Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16301 Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги 26/03/2020 10/04/2020 0
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори
Давлат активларини бошқариш, хусусийлаштириш ва бўш турган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш этиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-16301

Лойиҳа

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

 

Давлат активларини бошқариш, хусусийлаштириш ва бўш турган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш этиш юзасидан қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида

 

Давлат активларини бошқариш ва хусусийлаштиришда халқаро тажрибага асосланган замонавий ёндашувларни жорий этиш, фойдаланилмасдан турган объектлардан самарали фойдаланиш, хўжалик фаолиятига жалб этиш орқали улар негизида инвестициявий лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик), Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг:

давлат иштирокидаги корхоналарнинг инвестициявий жозибадорлигини таъминлаш учун сотишдан олдин тайёргарлик ишларини амалга ошириш ва салоҳиятли инвесторларга сотиш орқали хусусийлаштиришнинг муваффақиятли натижаларини таъминлаш бўйича акциядорлик жамияти шаклида “UzAssets” инвестиция компаниясини;

давлат эгалигида сақланадиган корхоналарда илғор корпоратив бошқарув амалиётини тадбиқ этиш орқали уларни самарали бошқариш бўйича Корпоратив бошқарув Лойиҳа офисини;

фойдаланилмасдан турган объектлардан оқилона ва самарали фойдаланиш, уларни хўжалик фаолиятига жалб этиш орқали инвестициявий лойиҳаларини амалга ошириш бўйича давлат муассасаси шаклида
Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази (кейинги ўринларда – Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар:

а) “UzAssets” инвестиция компаниясининг асосий вазифалари этиб:

корхоналарни сотишдан олдин тайёрлаш, шу жумладан инвестициявий жозибадорлигини ошириш, бу борада самарали механизмларни жорий этиш бўйича хорижий, халқаро институтлар ва компаниялар билан самарали ишларни ташкил этиш;

корхоналар фаолиятини комплекс таҳлил қилиш (due diligence), инвестициявий “диагностика”сини ўтказиш, “бенчмаркинг” усулида таққослаш орқали ривожланиш прогноз кўрсаткичларини белгилаш;

корхоналарнинг даромадлилик нормасини халқаро амалиётдаги мезонлар асосида таҳлил қилиш (IRR, NPV, EBITDA ва бошқалар);

устав капиталига берилган акция пакетларини (улушларини) самарали бошқариш, корхоналарни ички ва ташқи бозорларда рақобатлаша оладиган (market oriented) корхоналарга айлантириш;

салоҳиятли инвесторларнинг рўйхатини шакллантириш (short-list);

инвестиция воситачиларини жалб этган ҳолда “Road Show” дастурларини ишлаб чиқиш ва мақсадли аудиториялар учун тақдимотлар ўтказиб борилишини ташкил этиш;

иқтисодиёт тармоқларини узоқ муддатли ривожлантириш мақсадларидан келиб чиқиб, устав капиталига берилган активларни салоҳиятли инвесторларга сотиш орқали барқарор ва муваффақиятли хусусийлаштиришни таъминлаш.

б) Корпоратив бошқарув Лойиҳа офисининг асосий вазифалари этиб:

давлат иштирокидаги корхоналарда илғор корпоратив бошқарув амалиётини тадбиқ қилиш, бунда малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш;

корхоналар Кузатув кенгашлари ва менежменти таркибига киритиш учун малакали экспертлар маълумотлар базасини шакллантириш;

халқаро тажрибага эга етакчи экспертларни корхоналар раҳбарлари, ходимлари ва консультантлари сифатида ёллашни ташкил этиш;

давлат иштирокидаги корхоналар самарадорлигини оширишга қаратилган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини (KPI) ва мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш;

корхоналарда молиявий ҳисоботни халқаро стандартлар асосида юритилишини ташкил этиш;

корпоратив бошқарув тизими даражасидаги диагностикани ўтказиш, ушбу асосда баҳолаш стандартларини ишлаб чиқиш ва рейтингини эълон қилиб бориш;

корхоналарнинг бошқарув органлари вакиллари учун менежментнинг илғор тажрибаси, жумладан рискларни бошқариш, ички назорат ва бошқа асосий йўналишлар бўйича тренинг, мастер-класс, семинар ва давра суҳбатларини ташкил этиш.

в) Марказнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб:

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча тоифадаги бўш турган нотурар бино ва иншоотлар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини (кейинги ўринларда – Бўш турган объектлар) аниқлаш
ва ҳисобини юритиш;

бўш турган объектларни мониторинг қилиш, уларнинг ишга туширилганлиги ҳисобини юритиш;

бўш турган давлат объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

давлат мулкини ижарага бериш;

давлат мулки бўлмаган объектларни уларнинг мулкдорларининг ихтиёрига кўра ижарага беришда қатнашиш белгилансин.

3. Белгилансинки:

а) “UzAssets” инвестиция компаниясининг:

устав капитали Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан 20,0 млрд.сўм миқдоридаги пул маблағлари ҳисобига шакллантирилади;

устав капиталига кейинчалик ўтказиладиган хусусийлаштирилиши белгиланган давлат улушлари номинал қийматда Агентликнинг буйруғи асосида амалга оширилади;

Кузатув кенгаши таркибининг камида 50 фоизи юқори малакали, халқаро тажрибага эга бўлган мутахассислардан иборат бўлади ва Агентлик директори ҳам киритилади;

устав капиталига берилган давлат улушлари унинг Кузатув кенгаши қарорига асосан бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда, халқаро амалиётда кенг қўлланадиган тартибларга мувофиқ мустақил равишда сотилади;

устав капиталини шакллантириш учун бериладиган активлар қиймати унинг солиқ солиш базасида ҳисобга олинмайди;

ижро органининг раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарор хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади;

соф фойдаси унинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган сақлаш ҳаражатлари, жумладан корхоналарни сотишдан олдинги тайёрлаш билан боғлиқ ҳаражатларни чегирган ҳолда, тўлалигича дивиденд сифатида Агентликка ўтказилади ва давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар сифатида ўрнатилган тартибда тақсимланади;

б) Корпоратив бошқарув Лойиҳа офисининг фаолияти Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган маблағларни бюджетга йўналтирилиши белгиланган прогноз кўрсаткичларидан ортиқча тушган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;

в) Марказ:

Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхоналари негизида ташкил этилади ва уларнинг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

бўш турган давлат объектлари (инвестиция дастури асосида киритилган объектлар бундан мустасно) сақлаш ва улардан келгусида самарали фойдаланиш учун балансда сақловчилар томонидан Марказ
ва унинг ҳудудий бошқармалари тасарруфига топширилади;

ўзига юклатилган ваколатларга мувофиқ судларга кўриб чиқиши учун ўзи ва ҳудудий бошқармалари томонидан киритиладиган даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинади;

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети, давлат мулки ижарасидан тушадиган маблағлар, Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади;

Марказ директори лавозими бўйича Агентликнинг директори ўринбосари лавозимига тенглаштирилади;

4. Агентлик ҳузуридаги Марказ ходимларининг чекланган сони
377 нафар, шу жумладан, марказий аппарати – 20 нафар бўлган ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Агентликнинг Бўш турган давлат объектларини аниқлаш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармасининг 8 та штат бирликлари қисқартилиб, Марказга ўтказилсин.

Марказнинг марказий аппарати моддий таъминоти ва 9 та штат бирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан, қолганлари Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ушбу қарор ижросини таъминлаш доирасида 2020 йилга мўлжалланган Марказ харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағ ажратсин ва 2021 йилдан бошлаб зарур бюджет маблағларини кўзда тутсин;

Марказга хизмат автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун зарур маблағларнинг ажратилишини таъминласин ва 3 та, шу жумладан 2 та шахсий бириктирилган хизмат енгил автомобилларини сақлашга лимит белгилансин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил учун тасдиқланган ҳаражатлар параметрларига ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.

Вазирлар Маҳкамаси икки хафта муддатда Марказ фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилсин.

5. Давлат активларини бошқариш агентлиги (С.Бекенов):

“UzAssets” инвестиция компанияси Устави ва Корпоратив бошқарув Лойиҳа офисининг низомини;

Корпоратив бошқарув Лойиҳа офисининг ходимлар сони 15 та бўлган тузилмасини тасдиқласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига
2-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.

7. Агентлик икки ой муддатда Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш
ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

              Президенти                                                  Ш. Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “__” _____
__даги ПҚ–____сон қарорига
1-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил “___” _________даги
ПҚ-______-сон қарорига

2-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–4112-сон қарорининг 1 ва 2-иловалари матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари

“UzAssets” акциядорлик жамияти шаклидаги инвестиция компанияси

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Бинолардан фойдаланиш дирекцияси

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси

Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини ўрганиш маркази

“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари

Корпоратив бошқарув Лойиҳа офиси

Стратегик ривожланиш кўмитаси

Инвестиция масалалари кўмитаси

Корпоратив бошқарув масалалари кўмитаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси

 

Директор

Биринчи бўлими

1

Кадрлар бўлими

2

 Маъмурий бошқарма - Котибият   4

Директор ўринбосари

Директорнинг биринчи ўринбосари заместитель директора

Корпоратив масалалар бўйича корхоналар билан ишлаш бошқармаси

16

Давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари бошқарув органларига номзодларни шакллантириш бошқармаси

4

Давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятларида корпоратив муносабатлар департаменти

1

Давлат улуши мавжуд корхоналарнинг корпоратив кўрсаткичлари мониторинги ва таҳлили департаменти

1

Бизнес-режалар ва самарадорликнинг мухим курсаткичлари бажарилиши мониторинги бошкармаси

13

Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

2

Халқаро ҳамкорлик ва протокол бошқармаси

5

Банкротлик масалалари бошқармаси

4

Бошқарув ходимлари умумий сони – 127 нафар, шундан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг умумий сони – 109 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони тасдиқланган нормативларга мувофиқ белгиланади.

* Агентлик марказий аппаратининг умумий штат бирлигига кирмайди.” 

Ишлар бошқармаси

3

Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бошқармаси

7

Молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси

5

Ички назорат ва комплаенс хизмати

3

Ахборот хизмати

3

Ташкилий назорат бошқармаси

1

Ижро назорати бўлими

2

Умумий бўлим

Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш ва риэлторларни сертификатлаш бошқармаси

7

Инвестиция мажбуриятлари бажарилиши мониторинги бошқармаси

7

Давлат активларини (объектларини) аниқлаш ва ҳисобини юритишни ташкил этиш бошқармаси

4

Йиғма фаолият таҳлили ва стратегик режалаштириш департаменти

5

Юридик бошқарма

6

АКТни жорий этиш бошқармаси

3

 

Давлат активларини хусусий мулкка сотиш департаменти

1

Давлат активларини хусусий мулкка сотишга олдиндан тайёрлаш ва сотиш бошқармаси

10

Давлат активларини савдога чиқариш мониторинги бўлими

3

Баҳолаш фаолиятини амалга оширишда лицензиятлар томонидан талаб ва шартларга риоя этилишини назорат қилиш ва баҳоловчиларга тоифа бериш  сектори                      

Директор ўринбосари - Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази раҳбари*

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази раҳбари

Коллегиал органлар (3 та)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 22 майдаги ПҚ–4329-сон қарорининг
3-бандидаги учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

 

Амалдаги тахрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат активларини
бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2019 йил 14 январдаги ПҚ–4112-сон қарорига 1-илова

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон қарорига

1-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат

активларини бошқариш агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини

бошқариш агентлиги

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тўлдирилмоқда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари

 

 

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини ўрганиш маркази

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тўлдирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон қарорига

1-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат

активларини бошқариш агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини

бошқариш агентлиги

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Стратегик ривожланиш кўмитаси

 

Инвестиция масалалари кўмитаси

 

Корпоратив бошқарув масалалари кўмитаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари

 

 

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Бинолардан фойдаланиш дирекцияси

 

 

Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини ўрганиш маркази

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“UzAssets” акциядорлик жамияти шаклидаги инвестиция компанияси

 

 

“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Корпоратив бошқарув Лойиҳа офиси

 

 

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                             

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида
2020 йил 8 январь куни ўтказилган видеоселектор мажлиси 1-сонли йиғилиш (14.01.2020 й РА 1/1-42-сонли) баёнининг 3-бандида мулкчилик шаклидан қатъий назар бўш турган объектларни ягона ҳисобини юритиш, улардан самарали фойдаланишни тизимли ташкил этилишини, шунингдек мувофиқлаштиришни амалга ошириш бўйича ишчи орган этиб Давлат активларини бошқариш агентлигини белгиланишини назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб Вазирлар Маҳкамасига кириш топширилган.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида мулкчилик шаклидан қатъий назар бўш турган объектларни ягона ҳисобини юритиш бўйича “Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази” ташкил этиш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган.

 

 

 

 

 

 

 

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация
инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 22 майдаги ПҚ–4329-сон қарори

3. Белгилансинки:

Wi-Fi технологияси бўйича симсиз маълумотлар узатиш учун сигнал қувватидан қатъи назар
2400 – 2483,5 МГц ва 5000 – 5999 МГц радиочастота полосаларида эксплуатацион йиғим ва радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўлов ундирилмайди;

давлат кўчмас мулкидан телекоммуникация объектларини ўрнатиш учун фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари, оширувчи коэффициентларни қўлламаган ҳолда, «симли электр алоқаси»дан фойдаланиш мақсади бўйича ставкага тенг миқдорда қўлланилади.

3. Белгилансинки:

Wi-Fi технологияси бўйича симсиз маълумотлар узатиш учун сигнал қувватидан қатъи назар
2400 – 2483,5 МГц ва 5000 – 5999 МГц радиочастота полосаларида эксплуатацион йиғим ва радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўлов ундирилмайди;

 

 

Чиқариб ташланмоқда

Давлат бюджетига кўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 майдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4329-сон қарорининг учинчи бандига тегишли ўзгартириш киритилмоқда.

       

    

Умумий таклифлар: 0

411