ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16333 Хокимият Нишанского района 27/03/2020 11/04/2020 1
Ҳоким қарори
Нишон туманида дам олиш куни ярмаркаларини ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-16333

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 253-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 403-модда) билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари”га мувофиқ туман ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бевосита қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан сотишларига шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон,
320-модда)
6-моддасига асосан,

 

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н:

 

1.Нишон туманидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан сотишларига шарт-шароитлар яратиш мақсадида дам олиш куни ярмаркаларини (кейинги ўринларда ярмарка деб аталади) ташкил этиш ҳақидаги тақдимномаларини инобатга олиб, “Нишон деҳқон (озиқ-овқат) бозори” масъулияти чекланган жамияти ҳудудида ҳар шанба ва якшанба кунлари соат
07-00 дан 17-00 гача дам олиш куни ярмаркалари ташкил этилиши белгилансин.

2.Ярмаркада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинган товарларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини сотишга рухсат берилиши;

ярмаркалар ҳудудида савдо ўринларининг бепул берилиши;

ярмаркалар учун ажратилган савдо ўринларининг тоза ва тартибли сақланишига сотувчилар масъул эканлиги кўрсатиб ўтилсин.

3.Ярмаркада маҳсулотларни сотиш қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин:

товарга оид ҳужжатлар (тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган сотилаётган маҳсулот жисмоний шахс томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи, белгиланган шаклдаги ҳужжат (маълумотнома));

сотувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар.

4.“Нишон деҳқон (озиқ-овқат) бозори” масъулияти чекланган жамиятининг маъмурияти:

ярмаркаларни ташкил этиш учун бозорнинг аҳоли учун қулай бўлган қисмидан, бозорнинг умумий савдо майдонини 5 фоизидан кам бўлмаган махсус жойлар ажратилишини;

ярмаркалар учун ажратилган ҳудуддан савдо ўринларининг бепул берилишини;

ярмаркалар ўтказилишини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритишни таъминласин ва бозорнинг кириш жойларига эълонлар жойлаштиришни ташкил этилишини инобатга олсин.

5.Туман Давлат солиқ инспекцияси (У.Бутаёров) ҳар шанба ва якшанба кунлари ярмаркаларни ташкил этиш учун жой ажратилганлиги ва ўтказилаётганлигини, ярмаркалар ўтказилаётган ҳудудда савдо ўринларининг бепул берилишини ҳамда ярмаркаларда товарга оид ҳужжатлар мавжудлигини доимий назорат қилсин.

6.Қашқадарё вилоят давлат Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Нишон туман филиали (А.Нормуминов) ярмаркаларда сотилаётган маҳсулотларнинг турларига қараб жойлаштирилиши ва улар сифатининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўғри келишини доимий назоратга олсин.

7.Туман ички ишлар бўлими (Д.Умаров) бозор ҳудудида ярмаркалар ўтказиладиган кунда жамоат тартибини сақлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминласин.

8.Нишон туман ҳокимининг 2017 йил 4 февралдаги Х-208/02-сонли қарори ўз кучини йўқотдан деб ҳисоблансин.

9.Мазкур қарор “Нишон тонги” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг “nishont.uz” расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

10.Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (О.Нигматов) зиммасига юклатилсин.

 

            Туман ҳокими                                                                             М.Хайитмурадов

Умумий таклифлар

65