ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16254 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 25/03/2020 09/04/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
2020 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
ID-16254

2020 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини ўз вақтида ва қисқа муддатларда сифатли қилиб ўриб-йиғиб олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2020 йил дон ҳосили ўрим-йиғим ишларини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш, ғалла ўриш комбайнларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун бошоқли дон харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномалари бажарилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси ва унинг тизимидаги дон маҳсулотлари корхоналари, “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий филиаллари раҳбарлари зиммасига юклатилсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий филиаллари, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси ва дон маҳсулотлари корхоналари раҳбарлари ғалла ўрим-йиғим мавсумида қуйидагилар асосий вазифа этиб белгилансин:

ғалла ўриш комбайнларини, дон ташиш учун жалб этиладиган барча турдаги транспорт воситаларини, шунингдек дон қабул қилинадиган шахобчалар, хирмон майдонларни, дон тозалаш машиналари ва бошқа моддий-техника базаларини жорий йил 10 майга қадар тўлиқ тайёрлаш чораларини кўриш;

ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликларидан дон қабул қилиш корхона ва шахобчаларига қабул қилинаётган дон дастлабки тозалашдан ўтказилгандан кейин, тозалиги, намлиги ва ифлослик даражалари белгиланган давлат стандарт талабларига тўлиқ мос келгандан кейин, тегишли ҳужжатлар (далолатномалар) асосида донни қабул қилиб олиш;

 ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун харид қилинадиган қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордаги донни ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари далаларидан дон маҳсулотлари корхоналарига етказиб бериб, кўрсатилган хизматлар учун, машина-трактор парклари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари ҳамда ғалла комбайнлари операторларига иш ҳақи тўлаш учун ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.

Белгилансинки, донни дон қабул қилиш корхоналарига етказиб бериш бўйича транспорт харажатларини қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари ва дон маҳсулотлари корхоналари ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси томонидан тўланади.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

ғалла етиштирувчи кластерлар ва фермер хўжаликлари биринчи навбатда ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун бошоқли дон харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажаришини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун бошоқли дон етиштириш ва сотиш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилиши устидан назорат ўрнатсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси ва унинг жойлардаги бўлинмалари раҳбарлари, “Ўзстандарт” агентлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси 2021 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари уруғлигининг ўз вақтида ва сифатли жамғарилишини таъминласин.

5. “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси, “Ўздавзахира” қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимидаги элеватор ва дон қабул қилувчи корхоналардаги мавжуд донни “ноль”га тозалаш ва хатловдан ўтказилишини таъминласин ҳамда товар дон (буғдой)ни инвентаризациядан ўтказганлик натижалари ҳақида 2020 йил 15 июнга қадар Вазирлар Маҳкамасига маълумот берсин.

6. 2020 йил ҳосили учун экилган ғаллани ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика Ишчи гуруҳига (Барноев) қуйидаги вазифалар юклатилсин:

2020 йил ҳосили учун экилган ғаллани ўз вақтида ва сифатли қилиб ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш;

янчилган донни ўз вақтида ташиш, қабул қилиб олишни ташкил этиш ва етарли миқдорда ёқилғи мойлаш материаллари заҳирасини яратиш;

ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун бошоқли дон харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилиши ва қабул қилиб олинган дон учун ўз вақтида ҳисоб-китобларни амалга оширилиши юзасидан мониторинг юритиш;

бошоқли дон экинларини пишиб етилишидан келиб чиқиб, зарурат бўлган ҳолларда ғалла ўрим-йиғимида қатнашадиган юқори унумли ғалла ўриш комбайнларини бир вилоятдан иккинчи вилоятга амалий ёрдам учун ўтказилишини ташкил этиш.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси билан биргаликда ғалла етиштириш ва ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун бошоқли дон харид қилиниши ҳажмлари тўғрисида тақдим этилаётган статистик ҳисоботларнинг ишончлилиги устидан қатъий назорат ўрнатсин.

Ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланган тақдирда айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари кўрилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.Барноев “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти билан биргаликда 2020 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинлари ўрим-йиғимида қатнашадиган юқори унумли ғалла ўриш комбайнларининг икки сменада тўхтовсиз ишлашини таъминлаш учун керакли эҳтиёт қисмлари заҳирасини яратсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2020 йил 1 июндан эътиборан 2020 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга жалб этиладиган Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таълим муассасаларининг тингловчилари ва курсантлари контингентини 2-иловага мувофиқ тақсимланган ҳолда уларни вилоят бўлимлари ихтиёрига юборсин.

Бунда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти, “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги буюртманомалари бўйича тингловчилар ва курсантларни белгиланган вилоятларга етказиш ва ғалла ўрим-йиғими мавсуми тугаллангандан сўнг, уларни қайтариб олиб келиш учун талаб этилган миқдорда транспорт воситалари ажратилишини таъминласин.

10. Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ғалла ўрим-йиғимига жалб этиладиган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таълим муассасаларининг тингловчилари ва курсантларини вилоятларга етказиш ва ўрим якунлангандан сўнг уларни қайтариб олиб келиб кўрсатилган хизматлари учун “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти, “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти билан ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасида тегишли шартномалар тузилишини ташкил этсин.

11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда йўлларда ғалла ўрим-йиғимида қатнашадиган техникаларни ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, етиштирилган ҳосилнинг талон-тарож қилинишига ва нобуд бўлишига йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирларни кўрсинлар.

12. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсин ҳамда ҳосилни йиғиштириб олиш, ташиш ва тайёрлаш билан банд бўлган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларни ва транспорт корхоналари, машина-трактор парклари ва бошқа ташкилотларга белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини ташкил этсин.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў. Барноев зиммасига юклансин.

 

Вазирлар Маҳкамасининг
20__ йил “___” _________даги ______-сонли қарорига
1-ИЛОВА

 

2020 йил ҳосили учун экилган ғаллани ўз вақтида ва сифатли
ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш бўйича республика ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

 

Барноев У.И.

Бош вазирнинг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари,
Ишчи гуруҳи раҳбари

Вахабов А.Д.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи
Ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари

Рахматуллаев А.Т.

Ички ишлар вазири ўринбосари

Тешаев Ш.Ж.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

Эргашов А.Э.

Молия вазири ўринбосари

Рустамов О.Б.

Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари

Қўлдашев А.Х.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари

Мирзамахмудов Ж.Т

Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари

Махкамов И.Р.

Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари

Норқулов И.И.

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

Мирусманов Б.М.

Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари 

Сатторов Д.Н.

“Ўзстандарт” агентлиги бош директори

Пулатов Ф.Ж.

“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси раиси

Хайитов Р.М.

“Ўзагросервис” акциядорлик жамияти раиси

Камолов А.С.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раисининг ўринбосари

Исроилов А.А.

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори

Маматқулов Р.У.

АТ “Агробанк” бошқаруви раиси

Абдуллаев Б. Т.

Ички ишлар вазирлиги ППХ ва ЖТСББ бошлиғи

Саидов О.Ч.

Ички ишлар вазирлиги ЙХХББ бошлиғи

Абдурахмонов Ф.А.

“ЎзКейссервис” ҚК бош директори

Рахимов А.М

“ЎзКлаассервис” МЧЖ директори

Иргашходжаев М.М

“Интеграл агро марказ” МЧЖ директори

Вазирлар Маҳкамасининг
20__ йил “___” _________даги ______-сонли қарорига
2-ИЛОВА

 

2020 йил 1 июндан эътиборан 2020 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга жалб этиладиган Ички ишлар вазирлиги
ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таълим муассасаларининг
тингловчилари ва курсантлари контингенти

 

Ҳудудлар номи

Таълим муассасасининг номи

Тингловчи ва курсантлар сони

Жиззах

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин хавфсизлиги институти

100

Қашқадарё

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси

150

Сирдарё

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин хавфсизлиги институти

100

Тошкент

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси

150

Жами:

500

Умумий таклифлар

112