Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16192 Гурлан туман ҳокимияти 27/03/2020 11/04/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Гурлан тумани ҳудудидаги географик объектлар номлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
ID-16192

 

                                                                                                                                     ЛОЙИҲА

ГУРЛАН ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

 

2020 йил “   ” март                                  №                                                                             Гурлан тумани

 

 

Гурлан тумани  ҳудудидаги  географик объектлар номлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунининг  10-моддасига мувофиқ  Халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

1. Туман ҳудудидаги географик объектлар номлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги географик обектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясига қуйидаги таклифлар киритилсин:

-Гурлан шахарчасидаги “Нуробод” маҳалласида 235 та хонадон ва 1401 нафар аҳоли, “Янги аср” маҳалласида 306 хонадон ва 1812 нафар аҳоли истиқомад қилмоқда. Иккита маҳаллада аҳоли ва хонадон сони камлигини иносабатга олган  холда уларни бирлаштириб янги маҳалла ташкил қилиш;

- Гурлан туман “Совунчи” маҳалласида 671 та хонадонларда 3359 нафар аҳоли истиқомад қилмоқда. Маҳаллий аҳолининг тили билан “Шиховул” деб ном олган “Совунчи” маҳалласининг  бир қисми маҳалла фуқаролар йиғини биносидан узоқда жойланган бўлиб раҳбарият томонидан берилаётган топшириқларни ўз вақтида бажаришда бир қанча муаммоларни келтириб чиқармоқда. Совунчи маҳалласининг ушбу қисмини “Навбаҳор” маҳалласига қўшиш. “Шиховул” ҳудудида 180 та хонадонларда 510 нафар ахоли истиқомат қилмоқда.

- “Навбаҳор” маҳалласидаги  Нурли йўл, Бунёдкор, Ободлик, Усмон Носир кўчалари жойланган ҳудудлари ажратиб олиб алоҳида маҳалла ташкил қилиш.  Маҳалланинг ушбу қисмида  294 та хонадон   мавжуд.    

-Жалойир маҳалласи номини олдинги номига яъни “Пулчи” номига ўзгартириш бўйича бир қанча таклифлар келиб тушмоқда.

3. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими туман ҳудудидаги географик объектлар  номларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Туман архитектура ва қурилиш бўлими корхона, ташкилотлар билан биргаликда туман бўйича тасдиқланган ягона замонавий миллий дизайн асосида бир ой муддатда географик объектларга пешлавҳаларни ўрнатиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этсин. 

5. Белгилансинки, географик объектларга пешлавҳаларни ўрнатиш билан боғлиқ сарф-харажатлар қонунда белгиланган тартибда маҳаллий бюджет маблағлари ва ҳомийлар ҳисобига қопланади.

Туман молия бўлими географик объектларга пешлавҳаларни ўрнатиш билан боғлиқ сарф-харажатлар ҳажмини ва уларни қоплаш манбаларини аниқласин ҳамда молиялаштирилишини назоратга олсин.

6. Туман ички ишлар бўлими фуқаролар йиғинлари билан биргаликда фуқаролар паспортларини инвентаризациясини ўтказсин ва ушбу қарордан келиб чиқиб уларга тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари М.Уразметов зиммасига юклансин.

 

 

  Халқ депутатлари Гурлан туман

   Кенгаши раиси, туман ҳокими                                                                   А.Салаев                                                 

        

  

 

Умумий таклифлар: 0

208