ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
16172 Министерство юстиции Республики Узбекистан 20/03/2020 04/04/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-16172

 

 

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон Фармонига мувофиқ олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

        1. Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

       2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУК Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда белгиланган олий таълим муассасаларининг магистратурасига ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш учун аризаларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали(кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади)орқали жорий этилишини таъминласин.

   3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУК билан биргаликда олий таълим муассасаларини ЯИДХПга уланишини таъминласин.

   4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда беш кунлик муддатда 2020/2021 ўқув йилида магистратурага ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш учун аризаларни қабул қилиш давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали амалга ошириладиган давлат олий таълим муассасалари бўйича Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига таклиф киритсин.

     5. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

    6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари ___________, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов, адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.

 

 

 Ўзбекистон Республикасининг

   Бош вазири                                                                                                           А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” _____даги _____-сонқарорига илова

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига

ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 4-бандда:

учинчи хатбошидан “тасдиқлансин” деган сўз чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш учун аризаларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти
3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.”.

2. Қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:

 

“Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил

7 июндаги 468-сон қарорига

3-ИЛОВА

 

Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш учун аризаларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Регламент Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали талабаларни олий таълим муассасаларининг магистратурасига (кейинги ўринларда магистратура деб аталади) ҳужжатларни қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш ҳамда қайта тиклаш учун аризаларни қабул қилиш тартибини белгилайди.

2. Регламент талаблари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.

3. Марказлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасалари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаган ҳолда фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш орқали амалга оширилади.

4. Ариза берувчилар ўзларининг доимий (вақтинча) рўйхатда турган жойидан қатъи назар, исталган Марказга давлат хизматидан фойдаланиш учун мурожаат қилиши мумкин.

5. Давлат хизматларини кўрсатиш мазкур Регламентга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

 

2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби

 

6. Ариза берувчи Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарорида белгиланган муддат ва тартибда давлат хизматларидан фойдаланиш учун Марказга мурожаат этади ёки электрон тарзда ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 4 июлдаги 502-сон қарорида белгиланган муддат ва тартибда Марказ орқали ҳам амалга оширилади.

7. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Марказ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда Регламентга 3 ва 4-иловаларга мувофиқ шаклдаги сўровномалардан бирини тўлдиради.

Марказ ходими томонидан сўровномага тегишли маълумотлар киритилиши учун ариза берувчи Марказ ходимига қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этади:

а) магистратура босқичига ҳужжат топшириш учун:

фуқаролик паспорти (мавжуд бўлмаса, ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган маълумотнома);

олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёз берувчи ҳужжатнинг асл нусхаси;

б) ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун сўровномада талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотномага оид маълумотлар акс эттирилади.

Ариза берувчидан қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Сўровномага тегишли маълумотлар киритилгач барча ҳужжатларнинг асли ариза берувчига қайтарилади.

8. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

9. Давлат хизматлари кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.

10. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, ариза берувчиларнинг Марказга шахсан мурожаат этмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

11. Ариза берувчи давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида улардан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.

12. Ариза берувчи Марказга келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг, барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида:

магистратура босқичига ҳужжат топшириш учун мурожаат қилинганда тегишли олий таълим муассасасига;

ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун мурожаат қилинганда тегишли олий таълим муассасасига ёки Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига электрон шаклда юборилади.

Бир олий таълим муассасаси доирасида олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш бўйича аризалар тегишли олий таълим муассасасига юборилади.Қолган ҳолларда сўровнома ва ҳужжатлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига электрон шаклда юборилади.

Бир олий таълим муассасаси доирасида талабалар ўқишини кўчириш
ва қайта тиклаш бўйича ариза бериш учун ариза берувчилар бевосита тегишли олий таълим муассасасига ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда тегишли олий таълим муассасасига ёки Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юборилади.

13. Бир олий таълим муассасаси доирасида олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш шу олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи асосида амалга оширилади. Ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақида буйруқ қабул қилингач бу ҳақда ариза берувчи ахборот коммуникация тизимларидан фойдаланган ҳолда бевосита, Марказ (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат қилган тақдирда) хабардор қилинади.

14. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалар ўқишини кўчириш ҳақидаги аризаларни белгиланган ваколатлар доирасида шакллантириб Давлат комиссиясига ва вазирликлар (идоралар)га қарор қабул қилиш учун йўллайди.

15. Аризалар тегишли вазирлик (идора) ёки Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади ва бу ҳақида ариза берувчи Марказ (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки  ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат қилган тақдирда) хабардор қилинади.

16. Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш натижалари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

 

3-боб. Якунловчи қоидалар

 

17. Ариза берувчи имтиҳон натижаларига кўра олий таълим муассасасига қабул қилинган ҳамда ўқиши кўчирилган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш
ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларда кўрсатилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини тегишли олий таълим муассасаларига ўқишдаври бошлангунга кадар тақдим этади.

Ариза берувчи Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилинган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 июлдаги 502-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда кўрсатилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини Тошкент давлат юридик университетига ўқиш даври бошлангунга кадар тақдим этади.

18. Марказлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва олий таълим муассасалари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

19. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари Регламент талабларининг ижроси юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти бўйича, жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

20. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

21. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

22. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш учун аризаларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 
1-ИЛОВА

 

Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

1-босқич

 

Ариза берувчи

 

Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга кириш учун Марказга шахсан ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

 

Хоҳишига кўра

     
             

2-босқич

 

1. Марказ

 

Сўровнома бўйича маълумотларни электрон тўлдириш ва тегишли олий таълим муассасасига юбориш.

 

1. 10 дақиқа мобайнида

 

2. ЯИДХП

   

2. Автоматик тарзда

             

3-босқич

 

Олий таълим муассасаси

 

1. Келиб тушган маълумотларни қабул қилади.

2. Ариза берувчилардан ҳужжат қабул қилиш тўлиқ муддати тугагандан сўнг ариза берувчини тест синови ўтказиладиган кун, вақти ва жойи ҳақидаги маълумотларни расмий веб-сайтида жойлаштириш ва тест синови ва танловни ўтказиш.

 

30 июлга қадар

     
             

4-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси

 

Олий таълим муассасалари магистратурасига қабул қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш

 

20 августга қадар

     

 

5-босқич

 

Олий таълим муассасаси

 

Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилинган ариза берувчилар тўғрисидаги маълумотларни расмий веб-сайтларида жойлаштириш ҳамда ариза берувчиларни хабардор қилиш

 

25 августга қадар

 

 

 

 

6-босқич

 

Ариза берувчи

 

Имтиҳон натижаларидан муваффақиятли ўтган тақдирда, керакли ҳужжатларнинг асл нусхаларини тегишли олий таълим муассасаларига тақдим этиш

 

Ўқиш даври бошлангунга

кадар

 

 

 

 

 

Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш учун аризаларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 
2-ИЛОВА

 

Олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

1-босқич

 

Ариза берувчи

 

Ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш учун Марказга шахсан ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

 

Хоҳишига кўра

     
             

2-босқич

 

1. Марказ

2. ЯИДХП

 

Сўровнома бўйича маълумотларни электрон тўлдириш ва тегишли олий таълим муассасаси ёки Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юбориш.

 

1. 10 дақиқа мобайнида

     

2. Автоматик тарзда

             

3-босқич

 

Олий таълим муассасаси

 

Келиб тушган маълумотларни қабул қилиш ҳамда таълим муассасаси ректорининг буйруғини қабул қилиш ва ариза берувчини ахборот коммуникация тизимларидан фойдаланган ҳолда бевосита, Марказ (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки  ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат қилган тақдирда) хабардор қилиш.

 

1. Ҳар йили

15 июлдан

5 августга қадар,

2. Ҳар йили

20 декабрдан
20январга қадар  (ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 15 январдан 25 январга қадар)

     
             

4-босқич

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

 

Аризаларни белгиланган ваколатлар доирасида шакллантириб Давлат комиссиясига ва вазирликлар (идоралар)га қарор қабул қилиш учун йўллаш

 

1. Ҳар йили

5 августдан

15 августга қадар,

2. Ҳар йили

25 январдан
5 февралга қадар 

     

 

5-босқич

 

Давлат комиссияси ва вазирликлар (идоралар)

 

Ҳужжатларни кўриб чиқиш, натижаси бўйича қарор қабул қилиш ва ариза берувчини Марказ (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки  ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат қилган тақдирда) хабардор қилиш.

 

1. Ҳар йили

16 августдан

30 августга қадар,

2. Ҳар йили

6 февралдан
15 февралга қадар 

 

 

 


 

 

Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш учун аризаларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 
3-ИЛОВА

_________________

(сана)

__________________

(т/р)

Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар:

1.1. Ф.И.О.:

 

1.2. Паспортга оид маълумотлар (рақами ва серияси, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса) (паспорт мавжуд бўлмаса, ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича маълумот):

 

1.3. Манзили:

 

1.4. Телефон рақами:

 

1.5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

 

II. Қўшимча маълумотлар:

2.1. Мутахассислиги:

 

2.2. Таълим тили :

 

2.3. Олий таълим муассасасининг номи:

 

2.4. Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг реквизитлари:

 

2.5. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёз берувчи ҳужжатнинг маълумотлари:

 

III. Ариза берувчига хабар бериш тартиби

3.1. Рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида СМС орқали (телефон рақами)

 

3.2. Имтиҳон ўтказиладиган кун, вақти ва жойи ҳақида тегишли олий таълим муассасасининг расмий веб-сайти орқали.

 

Ушбу сўровномада қайд этилган маълумотларнинг тўлиқ ва ҳақиқийлигини ҳамда тўғри кўрсатилганлигини тасдиқлайман.
 

   
 

Ариза берувчининг имзоси

       

Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш учун аризаларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 
4-ИЛОВА

 

_________________

(сана)

__________________

(т/р)

Олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар:

1.1. Ф.И.О.:

 

1.2. Паспортга оид маълумотлар (рақами ва серияси, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами  (мавжуд бўлса) (паспорт мавжуд бўлмаса, ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича маълумот):

 

1.3. Телефон рақами:

 

1.4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

 

II. Қўшимча маълумотлар:

2.1. Олий таълим муассасасининг номи:

 

2.2. Таълим шакли:

 

2.3. Талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотномага оид маълумотлар:

 

III. Ариза берувчига хабар бериш тартиби

3.1. Рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида СМС орқали (телефон рақами)

 

3.2. Ўқиш кўчирилганлиги, қайта тикланганлиги ёки рад этилганлиги ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали.

 

Ушбу сўровномада қайд этилган маълумотларнинг тўлиқ ва ҳақиқийлигини ҳамда тўғри кўрсатилганлигини тасдиқлайман.

 

   
 

Ариза берувчининг имзоси

       

 

Умумий таклифлар

100