ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16298 Хокимият Элликкалинского района 26/03/2020 10/04/2020 0
Ҳоким қарори
Элликқалъа туманидаги мавжуд овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ва кўчаларни умумий ўрта таълим мактабларига микроҳудудлар кесимида бириктириш тўғрисида
ID-16298

Элликқалъа туманидаги мавжуд овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ва кўчаларни умумий ўрта таълим мактабларига микроҳудудлар кесимида бириктириш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йилдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-банди ижросини таъминлаш, шунингдек, тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида кўчаларнинг номлари янгиланганлигини ҳисобга олиб ҳамда таълим муассасаларида “Мажбурий таълим” талабларини бажарилиши мониторингини талаб даражасида олиб бориш учун тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг мавжуд овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ва кўчаларни микроҳудудларига бириктириш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-бандига асосан

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

1. Туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман ҳокими ўринбосари (Б.Алимов), туман халқ таълими бўлими, тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.

4. Туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (Ф.Ибадуллаев)га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам бериш топширилсин.

5. Мазкур қарор туман “Давр кўзгуси” газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Туман ҳокимининг 2019 йил 4 сентябр кунги 5967/9-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б.Алимов зиммасига юклатилсин.

 

 

ТУМАН ҲОКИМИ:                                                                      С.АВЕЗОВ

            Элликқалъа тумани ҳокимининг
2020 йил “____”_________кунги
________– сонли қарорига
илова
           
           
           
Элликқалъа тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим умумий ўрта таълим мактаблари  микроҳудуди бўйича жойлашиши            
Мактаб тартиб рақами Қуввати Ўқувчи сони Қувватига нисбатан кўп Қувватига нисбатан кам Ҳудуди (микроҳудуди)
1 1 умумий ўрта таълим мактаб 844 494   350 "Сарибий" ОФЙ
2 2 умумий ўрта таълим мактаб 417 471 54   "Қилчиноқ" ОФЙ, "Чўпон" МФЙ
3 3 умумий ўрта таълим мактаб 320 616 296   "Қилчиноқ" ОФЙ
4 4 умумий ўрта таълим мактаб 400 590 190   "Қилчиноқ" ОФЙ,"Чўпон" МФЙ
5 5 умумий ўрта таълим мактаб 330 494 164   "Қилчиноқ" ОФЙ,"Пахтачи" МФЙ
6 6 умумий ўрта таълим мактаб 425 424   1 "Тоза боғ" ОФЙ
7 7 умумий ўрта таълим мактаб 270 449 179   "Тоза боғ" ОФЙ
8 8 умумий ўрта таълим мактаб 417 470 53   "Сарибий" ОФЙ
9 9 умумий ўрта таълим мактаб 240 366 126   "Қошқўра" МФЙ
10 10 умумий ўрта таълим мактаб 350 504 154   "Амиробод" ОФЙ ва "Ихлос" МФЙ
11 11 умумий ўрта таълим мактаб 464 607 143   "Тоза боғ" ОФЙ
12 12 умумий ўрта таълим мактаб 844 452   392 "Дўстлик" ОФЙ
13 13 умумий ўрта таълим мактаб 464 353   111 "Сахтиён" ШФЙ, "Гулдурсун" ОФЙ
14 14 умумий ўрта таълим мактаб 320 480 160   "Ифтихор" МФЙ ,  "Коинот" МФЙ
15 15 умумий ўрта таълим мактаб 240 256 16   "Ифтиҳор" МФЙ
16 16 умумий ўрта таълим мактаб 420 632 212   "Қирққиз" ОФЙ
17 17 умумий ўрта таълим мактаб 468 426   42 "Ақчакўл" ОФЙ 
18 18 умумий ўрта таълим мактаб 636 602   34 "Оқ Олтин" МФЙ
19 19 умумий ўрта таълим мактаб 240 271 31   "Гулистон" ОФЙ
20 20 умумий ўрта таълим мактаб 784 252   532 "Қизилқум" ОФЙ, "Гулситон" ОФЙ
21 21 умумий ўрта таълим мактаб 392 275   117 "Элликқалъа" ОФЙ
22 22 умумий ўрта таълим мактаб 1176 1984 808   "Бўстон" МФЙ, "Навоий" МФЙ, "Ибн Сино" МФЙ
23 23 умумий ўрта таълим мактаб 210 188   22 "Қилчиноқ" ОФЙ
24 24 умумий ўрта таълим мактаб 320 238   82 "Навбаҳор"  МФЙ
25 25 умумий ўрта таълим мактаб 480 637 157   "Қошқўра" МФЙ
26 26 умумий ўрта таълим мактаб 460 576 116   "Думанқалъа" МФЙ
27 27 умумий ўрта таълим мактаб 216 488 272   "Дўстлик" ОФЙ
28 28 умумий ўрта таълим мактаб 540 624 84   "Амиробод" ОФЙ ва "Ихлос" МФЙ
29 29 умумий ўрта таълим мактаб 240 367 127   "Кичик Гулдурсун" МФЙ
30 30 умумий ўрта таълим мактаб 515 561 46   "Гулдурсун" ОФЙ
31 31 умумий ўрта таълим мактаб 180 182 2   "Қизилқум" ОФЙ
32 32 умумий ўрта таълим мактаб 540 432   108 "Шарқ Юлдузи" ОФЙ
33 33 умумий ўрта таълим мактаб 140 128   12 "Чуқурқоқ" МФЙ
34 34 умумий ўрта таълим мактаб 420 465 45   "Навоий" ОФЙ
35 35 умумий ўрта таълим мактаб 464 402   62 "Тупроққалъа" МФЙ
36 36 умумий ўрта таълим мактаб 464 425   39 "Қаватқалъа" МФЙ, "Элликқалъа" ОФЙ
37 37 умумий ўрта таълим мактаб 320 548 228   "Гулистон" ОФЙ
38 38 умумий ўрта таълим мактаб 320 242   78 "Чайка" МФЙ
39 39 умумий ўрта таълим мактаб 200 446 246   "Элликқалъа" ОФЙ, "Навоий" ОФЙ
40 40 умумий ўрта таълим мактаб 240 339 99   "Оқ Олтин" МФЙ
41 41 умумий ўрта таълим мактаб 120 254 134   "Дўстлик" ОФЙ
42 42 умумий ўрта таълим мактаб 240 267 27   "Гулдурсун" ОФЙ
43 43 умумий ўрта таълим мактаб 250 428 178   "Гулдурсун" ОФЙ, "Сахтиён" ШФЙ
44 44 умумий ўрта таълим мактаб 133 186 53   "Қирққиз" ОФЙ
45 45 умумий ўрта таълим мактаб 210 212 2   "Қирққиз" ОФЙ
46 46 умумий ўрта таълим мактаб 120 178 58   "Амиробод" ОФЙ, "Тоза боғ" ОФЙ
47 47 умумий ўрта таълим мактаб 320 373 53   "Абай" МФЙ, "Ибн Сино" МФЙ
48 48 умумий ўрта таълим мактаб 160 216 56   "Тоза боғ" ОФЙ, "Навбахор" МФЙ
49 49 умумий ўрта таълим мактаб 310 414 104   "Сарибий" ОФЙ
50 50 умумий ўрта таълим мактаб 320 553 233   "Ақчакўл" ОФЙ 
51 51 умумий ўрта таълим мактаб 160 282 122   "Гулистон" ОФЙ
52 52 умумий ўрта таълим мактаб 240 215   25 "Ифтиҳор" МФЙ
53 53 умумий ўрта таълим мактаб 240 285 45   "Қилчиноқ" ОФЙ, "Чўпон" МФЙ
54 54 умумий ўрта таълим мактаб 240 406 166   "Пахтачи" МФЙ
55 55 умумий ўрта таълим мактаб 120 177 57   "Ақчакўл" ОФЙ 
56 56 умумий ўрта таълим мактаб 120 329 209   "Думанқалъа" МФЙ
57 57 умумий ўрта таълим мактаб 100 221 121   "Навоий" ОФЙ
58 58 умумий ўрта таълим мактаб 310 252   58 "Сарибий" ОФЙ
59 59 умумий ўрта таълим мактаб 200 195   5 "Кичик Гулдурсун" МФЙ
60 60 умумий ўрта таълим мактаб 315 370 55   "Сулаймон Бақирғоний" МФЙ
61 61 умумий ўрта таълим мактаб 1296 1129   167 "Тошкент" МФЙ, "Истиқлол" МФЙ, "Қаватқалъа" МФЙ
62 62 умумий ўрта таълим мактаб 320 140   180 "Элликқалъа" ОФЙ
63 63 умумий ўрта таълим мактаб 260 337 77   "Гулдурсун" ОФЙ
64 64 умумий ўрта таълим мактаб 200 154   46 "Навоий" ОФЙ
65 65 умумий ўрта таълим мактаб 350 318   32 "Гулдурсун" ОФЙ
66 66 умумий ўрта таълим мактаб 315 478 163   "Элликқалъа" ОФЙ
67 67 умумий ўрта таълим мактаб 435 300   135 "Ифтиҳор" МФЙ
             
Изоҳ: 2, 4, 5 ва 7-сон Давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабларда микрохудуд бириктирилмайди, сабаби ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабларига ўқувчилар саралаб олинади.

Умумий таклифлар

44