Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16352 Пахтачи туман ҳокимияти 27/03/2020 11/04/2020 1

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тадбиркорлик мақсадлари учун ер ажратиш тартибини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-16352

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6 ва 20-моддаларига асосан

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н :

1. Тадбиркорлик субъектларининг мулки бўлган биноларга қўшимча кириш-чиқиш майдончалари, ертўлага тушиш ва юқори қаватларга чиқиш зиналарини ташкил этиш, бино ва иншоотларнинг қисмларига юк ташиш ва ўт ўчириш автомобилларини ўтишига йўл ташкил этиш учун ер участкаларини қўшиб (ажратиб) бериш тартиби тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) 1-иловага, Ер участкаларини қўшиб (ажратиб) бериш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Комиссия (Ш.Мусирманов):

Жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларини Низомда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши устидан;

туман қурилиш бўлими (С.Қиличев) билан биргаликда:

Низомга мувофиқ ажратиб берилган ер участкаларидан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

4. Мазкур қарор “Пахтачи” газетасида расмий эълон қилинсин, расмий эълон қилинганидан кейин бир кун ичида ҳокимликнинг расмий веб-сайти (http://paxtachi.uz)га жойлаштирилсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Ш.Мусирманов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                 М.Хамдамов

 

 

Туман ҳокимининг 2020 йил “_______________даги ______-Қ-сонли қарорига
1-илова

Тадбиркорлик субъектларининг мулки бўлган биноларга қўшимча кириш-чиқиш майдончалари, ертўлага тушиш ва юқори қаватларга чиқиш зиналарини ташкил этиш, бино ва иншоотларнинг қисмларига юк ташиш ва ўт ўчириш автомобилларини ўтишига йўл ташкил этиш учун ер участкаларини қўшиб (ажратиб) бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини тадбиркорлик субъектларининг мулки бўлган биноларга қўшимча кириш-чиқиш майдончалари, ертўлага тушиш ва юқори қаватларга чиқиш зиналарини ташкил этиш, бино ва иншоотларнинг қисмларига юк ташиш ва ўт ўчириш автомобилларини ўтишига йўл ташкил этиш учун ер участкаларини қўшиб (ажратиб) бериш тартибини белгилайди.

  2. Ушбу Низом талаблари турар-жойларга нисбатан татбиқ этилмайди.

  2-боб. Ер участкаларини қўшиб (ажратиб) бериш учун мурожаат қилиш

  3. Жисмоний ҳамда юридик шахслар (уларнинг қонуний вакили) ер участкаларини қўшиб (ажратиб) бериш учун туман ҳокимининг номига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.

  4. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

  мурожаат этувчининг паспорти нусхаси (юридик шахслар бундан мустасно);

  Кадастр йиғмажилди нусҳаси;

  мурожаат этувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган зарур маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш мумкин.

  5. Аризани кўриб чиқиш учун туман ҳокимлигига базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдори йиғим ундирилади.

  6. Ариза комиссия котиби томонидан юритиладиган махсус журналга рўйхатдан ўтказилгандан кейин рўйхатдан ўтказиш рақамини кўрсатган ҳолда, ариза нусхасида унинг қабул қилингани тўғрисида тегишли ёзувни қайд этади.

7. Мурожаат этувчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар комиссия котиби томонидан сканерланади ва ариза келиб тушган куннинг ўзида “DOC FLOW” тизими орқали:

а) туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига – ер танлаш материалларини тайёрлаш учун;

б) вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман филиалига – танланган ер майдонининг тегишлилиги тўғрисида маълумот олиш учун;

в) туман қурилиш бўлимига – аризанинг мазмунидан келиб чиқиб, танланган ер майдонининг мавжуд имкониятларини аниқлаб, уни қўшиб (ажратиб) беришнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича хулоса олиш учун;

туман Қурилиш бўлимининг ижобий хулосаси олингач, тўпланган барча материаллар шу куннинг ўзида санитария-техникавий, ёнғин ҳамда экологик талабларга жавоб бериши тўғрисида хулосалар олиш учун:

туман СЕО марказига;

туман ФВБга;

туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига юборилади.

Хулосаларни тақдим этиш муддати - икки иш куни.

8. Комиссия раиси комиссия аъзолари томонидан хулосаларнинг ўз вақтида тақдим этилиши устидан назоратни амалга оширади.

9. Комиссия раиси 2 календарь иш куни мобайнида комиссия аъзоларининг хулосаларига асосан тадбиркорлик субъектларининг мулки бўлган биноларга қўшимча кириш-чиқиш майдончалари, ертўлага тушиш ва юқори қаватларга чиқиш зиналарини ташкил этиш, бино ва иншоотларнинг қисмларига юк ташиш ва ўт ўчириш автомобилларини ўтишига йўл ташкил этиш учун ер участкаларини қўшиб (ажратиб) бериш тўғрисидаги қарор лойиҳасини тайёрлаб, туман ҳокими тасдиғига киритади.

10. Қўшиб (ажратиб) берилган ер участкасидан туман ҳокими томонидан қабул қилинган қарорда белгиланган мақсадда фойдаланилади, ушбу ер майдонларида бинолар қурилишига йўл қўйилмайди.

3-боб. Ер участкаларини қўшиб (ажратиб) беришни рад этиш.

  11. Қуйидаги ҳолларда ер участкаларини қўшиб (ажратиб) бериш рад этилади:

  жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларида сўралган ер майдони тўғрисида тегишлилиги бўйича низо мавжуд бўлганда;

  танланган ер майдонини қўшиб (ажратиб) бериш шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига  зид бўлган тақдирда;

  бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларига даҳл қилса ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирса;

  магистрал қувурлар, темир йўл ва автомобиль йўллари, электр қуввати узатиш ва алоқа линиялари қўриқланадиган муҳофаза зоналари, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналарида жойлашган бўлса.

4-боб. Қўшиб (ажратиб) берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши

  12. Қўшиб (ажратиб) берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинади:

  а) ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда;

  б) ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида;

  в) ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда (бу ҳолатда қўшиб берилган ер майдони бошқа ер майдони ажратиб берилмасдан олиб қўйилади);

  г) қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда.

  13. Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш ердан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг тақдимномасига мувофиқ ҳуқуқлар тугатилишининг асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларга асосан тегишинча туман, вилоят ҳокимининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади. Ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш ҳақидаги қарорлардан норози бўлган юридик ва жисмоний шахслар ушбу қарорлар устидан судга шикоят қилишлари мумкин.

5-боб. Якунловчи қоида

  14. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                                               

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг 2020 йил “_______________даги ______-Қ-сонли қарорига

2-илова

 

Ер участкаларини қўшиб (ажратиб) бериш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

 

1. Ш.Мусирманов    -           Туман ҳокими ўринбосари, Комиссия раиси;

 

2. Х.Санақулов         -           туман ҳокимлиги бош мутахассиси, комиссия котиби

 

3. С.Қиличев            -           туман Қурилиш бўлими бошлиғи;

 

4. А.Қохоров            -           туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими

бошлиғи;

 

5. Б.Сапаров             -           вилоят Ермулккадастр ДК туман филиали бошлиғи;

 

6. Ш.Бобоева            -           туман СЭО бош врачи;

 

7. Э.Қаршиев                        -           туман ФВБ бошлиғи;

 

8. Х.Махсиддинов   -           туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

бўлими бошлиғи;

 

 

 

 

 

Умумий таклифлар: 1

376