ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16308 Хокимият города Гулистан 26/03/2020 10/04/2020 0
Ҳоким қарори
Гулистон шаҳрига короновируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида айрим кўчаларда автотранспорт воситалари, пиёдалар ҳаракатини вақтинча тартибга солиш ҳамда лицензияга эга йўналишли автотранспорт воситаларини дезинфекция ишларини амалга ошириш тўғрисида
ID-16308

2020 йил 22 мартдаги “Вилоятга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш” бўйича вилоят махсус комиссиясининг 02-1-142-сонли йиғилиш баёни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
24 декабрдаги 370-сон “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда Гулистон шаҳар СЭО марказининг 2020 йил 24 мартдаги 190-191-сонли хатларини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосланиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. 2020 йил 22 мартдаги “Вилоятга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш” бўйича вилоят махсус комиссиясининг 02-1-142-сонли йиғилиш баёни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
24 декабрдаги 370-сон “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда Гулистон шаҳар СЭО марказининг 2020 йил 24 мартдаги 190-191-сонли хатлари ижро учун қабул қилинсин.

2. Гулистон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (З.Қаюмов), Гулистон шаҳар ИИБ ЙҲХБ (А.Абдуллаев)ларга:

Гулистон шаҳрига короновируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш ҳамда ҳудудда антисанитария холатларининг олдини олиш мақсадида Хондамир ва Ўзбекистон шох кўчалари кесишмасидан Хондамир кўчаси бўйлаб Бунёдкор кўчасигача, Хондамир ва Бунёдкор кўчалари кесишмасидан Бунёдкор кўчаси бўйлаб Сайхун кўчасигача бўлган ҳудудда енгил ва темир-бетон тўсиқлардан фойдаланган ҳолда автотранспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатини вақтинчалик чеклаб, ҳаракатни ушбу кўчаларга йўналишдош кўчалар орқали ҳаракатланишни учун 2020 йилнинг 24 март кунидан бошлаб карантин муддати бекор қилинган кунга қадар вақтинчалик ёпиш вазифаси юклатилсин.

3. Гулистон шаҳар СЭО маркази (Х.Гуломов)га:

Хондамир ва Ўзбекистон шох кўчалари кесишмасидан Хондамир кўчаси бўйлаб Бунёдкор кўчасигача, Хондамир ва Бунёдкор кўчалари кесишмасидан Бунёдкор кўчаси бўйлаб Сайхун кўчасигача бўлган ҳудуддаги барча объектларни мунтазам дезинфекция қилиб бориш чораларини кўрсин.

4. Шаҳар ДСИ (Ж.Раджабов)га:

Хондамир ва Ўзбекистон шох кўчалари кесишмасидан Хондамир кўчаси бўйлаб Бунёдкор кўчасигача, Хондамир ва Бунёдкор кўчалари кесишмасидан Бунёдкор кўчаси бўйлаб Сайхун кўчасигача бўлган ҳудуддаги озиқ-овқат, дорихона ҳамда соғликни сақлаш муассасаларидан ташқари барча савдо ва хизмат кўрсатиш субъектлар иш фаолиятини эпидемия тугагунга қадар тўхтатилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси (О.Эрбеков), тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари билан биргаликда:

2020 йил 22 мартдаги “Вилоятга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш” бўйича вилоят махсус комиссиясининг 02-1-142-сонли йиғилиш баёнининг            13-бандига асосланиб, шаҳар ҳудудидаги барча лицензияга эга бўлган йўналишли автотранспорт воситаларини Гулистон шаҳар Тошкент йўлидаги Сирдарё автошоҳбекати ҳамда Гулистон йўллар бошқармасига қарашли автосервис биносида ҳар куни йўналишга чиққан ҳар бир таксига шаҳар СЭО маркази ходимлари томонидан ҳар 4 соатда дизенфекция қилиниши таъминлансин.

6. Шаҳар ҳокимлиги девонхонаси (А.Қуватов)га:

мазкур қарорни “Гулистон янгиликлари” газетасида нашр этилишини ва шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини, қоғоз ва электрон шаклларда бир кунлик муддатда тегишли давлат органлари ҳамда ташкилотларга етказилишини ташкиллаштирсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Шаҳар ҳокими                                                                                                                      Т. Дадабаев

Умумий таклифлар

59