ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1633 Хокимият Булакбашинского района 28/12/2018 12/01/2019 1

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Йўл белгиси ўрнатиш тўғрисида
ID-1633

   Йўл белгиси ўрнатиш тўғрисида

 

ЛОЙИҲА

 

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ БУЛОҚБОШИ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

 

«____»__________2018 йил             №_______                    Булоқбоши туман

Булоқбоши туманидаги Тошкечик маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисидан ҳудуддан ўтувчи автомобил йўлига тезликни чекловчи йўл белгиси ўрнатишни сўраб мурожаатлар бўлмоқда.

Шунга кўра, Булоқбоши туман ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳининг Тошкечик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи
4к-93 “Булоқбоши-Ширмонбулоқ-Қўрғонча” автомобил йўлининг
2-3 километрлари оралиғига тезликни чекловчи 3.24-“юқори тезлик чекланган”
(50 км/соат), 3.25-“юқори тезлик чекланган ҳудуднинг охири” йўл белгиларини ўрнатиш бўйича 2018 йил 30 ноябрь кунги №352 сонли ҳамда Булоқбоши туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 2018 йил 5 декабрь кунги №205 сонли хатларини
кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан

 

Қ  А  Р  О  Р       Қ  И  Л  А  М  А  Н :

 

1. Булоқбоши туман ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳининг
2018 йил 30 ноябрь кунги №352 сонли ҳамда Булоқбоши туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 2018 йил 5 декабрь кунги №205 сонли хатлари инобатга олинсин.

 

2. Булоқбоши туман, Тошкечик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 4к-93 “Булоқбоши-Ширмонбулоқ-Қўрғонча” автомобил йўлининг
2-3 километрлари оралиғига тезликни чекловчи 3.24-“юқори тезлик чекланган”
(50 км/соат), 3.25-“юқори тезлик чекланган ҳудуднинг охири” йўл белгиларини ўрнатишга рухсат берилсин.

 

3. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Норматов зиммасига юклатилсин.

 

Туман  ҳокими                                                   Ў.Мамуров

Умумий таклифлар

848