Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16183 Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 23/03/2020 07/04/2020 4
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ва солиқ маъмурчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш тўғрисида
ID-16183

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ – 5953 – сон Фармони билан тасдиқланган “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ, ахборот – коммуникация технологияларини модернизация қилиш орқали солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ва ягона платформасини яратиш зарурияти тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Давлат солиқ қўмитаси томонидан:

Жаҳон банки экспертлари билан биргаликда маълумотларни қайта ишлаш марказининг бугунги кундаги ҳолати аудитдан ўтказилганлиги;

Молия вазирлиги билан биргаликда маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш учун Жаҳон банкининг имтиёзли кредитларини жалб этиш бўйича дастлабки келишувга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ва солиқ маъмурчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда чора – тадбирлар режаси деб юритилади) 1 – иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ҳамда солиқ маъмурчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда – Ишчи гуруҳи деб юритилади) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ва солиқ маъмурчилигида замонавий ахборот – коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш бўйича лойиҳа доирасида:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси – буюртмачи этиб белгилансин;

б) харид қилинадиган ҳисоблаш техникалари, ускуналар, дастурий таъминот ва хизматларни етказиб берувчилар чет эл ташкилотларининг тартиб-таомилларида белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер (танлов) савдолари натижасида аниқлансин;

в) молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Жаҳон банки томонидан ажратиладиган имтиёзли кредит маблағлари.

Белгилаб қўйилсинки, лойиҳа доирасида сарфланадиган маблағларнинг якуний миқдорлари тендер савдоларининг натижаларига қараб аниқлаштирилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда хориждан маблағ жалб қилиш масалалари юзасидан Жаҳон банки билан музокаралар ўтказсин.

6. Ишчи гуруҳига (Б.Мусаев):

Идоралараро комиссияга тендер (танлов) савдоларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни пухта ва тегишли ҳисоб – китоблар билан асосланган ҳолда тайёрлаш;

лойиҳани амалга оширишда, шу жумладан тендер ҳужжатларини ишлаб чиқишда хорижий маслаҳатчиларни шартнома асосида жалб қилиш;

чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш ва ушбу лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган техник топшириқ ва техник иқтисодий асосларни кўриб чиқишда Жаҳон банки экспертлари ва Россия Федерал солиқ хизмати мутахассисларининг тавсияларини инобатга олиш;

вазифаларни тегишли вазирлик ва идоралар билан ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда амалга оширилган ишлар бўйича масъул ижрочиларнинг ҳар ярим йилликда ҳисоботи эшитилишини йўлга қўйиш;

ажратилган маблағларни тўғри ва самарали ишлатилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

7. Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказининг асосий серверларини Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг биносида, захира серверларини давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари маъмурий биноларида, мавжуд биноларни такомиллаштирган ҳолда, халқаро стандартлар асосида жойлаштирилиши таъминлансин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – иқтисодиёт ва саноат вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.

 

                     Ўзбекистон Республикасининг   
                                     Бош вазири                                                   А. Арипов

  Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
__ ______ даги ______ - сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ва солиқ маъмурчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Молиялашти-риш манбаи

Ижро муддати

Масъул

ижрочилар

 

I. Маълумотларни қайта ишлаш маркази инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда сервер, телекоммуникация ва дастурий таъминотларни харид қилиш

1.

Маълумотларни қайта ишлаш маркази серверлари, ҳисоблаш қурилмалари ва бошқа техник жиҳозларини модернизация қилиш.

1.1. Жаҳон банки ва Россия Федерал солиқ хизмати билан ҳамкорликда Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш маркази серверлари ва бошқа техник жиҳозларини модернизация қилиш бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларни (паспорт, концепция, техник топшириқ, техник-иқтисодий асослар) ишлаб чиқиш.

1.2. Лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш.

 

 

1.3. Ўрнатилган тартибда тендер (танлов) савдоларини ўтказиш.

 

 

1.4. Маълумотларни қайта ишлаш маркази серверлари, ҳисоблаш қурилмалари ва бошқа техник жиҳозларини харид қилиш, ўрнатиш ва маълумотларни янги сервеларга кўчириш (миграция).

Давлат бюджети

 

 

 

Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси

 

Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси

 

 

Давлат бюджети

2020 йил
июль

 

 

2020 йил
сентябрь

 

 

2020 йил
ноябрь

 

 

 

2021 йил
июнь

 

Давлат солиқ қўмитаси,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

 

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

 

Давлат солиқ қўмитаси,
Молия вазирлиги

 

 

 

Давлат солиқ
қўмитаси

 

 

2.

Маълумотларни қайта ишлаш марказининг асосий ва захира биноларидаги мухандислик инфратузилмасини модернизация қилиш

2.1. Жаҳон банки ва Россия Федерал солиқ хизмати билан ҳамкорликда Маълумотларни қайта ишлаш марказининг асосий ва захира биноларидаги мухандислик инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларни (паспорт, концепция, техник топшириқ, техник-иқтисодий асослар) ишлаб чиқиш.

 

 

2.2. Лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш.

 

2.3. Ўрнатилган тартибда тендер (конкурс) савдоларини ўтказиш.

 

 

 

2.4. Маълумотларни қайта ишлаш марказининг асосий ва захира биноларидаги мухандислик инфратузилмасини модернизация қилиш.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази” давлат унитар корхонаси маблағлари

 

Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси

 

Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси

 

 

Давлат бюджети

2020 йил

июль

 

 

 

 

2020 йил

сентябрь

 

2020 йил

ноябрь

 

 

2021 йил

июнь

 

Давлат солиқ қўмитаси,

Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги

 

 

 

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат солиқ
қўмитаси

 

Давлат солиқ қўмитаси,
Молия вазирлиги

 

 

Давлат солиқ қўмитаси,
Молия вазирлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

 

 

 

 

II. Давлат солиқ хизмати органларининг коммуникация қурилмалари ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимларини модернизация қилиш

3.

Давлат солиқ хизмати органларининг телекоммуникация қурилмалари ва ахборот хавфсизлигини таъминловчи тизимларини модернизация қилиш

3.1. Жаҳон банки ва Россия Федерал солиқ хизмати билан ҳамкорликда Давлат солиқ хизмати органларининг барча бўғинларидаги телекоммуникация тармоғини ва ахборотлар хавфсизлигини таъминловчи тизимларни замонавий талаблар асосида модернизация қилиш бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларни (паспорт, концепция, техник топшириқ, техник-иқтисодий асослар) ишлаб чиқиш.

 

3.2. Лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш.

 

 

3.3. Ўрнатилган тартибда тендер (конкурс) савдоларини ўтказиш.

 

 

3.4. Давлат солиқ хизмати органларининг барча бўғинларидаги телекоммуникация тармоғини ва ахборотлар хавфсизлигини таъминловчи тизимларни замонавий талаблар асосида модернизация қилиш.

 

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази” давлат унитар корхонаси маблағлари

 

Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси

 

Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси

 

 

Давлат бюджети

 

2020 йил

июль

 

 

 

 

2020 йил
сентябрь

 

2020 йил

ноябрь

 

 

 

2021 йил
июнь

 

 

Давлат солиқ қўмитаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

 

 

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Давлат солиқ қўмитаси,
Молия вазирлиги

 

Давлат солиқ қўмитаси,
Молия вазирлиги

 

III. Катта ҳажмдаги маълумотларни тезкор таҳлил қилиш технологияларини жорий этиш ва
мавжуд инфраструктурани янгилаш

4.

Катта ҳажмдаги маълумотларни бошқариш ва таҳлил қилиш имконини берувчи “Big Data” технологияларини йўлга қўйиш

4.1. “Big Data” технологиясини жорий этиш ва ундан фойдаланиш бўйича ходимлар малакасини ошириш

 

 

 

 

 

4.2. Жаҳон банки ва Россия Федерал солиқ хизмати билан ҳамкорликда “Big Data” технологиясини жорий этиш бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларни (паспорт, концепция, техник топшириқ, техник-иқтисодий асослар) ишлаб чиқиш.

 

 

 

 

4.3. Лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш.

 

 

 

4.4. Ўрнатилган тартибда тендер (конкурс) савдоларини ўтказиш.

 

 

 

4.5. Сервер ва телекоммуникация қурилмаларини харид қилиш, “Big Data” технологиясини синовдан ўтказиш ва ишга тушириш.

 

 

 

Давлат бюджети

 

 

 

 

 

 

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Солиқ-сервис” давлат унитар корхонаси маблағлари

 

 

Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси

 

 

Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси

 

 

 

Давлат бюджети

 

 

 

 

 

2021 йил

ноябрь

 

 

 

 

 

2022 йил

май

 

 

 

 

2022 йил

август

 

 

 

2022 йил

декабрь

 

 

2023 йил

октябрь

 

 

 

 

 

Давлат солиқ қўмитаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

 

 

 

Давлат солиқ қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

 

 

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги

 

Давлат солиқ қўмитаси,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

 

 

Давлат солиқ қўмитаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

 

IV. Солиқ маъмурчилиги жараёнларини автоматлаштириш учун фойдаланиладиган аxборот тизимлари комплексининг ягона платформасини яратиш.

5.

Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари комплексининг ягона платформасини яратиш.

5.1. Давлат солиқ қўмитасининг мавжуд ахборот тизимларини ягона платформага ўтказиш бўйича ривожланган давлатлар тажрибаларини ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш.

Тажриба ўрганиш жараёнида масъул ходимларни хорижга хизмат сафарига юбориш масалалари инобатга олинсин.

 

5.2. Таклифлардан келиб чиққан ҳолда, Ягона платформани яратиш бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар, хорижий ҳамкорлар ва солиқ органларининг масъул ходимларидан иборат махсус Ишчи гуруҳи тузиш ва уларга тегишли вазифаларни белгилаш.

 

 

5.3. Давлат солиқ қўмитасининг мавжуд ахборот тизимларининг ягона платформасини яратиш бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларни (паспорт, концепция, техник топшириқ, техник-иқтисодий асослар) ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун ваколатли идорага юбориш.

Техник топшириқ лойиҳасини ишлаб чиқилишида бошқа корхоналарни, шу жумладан хорижий ҳамкорларни белгиланган тартибда шартнома асосида жалб этилиши мумкин.

5.4. Давлат солиқ қўмитасининг мавжуд ахборот тизимларининг ягона платформасини яратиш чораларини кўриш.

Бунда, мавжуд маълумотларни ягона платформага кўчириб ўтказиш (миграция), модернизация қилиш, ахборот хавфсизлиги каби талаблар кўзда тутилсин.

Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси

 

 

 

 

 

 

 

 

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Солиқ-сервис” давлат унитар корхонаси маблағлари

 

 

Давлат бюджети

 

 

 

 

 

 

2020 йил

август

 

 

 

2020 йил

октябрь

 

 

 

2021 йил

июль

 

 

 

 

 

2023 йил август

 

Давлат солиқ қўмитаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Молия вазирлиги

 

Давлат солиқ қўмитаси,

Вазирлик ва идоралар

 

 

 

Давлат солиқ қўмитаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

 

 

Давлат солиқ қўмитаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Вазирлик ва идоралар.

 

6.

Солиқ аудитининг ҳар бир қадамини автомат тарзда қайд этиб борадиган ва уни ижросини назорат қиладиган (Case Management System)  (Case Assesment System) тизимларни яратиш.

6.1. Солиқ аудитининг ҳар бир қадамини автомат тарзда қайд этиб борадиган ва уни ижросини назорат қиладиган (Case Management System), (Case Assesment System) тизимларни яратиш учун ривожланган давлатлар тажрибаларини ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш.

 

6.2. Таклифлардан келиб чиққан ҳолда, тизимни яратиш бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар, хорижий ҳамкорлар ва солиқ органларининг масъул ходимларидан таркиб топган махсус Ишчи гуруҳи тузиш ва уларга тегишли вазифаларни белгилаш.

 

6.3. Махсус Ишчи гуруҳи томонидан Давлат солиқ қўмитасининг (Case Management System), (Case Assesment System) тизимларини яратиш концепцияси ва техник топшириғини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда эскпертизадан ўтказиш.

 

 

 

 

 

6.4. Солиқ аудитининг ҳар бир қадамини автомат тарзда қайд этиб борадиган ва уни ижросини назорат қиладиган (Case Management System), (Case Assesment System) тизимларини яратиш чораларини кўриш.

Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси

 

 

 

-

 

 

 

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази” давлат унитар корхонаси маблағлари

Давлат бюджети

2020 йил

октябрь

 

 

 

2020 йил

ноябрь

 

 

2021 йил

февраль

 

 

 

 

 

 

2021 йил

ноябрь

Давлат солиқ қўмитаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

 

 

Давлат солиқ қўмитаси,

Вазирлик ва идоралар

 

 

Давлат солиқ қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Вазирлик ва идоралар

 

 

 

 

Давлат солиқ қўмитаси,

Вазирлик ва идоралар

 

V. Солиқ тўловчиларга реал вақт режимида кўрсатиладиган хизматларни кенгайтириш.

 

7.

Солиқ тўловчиларга шахсий кабинет орқали кўрсатиладиган хизматларни кенгайтириш ҳамда мобил иловалар сонини ошириш.

7.1. Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетини такомиллаштириш ва шахсий кабинетлардан SOLIQ мобил иловаси орқали фойдаланиш имкониятини яратиш.

Давлат солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси

 

2020 йил октябрь

 

Давлат солиқ

қўмитаси

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
________даги _____-сон
қарорига
2-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизация қилиш ва солиқ маъмурчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

 

1.

Б.А. Мусаев

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси – Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

А.А. Азизов

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари – Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

О.Б. Рустамов

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари

4.

О.М. Умаров

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

 

5.

Д.Ш. Султанов

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари

6.

Б.Р. Саидов

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи

7.

Ҳ.Х. Насруллоев

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази давлат унитар корхонаси директори

 

8.

Эксперт

Жаҳон банки билан келишилган ҳолда жалб этилади

9.

Эксперт

Россия Федерал солиқ хизмати билан келишилган ҳолда жалб этилади

10.

Ш. Қаюмов

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Солиқ-сервис” давлат унитар корхонаси директори

11.

Б.А. Хасанов

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси бошлиғи – ишчи гуруҳи масъул котиби

 

Изоҳ: Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.

Умумий таклифлар: 1

554