Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16309 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази 26/03/2020 10/04/2020 7
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
Умумтаълим фанларидан билимни баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида
ID-16309

Умумтаълим фанларидан билимни баҳолашнинг миллий тест
тизимини жорий этиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда абитуриентларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тест синовини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Қуйидагилар:

2020 йил IV чоракдан бошлаб босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан (кейинги ўринларда – умумтаълим фанлари) билимни баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилсин;

2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб, умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификатга эга бўлган абитуриентга олий таълим муссасаси бакалавриатига қабул тест синовларида мазкур фандан белгиланган максимал балл берилсин. Бунда, олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул квоталари доирасида танлов чегарасида бир хил натижа кўрсатган сертификатга эга абитуриентлар орасида сертификат бўйича юқори балл олган абитуриентга нисбатан устуворлик таъминлансин.

Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаштириш қуйидаги муддатларда жорий этилиши белгилансин:

2020 йил IV чоракдан бошлаб, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёт, қорақалпоқ тили ва адабиёт) ҳамда математика фанлари бўйича;

2022/2024 йилларда кимё, биология, физика, география ва тарих фанлари бўйича.

2. Умумтаълим фанларидан билимни баҳолаш ва давлат намунасидаги сертификатни бериш тартибини белгиловчи Умумтаълим фанларидан билимни баҳолаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисидаги Низом
1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификатнинг давлат намунаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М.М. Каримов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил ______даги __-сон қарорига
1-илова

 

Умумтаълим фанларидан билимни баҳолаш
ва сертификат бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом умумтаълим фанларидан билимни баҳолаш ва давлат намунасидаги сертификатни бериш тартибини белгилайди.

2. Умумтаълим фанларидан билимни баҳолаш ва давлат намунасидаги сертификатни (кейинги ўринларда – Сертификат) бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда – Давлат тест маркази) томонидан тўлов асосида амалга оширилади, сертификат электрон шаклда берилади.

Сертификат бериш учун талабгордан ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Сертификат тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга берилади.

3. Чет тиллари бўйича сертификатлаштириш жараёни Вазирлар Маҳкамасининг “Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификати бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”
2013 йил 31 декабрдаги 352-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

 

2-боб. Умумтаълим фанларидан билимни баҳолаш

 

4. Тест топшириқлари Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимининг давлат таълим стандартларига мувофиқ Давлат тест маркази томонидан шакллантирилади.

5. Талабгорнинг умумтаълим фанлари бўйича билимига қўйиладиган талаблар ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ баҳоланади.

 

3-боб. Умумтаълим фанларидан билимни баҳолаш бўйича тест синовини ташкил этиш тартиби

 

6. Умумтаълим фанлари бўйича тест топшириқлари формати (фан мазмуни таркиби, саволлар сони, топшириқлар тури, вақт меъёри), баҳолаш мезонлари, шунингдек, талабгор томонидан тўлдириладиган ариза шакли Давлат тест маркази томонидан тасдиқланади ва унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

7. Талабгор сертификат олиш мақсадида тест синовида қатнашиш учун абитуриентлар маълумотлари ва аризаларини рўйхатга олиш тизими орқали электрон ариза бериб, рўйхатдан ўтади.

8. Рўйхатдан ўтиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:

шахсни тасдиқловчи ҳужжат: фуқаролик паспорти, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси;

3,5 х 4,5 см ўлчамли оқ фондаги рангли фотосуратнинг электрон шакли (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси билан мурожаат қилганда).

Талабгор учун Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида шахсий кабинет яратилади.

Талабгор тўловни амалга оширгандан сўнг у рўйхатдан ўтган ва Давлат тест маркази билан оммавий оферта шартномаси тузилган ҳисобланади.

Талабгор ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилигига талабгорнинг ўзи шахсан жавобгар ҳисобланади.

9. Давлат тест маркази томонидан талабгор тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар махфийлиги таъминланади. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органи ва суд томонидан расмий мурожаат бўлган тақдирда ариза берувчилар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.

10. Тест синовини ўтказиш жойи ва санаси Давлат тест маркази томонидан белгиланади.

Тест синовини ўтказиш санаси у ўтказиладиган кундан камида етти кун олдин эълон қилинади.

Талабгор тест синови ўтказиладиган сана ва жой тўғрисидаги маълумотга ўзининг шахсий кабинети орқали эга бўлади.

11. Талабгорнинг тест синовида белгиланган ўтириш ўрни Давлат тест маркази томонидан қуръа ташлаш йўли билан аниқланади ва далолатнома расмийлаштирилади.

12. Тест синови бланкаларда ёки компьютерда, тегишли дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали масофадан ўтказилиши мумкин. Тест синови Давлат тест маркази томонидан тасдиқланган имтиҳон комиссияси аъзолари ва кузатувчилар иштирокида ўтказилади.

Имтиҳон комиссияси ёзма ёки оғзаки синовлар белгиланганда шакллантирилади.

Имтиҳон комиссияси таркиби Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан тасдиқланади, унга Давлат тест маркази ходимлари ва тажрибали педагоглар, малакали мутахассислар киритилади.

Тест синови тегишли дастурий таъминот асосида компьютерда ўтказилганда барча бўлимлар қамраб олинган ҳолда бир босқичда амалга оширилади.

13. Тест синови Давлат тест маркази масъул ходимининг раҳбарлигида ва кузатувида ўтказилади.

Тест синови вақтида ҳар бир иш жойида бир нафар талабгор ўтиради. Тест синовини ўтказиш жараёни доимий видеотасвирга олинади.

14. Тест синовини ўтказиш учун кузатувчилар жалб этилиши мумкин.

15. Тест синовига жалб этилган имтиҳон комиссияси аъзолари ва кузатувчилар билан шартнома тузилади.

16. Талабгор шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида видео қайд этиш қурилмалари орқали текширишдан ўтгач, тест синовига қўйилади.

17. Тест синови ўтказилаётган аудиторияга ҳар қандай қўлланма, адабиёт, телекоммуникация ва техника воситаларини олиб кириш қатъиян ман этилади. Тест синовини ўтказиш жараёнига турли хатти-ҳаракатлар билан салбий таъсир қилиш: бошқа талабгорлар билан мулоқот қилиш, саволлар китоби варақларини йиртиш, саволлар китобини бошқа талабгорларга бериш, тест синовига ажратилган вақт тугагандан сўнг ёзишни давом эттириш, бошқа талабгорга бирорта буюм узатиш тақиқланади. Ушбу талабларга риоя қилмаган талабгор синовдан далолатнома билан четлаштирилади. Четлаштириш далолатномаси натижаларнинг ҳисобланмаслигига асос бўлади.

18. Тест синовлари натижалари улар якунланган кундан бошлаб йигирма иш кунидан кечикмай Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

4-боб. Тўлов шартлари

 

19. Тўлов талабгор томонидан амалдаги электрон тўлов тизимлари орқали ариза берилган кундан бошлаб уч кун ичида амалга оширилади.

Тўлов тўғрисидаги маълумотни талабгор ўзининг шахсий кабинети орқали билади.

20. Агар ариза берувчи турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмайдиган бўлса, Давлат тест марказига тест синовлари ўтказиладиган кундан камида уч кун олдин ёзма ва электрон шаклда мурожаат этиши лозим.

Узрли сабабга кўра тест синовларида қатнаша олмаган талабгор тест синови бошланган кундан беш иш куни мобайнида ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни Давлат тест марказига бевосита ёки электрон тарзда тақдим этиши лозим.

Бунда, талабгорнинг аризасига мувофиқ навбатдаги тест синовларига киритилиши таъминланади ёки тўланган тўлов тўлиқ миқдорда талабгорга қайтарилади.

Апелляцияни кўриб чиқиш натижасига мувофиқ талабгор учун такрорий тест синови ўтказилиши тайинланган ҳолда талабгор тест синовида иштирок этишни рад этса,  тўланган тўлов тўлиқ миқдорда қайтарилади.

21. Талабгор тест синовига кечиккан ёки сабабсиз келмаган ҳолларда, унинг аризасига биноан талабгор томонидан амалга оширилган тўловнинг
50 фоиз миқдори қайтарилади.

22. Тест синови ўтказилиши жараёнида талабгор бир вақтда фақат битта умумтаълим фанидан тест топширишига рухсат этилади.

 

5-боб. Апелляцияларни кўриб чиқиш тартиби

 

23. Тест натижаларидан норози бўлган талабгор тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Давлат тест марказига ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ёзма ёки электрон шаклда апелляция бериш ҳуқуқига эга.

24. Апелляцияни кўриб чиқиш учун Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан 5 ёки 7 нафар Давлат тест маркази ходимлари (умумий комиссия аъзолари сонининг ўттиз фоизидан ошмаган ҳолда) ва таълим тизими педагогларидан иборат бўлган Апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция икки ҳафта мобайнида кўриб чиқилади. Талабгор Апелляция комиссияси қарори тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.

Талабгор Апелляция комиссияси қароридан норози бўлганда, судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

25. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

тест синови натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляциянинг қаноатлантирилишини рад этиш;

тест синовлари натижаларини ўзгартириш ва апелляцияни қаноатлантириш;

тест натижаларини бекор қилиш ва такрорий тест синови ўтказилишини тайинлаш.

Агар талабгор томонидан кўрсатилган далиллар тасдиқланмаса, апелляциянинг қаноатлантирилишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Агар талабгор томонидан кўрсатилган далиллар асосли деб топилса, апелляция комиссияси қарори билан тест натижалари ўзгартирилади.

Тест синови натижаларини бекор қилиш тўғрисидаги қарор тест синовларида ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда ўтказилганлиги аниқланган тақдирда қабул қилинади. Апелляция комиссиясининг қарорлари ушбу Низомнинг 2-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.

Талабгорни такрорий тест синовидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Давлат тест маркази тест синовини ўтказиш санасини белгилайди ва тест синовини такроран ўтказишда тўлов ундирилмайди.

26. Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди.

 

6-боб. Умумтаълим фанларидан билимни баҳолаш давлат
намунасидаги сертификатини бериш тартиби

 

27. Сертификат тест синовидан ижобий натижага эришган талабгорга тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида, Давлат тест маркази директорининг буйруғи асосида электрон шаклда берилади. Талабгор сертификатни шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин.

28. Сертификатлар реестри Давлат тест маркази томонидан юритади.

29. Сертификатнинг ҳақиқийлиги тўғрисидаги маълумотларни Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали текшириш имконияти яратилади.

 

7-боб. Якунловчи қоидалар

 

30. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

31. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Умумтаълим фанларидан билимни баҳолаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-илова

 

Талабгорнинг умумтаълим фанлари бўйича билимига
қўйиладиган талаблар

 

Она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёт,  қорақалпоқ тили ва адабиёт) фанидан билимларни баҳолашда қуйидаги компетенциялар текширилади:

 

  1. Нутқий компетенция:

ўқиш саводхонлиги –  бунда турли нутқ услубларидаги матнларни ўқиб тушуниш, матнда мавжуд маълумотларни таҳлил қилиб хулоса чиқара олиш текширилади;

ёзиш – бунда фикрни мантиқан изчил, тилнинг тасвир воситаларидан унумли фойдаланган ҳолда,  саводли ифодалай олиш текширилади;

гапириш – бунда нутқни адабий тилда ифодали ва равон, мазмунли ва таъсирчан ифода эта олиш, нутқда мантиқий урғуни ўринли ва тўғри қўллай олиш текширилади.

  1. Тил ва адабиётга оид кўникмалар (лингвистик – адабий компетенция):

тилга оид кўникмалар -  бунда тил сатҳига оид билимлар, орфографик ва орфоэпик меъёрларни билиш, луғавий бирликлардан тўғри фойдалана олиш, сўз туркумлари ва уларнинг грамматик хусусиятларини билиш ва синтактик бирликлардан ўринли фойдалана олиш каби тилга оид кўникмалар текширилади;

адабиётга оид кўникмалар – бунда бадиий ижод намуналарининг мазмун-моҳиятини идрок эта олиш, адабий тур ва жанрларни фарқлай олиш, бадиий асар муаллифи ҳақида маълумот бера олиш, унинг ғояси, образлар тизимига муносабат билдира олиш, шеърий матнларни ёддан ифодали айта олиш каби адабий компетенциялар текширилади. 

 

 

Математика фанидан билимларни баҳолашда қуйидаги компетенциялар текширилади:

  1. Математика мазмунига оид умумий компетенция – турли математик вазиятларда классификация, анализ, синтез, умумлаштириш, таққослаш, аналогия, дедукция ва индукция усуллари ёрдамида стратегик, рефлексив ва креатив тафаккур юрита олиши текширилади;
  2. Когнитив компетенция (шахснинг мустақил ижодий фикрлаши)  –шахснинг турли ҳаётий вазиятлар ва масалалар устида математик мулоҳаза юритиш, берилган муаммони математика ёрдамида ифодалай олиш, муаммони ечишда математикани қўллай олиш ва олинган натижалардан муаммонинг ечимини талқин қилиш ва баҳолашда фойдалана олиш қобилиятини текширади.

Тарих фанидан билимларни баҳолашда қуйидаги компетенциялар текширилади:

  1. Тарихий воқеликни тушуниш ва уни мантиқий изчилликда тушунтира олиш компетенцияси.
  2. Тарихий манба ва адабиётлар билан ишлаш компетенцияси.

 

Табиий (физика, кимё, биология, география) фанлардан билимларни баҳолашда қуйидаги компетенциялар текширилади:

1. Фанга оид таянч тушунчаларни билиш:

илмий тушунча ҳамда терминларни тушуниш ва таҳлил қила олиш;

таянч билим ва кўникмаларни ёритиб бера олиш;

қиёслай олиш;

умумий ва фарқли жиҳатларини аниқлай олиш.

 

 2. Таянч тушунчаларни амалий топшириқларни бажаришда қўллай олиш:

нотаниш вазиятларда таянч тушунчаларни қўллай олиш;

таянч билимлар асосида мантиқий фикрлаш ва хулосалаш;

фанга оид масала ва топшириқларни мустақил равишда еча олиш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Умумтаълим фанларидан билимни баҳолаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомга

2-илова

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ АПЕЛЛЯЦИЯ
КОМИССИЯСИНИНГ ХУЛОСАСИ

             
             

Талабгорнинг Ф.И.О.: ___________________

Талабгорнинг махсус коди:________

Умумтаълим фани: ______________________

Ариза қабул қилинган сана:_______

             

Талабгорнинг даъвоси:
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________

Текшириш натижаси:
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________

             

Апелляция комиссиясининг қарори:
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________

             

Апелляция комиссияси раиси:

(Имзо)

____________________

       

(Ф.И.О)

 

Апелляция комиссияси аъзолари:

(имзолар)

________________________

         

(Ф.И.О)

       

________________________

         

(Ф.И.О)

       

________________________

         

(Ф.И.О)

       

________________________

         

(Ф.И.О)

Сана: __ __ __ __ __ __

       

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил ______даги __-сон қарорига
2-илова

 

Умумтаълим фанлари бўйича билимни баҳолаш
тўғрисида сертификатининг давлат намунаси

 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби

 

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAНKAMASI НUZURIDAGI
DAVLAT TEST MARKAZI

 

UMUMTA’LIM FANLARI BOʻYICHA BILIMNI
BAHOLASH TOʻGʻRISIDA SERTIFIKAT

 

 

Sertifikat raqami:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Talabgorning shaxsiy kodi:

 

 

Familiyasi:

 

 

Ismi:

 

 

Otasining ismi:

 

 

         

 

 

 

 

 

 

Umumta’lim fani:

 

 

 

Umumiy toʻplagan bali:

 

 

Boʻlimlar boʻyicha test sinovi natijalari:

 
 
 

 

 

 

 

 

Berilgan sanasi:

 

 

Amal qilish muddati:

 

 

 

 

 

 

 

 

Direktor

 

 

 

 

 

 

 

                                                       Imzo                                            F.I.O.

 

 

 

 

 

(тавсифи)

Умумтаълим фанлари бўйича билимни баҳолаш тўғрисида сертификат
А4 форматдаги оқ қоғозга офсет усулида босилади. Бунда бешта рангдан фойдаланилади: қора ранг — матн учун, яшил, кўк, қизил ранглар — расмларни тасвирлаш учун, оч жигарранг — фон учун. Варақнинг юқори қисмида 25 мм диаметрда Давлат герби жойлаштирилган.

Варақнинг қолган қисмига давлат тилида лотин ёзувида «O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAНKAMASI НUZURIDAGI DAVLAT TEST MARKAZI. UMUMTA’LIM FANLARI BOʻYICHA BILIMNI BAHOLASH TOʻGʻRISIDA SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат олти рақамли тартиб рақамига эгадир.

 

 

 

 

Умумий таклифлар: 7

661