлган талабларини белгилаш ва камида беш йилда бир марта қайта кўриб чиқиш;

марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган ичимлик суви таъминоти манбалари ва тизимларининг муҳофазаси (санитария муҳофазаси зоналари ва ичимлик сувининг тасодифий ёки қасддан ифлослантирилиши, тиқилиб қолиши (засорение) ва (ёки) ичимлик суви таъминоти тизимларига зарар етказилишидан муҳофаза қилишнинг бошқа турларини ўрнатиш);

марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган ичимлик суви таъминоти манбалари ва тизимларидаги ичимлик сувини сифатини маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда назорат қилишнинг намунавий ва ишчи дастурлари ҳамда қоидаларини ишлаб чиқиш;

маҳаллий ижроия ва тасарруф этувчи органлар томонидан давлат санитария назорати органлари билан келишган ҳолда, ичимлик суви сифатининг ёмонлашуви оқибатида жисмоний шахсларнинг ҳаётига хавф мавжуд бўлганда унинг сифатини назоратининг вақтинчалик кучайтирилган режимини киритиш.

31-модда. Жисмоний шахсларни ичимлик суви билан таъминлаш кафолатлари

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ҳар бир жисмоний шахсга ичимли суви истеъмоли нормалари ва ўрнатилган сифат нормативларига мувофиқ ичимлик суви билан тахминланиш давлат томонидан кафолатланади.

Жисмоний шахсларнинг улар яшаётган жойларда ичимлик сувига бўлган эҳтиёжларини қондирилиши, марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантиришга қаратилган чораларни амалга ошириш, шунингдек ичимлик суви таъминотини ушбу Қонуннинг талабларига мувофиқ тартибга солиш ва назорат қилиш билан таъминланади.

Жисмоний шахсларнинг жамоат жойларида (вокзаллар, парклар, пляжлар ва ш.к.), шунингдек йўлда уч соатдан ортиқ вақт мобайнида транспорт воситаларида бўлган вақтларида ичимлик сувини олишга бўлган ҳуқуқларининг кафолатланиши ушбу объектларнинг мулкдорлари томонидан таъминланади.

32-моддаМарказлаштирилган ва марказлаштирилмаган ичимлик суви таъминоти манбалари ва тизимлари фаолияти бузилганда ичимлик суви билан таъминлаш кафолатлари

марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган ичимлик суви таъминоти манбалари ва тизимлари фаолиятининг, истеъмолчиларга ичимлик сувини етказиб беришнинг ўрнатилган тартибини бузилиши ва (ёки) етказиб берилаётган сув сифатининг ўрнатилган норматив талабларга мос келмаслигига олиб келган  бузилишлари юз берган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри хокимиятлари, ичимлик суви таъминоти мулкдорлари, корхоналари:

исимлик суви таъминотининг заҳира манбалари ва тизимлари;

сувни тозалаш ва зарарсизлантиришнинг алоҳида ва гуруҳли воситалари;

тарага қуйилган ичимлик сувини етказиб бериш, ёки уни гуруҳли фойдаланиш учун мўлжалланган идишларда (цистерналар) етказиб беришдан фойдаланган ҳолда, истеъмолчиларга ичимлик сув истеъмолининг белгиланган нормаларининг бундай вазиятлар учун ўрнатилган миқдорида етказиб бериш бўйича чораларни кўришлари шарт.

Марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган ичимлик суви таъминоти манбалари ва тизимлари фаолиятининг бузилишлари билан боғлиқ вазиятларда кўриладиган чораларнинг рўйхати, тегишли маъмурий-ҳудудий бирлик истеъмолчиларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича тезкор ҳаракатлар режаси билан тартибга солинади.

33-моддаФавқулодда вазият ҳолларида ичимлик суви билан таъминлаш кафолатлари

Фавқулодда вазиятларда (сув таъминоти манбаларининг ифлосланиши, сувни тозалаш ва зарарсизлантириш тизимлари, сув таъминоти тизимларига зарар етиши, ва бунинг оқибатида маъмурий-ҳудудий бирликда бир суткадан ортиқ вақтга ичимлик сувининг бўлмаслигига сабаб бўлган авариялар, ҳалокатлар, табиий офатлар) юз берган тақдирда истеъмолчиларни ичимлик суви билан таъминланишини ташкил қилиш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри хокимиятлари, фавқулодда вазиятлар бўйича давлат бошқаруви органлари, шунингдек уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.

Ичимлик суви таъминоти соҳасидаги фавқулодда вазиятларни прогноз қилиш,фавқулодда вазиятлар юз берган ҳолларда истеъмолчиларни ичимлик суви билан меъёрда таъминлаш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш (сув таъминотининг қўшимча манбаларини аниқлаш, сувни олиш ва етказиб бериш учун заҳира иншоотлари ва ускуналарининг мавжудлиги, ичимлик суви таъминоти тизимларини тиклаш учун материаллар, ускуна ва техниканинг норматив заҳираси мавжудлиги, жисмоний шахсларга ичимлик сувини етказб бериш), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри хокимиятлари томонидан уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари, давлат санитария назорати органлари, гидрометеорология, фуқаролар муҳофазаси, фавқулодда вазиятларни бошқариш давлат органлари,  шунингдек ичимлик суви таъминоти корхоналари билан биргаликда амалга оширилади.

Фавқулодда вазият ҳолларида истеъмолчиларни ичимлик суви билан нормада таъминлаш бўйича харажатларнинг молиялаштирилиши, республика ва маҳаллий бюджетда фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларнинг оқибатларини бартараф этиш учун кўзда тутилган маблағлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

34-моддаИстеъмолчиларни ичимлик суви билан таъминлаш масалалари бўйича ахборот

Ичимлик сувининг сифати ҳақидаги маълумот аризачига мажбурий тартибда унинг биринчи талабига кўра ёки барча ичимлик суви истеъмолчиларига оммавий ахборот воситалари орқали ёҳуд мазкур модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда бошқа усулда етказилади.

Ичимлик суви сифатининг жисмоний шахслар соғлиғига хавф етказишга олиб келадиган даражада норматив талабларга мос келмаслиги аниқланган ҳолларда, ичимлик суви таъминоти тизимлари мулкдорлари, ичимлик суви таъминоти корхоналари ва давлат санитария назорати органлари дарҳол бу ҳақда ичимлик суви истеъмолчиларига, аниқланган мос келмасликни бартараф этиш муддатлари, шунингдек хавфсизлик чоралари, сувни қўшимча тозалаш усуллари ёки норматив талабларга жавоб берувчи ичимлик сувини тарқатиш жойи ва вақтини кўрсатган ҳолда хабардор қилишлари шарт.

Ичимлик сувини етказиб беришдаги эҳтимолий узилишлар тўғрисидаги маълумот истеъмолчиларга, ичимлик суви таъминоти корхоналари ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан мажбурий тартибда оммавий ахборот воситалари орқали ёки бошқа усулда тақдим этилади.

Ичимлик сувининг сифати ва уни етказиб беришдаги узилишлар тўғрисидаги маълумотнинг ўз вақтида етказилишини таъминлаш устидан назорат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри хокимиятларига юкланади.

6-бобИчимлик суви таъминотини тартибга солишнинг иқтисодий механизми

35-моддаИчимлик суви таъминотини молиялаштириш

Ичимлик суви таъминотини молиялаштириш:

республика бюджети (ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш ва яхшилаш бўйича республика дастурларини амалга ошириш учун кўзда тутилган маблағлар);

маҳаллий бюджетлар;

табиат муҳофазаси мақсадли жамғармалари;

ичимлик суви таъминоти учун тўловлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг мақсадли бадаллари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг шахсий маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Ичимлик суви таъминоти ва ичимлик суви ишлаб чиқариш тизимларини ривожлантириш бўйича ишларни мақсадли молиялаштириш учун ҳудудий бюджетдан ташқари жамғармалар ташкил қилиниши мумкин.

36-моддаИчимлик суви таъминоти тарифлари

Ичимлик суви таъминоти тарифлари, ичимлик суви таъминоти корхоналари ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг таклифига мувофиқ:

ичимлик сувини олиш, тайёрлаш ва истеъмолчиларга узатиш;

ичимлик суви таъминоти тизимлари фаолиятининг  узлуксизлиги, уларнинг ҳимояси ва санитария мухофазасини таъминловчи ишлар мажмуасини бажариш;

ичимлик суви таъминоти тизимлари асосий жамғармаларини янгилаш;

ичимлик суви таъминоти тзимларини ривожлантириш ва реконструкция қилиш, шунингдек уларни рентабеллигининг зарур даражасини таъминлаш билан боғлиқ ҳаражатларни қоплаш;

сув объектларидан – ичимлик суви таъминоти манбаларидан фойдаланганлик учун тўловларга сарфланадиган харажатларни компенсация қилиш принципидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилади.

Ичимлик суви таъминоти тарифлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

37-моддаИчимлик суви таъминоти соҳасидаги иқтисодий рағбатлантириш

Ичимлик суви таъминоти соҳасидаги иқтисодий рағбатлантириш ичимлик суви таъминоти билан шуғулланувчи корхоналар, ичимлик сувини тозалаш ва зарарсизлантириш учун ускуналар, материаллар ва кимёвий моддалар ишлаб чиқарувчи ташкилотларга, тегишли норматив талабларга мос келувчи ичимлик сувини олиш ва ичимлик суви истеъмолчиларига ичимлик сувини истеъмоли меъёрлари бўйича ичимлик сувини таъминлаш мақсадида янги технологияларни жорий этиш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ кредит, солиқ, божхона ва бошқа имтиёзларни тақдим этиш билан таъминланади.

7-бобИчимлик суви таъминоти соҳасидаги давлат ҳисоби, назорати ва текшируви

38-моддаИчимлик суви таъминоти соҳасидаги давлат ҳисоби

Ичимлик суви таъминоти ер усти манбаларининг давлат ҳисоби, Экология ва атроф муҳит муҳофазаси давлат қўмитаси томонидан Сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Ичимлик суви таъминоти ер ости манбаларининг давлат ҳисоби, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси томонидан Экология ва атроф муҳит муҳофазаси давлат қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Истеъмол қилинаётган ичимлик суви сифатининг давлат ҳисоби Соғлиқни сақлаш вазирлиги органлари томонидан амалга оширилади.

Марказлаштирилган ичимлик суви таъминоти манбаларидан истеъмол қилинадиган ичимлик суви миқдорининг ҳисоби “Ўзсувтаъминот” АЖ, Статистика давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.

39-модда. Ичимлик суви таъминоти соҳасидаги давлат назорати ва текшируви ва уларни амалга ошириш тартиби

Ичимлик суви таъминотини ташкил қилиш, ичимлик суви таъминоти манбалари ва тизимларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан давлат назорати Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Ичимлик суви таъминоти объектларини жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишда экологик талабларнинг бажарилиши, ичимлик суви таъминоти манбаларининг ҳолати, ишлатилиши ва муҳофазаси ҳамда ичимлик суви таъминоти манбалари ва тизимларининг санитария муҳофазаси зоналаридаги хўжалик ва бошқа фаолиятларнинг белгиланган режимига  риоя этилиши устидан давлат назорати Экология ва атроф муҳит муҳофазаси давлат қўмитаси органлари томонидан амалга оширилади.

Ичимлик суви таъминоти ер ости манбаларининг ҳолати, ишлатилиши ва муҳофазаси, ер ости ичимлик суви таъминоти манбалари ва тизимларининг санитария муҳофазаси зоналаридаги хўжалик ва бошқа фаолиятларнинг белгиланган режимига  риоя этилиши устидан давлат назорати Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Ичимлик суви сифатининг норматив талабларга мос келиши ва ичимлик суви таъминоти манбалари ва тизимларининг санитария муҳофазаси зоналаридаги хўжалик ва бошқа фаолиятларнинг белгиланган режимига риоя этилиши устидан давлат текшируви (назорати) Соғлиқни сақлаш вазирлиги органлари томонидан амалга оширилади.

Давлат стандартлари билан ичимлик сувига ўрнатилган талабларга, шунингдек ичимлик суви таъминотида фойдаланиладиган назорат усулларига риоя этилиши устидан давлат текшируви, Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертикатлаштириш агентлиги органлари томонидан амалга оширилади.

Ичимлик суви таъминоти объектларини лойиҳалаштириш ва қуришда қурилиш меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши устидан давлат текшируви (назорати) Қурилиш вазирлиги органлари томонидан амалга оширилади.

Ичимлик суви таъминоти соҳасидаги давлат назорати ва текшируви, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ичимлик суви таъминоти соҳасидаги давлат назорати ва текшируви тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

8-бобИчимлик суви таъминоти соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик, етказилган зарар ва (ёки) зиёнларни қоплаш

40-моддаИчимлик суви таъминоти соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик

Лица, виновные в:

Истеъмолчиларга сифати бўйича норматив талабларга мос келмайдиган ичимлик сувини етказиб беришда;

ичимлик сувини, биринчи навбатда жисмоний шахслар ва озиқ-овқат ҳамда тиббиёт саноати корхоналарининг ичимлик ва маиший эҳтиёжларини қониқтириш учун узлуксиз етказиб бериш режимини бузишда;

корхоналарнинг саноат эҳтиёжлари учун ичимлик сувдан фойдаланишни талаб қилмайдиган технологик жараёнлар, агар бу жисмоний шахсларга ичимлик суви узлуксиз етказиб берилишининг бузилишига олиб келса;

 ичимлик суви таъминоти манбаларининг ифлосланиши, бузилиши (засорение), камайиб кетиши ва (ёки) ичимлик суви таъминоти тизимларига шикаст етказилишида;

ичимлик суви таъминоти манбалари ва тизимларининг санитария муҳофазаси зоналаридаги хўжалик ва бошқа фаолиятларнинг белгиланган режимига риоя этилмаслиги;

ичимлик сувини тозалаш ва зарарсизлантириш учун норматив талабларга мослик сертификатига эга бўлмаган ускуна, материаллар ва кимёвий воситаларни ишлатишда;

ичимлик суви сифати назорати мавжуд бўлмаган ёки уни аттестацияланган мосламалар ёҳуд аттестация муддати тугаган мосламалар билан амалга оширишда;

сифат сертификати мавжуд бўлмаганда тараларга қуйилган ичимлик сувини реализация қилишда (сотишда);

жисмоний шахсларнинг саломатлиги ва ҳаёти учун зарарли бўлган ичимлик сувининг сифати тўғрисидаги тўлиқ бўлмаган, ишончсиз маълумотни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки тақдим этишда;

ичимлик суви таъминоти соҳасида давлат бошқаруви, назорати ва текширувини амалга оширувчи органларнинг кўрсатмаларини бажармасликда айбдор бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ичимлик суви таъминоти соҳасидаги жавобгарликка келиши мумкин бўлган бошқа қонунбузарликлар ҳам кўзда тутилиши мумкин.

41-моддаИчимлик сувининг норматив талабларга мос келмаслиги натижасида жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш

Сифати бўйича норматив талабларга мос келмайдиган ичимлик сувини истеъмиол қилиш натижасида жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ қоплаб берилиши лозим.

42-моддаЕрдан фойдаланувчилар, ер эгалари ва ер участкалари мулкдорларига етказилган зарарларни қоплаш

Ердан фойдаланувчилар, ер эгалари, ер участкалари мулкдорлари, шу жумладан ижарачиларига, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тизимини ривожлантириш, шунингдек ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари манбалари ва тизимларининг санитария муҳофазаси зоналари ташкил қилиш сабабли етказилган зарарлар, Ўзбекистон Республикасининг ерларни ҳимоя қилиш ва фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилигида белгиланган тартиб ва миқдорларда қоплаб берилиши лозим.

43-моддаИчимлик суви таъминоти, оқова сув хизматлари мулкдорлари ва ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари корхоналарига зарарларни қоплаб бериш

Жисмоний ва (ёки) юридик шахслар, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тизимларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, ушбу тизимларга шикаст етказиш натижасида, шунингдек авария-тиклаш ишларини олиб бориш, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тизимларидан нормал фойдаланишни таъминлашга тўсқинлик қилиш  ёҳуд ичимлик суви таъминоти манбаларини ифлослантириш, тиқилтириб қўйил ва (ёки) пасайтириб юборишлари оқибатида ичимлик суви таъминоти, оқова сув хизматлари мулкдорлари ва ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари корхоналарига етказилган зарарларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ қоплаб берадилар.

9-бобЯкуний қоидалар

44-модда. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасидаги халқаро ҳамкорлик

Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасидаги халқаро ҳамкорлик халқаро ҳуқуқнинг умумқабул қилинган принциплари ва нормалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва қонунчилиги асосида амалга оширилади.

45-моддаНизоларни хал этиш

Сув таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасида вужудга келадиган низолар, қонунчилик билан ўрнатилган тартибда хал этилади.

46-моддаСув таъминоти ва оқова сув хизматлари қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик

Лица, виновные в нарушении законодательства о водоснабжении и водоотведении, несут ответственность в установленном порядке.

47-моддаУшбу Қонуннинг бажарилиши, мазмун ва моҳиятининг етказилиши ва тушунтирилиши

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар, ушбу Қонунинг бажарилиши,  мазмун ва моҳиятининг бажарувчиларга етказилиши ҳамда аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласинлар.

48-моддаҚонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

ҳукумат қарорлари ушбу Қонунга мувофиқлаштирилсин;

давлат бошқаруви органларининг ушбу Қонунга зиб бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қайта кўриб чиқилиши ва бекор қилиниши таъминлансин.

49-моддаУшбу Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Қонун 2020 йил 1 августдан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

 

            Ш. Мизиёев

 

 

Қонун лойиҳасининг асосий ғояси, мақсади ва ҳуқуқий тартибга солиш предмети

 

“Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг (бундан кейин матнда – қонун лойиҳаси) асосий мақсади сув таъминоти, оқова суви хизматлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш учун ҳуқуқий шартларни яратиш ва истеъмолчиларни ичимлик суви билан таъминлаш бўйича давлат кафолатлари ҳамда оқова сувни хизматларини ўрнатишдан иборат.

 

Ушбу соҳадаги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлилини қўллаган ҳолда тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш ҳолатининг умумий тавсифи ва баҳоси;

 

Ҳукумат томонидан идоравий норматив ҳужжатларнинг танқидий хатловини ўтказиш, бунда соҳанинг қонунчилик ҳужжатлари даражасидаги норматив тартибга солинишини таъминлаш, сув таъминоти, сувдан фойдаланиш, сув истеъмоли ва оқова сув хизматлари бўйича барча амалдаги нормаларни битта ҳужжатда бирлаштириш ва масъулиятлар ва ҳуқуқий муносабатлар аниқ ва тизимли баён этилган ягона қонунчилик ҳужжати – Ўзбекистон Республикасининг Сув таъминоти ва сув ажратиш тўғрисидаги Қонунини қабул қилиш вазифаси қўйилган.

Водопровод-канализация хўжалиги учун фойдали ҳуқуқий асосни таъминлаб бериш учун:

барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек идоравий ҳужжатларни (техник ҳужжатлар) эскирган, такрорланувчи ва бир-бирига зид бўлган норма ва низомлар таркибидан чиқариб ташлаш учун уларнинг инвентаризацияси ўтказилган;

Ўзбекистон Республикасининг Ичимлик суви таъминоти ва оқова суви хизматлари тўғрисидаги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда сув таъминоти, сувдан фойдаланиш ва оқова суви хизматлари соҳасидаги амалдаги қонунчиликнинг барча нормалари бирлаштирилган;

водоканалларнинг ҳуқуқий мақоми қонунчилик даражасида ўрнатилган, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий мақоми белгиланган;

Ўзбекистон Республикасининг «Сув таъминоти ва оқова суви хизматлари тўғрисида»ги Қонун доирасида, сув таъминоти, сувдан фойдаланиш, сув истеъмоли ва оқова суви хизматлари соҳасида вужудга келувчи ҳуқуқий муносабатларни таҳлил қилиш қийин. Бу, қўшимча норматив ҳужжатларнинг (низомлар, идоравий ҳужжатлар) қабул қилинишига олиб келган бўлиб, мазкур соҳадаги самарали ҳуқуқий тартибга солишни қийинлаштиради.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасида Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган бўлиб, унинг вазифалари сув муносабатларини тартибга солиш, аҳоли ва халқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сувдан оқилона фойдаланиш, сувларни ифлосланиш, тиқилиб қолиш ва пасайиб (истощение) кетишдан асраш, сувларнинг зарарли таъсирини олдини олиш ва йўқотиш, сув объектларининг ҳолатини яхшилаш, шунингдек сув муносабатлари соҳасидаги корхона, муассаса, ташкилот, деҳқон хўжаликлари ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат.

Ичимлик суви истеъмолчилари ва оқова сувларни чиқариш хизматларининг ҳуқуқий тартибга солиниши мазкур қонунда ёзиб чиқилмаган, улар фақатгина – Аҳолининг истеъмоли, маиший ва бошқа эҳтиёжлари учун сув объектларидан фойдаланиш деб номланувчи XI-Бобда акс эттирилган.

40-модда. Аҳолининг ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини, маиший эҳтиёжини ва бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сувнинг сифати белгиланган санитария-гигиена талаблари ва давлат стандартларига мувофиқ бўлган сув объектлари ажратилади.

41-модда. Аҳолининг истеъмоли, маиший ва бошқа эҳтиёжларини марказлашган тартибда сув билан таъминлаш учун сув объектларидан фойдаланилганда, ўзининг кундалик бошқарувида, эгалигида ёки фойдаланишида хўжалик-ичимлик водопроводлари бўлган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар сув олиш иншоотларининг белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳаларига ва ичимлик сув олиш ҳамда уни истеъмолчиларга етказиб бериш учун сувдан махсус фойдаланиш рухсатномаларига мувофиқ сув таъминоти манбаларидан сув олишга ҳақлидирлар. Ушбу моддада кўрсатилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар олаётган сувларини ҳисобга олиб боришни ташкил этади, сув билан таъминлаш манбаларидаги сувнинг сифати ҳолатини мунтазам кузатиб боради ва манбаларда сув сифати ўзгарганлиги ҳамда ишлатилган сув миқдори ҳақида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар, ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш, санитария назорати органларига ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маълумотларлар бериб туради.

42-модда. Аҳолининг ичимлик, маиший ва бошқа эҳтиёжларини марказлаштирилмаган тартибда сув билан таъминлаш учун сув объектларидан фойдаланганда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер, деҳқон хўжаликлари ва фуқаролар сувдан умумий ёки махсус фойдаланиш ёхуд сувни умумий ёки махсус истеъмол қилиш тартибида бевосита ер усти ёки ер ости сув объектларидан сув олишга ҳақлидир. Зарур ҳолларда, бундай сув олиш каналлар, коллекторлар, сув омборларини лойиҳалаш, қуриш ва реконструкция қилиш чоғида назарда тутилиши ва меъёрлаб қўйилиши лозим. Шу мақсадлар учун мўлжалланган сув олиш иншоотларидан фойдаланиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларига мувофиқ ҳамда сув объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар, шунингдек экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, санитария назорати органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари мазкур сув олиш иншоотларининг тегишли санитария-техника ҳолатида бўлишини таъминлаши шарт

43-модда. Истеъмолга яроқли ер ости сувларидан истеъмолга ва маиший эҳтиёжларга алоқадор бўлмаган мақсадларда фойдаланишга, одатда, йўл қўйилмайди. Ер юзасида зарур сув манбалари бўлмаган ва истеъмолга яроқли ер ости сув захиралари етарли бўлган жойларда ушбу Қонуннинг 30-моддасига мувофиқ лимитларга мос равишда экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар органлари бундай сувлардан истеъмол ва маиший эҳтиёжларга алоқадор бўлмаган мақсадларда фойдаланишга рухсат беришлари мумкин.

 

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқилиши заруриятини асослаш

 

Таҳлил шуни кўрсатмоқдаки, сув таъминоти ва оқова суви хизматлари соҳасидаги низомлар, айниқса Ҳукуматнинг ҳуқуқий ҳужжатлари, идоралараро ва идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг камчиликлари (заиф томонлари), очиқ жойлари (пробел) ва ҳуқуқий қарама-қаршиликлари мавжуд. Шунингдек, сув таъминоти, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасида, амалиётда қўлланилмайдиган қонуности ҳужжатлари ҳам мавжуд.

Шунингдек, ҳуқуқий базанинг мукаммал эмаслиги, турли тузилмаларнинг бир-бири такрорловчи  стандартлари ва ваколатлари, шу жумладан мавжуд қоидалардаги қарама-қаршиликларда ҳам аксини топади. Кўпгина норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд нормативларнинг қайта такрорланишига олиб боради. Ҳуқуқий тартибга солишнинг бундай ортиқча юкланганлиги мавжуд сув қонунчилигини фойдаланувчилар – (аввалом бор сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари) томонидан тушунилишини мураккаблаштиради (қийинлаштиради).

Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилади ва мулкчилик шакли ҳамда идоравий бўйсунишидан ва уларнинг истеъмолчиларидан қатъий назар барча сув таъминоти ва оқова суви хизматлари ташкилотлари учун мажбурий бўлади.

Сув таъминоти ва оқова суви хизматлари соҳасига сармоя (инвестиция) жалб қилиш, сармояларни (инвестицияларни) қайтариш кафолатларини таъминлаш учун шароит яратади.

Мазкур Қонун қуйидагиларни таъминлайди:

ичимлик суви таъминоти масалаларининг давлат назорати ва давлат томонидан тартибга солиниши;

ичимлик суви таъминоти ва оқова суви хизматлари, жиҳозлар ва улар учун материаллар, шунингдек ичимлик суви ва канализацияни тозалаш ва зарарсизлантириш учун кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш тизимлари ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватланиши;

сув таъминоти ва (ёки) оқова суви хизматларини марказлаштирилган тизимларининг технологик ҳамда ташкилий бирлилиги ва бутунлиги;

сув таъминоти ва (ёки) оқова суви хизматларини амалга оширувчи ташкилотлар ва уларни абонентларининг иқтисодий манфаатлари мувозанатига риоя қилиниши (сақланишини);

сув таъминоти ва оқова суви хизматлари соҳасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун барқарор ва ҳуқуқларни чекламайдиган шароитлар;

абонентларнинг сув таъминоти ва оқова суви хизматларига тенг шароитлар;

ичимлик суви таъминоти тизимларининг технологик хусусиятлари ва Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ягона стандартлар ва нормалар асосида ичимлик суви таъминоти манбаларини танлашни ҳисобга олган ҳолда уларнинг хавфсизлиги, ишончлилиги ва бошқарилишини таъминлаш.

Сув таъминоти ва (ёки) оқова суви хизматларини амалга оширувчи ташкилотларнинг сув таъминоти ва (ёки) оқова суви хизматларини амалга ошириш учун зарур бўлган иқтисодий асосланган сарф-харажатларидан келиб чиққан ҳолда сув таъминоти ва (ёки) оқова суви хизматлари соҳасида тарифларни ўрнатиш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига сув таъминоти ва оқова суви хизматлари хизматлари кўрсатиш Қоидалари (Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги № 194-сонли қарори билан тасдиқланган), ўзида сув таъминоти, сувдан фойдаланиш, сув истеъмоли ва коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси бошқарувини тартибга солишнинг ҳуқуқий базаси ва институционал тизимидаги ўзгаришларни акс эттирмайди.

«Сув таъминоти ва оқова суви хизматлари тўғрисида»ги ягона қонуннинг қабул қилиниши – Ўзбекистонда сув таъминоти, сувдан фойдаланиш, сув истеъмоли ва коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасини тартибга солишнинг норматив базасини яхшилаш учун муҳим самарали воситага айланар эди. Таъкидлаш жоизки, кўпгина МДҲ давлатларида (Россия Федерацияси, Украина, Белоруссия Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва бошқаларда), мазкур давлатларнинг сув таъминоти қонунчилигининг асосий қонунчилик манбаси бўлган Сув кодекслари қабул қилинган ва самарали қўлланилади. Ушбу Қонун, барча манфаатдор томонларнинг, давлат ташкилотларининг ваколатлари, тарифларни тартибга соли шва шакллантириш тузилмасининг йўналтирилган роли ва масъулиятини таъминловчи бутун сектор учун асосий қонун сифатида амалга оширилган бўлар эди.

 

 

 

Умумий таклифлар: 0

860