Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16293 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 26/03/2020 10/04/2020 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг инвестицион фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-16293

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг инвестицион фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ4412-сон “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 3 июлдаги 68-сон буйруғи (рўйхат рақами 1982, 2009 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 29-сон, 340-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг инвестицион фаолияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Вазир                                                                                               Т. Ишметов

 

Тошкент ш.,

2020 йил ____ ________,

___-сон

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2020 йил “_____” ____________

______-сон буйруғига

ИЛОВА

 

Суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг инвестицион фаолияти тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 2-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилари билан тўлдирилсин:

“ипотека бозорида, шу жумладан ипотека қимматли қоғозларини сотиб олиш орқали иштирок этиш улуши;

лизинг ташкилотларига қарзлар (молиявий ёрдам)”.

Умумий таклифлар: 0

232