Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16246 Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 25/03/2020 09/04/2020 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
ID-16246

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш
киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини
ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ–328-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 140-модда; 2001 й., 5-сон, 89-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 51-сон, 514-модда; 2006 й., 12-13-сон, 100-модда; 37-38-сон, 371-модда; 41-сон, 405-модда; 2007 й., 52-сон, 533-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2009 й., 52-сон, 555-модда; 2010 й.,
37-сон, 314-модда, 50-сон, 469-модда; 2011 й., 16-сон, 162-модда, 37-сон, 374-модда; 20___й, ____-сон, _____-модда) 2-моддасининг учинчи қисмидаги “чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва ушбу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари” деган сўзлар “инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида”ги 610-I-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 91-модда; 1999 й., 9-сон, 229-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 86-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2012 й., 52-сон, 584-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда; 2017 й., 16-сон, 265-модда; 20___й, ____-сон, _____-модда);

2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида”ги 612-I-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 93-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 278-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; 20___й, ____-сон, _____-модда);

3) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида”ги 720-I-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 10-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда; 20___й, ____-сон, _____-модда);

4) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрда қабул қилинган “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-59-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, 10-сон, 536-модда; 20___й,
____-сон, _____-модда
) 22-моддаси;

5) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 апрелда қабул қилинган “Божхона имтиёзларининг қўлланилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–143-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й, 4-сон,179-модда, 20___й, ____-сон, _____-модда);

6) Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–345-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й, 12-сон, 336-модда; 20___й, ____-сон, _____-модда) 10-моддаси.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин;

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

                        Президенти                                                                                                     Ш. Мирзиёев

Умумий таклифлар: 0

254